336
турар жой ёллаганлик харажатлари, вакилнинг ёрдамига ҳақ тўлаш
харажатлари белгилаб
қўйилган.
Беларусь Республикаси Хўжалик процессуал кодексига кўра, хўжалик (иқтисодий)
судларида адвокатлар ва юридик ёрдам кўрсатувчи бошқа шахсларга тўланадиган харажатлар
мавжудлигини кузатишимиз мумкин.
Озарбайжон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига мувофиқ тижорат
судларида тарафлар ва учинчи шахсларнинг судда ҳозир бўлиш, йўлкира ва турар жой
ёллаганлик учун харажатлари, адвокат ва вакилнинг ёрдамига ҳақ тўлаш харажатлари ҳамда
суд қарорларини ижро қилиш билан боғлиқ харажатлар ишни кўриш билан боғлиқ харажатлар
жумласига киритилган.
Молдова Республикаси Фуқаролик процессуал кодексига асосан эса ишни кўриш
билан
боғлиқ чиқимлар қаторига суд инстанциясида ҳозир бўлиши муносабати билан тарафлар ва
процесснинг бошқа иштирокчиларининг яшаш ва йўлкира харажатлари, суд ҳужжатларининг
ижроси билан боғлиқ харажатлар, юридик ёрдам кўрсатганлик бўйича харажатлар, тўловга
қобилиятсизликни эълон қилиш бўйича харажатлар киритилганлигининг гувоҳи бўлишимиз
мумкин.
Украина Хўжалик процессуал кодексига кўра, хўжалик судларида ишни кўриш билан
боғлиқ харажатлар жумласига профессионал юридик ёрдам учун харажатлар, далилларни талаб
қилиб олиш ва уларни таъминлаш билан боғлиқ харажатлар киритилган.
ИПКнинг 116-моддасида назарда тутилмаган, бироқ қайд этилган МДҲ давлатларида
жорий этилган суд чиқимлари ҳам жисмоний ва юридик шахсларнинг бузилган ёки
низолашилаётган ҳуқуқларини ёхуд қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш
учун қилган харажатлари ҳисобланишини эътиборга олиб, уларни ҳам миллий қонунчиликда
белгилаш мақсадга мувофиқлигини таҳлил қилиш лозим.
Лекин, булар албатта ўта баҳс-мунозарали, шу билан бирга бугунги кундаги долзарб
масала ҳисобланади.
Масалан, адвокатлар ва юридик хизмат кўрсатувчи бошқа шахсларга (вакиллар)
тўланадиган харажатларни олиб қарайлик. ИПКнинг 116-моддаси вакилнинг ёрдами учун
амалга оширилган тўловларга суд чиқимлари сифатида баҳо бермайди. Ўзбекистон
Республикаси ФПКнинг 136-моддасида эса ҳал қилув қарори қайси тарафнинг фойдасига
чиқарилган бўлса, суд шу тарафга иккинчи тарафдан вакилнинг ёрдами учун тўлашга
кетган
харажатларни оқилона миқдорларда ундириб берилиши назарда тутилган.
Амалиётда, вакиллик учун қилинган харажатларни қоплаш институтини қўллаш
юзасидан турли хил масалалар вужудга келмоқда. Судлар эса қонунчиликдаги бўшлиқдан
келиб чиқиб, қонун нормаларини у ёки бу ҳолатларини мустақил талқин қилишларига тўғри
келмоқда. Бу эса битта масала бўйича бир-бирига қарама қарши суд амалиётининг
шаклланишига замин яратмоқда.
Шунингдек, суд ҳужжатларининг ижроси билан боғлиқ харажатлар хусусида ю.ф.н.
доцентлар Д.Х.Валеев ва Ю.М.Челышевларнинг таъкидлашича, суд ҳужжатларини ижро қилиш
билан боғлиқ масалалар “Суд ижрочилари тўғрисида”ги ва “Ижро ишини юритиш
тўғрисида”ги федерал қонунлар билан тартибга солинади. Ижро ишини юритиш ҳуқуқнинг
мустақил соҳаси ҳисобланади ва шунинг учун унинг қарздорга тааллуқли ижро йиғими ва ижро
ҳаракатларини амалга ошириш бўйича харажатлар каби ўзига хос жавобгарлик чоралари
мавжуд.
Бизда ҳам ижро йиғими ва ижро ҳаракатларини амалга ошириш харажатлари “Суд
ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон
Республикаси Қонуни билан тартибга солинади.
Хусусан, мазкур Қонуннинг 77-моддаси биринчи қисмига кўра, ижро ҳаракатларини
амалга оширишга кетган харажатлар қарздордан ундирилиб, давлат ижрочиларининг депозит
ҳисобварағига ўтказилади, шунингдек, 77
1
-моддаси биринчи қисмига кўра, давлат ижрочиси
томонидан ижро ҳужжатларини мажбурий ижро этиш бўйича ҳаракатлар амалга
оширилганлиги учун қарздордан ижро йиғими ундирилади.
Демак, суд ҳужжатларининг ижроси билан боғлиқ харажатларни ИПКнинг 116-
моддасидаги ишни кўриш билан боғлиқ суд чиқимлари жумласига киритишнинг зарурати йўқ.
Тарафлар ва учинчи шахсларнинг судда ҳозир бўлиш учун сарфлаган йўлкира ва турар
жой ёллаганлик учун харажатлари хусусида тўхталадиган бўлсак, табиийки иш бўйича
тарафлар ва учинчи шахслар суд мажлисида қатнашиш учун бир туман ёки вилоят судидан
337
бошқасига шахсий ёки хизмат автотранспорт воситасида, йўналишли такси, автобус, поезд ёки
самолётда камида бир маротаба келиб кетадилар. Бу албатта муайян сарф харажатларни,
масалан ёнилғи ва йўлкира ҳақи, шунингдек, меҳмонхона,
турар жой ижараси ва кунлик
харажатлар учун маблағлар сарфланишини талаб қилади.
Ишни кўриш билан боғлиқ ушбу харажатлар ҳам жавобгар тарафнинг ҳисобидан
қоплаб берилиши лозим деб ҳисоблаймиз. Табиийки, қонунчиликка бундай ўзгартириш
киритилган тақдирда, ушбу харажатларнинг миқдорини аниқлашда, жавобгарликни белгиловчи
мезонларни қўллашда тушумовчиликларни, ҳар хил суд амалиётининг шаклланишини
келтириб чиқаради. Юқорида баён этилганлардан хулоса чиқарган ҳолда қуйидаги
таклифларни билдирмоқчимиз:
Биринчидан,
ишни кўриш билан боғлиқ суд чиқимлари доирасини янада кенгайтириш
орқали жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун қилган
барча харажатлари ўрнини тўлиқ қопланишига эришиш мақсадида ИПКнинг 116-моддаси
биринчи қисмини қуйидаги мазмунда баён қилиш таклиф этилади: “Ишни кўриш билан боғлиқ
суд чиқимлари қуйидагилардан иборат: 1) тарафлар ва учинчи шахсларнинг судда ҳозир бўлиш
учун сарфлаган йўлкира, турар жой ёллаганлик учун ва кунлик харажатлари; 2) адвокатлар ва
юридик хизмат кўрсатувчи бошқа шахсларга (вакиллар) тўланадиган харажатлар; 3) суд
хабарномалари ва суд ҳужжатларини юбориш билан боғлиқ
почта харажатлари; 4) суд
тайинлаган экспертизани ўтказиш билан боғлиқ харажатлар; 5) экспертлар, мутахассислар,
гувоҳлар ва таржимонларга тўланадиган тегишли суммалар; 6) далилларни жойида кўздан
кечириш харажатлари; 7) суд мажлисини видеоконференцалоқа режимида ўтказиш билан
боғлиқ харажатлар; 8) ишни кўриш билан боғлиқ бошқа харажатлар”.
Иккинчидан,
суд харажатлари билан боғлиқ қонун ҳужжатларининг иқтисодий
судлар
томонидан бир хилда қўлланилишини ва ягона суд амалиётини шакллантириш мақсадида суд
харажатларининг ҳар бир тури бўйича уларни тўлаш, ундириш ва тақсимлаш борасидаги
масалалар юзасидан батафсил тушунтиришларни ўз ичига олган “Иқтисодий судлар томонидан
давлат божи тўғрисидаги қонун ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида” ҳамда
“Иқтисодий судлар томонидан ишни кўриш билан боғлиқ суд чиқимлари тўғрисидаги қонун
ҳужжатларини қўллашнинг айрим масалалари ҳақида”ги Олий суд Пленум қарорлари ишлаб
чиқилиб, тасдиқланса мақсадга мувофиқ бўлар эди.
Do'stlaringiz bilan baham: