3-ШЎЪБА. ХОРАЗМ ТАРИХИНИНГ МАНБАШУНОСЛИК ВА
ТАРИХШУНОСЛИК ЙЎНАЛИШЛАРИДАГИ ЯНГИ ТАДҚИҚОТЛАРДА
ЁРИТИЛИШИ
Модераторлар: т.ф.н., доц. М.М.Матяқубова,
т.ф.н., доц. С.М.Маткаримова
ҚАДИМГИ ХОРАЗМ ТИЛИ: УНИНГ ТАРҚАЛИШИ ВА
БАЪЗИ ХАЛҚЛАР ТИЛИГА ТАЪСИРИ
Давлетова Н.Н., УрДУ Факультетлараро
чет тиллари кафедраси ўқитувчиси
Қадимдан
Амударѐнинг
қуйи
ҳавзасида
қадимдан
яшаб
келаѐтган
хоразмликларнинг бир вақтлар ўз она тили ва ѐзуви мавжуд бўлган. Хоразмий ѐзуви
оромий алифбоси асосида вужудга келган бўлса, хоразмий тили эроний тил гуруҳининг
шарқий эрон тил лаҳжасига мансуб бўлган. Хоразм ѐзуви VIII асрдан бошлаб араб
алифбоси таъсирида аста – секин ўзининг қадимги қиѐфасини йўқотган. Қадимги
хоразмий тили эса милодий XIV асрга келиб, ўлик тиллар гуруҳига қўшилиб кетган.
Умуман олганда қадимги Хоразм ѐзуви масаласида олимлар турлича фикрларни
билдирадилар. Жумладан, бир гуруҳ олимлар Хоразм ѐзуви Қадимги Хоразм давлати
билан бир вақтда милоддан аввалги VIII-VII асрларда шаклланган деса, бир гуруҳ
олимлар Хоразм ҳудудида топилган энг қадимги ѐзув намунасига қараб милоддан аввалги
V-IV асрларга оид дейдилар яъни, ҳозирги Ойбўғирқалъа (Қорақалпоғистон Республикаси
Элликқалъа туманида жойлашган) ѐдгорлигидан топилган ва шу асрларга оид ѐзув
ҳозирликча Ўрта Осиѐ миқѐсида энг қадимги ѐзув намунаси ҳисобланади [Лившиц В.А.,
Мамбетуллаев М.М.: 42; Мамбетуллаев М.М., 1990:128].
Хоразм ѐзувининг шаклланиши ва ривожланиши даври тахминан қуйидаги
босқичларни ўз ичига олади: 1. Мил.авв. VIII-IV асрлар. 2. Мил.авв. IV - милодий III
асрлар. 3. III-VIII асрлар. 4. VIII-XI асрлар.
Қадимги Хоразм ѐзуви оромий ѐзуви асосида вужудга келган бўлиб, фақат оромий
ѐзувидаги 22 та ҳарф ўрнига 20 та харф ишлатилган.
Қадимги Хоразм ѐзуви ҳақида ўрта асрлар олимларидан Абу Райхон Беруний ва
XIII аср фиқхшунос олими Нажмиддин ал-Ҳазиний асрларида маълумотлар бериб
ўтганлар.
Археологик тадқиқотлар давомида Хоразмнинг Тупроққалъа, Қўйқирилганқалъа,
Хумбузтепа, Миздахқон, Ойбўғирқалъа ѐдгорликларидан қадимги Хоразм ѐзуви
намуналари топиб ўрганилган.
Хоразм тили ва ѐзувини ўрганиш ишига А.А.Фрейман, И.М.Оранский,
З.Херцфельд, С.Л.Волин, В.Лившиц, М.Исҳоқов каби олимлар катта ҳисса қўшганлар.
Хоразм тили ва ѐзуви қўшни мамлакатлар халқлари ва узоқ – яқиндан келган
босқинчиларнинг тили ва ѐзуви таъсирида бироз ўзгариб, инқироз ва юксалиш
184
босқичларини бошидан кечирди. Айниқса, араблар истилоси унга ҳалокатли зарба берди.
Аммо, хоразмий тилини ўрганиш борасида олиб борилган тадқиқотлар хоразм тилининг
ўзи ҳам турли сабабларга кўра бошқа халқлар тиллари ривожига таъсир қилган. Бу
айниқса, Хоразмдан шимолда жойлашган ҳудудларда яшаган халқлар тилларида кучлироқ
намоѐн бўлади. Зеро, Хоразмнинг қадимданоқ ўзидан жанубдаги, жануби – ғарбдаги ѐки
шарқдаги ҳудудлар билан эмас, балки, шимолий ҳудудлар билан, аниқроғи, Волгабўйи,
Жанубий Урал, Кама дарѐси бўйлари (ҳозирги Россия Федерациясининг Бошқирдистон,
Татаристон, Удмуртия республикалари, Пермь, Коми – Пермь ўлкаларини ўз ичига олувчи
ҳудудлар) минтақаси элат – қабилалари билан алоқаси нисбатан яхши ривожланган эди.
Бу алоқалар жуда қадимдан мавжуд бўлиб, унинг илдизлари милоддан аввалги III минг
йилликларга бориб тақалади ҳамда турлича шаклларда бўлган. Яъни, иқтисодий (савдо –
сотиқ алоқалари, кўчманчиларнинг яйловлар излаб кўчишлари), сиѐсий (ўзаро урушлар,
босқинлар, ҳужумлар) ва табиий (иқлим ўзгаришлари) жараѐнлар мазкур алоқаларнинг
хусусиятларини белгилаган. Айниқса, иқтисодий ва савдо алоқалар бундай таъсирларнинг
юзага келишига асосий сабаб бўлган [Наймарк А. И.: 31].
Милоддан аввалги VI аср охирларидан бошалаб бу алоқалар янада кучаяди. Хоразм
ўтроқ – деҳқончиликка асосланган жануб цивилизацияси билан кўчманчи
чорвадорларнинг шимол цивилизацияларини бир – бири билан боғловчи ўзига хос кўприк
вазифасини бажарган [Таиров А.Д.: 54; Ягодин В. Н.: 192].
Шунинг учун, бу ҳудудларда олиб борилган лингвистик тадқиқотлар, мазкур
ҳудудларда қадимдан яшаб келаѐтган халқлар тилларида бевосита хоразмий тилидан
олинган сўзларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда.
Лингвистик тадқиқотлар натижасида Пермь ўлкасида яшовчи коми – удмуртлар,
бошқирд ва осетин тилларидаги бир қанча сўзлар айнан хоразм тилига мансублиги
исботланган. Жумладан, коми – удмурт тилидаги ―zarńi‖(олтин) сўзи, қадимги хоразмий
тилидаги ―zrny(zarnī – олтин)‖ сўзидан олинган (бошқа қадимги шарқий эрон гуруҳига
мансуб тилларда, масалан, сўғд (zyrn(zi/ern)) ва ўрта-эрон (zarr) тилларидаги олтинни
билдирувчи сўзларга қараганда хоразмий сўзи анча яқин) [Понарядов В. В.: 693].
ś‖ ва удмурт тилидаги ―azveś‖ сўзлари ҳам худди осетин
тилидаги ―ævzīst// ævzestæ‖ ва қадимги хоразм тилидаги ―ažīd‖ ѐки ―azīž‖ каби кумуш
металл ѐки кумуш танга маъноларини билдирган. Юқорида таъкидлаганимиздек, қадимги
Хоразм тилининг осетин тилига ҳам кучли таъсир қилганлигини ҳозирги кунда кўпгина
тадқиқотчилар исботлаб беришган [Абаев В. И.].
Шу каби
g‖ сўзи ҳам қадимги хоразмий тилидаги ―nbyk-
nibēk‖ каби китоб маъносида тушунилган [Понарядов В. В.: 695]. Бундай терминларни
кўплаб учратиш мумкин. Аммо, кўпгина тадқиқотчилар ҳозирликча Хоразм тили ва
ѐзувининг ўзининг етарли даражада ўрганилмаганлиги учун, бу масалани тўла – тўкис
ўрганиш имконияти чекланганлигини ҳам таъкидлайдилар.
Шу сабабли қадимшунос ва адабиѐтшунос олимларнинг ҳамкорликдаги Хоразм
тили ва ѐзуви, унинг ноѐб ѐдгорликларини ўрганиш борасидаги тадқиқотларни давом
эттиришлари ҳамда бу соҳада ҳали жуда кўп тадқиқотлар олиб боришлари лозимки, бу
тадқиқотлар қадимги Хоразм тарихининг энг муаммоли саҳифаларидан бўлган қадимги
хоразмий тили ва ѐзуви масаласини тўла – тўкис очиб беришда муҳим аҳамият касб этади.
185
Адабиѐтлар:
1. Абаев В. И. Историко-этимологический словарь осетинского языка. Т.I. – М.-Л.: Изд –
во Академии наук СССР, 1958. – 658 с.
2. Лившиц В.А., Мамбетуллаев М.М. Хорезмийский острак из Хумбузтепе // Памятники
истории и культуры Востока. Период феодализма. – М., 1986. – С. 34-45.
3. Мамбетуллаев М. Городище Большая Айбуйир – кала (раскопки 1976-1977 и 1981
гг)//Археология Приаралья. – Ташкент: Фан, 1990. Вып. IV. – С. 91-131.
4. Мамбетуллаев М. Хум с городища Айбуйир – Кала // Вестник Каракалпакского филиала
АН УзССР. – Нукус, 1979. № 1. – С. 46-48.
5. Наймарк А. И. Замечания о восточноевропейских находках бухарских и хорезмских
монет VI–IX веков.// В сб.: Эпоха викингов в Восточной Европе в памятниках
нумизматики VIII–XI вв. – СПб.: Старая Ладога, 2015. С. 28–33.
6. Напольских В. В. Уральско-арийские взаимоотношения: история исследований, новые
решения и проблемы. //В сб.: Индоевропейская история в свете новых исследований.
Сборник трудов конференции в память профессора В. А. Сафронова. – М.: Московский
государственный областной университет, 2010. С. 231–244.
7. Понарядов В. В. Хорезмийские заимствования в пермских языках// Индоевропейское
языкознание и классическая филология – XXI // Материалы чтений, посвященных памяти
профессора Иосифа Моисеевича Тронского. – СПб.: Издательство
Институт
лингвистических исследований РАН
, 2017. С. 692-697.
8. Таиров А.Д. Изменения климата степей и лесо-степей Центральной Евразии во II–I
тыс. до н.э.: Материалы к историческим реконструкциям. Челябинск: Рифей, 2003. 68 с.
9. Ягодин В. Н. К вопросу о ―савроматской‖ миграции VI—V веков до нашей эры на юго-
восточный Устюрт.// Этнические взаимодействия на Южном Урале : сб. науч. тр. /
отв. ред.: А. Д. Таиров, Н. О. Иванова. – Челябинск : Рифей, 2013. 380 с. : ил. С. 178-193.
Do'stlaringiz bilan baham: |