138
қўшимчаларни ион даражадаги диссперлилигини аниқлаш; сувнинг физикавий кўрсаткичларини
аниқлаш; сувнинг кимёвий кўрсаткичларини аниқлаш; сувдан қўпол диссперс қўшимчаларни йўқотиш;
сув такибидаги коллоид даражадаги диссперликга эга қўшимчаларни ажратиш; сувни хлорлаш билан
зарарсизлантириш каби кичик усулларга бўлинади.
Агарда
биз Республикамиз ҳудудидаги ер усти сувларининг гидрокимёсини ва
гидроэкологиясини нефт маҳсулотлари қолдиқларига нисбатан ўрганадиган бўлсак, унда қуйидаги
ҳолатлар кузатилади: масалан, Сирдарё сувлари таркибида 0,002 дан 0,46 мг/л гача нефт маҳсулотлари
қолдиқлари аниқланган. Бу ҳудуддаги оқова сувларда эса 54 дан 11084мг/л
гача сульфатлар
мавжудлиги аниқланган. Қашқадарё дарёсида 0,01 дан 0,176мг/л гача, Зарафшон дарёсида 0,045дан
0,13 мг/л гача нефт маҳсулотлари қолдиқлари, оқова сувлар таркибида эса 75,6 дан 431,9 мг/л гача
сульфатлар, Оҳангорон ва Чирчиқ дарёлари сувларида 13 дан 167 мг/л гача нефт маҳсулотлари
қолдиқлари аниқланган.
Агарда биз, кокскимёси ва нефт кимёси заводлари оқова сувлари таркибини кўриб чиқсак, улар
феноллар билан тўйингандир. Уларни Республикамизни кўпгина ҳудудларида табиий сувларда
аниқлаш мумкин. Масалан, Сирдарё сувларида 0,001 дан 0,009 мг/л гача, Қашқадарё дарёси сувларида
0,001 дан 0,006 мг/л гача, Зарафшон дарёси сувларида 0,001 дан 0,004 мг/л гача, Оҳангарон ва Чирчиқ
дарёси сувлари таркибида эса 0,002 дан 0,0058 мг/л гача сақлаши аниқланган.
Энг кенг тарқалган ифлослантирувчилардан бири, бу халқ хўжалигининг турли соҳаларида
ювувчи восита сифатида ишлатилдиган суъний сирти - фаол моддалардир. Масалан, Қашқадарё
дарёсида уларни миқдори 0,01 мг/л гача, Оҳангарон ва Чирчиқ дарёлари сувларида 0,01 дан 0,008 мг/л
гача аниқланган.
Республикамизнинг қора ва
рангли металлургия саноатида, табиий сувлардан печларни ва
олинган маҳсулотларни совутишда фойдаланилади. Бунинг натижасида оқова сувларга рангли ва оғир
металлар ионлари келиб қўшилади. Уларнинг миқдори Сурхандарё дарёси сувларида 0,01дан 0,06мг/л
гача (Fe), Қашқадарё дарёси сувларида 0,02 дан 0,04 мг/лгача, Зарафшон дарёси сувларида 0,01 дан
0,13 мг/л гача, Сирдарё сувларида 0,01 дан 0,09 мг/л гача, Оҳангарон ва Чирчиқ дарёси сувларида 0,023
дан 0,08 мг/л гача сақланиши аниқланган. Келтирилган маълумотлар ва ахборотларда табиий сувларни
ифлослантирувчи моддалардан бир мисқоли келтириб ўтилди, бунга жуда катта аҳамият беришимиз
зарурдир.
Агарда биз инсонларни ўз фаолияти натижасида дарёларнинг
мавжуд тартиботига, таъсирини
чегараламасак, комунал-хўжалик, саноат ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши оқова сувлари ва
коллектор - зовур сувларининг гидрокимёвий таркибига аҳамият берилмаса ва улар ўрганилиб,
ифлослантирувчи моддаларни табиий сувларга келиб тушиши қаттиқ
назоратга олинмаса, яқин
келажакда бу фожиали гидроэкологик муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: