278
1.
жавобгарга тегишли бўлган ёки бошқа шахсга топширилган ёхуд ўзида бўлган кучмас
мулк ёки бошқа мол-мулкига банд солиш;
2.
жавобгарнинг ҳисоб рақамидаги ёки бошқа кредит ташкилотининг ҳисобидаги пул
маблағларига банд солиш;
3.
жавобгарга маълум ҳаракатларни қилишни тақиқилаш;
4.
жавобгарга маълум бир мажбуриятларни юклаш;
5.
бошқа шахсларга нисбатан даъво предметига таълуқли бўлган маълум ҳаракатларни
содир этишни таъқиқлаш;
6.
даъвогар низолашаётган, ундириш сўзсиз (акцептсиз) тартибда амалга ошириладиган
ижро ҳужжати ёки бошқа ҳужжат бўйича ундиришни тўхтатиб туриш;
7.
мол-мулкни хатлашдан озод қилиш тўғрисида даъво тақдим этилган тақдирда уни
реализация қилишни тўхтатиб туриш;
8.
жавобгар ҳисобланаётган фуқарони ёки якка тартибдаги тадбиркорни Белорусия
Республикасидан ташқарига чиқишни маълум вақтга чеклаб қўйиш;
9.
Ушбу кодекс ва қонунларда назарда тутилган бошқа чоралар.
Зарур ҳолларда даъвони таъминлаш учун бир неча чора қўллашга йўл қўйилади.
Юқоридаги давлатларнинг қонунчилигини таҳлил этар эканмиз, Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексига ҳам тўхталиб ўтамиз. Ўзбекистон
Республикаси Иқтисодий процессуал кодексининг еттинчи боби, 93-100-моддалари бевосита
даъвони таъминлаш масалаларига бағишланган. Ушбу кодекснинг 93-моддасига кўра,
иқтисодий суди ишда иштирок этувчи шахснинг аризасига кўра даъвони таъминлаш
чораларини кўришга ҳақли. Даъвони таъминлашга, агар шундай чораларни кўрмаслик суд
ҳужжатининг ижросини қийинлаштириши ёки бажариб бўлмайдиган қилиб қўйиши мумкин
бўлса, иқтисодй судлов ишини юритишнинг ҳар қандай босқичида йўл қўйилади.
Кўриниб турибдики, даъвони таъминлаш юзасидан хорижий давлат қонунчилиги
миллий қонунчилигимиз билан айни даъвогарнинг ҳуқуқларини тиклаш унга етказилган
зарарни қоплаш, суд қарорларининг ижросини таъминлаш учун асосий қўлланиладиган восита
ҳисобланмоқда.
Беларусия ҳамда Россия Федерациялари процессуал қонунчилигида даъвони
таъминлаш чораларини қўллаш тартиби, асоси, уни бекор қилиш бошқаси билан алмаштириш
масалалари ўз аксини топган. Шу билан бирга Англия давлатида унинг қонунчилигида назарда
тутилган даъвони таъминлаш чоралари ўзига хос жиҳатларини ҳам кўриб ўтдик. Чунончи,
Англияда даъвони таъминлаш чораларини қўллаш судлар томонидан қарор қабул қилиш,
қўлланилган чораларни бошқаси билан алмаштириш, давлат ҳудудидан ташқарида бўлган
жавобгарнинг активларини хатлаб қўйиш ёхуд жавобгарга маълум фаолият билан
шуғилланишни таъқиқилаб туриш қаби чоралар, Беларусия қонунчилигида эса, Иқтисодий
судлар томонидан қодексда белгиланган даъвони таъминлаш чорасидан бошқа чораларни
қўллашнинг мумкин эмаслиги, қўлланилган даъвони таъминлаш чорасига нисбатан шикоят
қилиш ҳуқуқининг берилмаслиги ҳолатларини, Россия Федерацияси қонунчилигида эса,
даъвони таъминлаш масалалари юзасидан қонунчиликда кенг ва тушунарли нормалар
мустаҳкамланганлигини, даъвони таъминлаш тўғрисида ариза ёки илтимоснома бериш тариби,
ушбу аризага илова қилинадиган ҳужжатлар, аризада келтирилиши керак бўлган асослар аниқ
белгиланганлиги, даъвони таъминлаш чораларини бошқаси билан алмаштирш тартиби,
даъвони таъминлаш чоралари турлари аниқ ва тушунарли изоҳ талаб этмас даражада
берилганлигини кўришимиз мумкин.
Олиб борилган қиёсий таҳлилимиз фақатгина иқтисодий процессуал ҳуқуқи доирасида
бўлиб, давлатларнинг фуқаролик процессуал қонунчилиги доирасида ҳам даъвони таъминлаш
масалалари юзасидан аниқ ва изоҳ талаб этмайдиган қонун нормалари борлиги ҳам эътиборга
лойиқ. Ҳар қандай давлатда бўлмасин қўлланилган даъвони таъминлаш чоралари ҳам
жавобгарнинг, ҳам даъвогарнинг манфаатларига зид бўлмаслиги лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: