162
ХОРАЗМ ВОҲАСИДАГИ ЭТНО-МАДАНИЙ ЖАРАЁНЛАРНИНГ
ЭКОЛОГИК ЖИҲАТЛАРИ
Нурметов И., УрДУ таянч докторанти,
Давлетов К.С., ЖИДУ талабаси
Хоразм воҳаси жаҳоннинг энг йирик маданий ва иқтисодий марказларидан
саналиб, унинг Буюк ипак йўлининг ғарбий томонида жойлашганлиги иқтисодий ва
маданий ривожланишига катта таъсир этган. Қолаверса, асрлар давомида ноѐб
маданият
ва санъат ѐдгорликлари, бебаҳо қадриятлар ва бой тарих яратган Хоразм воҳаси аҳолиси
ўзининг бой моддий ва маънавий маданиятининг ўзига хос минтақавий хусусиятлари
билан ажралиб туради. Айни шу хусусиятларни кўзда тутиб, В.М. Массон: ― Қуйи
Амударѐда Хоразм номи билан машҳур бўлган тарихий-маданий минтақа бутунлай ўзига
хосдир‖ деб ѐзади[Массон: 42].
Республикамиз ҳудудидаги шаҳар, шаҳарча, маҳалла, гузар, овул каби
топообъектлар номлари ҳам
маънавий мерос, ҳам маданий бойлик, ҳам тилимизнинг
қадимий хусусиятларини ўзида сақлаб қолган кўҳна тарихий ѐдгорликлардан бири
саналади.
Хоразмвоҳаситопонимларнингкаттақисмитарихийтопонимларсирасигакиради.
Масалан: Хоразм (вилоятноми, Қуѐшли юрт), Хонобод, Хонқа, Ашхобод (қишлоқноми),
Амударѐ, Сайхун, Сайилгоҳ, Жайхун, Боғолон, Бўзқалъа, Боғот, Баѐт, Гурлан, Гужумлик,
Урганч, Ҳазорасп, Шовот, Пичоқчи, Питнак, Нукусѐп, Тахтакўпир, Шеробод, Қангли,
Қорақум, Қуѐшли юрт, Қалъажиқ, Қўнғирот, Қумѐп, Қиѐт, Қатариқ, Қўшкупир, Қипчоқ,
Қизилқум, Тупроққалъа, Гандимѐн, Оқѐп, Ичон Қалъа ва бошқалар. Ушбу топонимларни
мазмун жиҳатидан гуруҳларга ажратсак, уларнинг тарих ва тарихшуносликка оидлиги яна
ҳам аниқроқ бўлиб қолади.
Хоразм воҳасидаги этномаданий жараѐнларнинг
экологик аспектларини
топонимлар нуқтаи назаридан таҳлил қилсак, гидронимларга бошқа топонимларнинг
номи кўчиши холати кузатилади. Масалан: Амударѐ (дарѐ номи қишлоқ номига кўчган),
Сайхун (дарѐ номи қишлоқ номига кўчган), Сайилгоҳ, Жайхун (дарѐ номи қишлоқ номига
кўчган), Боғолон, Бўзқалъа, Қатариқ, Гужумлик, Пичоқчи, Нукусѐп, Тахтакўпир, Қангли,
Қалъажиқ, Қўнғирот, Қумѐп, Қиѐт, Қўшкўпир, Қипчоқ, Митан, Месит, Манғит, Мойли,
Жалойир, Жумалоқ, Кенагас, Касаначилар, Катқалъа, Каттақўл, Уйғур, Найман, Чиғатой,
Чиқирчи, Шихлар, Шихмашҳад, Ясовулбоши, Эшонлар ва бошқалар.
Воҳамиздаги жамики тирикликнинг асоси жўшқин Амударѐмиз
эканлигини тан
олиб яшасак-да, у ҳақда кўпчилигимиз жуда кам маълумотга эгамиз. Амударѐ –
ўлкамиздаги энг серсув, йирик дарѐ ҳисобланади. Амударѐни юнон ва римликлар Оксус
ѐки Оксос, араблар Жайхун, маҳаллий халқлар дастлаб Ўкуз, Балх, Вахш, сўнгра Амул
деб атаганлар. Амударѐ қуйи ва ўрта тўртламчи даврда Қорақум орқали ўтиб,
Каспий
денгизига қуйилган, тоғлардан сув оқими билан келтирилган оқизиқлар натижасида
қумлар таркиб топган. Юқори тўртламчи даврда Амударѐ ҳозирги ўзани бўйича оққан.
Мил. авв. I минг йиллик бошларига оид тарихий маълумотларга кўра, Оқчадарѐ
ҳавзасида деҳқончиликбилан шуғулланган қабилалар жойлашган бўлса, унга қўшни
бўлган Сариқамиш ҳавзасига келиб жойлашган қабилалар географик хусусиятдан келиб
163
чиқиб чорвачиликни ривожлантиришни асосий хўжалик касби қилиб олганлар.
Хоразм
воҳасида бошланган урбанистик жараѐн белгилари жамиятнинг тараққиѐтига жиддий
таъсир кўрсатмаганлиги археологик материалларда ўз мазмунини топганлиги яққол кўзга
ташланади. Ҳолбуки, минтақаларда кечган урбанистик жараѐн жадал суратда кечганлиги
деҳқончилик воҳаларидаги суғориш иншоотлари соҳили атрофида ва сой соҳилидаги
баландликда қад кўтарган шаҳарларда ўз аксини топган.
Ўрта Осиѐнинг икки дарѐ оралиғида олиб борилган палеоиқлим тадқиқотлари
натижаларига кўра, милоддан олдинги III минг йилликдан бошлаб Тўбалак қурғоқлиги
даврида Ўрта Осиѐда тезлик билан чўлланиш кузатилади. Бунинг натижасида ўтлоқ,
ботқоқ, тўқай ва ўрмонларнинг майдони кескин қисқариб, уларнинг ўрнида қум ва
шўрхоклар юзага келади,сой ва кўллар қуриб кетади[Мурзаев: 58].
Халқимизнинг уй-жой қурилишида экологик-анъанавий маданиятнинг равнақ
топганлигиниХусусан, Абу Али ибн Сино турар-жой меъморчилигида қурилажак уйнинг
ўрнини, унинг шамол йўлига нисбатини, қуриладиган уй-жой ѐнидан ўтадиган
сувнинг
таркибини, яқин атрофда турмуш шароитига салбий таъсир кўрсатувчи манбаларнинг
бор-йўқлигини назарга олиш зарурлигини уқтириб ўтади[Нозилов: 24].
Ўзбекистон ҳудудининг чўл туманлари халқ турар жой меъморчилигида хоналарни
кўпроқ иссиқ ҳаводан сақлаш чораларини қидиришган. Бунинг учун уйларни ҳамма
томони берк кичик ҳовли тарақасида қуришга ҳаракат қилинган. Бунга Хоразм ҳовлилари
мисол бўла олади. Хоразм ҳовлилари икки (ички ва ташқи хўжалик) қисмдан иборат.
Улар қалин пахса девор билан ўралган. Воҳа уй-жой қурилишида алоҳида аҳамиятга эга
бўлган бир жиҳат, гужум дарахтининг кўплаб экилишидир. Бу дарахт ѐз палласи
салқинлик бағш этган [Жуманиязова: 114]. Ёзги хоналар гуруҳи кўпроқ
шимол ва
шимолий – шарққа қаратилган бўлиб баланд айвонлардан ташкил топган. Бу айвон уй
томонидан анча кўтарилган бўлиб, улар эсаѐтган шамол йўлини тўсиб ҳовлига
йўналтиришга мўлжалланган. Айвонларнинг бир томони очиқ бўлганлиги, қишки хоналар
ѐзги хоналар қаршисида бўлиб, улар ѐзги айвонлардан ўзининг пастқамлиги билан
ажралиб туради.
Умуман олганда воҳада, бутун минтақада бўлгани каби ҳар бир шаҳар, турар-жой,
меъморчилик табиий шароити, об-ҳавоси, халқнинг иқтисодий, ижтимоий ҳаѐти таъсири
асосида ривож топган. Халқимиз азалдан уй-жой қурилишида
экологик-анъанавий
маданиятнинг равнақ топганлигини, шарқ алломаларининг фалсафий қарашларида ўз
структуравий ғоялари, тажрибалари орқали кўришимиз мумкин бўлади.
Адабиѐтлар:
1. Жуманиязова М. XIX аср охири – ХХ аср бошларида Хоразм воҳаси аҳолисининг этник
таркиби ва унинг моддий маданиятига хос баъзи хусусиятлари (дала тадқиқотлри
асосида).: Тарих фан. ном. ... дисс. Тошкент, 1998.
2. Массон В.М. Культура генез и этногенез Средней Азии и Казахстана // Проблемы
этно-генеза и этнической истории народов Средней Азии и Казахстана. М., 1990. Вып.
I. С. 42-43.
3. Мурзаев Э.М. Изменение климата за исторический период // Средняя Азия. М., 1958.
4. Нозилов Д. Чиғаноқичидамарварид // Совет Ўзбекистонисанъати. 1981. № 9. 24-бет.
5. Эназаров Т., Есемуратов А., Ҳусанова М. Ўзбекномшунослиги. Тошкент: Наврўз, 2015.