Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 4,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet228/294
Sana26.02.2022
Hajmi4,54 Mb.
#465906
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   294
Bog'liq
XXI аср ТУПЛАМ 17.05

 
 
ЭКОЛОГИК ТУРИЗМНИНГ РЕСПУБЛИКАМИЗ ИЖТИМОИЙ-ИҚТИСОДИЙ 
ҲАЁТИДАГИ ЎРНИ: ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ МИСОЛИДА 
Ҳ.А.Нурмаматова 
Мирзо Улуғбек номидаги ЎзМУ магистранти. hnurmamatova95@mail.ru 
Ҳар бир инсон туғилганидан токи умрининг ниҳоясига қадар ўсимлик ва ҳайвонот 
олами, чўл-у саҳролар, азим тоғлар, шиддатли дарёлар-у сокин кўллар бағрига беихтиёр 
интилаверади. Шундай экан, туб илдизлари қадимги даврларга бориб тақалувчи туризмнинг 
янги йўналиши, саёҳат давомида табиатга сингиб кетиб, унинг бир бутунлигини юракдан ҳис 
қилишга ёрдам бергани ҳолда унинг барқарорлигини сақлаш ва муҳофаза қилишга 
кўмаклашувчи соҳаси бу - экотуризмдир. 
Диёримизнинг жаннатмакон ҳудудлари қаторида Қашқадарё вилояти ҳам ўзига хос, 
ранг-баранг ва бой табиий, тарихий-маданий меросга эга. Вилоятда мавжуд туризм 
салоҳиятидан табиатни муҳофаза қилиш ва иқтисодий самарадорликка эришиш учун нафақат 
табиий экотуристик обектлар ҳамда маданий-тарихий обидалардан тўлақонли фойдаланиш, 
балки янги туризм қўшма корхоналарини ташкил этиш, мавжуд экотуристик салоҳиятни 
модернизация қилиш ва технологик янгилашга йўналтирилаётган хорижий инвеститсияларни 
янада кенг кўламда жалб этишга ҳам жиддий аҳамият қаратилиши зарур.


272 
Олиб борилаётган тадқиқотнинг мақсади Қашқадарё вилояти экотуризмининг 
салоҳиятини ва туристик обектларидан комплекс фойдаланиш ҳолатини баҳолаш асосида 
истиқболдаги имкониятларини ошириш юзасидан таклифлар ишлаб чиқиш, экотуризм 
фаолиятини амалга оширишда экологик таълим-тарбияни тарғиб қилиш. 
Қашқадарё вилояти ҳудудида моддий-маданий мерос обектлари жами 1321 та бўлиб, 
улар 1043 та археологик, 208 та меъморий, 27 та диққатга сазовор жой, 43 та монументал 
санъат ёдгорликларидан иборат. Жумладан, 54 та жойлаштириш воситалари (2282 ўрин), 
хостел 1 та, меҳмон уйлари 41 та, санаториялар 4та, 100 дан ортиқ миллий ва европа таомлари 
тайёрловчи ресторан ҳамда миллий услубдаги чойхоналар, туристик автотранспорт 
корхоналари 3 та, гидлар 26 та, ахборот марказлари 26 та, СГШ (суюқ газ шаҳобчалари) 370 та, 
21 та туроператорлик субектлари фаолият юритмоқда. Шунингдек вилоят ҳудудида 8 та ўрмон 
хўжалиги, 2 та қўриқхона, экотуристик аҳамиятга эга бўлган 3 та сув омбори мавжудлиги 
экотуризмни ривожлантиришда муҳим омиллардан бири саналади. 
2019-йил якунларига мувофиқ туризм инфратузилмасиниг ўсиш тенденцияси ўтган беш 
йилликка нисбатан тўрт марта ортган ҳамда 2019 йил январь-декабрь ойларида Қашқадарё 
вилоятига жами 1,615 млн турист ташриф буюрган бўлиб, уларнинг 140 минг нафари хорижий 
сайёҳларни ташкил этади. Шундан 2 015 000 АҚШ доллари миқдорида маблағ туризм асосида 
келиб тушган. Хорижлик сайёҳлар сони эса ўтган йилнинг шу вақтига нисбатан 2.3 баробарга 
юқори. 
Экотуризмнинг ривожи фақат иқтисодий кўрсаткичлар билангина ўлчанмайди. 
Аксинча, аҳолининг табиатни муҳофаза қилиш, унинг неъматларига оқилона муносабатда 
бўлиш ва асраб-авайлашга жалб этиш, унга нисбатан меҳр уйғотиш жиҳатидан диққатга 
сазовордир.
Қашқадарё вилояти экотуризм салоҳиятини оширишга қаратилган таклифлар: 

Вилоят ижтимоий-иқтисодий ҳаётида туризмнинг барча соҳаларини: экологик, 
соғломлаштириш-рекреатсион, этнотуризм, агротуризм, саноат, таълим, гастрономик ва 
диний-зиёрат туризмларини комплекс ривожлантиришнинг мавжуд имкониятларни ҳисобга 
олган ҳолда ишлаб чиқилган иннаватсион тур пакетларни иқтисодий томондан қўллаб-
қувватлаш; 

Ачинкўл ва Сечанкўл ҳудудида маҳаллий аҳоли турмуш тарзини акс этдирувчи оилавий 
меҳмон уйлари ва ўтов уйларида тунаб қолиш, балиқ ови, балиқ таомлари тайёрлаш маҳорат 
дарслари ўтказиш ва тановул қилиш, от ва туяларда сайр ташкил этиш орқали экотуризм ва 
гастрономик туризм йўналиши ташкил этилиши; 

Муборак, Ғузор ва Деҳқонобод туманидаги йирик завод ва корхоналарга таълим 
муассасалари талаба ва ўқувчилари ҳамда соҳага қизиқувчилар учун махсус экскурсиялар 
ташкил этиш орқали ҳудудда ички туризмни ривожлантириш; 

Чўл ҳудудларида жойлашган зиёратгоҳлар: Муборак Ал-Марвазий (Муборак тумани), 
Ҳусам ота зиёратгоҳи (Косон тумани), Исоқ ота мажмуаси (Миришкор тумани), Султон Мир 
Ҳайдар (Касби тумани) мажмуаларига сайёҳларни янада жалб қилиб, тарихий-маданий 
туризм йўналиши ривожлантирилиш; 

Мавжуд иссиқ булоқлар ва шўр (балчиқли)кўлларнинг туристик имкониятларидан унумли 
фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. 
Хулоса ўрнида, экотуризмни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ва уларнинг 
амалга оширилиши вилоятда нафақат ижтимоий-иқтисодий ривожланиш балки табиий 
ресурслардан оқилона фойдаланиш орқали ҳордиқ чиқаришга бўлган эстетик эҳтиёжларни 
қондириш, борлиқни борлигича асраб, уни келгуси авлодга безавол мерос сифатида қолдириш 
учун мустаҳкам восита бўлиб хизмат қилади. 

Download 4,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   224   225   226   227   228   229   230   231   ...   294




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish