Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet275/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
Адабиётлар: 
1.
Мирзиёев Ш.М.. Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар 
фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак. –Тошкент: Ўзбекистон, 2017. 104 б. 
2.
 
Мирзиёев Ш.М.. Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш – юрт тараққиёти ва халқ 
фаровонлигининг гарови. –Тошкент: Ўзбекистон, 2017. 50 б.
 
3.
Актуальные вопросы глобализации. Круглый стол //Мировая экономика и международные 
отношения, 1999 г. №5. 
4.
 
Тиллаева Г.Ҳ. Оила ва инсон камолоти. Монография. -Тошкент: Фалсафа ва ҳуқуқ ин-ти 
ноширлик бўлими, 2011. 98-99-б.
 
 
МЕҲНАТ ТАРБИЯСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА ОИЛАНИНГ ЎРНИ 
 
Ф.Т.Халдибекова 
Тошкент кимё-технологияси институти «Ижтимоий-гуманитар фанлар»
кафедраси ассистенти.
Ўзбек халқи ўз маданияти ва маънавиятида комил инсонларни вояга етказишга катта 
эътибор берган. Бунинг натижасида асрлар давомида ақлу заковатга, қомусий билим ва 
қобилиятга эга бўлган буюк алломаларимиз етишиб чиқиб ва оламга танилди. Бу алломалар 
оилада ота-оналарнинг бола тарбиясига алоҳида эътибори юзасидан фикрларини ўз асарларида 
келтириб ўтишганлар. 
Одатда ўғил бола отасига, қизлар эса онасига ўхшашга, улардаги яхши хислатларни 
ўзига сингдиришга ҳаракат қилади. Ота ҳам, она ҳам болани тарбиялашга ўз ҳиссаларини 
қўшадилар. Ота ғамхўр, меҳрибон, кўнгилчан уй бекаси бўлса, ота куч-қудрат, жасурлик 
қаттиққўллик ва адолат рамзи. Ота ҳам, она ҳам боланинг ақлий, ахлоқий, жисмоний камолоти 
учун баробар жавобгар, чунки, уларнинг бирдан-бир мақсади шахсни тарбиялашга 


355 
қаратилгандир. Ана шу жараённинг мувофаққиятли бажарилиши кўп ўринда ота-онанинг 
обрўсига боғлиқ. Оила аъзолари ўзаро ҳурматни ўрнига қўйишлари, бир-бирлари учун жон 
куйдиришлари, яхши муносабатда бўлишлари керак. Оилада ҳамиша самимият ва кўтаринки 
руҳ ҳукмрон бўлса, оила аъзоларининг кайфиятига ижобий таъсир этади. 
Оилада ҳар бир боланинг туғилган кунларини кичик дастурхон атрофида нишонлаш 
ҳам боланинг қалбида “Ота-онам менга нисбатан бефарқ эмас экан” деган ижобий тушунчалар 
пайдо бўлади ҳамда оилада миллий анъаналарнинг юксак ахлоқий муҳити шаклланишига 
имкон яратилади. Масалан, тўй маросимлари, юбилей кечалари ёки оила аъзоларидан бирининг 
мукофотланиши, маълум соҳада яратилган ихтирога бағишланган оилавий тантаналар оила 
анъаналари жумласига киради. Бу албатта миллий тарбиянинг янада шаклланишига имкон 
яратади. 
 
Ҳар бир бола оиланинг тенг ҳуқуқли аъзосидир. Демак, у оила хўжалигининг 
иштирокчисидир. Шу билан бирга биз болаларимизни фақат оила хўжалигини юритишга 
қобилиятли кишилар қилиб тарбиялабгина қолмай шунингдек, бутун жамият хўжалигини ҳам 
тежаб-тергаб юритадиган садоқатли фуқаролар қилиб тарбия қилмоғимиз лозим. Кўпинча ота-
оналар болаларининг ҳамма нарсаси муҳайё бўлиши, яъни яхши еб-ичиши, яхши кийиниши
катта бўлганда уй-жойли бўлиши ҳақида ўйлайдилар. Буларнинг ҳаммасини фарзандларига 
чексиз меҳрибончиликларидан ва уларни беҳад севганликларидан қиладилар. Болаларини деб 
ўзларининг энг зарур эҳтиёжларини қондиришни ҳам четга суриб қўядилар, лекин буни бола 
эсига ҳам келтирмайди ва ҳатто секин-аста ўзини ҳаммадан ортиқ, менинг истагим ота-онам 
учун қонун, деб ўйлашга одатланади. 
Бу тарбиянинг ножўя ва зарарли йўли бўлиб, бунда ота-оналарнинг ўзлари кўпроқ 
заҳмат чекадилар. Бизнингча, ота-оналар ўз фарзандларини меҳнатсевар ва тежамкор қилиб 
тарбиялаши учун қуйидагиларга амал қилишлари керак. 
Ҳар бир ишнинг ўзига хос, маълум кетма-кетлиги бўлганидек, бола тарбиясининг ҳам 
ўзига хос бир қатор муҳим қонун-қоидалари бор, уларга амал қилиш тарбиявий ишларнинг 
самарали бўлишини таъминлайди. Оилада фарзандларимизни миллий ғоя асосида тарбиялаш 
қоидалари қуйидагилар: 

Тарбиянинг ҳаёт ва меҳнат билан, Ўзбекистоннинг мустақиллиги, гуллаб-яшнаши 
йўлида қилинаётган фидойи ишлар билан боғланиши; 

Шахсни жамоада, жамоа орқали тарбиялаш; 

Тарбияда бола шахсини ҳурмат қилиш ва унга талабчанлик

Тарбияни бир мақсадга қаратишда миллий тарбия беришга алоҳида эътибор бериш; 

Тарбиявий ишларнинг изчиллиги, мунтазамлилиги ҳамда умумий бирлиги; 

Тарбия жараёнида тарбияланувчиларнинг ёши ва ўзига хос хусусиятларини ҳисобга 
олиш; 
Ота-боболаримиз фарзанд ўстирар экан, уларнинг хулқ-атворларига, гап-сўзларига, 
кишилар олдида ўзларини қандай тутиб, нималар ҳақида фикрлашиб, ўз мақсадларини қандай 
сўзлар билан тушунтиришларига катта аҳамият беришган. Шарқона одоб минг йиллар 
мобайнида исломий тарбия қоидалари асосида таркиб топиб, такомиллашиб борганлиги 
тарихдан маълум. Чунончи, Қуръони Карим оятлари мазмуни, ҳадиси шариф, шарқ алломалари 
ва файласуфларининг китоблари тарбиямизнинг манбаи бўлиб хизмат қилган. Исломий тарбия 
– бу миллий тарбия ва миллий ғоянинг маълум бир мақсад ва вазифаларидир. Чунки миллий 
ғоя ва миллий тарбия мусулмонлар ҳаётининг барча қирраларини қамраб олган. У гўдакларни 
эмизишдан тортиб, қандай кийинтиришгача, овқатланиш одобидан тортиб, кўча-куйда, 
катталар қошида ўзини қандай тутиш лозимлигигача барча жиҳатларни кўрсатиб берган. Энг 
асосийси, исломий одоб фарзандларнинг ҳалол, пок, меҳнаткаш, илмга интилувчи, катталарни, 
айниқса, ота-онани ҳурматлаш руҳида тарбиялашни шарт қилиб қўйган. 
Ҳадисларимиздан бирида шундай дейилади: - «Фарзандларингизни иззат-икром қилиш 
билан бирга ахлоқ-одобини ҳам яхшиланглар!», «Ҳеч бир ота ўз фарзандига хулқу одобдан 
буюкроқ мерос бера олмайди». Яна бир ҳадисда эса: «Мўмин кишига берилган нарсаларнинг 
энг яхшиси чиройли хулқидир», дейилгани бежиз эмас. Бобокалонларимиз ҳамиша баркамол 
инсон шахсини тарбиялашга интилганлар ва ўз фарзандлари, маҳалла ёшлари ва бутун 
жамиятнинг тарбияли бўлиши учун курашганлар.
Бола ўз ота-онасининг қаерда ишлашини ва нима ишлаб чиқаришини, бу ишлаб 
чиқаришнинг бутун жамият учун қандай аҳамияти борлигини билиши керак. Умуман, бола ота-


356 
онаси ишлаб, топиб келтирадиган даромаднинг катта ва фойдали ижтимоий меҳнат эвазига 
олинадиган иш ҳақи эканини мумкин қадар эртароқ тушуниши лозим. 
Болани оила бюджети билан мумкин қадар эртароқ таништириш лозим. У отаси ва 
онасининг қанча маош олишини билиши керак. Бола ота ёки онасининг нимага муҳтож 
эканлигини, бу муҳтожликнинг қанчалик зарурлигини билиши зарур, у оиланинг бошқа 
аъзолари эҳтиёжини яхшироқ қондириш учун ўзининг баъзи эҳтиёжларидан вақтинча кечишга 
одатланиши керак. Оиланинг умумий эҳтиёжига доир масалаларни муҳокама қилишга болани 
кўпроқ жалб қилиш лозим. 
Агар оиланинг моддий шароити жуда яхши бўлса, боланинг ўз тенгдошлари олдида 
бундай яхши шароит билан ғурурланиш ва мақтанишига одатлантирмаслик керак. Бола 
оиланинг бойлигидан ўзгалар олдида гердайишга ҳеч қандай асос йўқлигини тушуниши зарур. 
Ота-оналар болаларининг ҳалол, ростгўй ва софдилликка одатланиб боришларини 
диққат билан кузатишлари керак. Улар ҳеч нарсани боладан атайин яширмасликлари ва шу 
билан бирга бегонанинг қимматбаҳо буюми унинг кўз ўнгида ётган бўлса ҳам, сўроқсиз 
олмасликка ўргатишлари зарур. Ҳавас келтирадиган ҳар хил нарсаларни атайин боланинг кўз 
ўнгига қўйиб, уни ана шу нарсаларга бепарволик билан, суюқлик қилмай қарашга ўргатиш 
лозим. 
Оилада тежамкорлик ва эҳтиёткорлик тарбиясини тўғри ташкил этиб, эскириб қолган 
нарсаларни яхшилаб таъмир қилиб, янгисини сотиб олиш вақтини чўзиш ва шу йўл билан ота-
оналар ёки оиланинг бошқа аъзолари топган пулнинг маълум қисмини тежаб қолиш мумкин 
бўлади. Шунинг учун болани ёшлигидан бошлаб нарсаларни эҳтиёт қилишга одатлантириш 
лозим. Бола фақат ўз хонадонидаги буюмларнигина эҳтиёт қилиб қолмай, балки бошқа 
кишиларнинг буюмларини ва айниқса, кўпчилик фойдаланадиган, жамоат буюмларини ҳам 
эҳтиёт қиладиган бўлиши лозим. Тежаб-тергаб иш кўриш одатларини болада мумкин қадар 
эртароқ тарбияламоқ керак. Одат машқ қилиш билан ҳосил бўлади. Шу йўл билан болада 
буюмларни тежаб-тергаб тутиш истагини доимо рағбатлантириб туриш керак. 
Пулни тежаб-тергаб сарфлаш айниқса муҳимдир. Бундай харажатларнинг рўйхати 
боланинг ёшига ва оиланинг қурбига қараб турлича бўлиши мумкин. Оилада ота-оналар ўз 
фарзандларининг меҳнатсевар, тежамкор ва эҳтиёткор кишилар бўлиб етишишларида ўзлари 
намуна бўлишлари керак. Бу тарбия ишлари учун жуда муҳим омиллардан саналади. 
Халқимизда қадим-қадимдан ота-онани оламда энг улуғ, мўътабар, энг муқаддас зот, 
деб билади. Қуръони Карим, ҳадиси шарифларда ҳамда сан-саноқсиз ҳикматлар, ривоятларда 
ота-онанинг фарзанд учун қанчалар қадр-қимматли, меҳрибон, вафодор, содиқ, ғамхўр, 
мадодкор, мураббий, моддий ва маънавий таянч эканлигини қайд этилган. Ота-онани умрбод 
эъзозлаш, иззат-ҳурмат қилиш, қадрига етиш, “бошига кўтариб юриш”, “қўлтиғига кириб” 
суянчиқ бўлиш, таянч, мададкор, ҳамкор, ҳамдард, ҳамнафас бўлиш, уларнинг гапини ерда 
қолдирмаслик, панд-насиҳатларига қулоқ солиш ва амал қилиш, ёмонликни раво кўрмаслик, 
дилини оғритмаслик, аксинча, яхшилик ва фақат яхшилик қилиб, берган туз-насибасини оқ 
сутини оқлаб, ҳар жиҳатдан рози қилиб, олқишу дуосига сазовор бўлиш лозим. Уларнинг 
бошланган ишларини, анъаналарини давомчиси бўлиш меҳнат тарбиясининг самарадорлиги 
натижасидир. Меҳнат тарбияси сабоқларида доимо ота ва она касбини эгаллаш унинг касбий ва 
наслий давомчиси бўлиш ниҳоятда зарур эканлиги қайта-қайта уқтирилади.
Фарзанд ота-она учун қанчалар ширин ва азиз бўлса, ота-она ҳам болага шунчалар 
ширин ва азиздир. Ота-она гўё мустаҳкам қўрғон, сени доим хавф-хатардан сақлаб туради. 
Бошингни тоғ, юрагингни шер қилган ҳам ота-онанинг фарзанд деб чеккан заҳмати 
шунчаларки, умр бўйи унинг хизматини қилсанг ҳам узолмайсан, мана бир ҳикоят: Мусовия 
ибн ҳаййида айтдиларки, Расуллоҳдан: “Эй Расуллоҳ, мен яхшилигимни кимга қилсам 
бўлади?”-деб сўрадим. “Онагга”,-дедилар. Мен шу саволни уч маротаба қайтарсам ҳам 
Расуллоҳ; “Онагга”,-деявердилар. Тўртинчи марта сўраганимда, “Отангга, яқин бўлган 
қариндошларингга”,-дедилар (ҳадисдан). 
Фарзандлар ота-онага меҳрибон бўлиб, ҳол-аҳволидан доим хабар олиб турса, сийласа, 
кўнглини топиб шод этса, ўғил-қизи ҳам ундан ибрат олиб, кексаларни ҳурматлайдиган 
фарзанд бўлиб ўсади. Инсонга ота-она ҳам худди ҳаёт сингари бир марта берилади. Шу ширин 
туҳфадан фойдаланиб, ота-онани рози қилмаган фарзанд бир умр ҳасрат-надомат чекади. 
Ишонган боғимиз, суянган тоғимиз ота-онамиздек азизу ноёб зотларни қайтариб топиб 
бўлмайди. Шу ўринда бир ҳикоятни келтириб ўтишни лозим деб топдик: Бир кекса кампирнинг 
яккаю ёлғиз ўғли бўлиб, у улғайгач, хотинининг сўзига кириб онасига овқат берганда туртар, 


357 
сўз айтганда жеркар, волидасига ҳеч рўшнолик кўрсатмас экан. Вақти қазоси етиб, она вафот 
этибди, ўғли эса эл юрт ўртасида обрў-эътибор топмоқчи бўлиб, онаси тобути устида бош уриб 
йиғлабди. Ҳар маъракасида қозон-қозон ош дамлаб элга ош едирибди. Бир кун она ўғлининг 
тушида йиғлаб нола қилибди: - Эй болам, мен учун энди азият чекиб, ҳар хил маъракалар 
қилмай қўя қол, мен жаннатдаман,-дебди. 
Ота-онани ҳурматини жойига қўймоқ фарзанд учун ҳам фарз, ҳам қарз, қобил фарзанд 
ота-она шуҳратини кўтарадиган ишларга қўл уради, уларни ранжитадиган нарсалардан ўзини 
тияди. Ҳар қандай ишга қўл уришдан олдин ота-она маслаҳати, ризолигини олишга интилади. 
Ота-она билан ҳисоблашган фарзанд ҳаётида қоқилмайди. Барча иши ўнгидан келади. Омад 
кулиб боқади, ота суйганни эл суяди, дейишади,-доно халқимиз. Ота-онага беҳурматлик, ака-
ука, опа-сингилларини менсимаслик, ўз қадр-қимматини ерга уриш, қолаверса, ўз бахтига 
зомин бўлишдир. “Фарзанднинг бурчи ота-онага меҳрибонлик, итоаткорлик, қариганда суянчиқ 
бўлиб, улар шуҳратини кўтариш”, - деб таъкидланади “Қобуснома”да. Баъзи ота-оналар 
касаллик ё қарилик натижасида болаларнинг моддий ҳимояларига муҳтож бўлсалар, бошқалари 
бунга эҳтиёж сезмайдилар. Аммо бундан қатъий назар, ҳамма ота-она боласини ҳар доим 
кўриб, унинг орзу-истакларига, интилишларига шерик бўлгиси келади. Агар фарзанд бирор 
сабаб билан бошқа ёққа кетса, ота-она бу айрилиқни оғир кечиради. “Боламга нима бўлди экан, 
тани-жони соғмикан?”, - деб минг ташвиш тортиб хавотирда бўлади. 
Шунинг учун фарзандлар ҳам ота-она ҳақида: яъни “Отамиз оиланинг узоғини яқин ва 
йўғини бор қилиш учун доимо ҳаракатда бўлади. У бизнинг яшашимиз учун уй-жой 
ҳозирлайди. Кийдириш учун кийим-кечак топади. Ичишимиз ва ейишимиз учун овқат топиш 
пайида бўлади. Борингки, ҳар бир оиланинг равнақи учун биринчи галда ҳаракат қиладиган 
киши отадир. Ота-боболаримиз биз учун тер тўкиб ҳаракат қилишни, қўлидан келган барча 
яхшиликларни биз учун муҳайё қилиш йўлида жон-жаҳди билан меҳнат қилаётганликларини 
билишимиз бунинг шукронаси учун уларга итоат қилиш, айтганларини қулоқ қоқмай 
бажаришимиз, отамиз чарчаган онда ва ёрдам керак бўлган пайтда дарҳол ёрдамга 
шошилишимиз, фарзандлик бурчини ўташ учун ҳамиша шай туришимиз керак. Оналаримиз эса 
бизларни вояга етказиш учун меҳру муҳаббатини ишга солиб, оромидан кечиб, кеча-кундуз 
ухламай, тарбиямиз билан машғул бўлган. Хафа бўлиб қолсак ёки кўнглимиз бир оз ранжиб 
қолса, биринчи навбатда онамиз ҳузур-ҳаловатини йўқотади. Боғбонсиз бирор дарахтнинг 
меваси яхши бўлмайди. Она эса биз учун боғбондир. У доимо бизни парвариш қилиш пайида 
бўлади, биз учун доимо хизматда ва меҳнатда бўлади.
Буни фахмлаган ҳар қандай бола ўз ота-онасини барча нарсадан устун қўяди ва ҳамиша 
ҳурматини қилади. Ақлли фарзанд бир дақиқа бўлса ҳам она меҳрини эсдан чиқармайди, 
кичкина ишга қўл урганда ҳам ота-онани бундан воқиф қилиб, унинг розилигини олади, айтган 
сўзларига қулоқ солиб, маслаҳатларига амал қилади. ҳар вақт ота-онани миннатдор қилишга 
уринишда тўғри йўл тутишади, ота-онани хурсанд қилиш учун ҳалол меҳнат қилишга 
уринишади.. Вояга етган болалар яхши тарбия олиб, бирор касб эгаллаб олганларидан кейин 
ҳар вақт ота-оналари олдига келганларида бир вақтлар, яъни айниқса, шу онасидан сут эмиб 
катта бўлганларини, унинг қучоғида парвариш топганларини ўйлаб, ҳеч қачон онага қаттиқ 
гапирмайдилар, юмшоқ сўзлар билан унинг кўнглини оладилар. Ота-онанинг бир вақт ўзлари 
учун чеккан жафоларини кўз ўнгларига келтириб, шу чеккан жафо ва меҳнатларини 
униттиришга уринадилар, уларнинг дил розилигини олиб, бир умр шод қиладилар.

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   271   272   273   274   275   276   277   278   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish