Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХИВА ХОНЛИГИ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet67/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
ХИВА ХОНЛИГИ ИЖТИМОИЙ-МАЪНАВИЙ ҲАЁТИДА
ХОТИН – ҚИЗЛАР ЎРНИ МАСАЛАСИ 
 
Рахимова Ҳ., Урганч шаҳар 1-сонли мактаб 
тарих фани ўқитувчиси 
 
Хива хонлигининг ҳуқуқий ва ижтимоий – маънавий ҳаѐтида хотин – қизларнинг 
ўрни масаласи тарих фанининг долзарб муаммоларидан бири ҳисобланади. Бу муаммони 
ўрганишдан олдин ислом динида аѐлларга муносабат масаласини кўриб чиқиш мақсадга 
мувофиқдир. Хусусан, ислом динида аѐллар: она, опа-сингил, жуфти ҳалол ва қиз 
сифатида ҳурматланади. Улар мерос олади ва мерос қолдиради, никоҳда розилиги 
сўралади. Улар доим эркак қариндошлари таъминоти остида бўлишади. Ҳатто улар ҳақида 
―Нисо‖ (―Аѐллар‖) деб номланган сура ҳам бор. Қуръони каримнинг 35 та сура ва 100 дан 
ортиқ оятида аѐл сўзининг ишлатилиши ва уларда аѐлнинг мавқеи, унинг ҳаѐтдаги ўрни, 
ҳақ-ҳуқуқлари батафсил баѐн этилиши аѐлларга бўлган эътиборнинг ѐрқин мисолидир
[Қирғизбоев Ҳ.]. Шу билан бирга тарихда ислом давлатларида кечган сиѐсий жараѐнларда 
катта роль ўйнаган аѐл ҳукмдорлар, маликалар бисѐр (бу ҳолат ҳоҳ салбий, ҳоҳ ижобий 
бўлсин). Сўфийлик тариқатининг машҳур аѐл вакиласи Фотима бинти ас-Самарқандия, 
малика-ал-муслиман (мусулмонлар маликаси) Шажарат – ад-Дур, Бибихоним 
(Сароймулкхоним), Гавҳаршодбегим, Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигорхоним, Малика 
Жаҳоноро, Нодирабегим, Жаҳонотин Увайсий, Қурбонжон додҳоҳ ва шу каби ўз 
исмларини тарихга муҳрлаган аѐллар номлари ислом давлатлари тарихида жуда кўп 
учрайди. 
Хива хонлиги ижтимоий – маънавий ва қисман ҳуқуқий тарихига оид манбаларда 
ҳам аѐлларнинг жамиятдаги ўрнини акс эттирувчи маълумотларни учратамиз. 
Жумладан, 1819-1820 йилларда Хива хонлигида бўлган рус ҳарбий элчиси 
Н.Муравьев Хива хонлиги ҳақида баъзи маълумотлар келтириб ўтади. Яъни, у Хива 
177
Аъзамова С. ―Авесто‖ да аѐл образи. ―Шарқ ва Ғарб: Зардуштийлик ва ―Авесто‖ нинг ғарб дунѐқарашига 
таъсири‖. Халқаро илмий-назарий семинар материаллари. – Наманган. 2001. Б. 68-69. 


160 
ўзбеклари бир қанча аѐлларни ўз никоҳига олиш мумкинлигини таъкидлагани ҳолда 
амалда, улар фақат битта аѐлга уйланишларини, кўпхотинлик хонликда кенг 
тарқалмаганлигини, бундай имкониятга бой хонадонларгина эга эканликларини ҳам 
келтириб ўтади. Унинг тасаввурича, Хива хонлигида яшовчи аѐллар ҳаѐти ўта зерикарли 
ва ѐлғизликка асосланган аянчли турмуш кечиришга маҳкумдирлар. Аммо, Н. Муравьев 
бу пайтлардаги ўзбек аѐлларининг ислом аҳлоқи нормаларига қатъий риоя қилинадиган 
турмуш тарзига асосланган ҳолда ҳаѐт кечиришларини қаердан ҳам тушунсин[Муравьев 
Н.:125]. 
Хива хонлигида бўлган кўпгина сайѐҳ ва элчилар, савдогарлар албатта Европа урф-
одат ва анъаналари нуқтаи-назаридан келиб чиқиб, хонликда аѐллар ҳақ-ҳуқуқлари анча 
чекланган деган хулосага келганлар. Хива хонлигида аѐллар мавқеи масаласида хонликка 
ташриф буюрган бошқа сайѐҳ ва турли касб эгалари ҳам муайян маълумотлар келтириб 
ўтганлар. Булар ичида айниқса, 1863 йилда хонликда бўлган венгер сайѐҳи ва 
тадқиқотчиси А. Вамбери нисбатан муфассал маълумотлар келтириб ўтади. 
А. Вамберининг маълумотларига кўра Хива хонлигидаги ҳар қандай аѐл фақат зино 
ишлар қилгандагина оғир жазога, яъни, ўлимга маҳкум қилинган. Бу ислом динида 
―ражм‖ деб аталади. Аммо, зинони исбот қилиш амалда жуда мураккаб бўлганлиги 
туфайли барча замонларда камдан-кам ҳолларда ражм жазоси қўлланилган. Жумладан, 
аѐл кишини кўча-куйда ҳеч кандай текширишсиз ва судсиз тошбўрон қилингани ҳақида 
маълумотларнинг умуман камлиги кўпчилик сайѐҳларнинг, айниқса европалик 
сайѐҳларнинг баъзи маълумотлари чўпчакдан бошқа нарса эмаслиги маълум бўлади. 
Ҳатто А. Вамберининг Хива хонлигида аѐлларни қатл қилишнинг ўзига хос усулини 
таъсирчан тасвирласада, унинг ўзи айнан бундай жазо ўталиши жараѐнида 
қатнашмаганлигининг, ўз кўзи билан кўрмаганлигининг ва фақат бировлардан эшитиб 
шундай маълумотлар қолдирганлигининг гувоҳи бўламиз. Қолаверса, ўз эсдаликларининг 
Хива хонлигига бағишланган қисмининг охирида, ислом динида аѐлларга муносабат 
масаласига нисбатан Европа аҳлоқи ва ҳуқуқий меъѐрлари доирасида хулоса чиқариш 
хато эканлигини ҳам ўзи тан олиб таъкидлаган эди [Вамбери А.: 62,66-67]. 
Бу маълумотлардан яна Хива хонлигида аѐлларга муносабат ва умуман аѐлларнинг 
жамиятда тутган ўрни масаласида ислом аҳлоқий қонун – қоидаларига қатъий амал 
қилинганлигига гувоҳ бўламиз. Ҳатто Хива хони саройи, ҳарами аѐлларига муносабат ҳам 
айнан шундай бўлган деган хулоса чиқаришга тўлиқ асос бор. А. Вамберининг 
маълумотига кўра хон нафақат хонликнинг барча аҳолисининг, балки, ўз хотинларининг 
ва канизакларининг ҳам чекланмаган ҳокимиятга эга мутлақ ҳукмдори бўлсада, уларга 
ниҳоятда мулойим муносабатда бўлган. Фақат улар бирор бир гуноҳ иш ѐки ҳатти – 
ҳаракатлар қилмасликлари лозим бўлган холос[Вамбери А.: 65]. 
Унинг маълумотига кўра ўша пайтдаги Хива хони Сайид Муҳаммадхоннинг (1856 
– 1864 йиллар) сарой табиби аѐл бўлган [Вамбери А.: 65]. 
Демак, Хива хонлигида аѐллар бевосита сиѐсий ва ижтимоий – иқтисодий ҳаѐтда 
фаол қатнашганликларини кўрсатувчи маълумотлар бўлмасада, уларнинг умуман эрксиз 
ва ҳақ – ҳуқуқсиз бўлганлар деган хулосага ҳам келиб бўлмайди. Мунис, Огаҳий ва 
Баѐнийлар асарларида аѐллар масаласига деярли эътибор қаратмаганликларини эса, улар 
ҳам шу даврнинг кишилари сифатида аѐлларга ислом нуқтаи-назаридан муносабатда 


161 
бўлганликларидан ва бу масалага одатий ҳол сифатида қараганликларидан деб тушуниш 
лозим. 
Хива хонлиги Россия томонидан босиб олингандан кейин Россия мустамлакачи 
империяси хонликдаги аѐлларни ҳам жамиятдаги мавқеини кўтаришга ҳаракат қилган. 
Жумладан, 1912 йилда Амударѐ бўлими бошлиғи Н.С. Ликошин Хива хони 
Асфандиѐрхонга Хивада ўша пайтда қурилаѐтган касалхонада аѐллар учун ҳам бўлим 
очишни таклиф қилади. 1913 йилда эса мазкур касалхонага аѐл врачларни ҳам жалб 
қилиш масаласи кўриб чиқилади ва хонликда илк аѐл врач Гулсум Асфандиѐрова 
касалхона аѐллар бўлими бошлиғи бўлади[Ўзбекистон Республикаси МДА, И-125-фонд, 
1-рўйхат, 2-иш, варақ: 2, 11, 12, 17, 18, 19]. 
Нега айнан рус мустамлакачи ҳукумати хонликдаги аѐлларнинг мавқеини кўтариб, 
эркаклар билан тенг ҳуқуқли қилишга интилган? Зеро, бу пайтда Россия империясининг 
ўзида ҳам демократик анъаналар амалда ҳеч қандай роль ўйнамаган ва Россиянинг ўзида 
аѐллар ҳақ-ҳуқуқлари чекланган ҳамда бу борада бирорта ижобий ишлар қилинмаган 
эдику. Бундан кўзланган асосий мақсад эса рус мустамлакачиларининг хонлик 
фуқароларига улар ҳоҳ эркак, ҳоҳ аѐл бўлсин ўзининг куч-қудратини ҳамда гўѐки 
инсонпарварликка асосланган сиѐсатини, мустамлакачилик мафкурасини сингдириш 
бўлган холос. Бундай сиѐсат остида ҳеч қандай демократик ѐки инсонпарварлик 
анъаналари ѐтмаганлигини, фақат алдашдан иборат сиѐсат эканлигини замонавий 
Россиялик тарихчилар ҳам тасдиқлайдилар[Почекаев Р.Ю.:156-157]. Буни кейинги 
даврлар тарихи ҳам амалда тўлиқ тасдиқлайди. 
Умуман олганда биз бу ўринда ѐритмоқчи бўлган мавзумиз, яъни Хива хонлигида 
аѐллар мавқеи масаласи ҳусусида умумий хулоса чиқарадиган бўлсак, Хива хонлиги ҳам 
ислом давлати сифатида жамиятда аѐлларнинг мавқеини юқори тутганлар.
Адабиѐтлар: 
1. Қирғизов Ҳ. Аѐл ислом нигоҳида.// https://religions.uz/news/detail?id=1098// 06 Март 
2019 .
2. Вамбери А. Путешествие по Средней Азии. - М.: Восточная литература. 2003. – 193 с. 
(pdf.) 
3. Почекаев Р.Ю. Российский фактор правового развития Средней Азии: 1717–1917. 
Юридические аспекты фронтирной модернизации. – М.: Издательский дом Высшей 
школы экономики, 2020. – 328 с.
4. Путешествие в Туркмению и Хиву в 1819 и 1820 гг. гвардейского Генерального штаба 
капитана Николая Муравьева, посланного сию страну для переговоров. Т. 1. – М., 
1819; Т. 2. – М., 1820. // http: //www.vostlit.info /Texts /Dokumenty /M.Asien /XIX /1800-
1820/Muraviev/text5.html.
5. Ўзбекистон Республикаси МДА, И-125-фонд, 1-рўйхат, 2-иш, варақ: 2, 11, 12, 17, 18, 
19. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish