Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 
ХИВА ХОНЛИГИДА ТАХТГА ЎТҚАЗИШ МАРОСИМИ ВА
УНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Атажанова Д.Г., Хива шаҳар 18 - сон
мактаб ўқитувчиси 
 
Мўғуллар даврида бўлиб ташланган, темурийлар даврида гоҳ Самарқанд, гоҳо 
Хуросонга бўйсунган Хоразм Шайбонийхон (1505 й) ва Исмоил Сафавий (1510 й) 
босқинига дуч келиб, Шайбонийхон вафотидан сўнг тез орада озодлик учун курашни 
бошлади[Абулғози 1, Муниров 3].
Хоразм воҳаси ва унинг атрофларидаги ҳудудларда халқ озодлик ҳаракати 1511 
йилда бошланди. Вазир шаҳри уламолари қози Хўжа Умар бошчилигида мадад сўраб 
Боқирғонда бўлган Саййид ато авлодидан Ҳисомуддин Қиттолга мурожаат қилиб, уни 
Хоразмга келиб тахтни эгаллашини сўрадилар. Лекин у Берке султон ўғли Элбарсхонни 
Хоразмга, Вазир шаҳрига юборади[Ҳасан Мурод Муҳаммад Амин ўғли 7]. Ўзбекларнинг 
шаҳарга яқинлашиб келаѐтганидан хабар топган аҳоли кечаси қизилбошларни Исмоил 
Сафавийнинг гумаштаси доруға Раҳмонқулибек бошчилигида ўлдира бошладилар. Ғалаба 
ҳақида Абулғози шундай ѐзади: ―Улуғ тўй қилиб, ўзбек ва сарт барчаси йиғилиб иттифоқ 
билан тарих тўққиз юз ўн бирда ва қўй йилинда Элбарсхонни хон кўтардилар‖[Абулғози 
1, Вохдов 2]. 
Ўрнатилган тартибга кўра хонни тахтга ўтқазиш маросими асосан пойтахт 
мақомидаги шаҳарда бўлиб ўтган. Сиѐсий бошбошдоқлик, тахт учун кураш кучайган 
йилларда бу тамоилдан чекиниш ҳоллари ҳам бўлган албатта. Умуман олганда, Хоразм 
давлатида пойтахт Хивага кўчирилгунча дастлаб Вазир шаҳрининг, кейин эса Кўҳна 
Урганчнинг Хоразм пойтахти сифатидаги сиѐсий мавқеи юксак бўлган. Буни қуйидаги 
мисоллардан ҳам кўриш мумкин. 
Манбалардаги маълумотларни таҳлил қилсак, Хоразм хонларининг дастлабки 
иккитаси, жаъми бўлиб тўрттаси Вазир шаҳрида тахтга ўтқазилганини кўрамиз. Улар 
1511-1516 йилларда хонликни бошқарган Элбарсхон (Берка Султоннинг ўғли), 1516-1517 
йилларда тахтда ўтирган Султонхожи (Беликач Султоннинг ўғли), 1547-1556 йилларда 
хон бўлган Ақатойхон (Амнакхоннинг ўғли) ҳамда 1559-1602 йилларда хонликни 
бошқарган, дастлаб Вазир шаҳрида хон бўлиб, 9 йилдан кейин Урганчга келиб хон этиб 
кўтарилган Хожи Муҳаммадхон (Хожим-хон)лардир. Абулғози Баҳодирхоннинг 
―Шажараи турк‖ асарида бу ҳақда муҳим маълумотлар келтирилган[Абулғози 1]. 
1517 йилдан бошлаб Хоразм ҳукмдорларини Кўҳна Урганчда Хон бўлиши расм 
бўлди. Бу шаҳарда Хонлик тахтига ўтирган биринчи ҳукмдор Ҳасанқулихон 
(Абулакхоннинг ўғли) ҳисобланади. У Султонхожи (Беликач Султоннинг ўғли)вафотидан 
кейин тахтга кўтарилган. Эндиликда янги хон тахти Вазирда эмас, балки Урганчда 
жойлашганди. Шу даврга қадар Урганчда арк бўлмаган. Эшсултон деган амалдор шаҳар 
аркини қурдирган.


173 
Шундан сўнг, 1517-1602 йиллар оралиғида Кўҳна Урганчда жами 7 та ҳукмдор 
тахтга ўтқазилган. Улар қуйидаги хонлардир: 
1. Сўфиѐнхон (Амнакхон ўғли) 1517-1522. 
2. Бучғахон (Бужакхон) (Амнакхоннинг ўғли) 1522-1526. 
3. Аванишхон (Амнакхоннинг ўғли) 1526-1538. 
4. Қолхон (Амнакхоннинг ўғли) 1538-1547. 
5. Юнусхон (Сўфиѐнхоннинг ўғли) 1556-1557. 
6. Дўстхон (Бучгахоннинг ўғли) 1557-1558. 
7. Хожи Муҳаммадхон (Хожим-хон) 1559-1602[Сагдуллаев 5, Эшов 8]. 
Хива шаҳрида дастлаб хон бўлган киши Дўстхон (Бучгахоннинг ўғли) бўлиб, у 
1557-1558 йилларда Хоразмни бошқарган. 1602 йилдан бошлаб, Араб Муҳаммадхон 
ҳукмронлиги бошланиши давридан то 1920 йилда Хива хонлиги тугатилгунга қадар, 
хонликда тахтга ўтқазиш маросимлари пойтахт шаҳар мақомини олган Хива шаҳрида 
ўтказиб келинган. Хивада Араб Муҳаммаддан бошлаб жаъми 32 та Хоннинг тахтга 
ўтқазиш маросими бўлиб ўтган.
Маълумки, ўзбек давлатчилигида Хонни тахтга ўтқазиш маросимини ташкил этиш 
тамоиллари қадимдан ишлаб чиқилган эди. Ўрта аср манбаларида бу ҳақда кўплаб 
маълумотлар сақланиб қолган
187
. Хусусан, тахтга ўтқазилаѐтган ҳукмдорни оқ кигизга 
ўтқазиб, унинг тўрт томонини эътиборли ва мамлакатда юксак сиѐсий мақеъга эга бўлган 
уруғ оқсоқоллари кўтариб борган ҳолда тахтга ўтқазилган. Бу қадимий туркий одатга 
Хоразм ҳукмдорлари ҳам амал қилишган. Абулғозихоннинг ―Шажараи турк‖ асарида бу 
маросим тафсилотлари келтирилган маълумот мавжуд. Унга кўра ―Урганчда Эшсултонни 
ўлтуруб ва Ҳевақда Дўст султонни ўлтуруб оқ кигизнинг бир кунжини Али султон ва уч 
кунчини иниси тутиб Ҳожимхонни ўртада ерда ўлтуртуруб, ўттиз тўққиз ѐшина етганда 
йилқи йилинда тарих тўққиз юз олтмиш тўққузда Урганч вилоятинда хон 
кўтардилар‖[Абулғози 1]. Муаррих Муниснинг хабар беришича, Ҳожимхон ўзининг 42 
йиллик ҳукмронлиги даврида гоҳ Урганч, гоҳ Хивада яшаган [Мунис ва Огоҳий 4]. 
Шу тариқа, Хон эътиборли ўзбек уруғлари бошлиқлари, ислом дини пешволари ва 
ўзбек султонлари томонидан сайланган. Шу туфайли ҳам хон улар фикри билан 
ҳисоблашишга мажбур эди. Тарихий манбаларда акс этган қадимий одатга кўра бўлажак 
хонни тахтга кўтаришда катта таъсирга эга бўлган ўзбек уруғлари бошлиқлари ҳамда 
эътиборли дин пешволари иштирок этганлар. Улар орасидан сайланган вакиллар бўлажак 
хонни оқ кигизга ўтқазиб тахтга элтганлар. Бу маросимлар одатда мамлакат пойтахтида 
бўлиб ўтган. Одатда бу маросимда иштирок этганлар кейинчалик нуфузли амал ва 
мансабларга эга бўлар эдилар. Хоннинг тахтга келишида ѐрдам берган қабила ва уруғлар 
бошлиқлари эса мамлакатдаги энг муҳим вилоятларга ҳоким этиб тайинланарди. Бу 
ҳокимлар одатда ўз уруғдошларидан тузилган ҳарбий қўшинларга ҳам бошчилик қиларди. 
Бу ҳолат кўпгина ўзбек уруғларининг амалда хон ҳокимиятига нисбатан мустақиллигини 
сақлаб қолишга олиб келади. Хон томонидан амалга эга бўлган ўзбек уруғлари 
бошлиқлари баъзи ҳолларда ўзига тобе қўшинлар ѐрдамида давлат бошқарувида олий 
ҳукмдорга нисбатан ҳам катта ўрин тутадилар. Хива хонлигида тахтга меросхўрлик 
187
Бунга Шарқнинг машҳур рассоми Беҳзоднинг Амир Темурнинг Самарқандда тахтга ўтқазилиши маросим 
акс этган минатюрасини мисол қилиб келтириш мумкин. Унда Амир Темур Оқ Кигизга ўтқазилиб, тўртта 
нуфузли амалдор томонидан Самарқанддаги Кўктошни айлантирилаѐтгани тасвирланган.


174 
масаласидабаъзи ўзига хосликларни кўриш мумкин. Дашт ўзбекларида амалда бўлган 
қадимий одатга кўра тахтга амалдаги хоннинг фарзандлари эмас, балки ҳукмрон 
сулоланинг энг ѐши улуғи даъвогар (меросхўр) ҳисобланган. Бу тартибга қатъий амал 
қилинмасада, лекин айрим ҳолларда, хусусан, XVI-XVII асрларда тахтга меросхўрликнинг 
бу анъанаси кучини кўриш мумкин. Лекин бу тартибга қўнғиротлар сулоласи 
ҳукмронлиги даврида қатъий амал қилинган деб бўлмайди, албатта.
XIХ асрдан бошлаб, тахтга муносабат масаласида оилавий анъаналар устунлиги 
тўла намоѐн бўлади ва бу ҳолат одатий ҳолга айланади. Тахт меросхўри сифатида 
Хоннинг ўғиллари асосий давогар бўлиб қола бошлади. Бундай одатнинг қарор топиши 
натижасида Хива хонлигида тахтга меросхўрлик масаласида оилавий манфаатларнинг 
сулола манфаатларидан тўла устунлик қилганлигини кўрамиз. Қўнғиротлар сулоласи 
ҳукмронлиги даврида жорий қилинган тахтга меросхўрлик тартибига бирмунча қатъий 
амал қилинган. Лекин, шунга қарамасдан, баъзи тадқиқотчиларнинг фикрича, Хива 
хонлигида тахтга меросхўрлик масаласидаги давомийлик муайян ва аниқ бир шаклга эга 
бўла олмаган [Сагдуллаев 6, Эшов 8]. 
Хон сайлаш маросимида Олий Кенгашнинг аҳамияти расмий жиҳатдан янада 
ошган. Одатда, олдинги хон вафотидан сўнг «валиахд» Хон этиб сайланар эди. Хон 
номзодини кўрсатишда Иноқ, Мехтар, Қушбеги ва Ясовулбоши катта роль ўйнаганлар. 
Лекин юқори табақа аъѐнлари ва хон уруғлари тор доирада ўтказиладиган сайлов 
аввалдан келишиб қўйилган бўлиб, хон тайинлаш расмий бир маросимдек бўлган. Одатга 
биноан янги сайланган хон бир қатор амалдорларга сарупо улашган. Бу уларга 
билдирилган ишонч рамзи ҳисобланган. 
 
Адабиѐтлар: 
1. Абулғози. Шажарайи турк. – Тошкент: Чўлпон. 1992. – 128 б. 
2. Абд ал-Кадир ибн Мухаммад-Амин. Маджма' ал-ансаб ва-л-ашджар. Введение, перевод 
с арабского-персидского и тюркского, текст, факсимиле автографа, комментарии и 
указатели Ш.Х.Вохидова, А.М.Муминова, Б.Аминова / История Казахстана в персидских 
источниках. ТомIII. - Алматы: Дайк-Пресс. 2005. - 792 с. 
3. Муниров Қ. Мунис, Огаҳий ва Баѐнийнинг тарихий асарлари.-Т.: Фан, 1960. –172 б. 
4. Munis Shir Muhammad Mirab and Agahi Muhammad Riza Mirab. Firdaws al- iqbal: History 
of Khorezm / Edited by Yu. Bregel. – Leiden, New York, Köln, 1988.– . ... Edited by Yuri Bregel. 
T.J.Brill. – Leiden-New York-Kobenhavn-Koln, 1988. – Б. 670. 
5. Сагдуллаев А., Аминов Б., Мавлонов Ў., Норқулов Н. Ўзбекистон тарихи: давлат ва 
жамият тараққиѐти. – Тошкент: Академия, 2000. – 271 б. 
6. Сагдуллаев А., Мавлонов Ў. Ўзбекистонда давлат бошқаруви тарихи. – Тошкент: 
Академия, 2006. – Б. 126-128. 
7. Ҳасан Мурод Муҳаммад Амин ўғли. Элбарсхонни Хоразм келиб хон бўлмоқ сабаблари. // 
Қўлѐзма. Ўз ФА ШИ. - №12581. 24 б. 
8. Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. – Тошкент: Янги аср 
авлоди, 2012. – 556 б. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish