Кузатув кенгашининг
2022 йил “___”
мартдаги 1-сон қарорига
3-илова
Бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган республика вакиллари
ва ҳоким ёрдамчилари учун турар жой ижараси
харажатлари учун компенсация тўлаш
ТАРТИБИ
1-боб. Умумий қоидалар
1.
Мазкур Тартиб бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган ҳоким
ёрдамчилари фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир туман ва
шаҳарга бириктирилган вазирлик, идоралар, тижорат банкларининг масъул
ходимларига (кейинги ўринларда – республика вакиллари) ҳамда маҳаллада
тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва
камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими
ёрдамчилари (кейинги ўринларда – ҳоким ёрдамчилари) уй-жойларни
ижарага олганлик (ижарада турганлик) учун компенсация (кейинги
ўринларда – ижара компенсацияси) тўлаш тартибини белгилайди.
2.
Ижара
компенсацияси
республика
вакиллари
ва
ҳоким
ёрдамчиларига уй-жойни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун
Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги
Ҳоким ёрдамчилари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси (кейинги
ўринларда – Жамғарма) ҳисобидан Тартибнинг
иловасида
келтирилган
схемага асосан тўланади.
3.
Бошқа ҳудудлардан келиб ишлаётган республика вакиллари ва ҳоким
ёрдамчиларига уй-жойни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун
базавий ҳисоблаш миқдорининг икки бараваригача миқдорида
ижара
компенсацияси тўланади.
4.
Қуйидаги ҳолатлар учун ижара компенсацияси тўланмайди:
маҳаллий ҳокимликлар томонидан хизмат уйлари ажратилганда;
ўзининг ёки яқин қариндошларининг (ота-она, туғишган ва ўгай ака-
ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзандлар, шу жумладан фарзандликка
олинганлар, бобоси, бувиси, неваралар, шунингдек эр-хотиннинг ота-онаси,
туғишган ва ўгай ака-укалари ва опа-сингиллари) уй-жойларида яшаётганда;
ижара шартномаси тузилмаган бошқа барча ҳолатларда.
5.
Мазкур Тартибга мувофиқ ижара компенсацияси тўлаш билан боғлиқ
харажатлар Жамғарма ҳисобидан Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни
қисқартириш вазирлиги ҳузуридаги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни
ривожлантириш агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва
Тошкент шаҳар бошқармалари (кейинги ўринларда – Агентликнинг ҳудудий
бошқармалари) бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.
2
6.
Туман (шаҳар) ҳокимнинг биринчи ўринбосари – иқтисодий
тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи республика
вакиллари ва ҳоким ёрдамчиларининг шарт-шароитлари ва ижрага олган
(ижарада турган) уй-жойда яшашларини ва уларнинг яшаш жойлари
ўзгариши бўйича доимий назорат олиб боради.
Do'stlaringiz bilan baham: |