Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


КАЛТАМИНОР МАДАНИЯТИ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИДАН



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet78/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

КАЛТАМИНОР МАДАНИЯТИ ЎРГАНИЛИШ ТАРИХИДАН 
т.ф.ф.д. (PhD)Хошимов Х.Б., ЎзР ФА Миллий археология маркази
катта илмий ходими, 
 
hikmatbox@mail.ru 
Собиров Д. М., Андижон давлат университети 
Тарих факультети 2- курс талабаси 
Ўзбекситон қадимги цивилизациялар ва маданиятлар бешиги. Хоразм ҳудудида 
кўплаб тарихий осори-атиқалар: тош даври манзилгоҳлари, темир даври ѐдгорликлари, 
илк шаҳар харобалари сақланган ҳамда буюк фан ва давлат арбоблари етишиб чиққан. 
Шулар қаторида Калтаминор маданияти Марказий Осиѐ археологиясида ўзига хос ўрин 
эгаллайди. Мазкур маданиятнинг дастлабки ўрганилган ѐдгорликларидан бири Жонбос 4 
маконидир. Хоразм археологик-этнографик экспедицияси раҳбари С.П. Толстов 
томонидан 1939 йил Калтаминор маданияти тушунчаси фанга киритилган [Толстов: 34; 
Толстов: 27] ва табиийки, бу ҳудудлардан топилган бошқа барча неолит даври 
ѐдгорликлари Жонбос 4 материаллари билан таққосланиб қиѐсий ўрганилган. Ўрта 
Осиѐнинг бошқа неолит даври маданиятларидан фарқ қиладиган Калтаминор маданияти 
ѐдгорликлари Хоразм археологик экспедициясининг узоқ йиллар давомидаги тадқиқот 


187 
объекти бўлган. Калтаминор маданияти жамоалари Ўрта Осиѐ ва Жануби-Ғарбий 
Қозоғистон ҳудудларида тарқалиб яшаганликлари илмий исботланган. Калтаминорликлар 
эгаллаган ҳудуд ва тарихий даврни ҳисобга олиб, археология фанида Калтаминор 
тарихий-маданий жамоалари (Кельтаминарская историко-культурная общность) 
тушунчаси киритилган. Ушбу маданиятнинг илк босқичлари таг қисми қабариқ, 
нақшларга бой, рангли ва чаплама бўлган сопол идишлар, ертўла типидаги кичик уйлар ва 
пластинали индустрияси билан характерланади [Виноградов: 114]. Адабиѐтларда 
Калтаминор маданияти алоҳида этник ва тил гуруҳига оид жамоалардан таркиб 
топганлиги борасида ҳам фикрлар мавжуд [Исламов: 16]. А. В. Виноградов Қизилқумнинг 
жануби-ғарбий ҳудудларида кенг кўламда иш олиб бориб, Калтаминор маданиятига оид 
янги ѐдгорликларни топиб ўрганган. Калтаминор маданиятини маҳаллий вариантларга 
ажратиш, уларни хронологик жиҳатдан даврлаштириш муаммолари ҳам тақиқотчилар 
томонидан кўриб чиқилган. Калтаминор маданияти ѐдгорликларини узоқ йиллар тадқиқ 
қилган А. В. Виноградов уни учта ҳудудий вариантларга (Оқчадарѐ, Узбой ва Ғарбий 
Қозоғистон) ажратади. У Қизилқум гуруҳига кирувчи ѐдгорликларни ҳам алоҳида 
вариантга ажратилиши мумкинлигини таъкидлаган [Виноградов: 11]. Кейинчалик қуйи 
Зарафшон варианти ҳам ажратилган бўлиб, асосли равишда Тузкон гуруҳи номини олган. 
Ўзбекистонда кейинги пайтларда Калтаминор маданиятининг янги ѐдгорликлари 
топиб ўрганилмоқда. Ана шундай ѐдгорликлардан бири Оѐқоғитма маконидир. У 1995 
йили Ўзбекистон-Польша халқаро археологик экспедицияси томонидан дала қидирув 
ишлари натижасида топилган. Янги маданий қатламлари яхши сақланиб қолган 
археологик ѐдгорлик – Оѐқоғитма деб номланган ва тадқиқот ишлари етти йил давом 
этган. Тадқиқот ишларида ўзбекистонлик Муҳиддин Хўжаназаров ва польшалик 
мутахассислар Карол Шимчак, Ризард Мичнияклар иштирок этишди. Ёдгорликнинг 
қатламларидан бир қанча намуналар олинди. Оѐқоғитма маконининг даврий хронологияси 
қилинди. Унга кўра, Оѐқоғитмада 7180±20 то 4460±80 йилликлар билан саналанди 
[Szymczak; 59-60].
2006 йилда Карол Шимчак ва Муҳиддин Хўжаназаровларнинг "Қизилқумдаги 
неолит даври макони Оѐқоғитма ва бошқа топилма жойлар" номли монографияси 
нашрдан чиқарилди (инглиз тилида). Ушбу асарнинг асосий мақсади Ўзбекистон-Польша 
халқаро экспедициясининг жануби-шарқий Қизилқумнинг неолит даври бўйича 1995-
1999 йй. ва 2002-2003 йй.да олиб борган археологик тадқиқотлари натижаларини тақдим 
қилишдан иборат. Бунда асосий эътибор илк неолитга оид Оѐқоғитма маконини 
тадқиқоти натижаларига қаратилган. Унда таъкидланишича, Оѐқоғитма макони тадқиқи 
натижалари ҳудуддаги ибтидоий даврга оид қатор муаммоларга янгича қараш имконини 
беради. Маълумки, А.В. Виноградов бўйича Калтаминорнинг илк босқичи - Дарѐсой 
материаллари 6000-5000 йиллар билан белгиланган бўлса, халқаро экспедициянинг 
Оѐқоғитмадаги тадқиқотлари ушбу санани 8000-7500 йилларгача қадимийлаштирди. 
―Неолит даври аҳолисининг иқтисоди аввал бошдан шохли ҳайвонларни, қўй, эчкиларни, 
чўчқаларни кўпайтиришга қаратилган бўлган. Шунингдек, хўжаликда туя ва отлар ҳам 
муҳим роль ўйнаган. Бу ҳайвонлар 9-минг йилликдан бошлаб хонакилаштира бошланган. 
Бу ҳолат Ўрта Осиѐ неолити борасидаги қарашларимизни анчайин ўзгартириб юборади‖ 
[Szymczak; 77]. 


188 
Сўнгра 2002 йили Калтаминор маданиятини ўрганиш учун Ўзбекистон-Франция 
халқаро археологик экспедицияси ташкил қилинди. Бу экспедициянинг тадқиқот 
доирасида Зарафшон дарѐсининг қадимий қуйи оқимлари, унга яқин кўл ва дарѐлар, 
воҳанинг чўл атроф-муҳит зоналарида маҳаллийлашган Калтаминор ѐдгорликлар гуруҳи 
ўрганилди. Ўтган асрнинг 90-йилларидан бошлаб Калтаминор маданиятига оид 
Оѐқоғитма ѐдгорлигида турли фан соҳалари (палеоботаника, археозоология, полинология, 
микроиқлим, геология, седиментология, микроморфология, топография, ГИС) бўйича 40 
га яқин мутаҳассислар изланишлар олиб боришди. 
Тилга олинган муаммоларга нисбатан яқинда комплекс тадқиқ қилинган Оѐқоғитма 
макони материалларининг таҳлили атрофлича жавоб бера олади. Натижада Калтаминор 
маданиятининг санаси Оѐқоғитманинг қуйи қатламларидан олинган С14 намуналарга кўра 
7305±35 дан 7290+40 =8180-8017 йиллар билан калибровка қилинган ва бу = мил. авв. 
6231-6068 (Programme: OxCAL version 4.2.4 et IntCal 13) [Брюне; 38-44] шунингдек, 
Учаши 131 этакларида қазилган шурфдан олинган намуналар 6630±100 саналар 
аниқланган [Brunet; 87-106]эр.ав. 6231-6068 йилларгача қадимийлаштирилди. 
Хуллас, Калтаминор маданияти ѐдгорликларини ўрганиш ўтган ХХ асрнинг 80-
йилларидан буѐн давом этмоқда. Бу давр мобайнида Марказий Осиѐнинг Жойтун, Ҳисор, 
Марказий Фарғона ва Шимолий Қозоғистон неолит даври ѐдгорликлари билан бир 
қаторда, кенг қамровли ўрганилмоқда. Мазкур маданиятнинг пайдо бўлиши, тарқалиши, 
ривожланиш босқичлари, хўжалиги (хонакилаштириш орқали чорвачилик), моддий 
маданияти (сопол ва тош буюмлар, ўзига хос пайаноклар) ҳақида кўплаб маълумотлар 
тўпланган, мақола ва китоблар эълон этилган. Юртимиз ва хорижда қўланилаѐтган 
замонавий услуб ва ишланмаллар ѐрдамида маълум ижобий натижаларга эришилмоқда. 
Чунки Калтаминор тарихий-маданий бирлиги географик жиҳатдан чўл даштлар (Россия, 
Урал), энг қадимги деҳқончилик воҳалари (Туркманистон ва Ўзбекистон), тоғли ва 
тоғолди ҳудудлари (Тожикистон ва Афғонистон) туташган чорраҳада жойлашган. Бу 
ҳолат Калтаминор маданиятини ўрганиш нақадар аҳамиятга эга эканлигини англатади. 
Ҳозирги маълумотларга таяниб айтиш мумкинки, Калтаминор маданияти маҳаллий 
келиб чиқиш илдизларига эга (Зарафшон ва Лавлакон) ва бу маданият Уралорти ва 
эҳтимол, Волга/Урал маконлари гуруҳлари билан маданий алоқада бўлган. Янги ―инсити‖ 
ѐдгорликларни топиб ўрганиш юқоридаги масалаларга ойдинликлар киритади деб умид 
билдириш мумкин. 
Шундай қилиб, Оѐқоғитма макони маданий қатламларидан олинган намуналар 
Калтаминор маданиятнинг санасини 700 йилга қадимийлаштирди. Ҳозирги Қизилқум 
ўрнида ҳукм сурган палеоэкологик шароитлар калтаминорликларнинг кўллар, дарѐлар 
водийларида кўчиб юриб, овчилик, балиқчилик ва теримчилик билан шуғулланишларига, 
мавсумий уй-жойлар қуриб яшашларига, сопол идишлар, тош ва суякдан қуроллар ҳамда 
тақинчоқлар ясашларига замин ҳозирлаган. 
Адабиѐтлар: 
1. Брюне Ф. О новом исследовании неолитической Кельтеминарской культуры // 
Археология и история Центральной Азии в трудах французских ученых. – Т.1. – 
Самарканд, 2014. – С.38-44. 


189 
2. Виноградов А.В. Древние охотники и рыболовы Среднеазиатского междуречья // 
ТХАЭЭ. XIII. – М., 1981. – С.114. 
3. Исламов У.И. Неолитическая культура в низовьях Зарафшана. Автореф. дисс… 
канд.ист. наук. – Л., 1963. – С. 16. 
4. Виноградов А.В. Кельтеминарская культура. Автореф. дисс… канд.ист. наук. – М., 
1957. – С. 11. 
5. Толстов С.П. Хорезмская археологическая экспедиция 1940 г. (четвертый полевой 
сезон работ экспедиции). // КСИИМК. Вып. 12. 1946. – С.34;
6. Толстоа С.П. По древним дельтам Окса и Яксарта. – М., 1962. – С. 27. 
7. Брюне Ф. О новом исследовании неолитической Кельтеминарской культуры // 
Археология и история Центральной Азии в трудах французских ученых. – Т. 1. – 
Самарканд, 2014. – С. 43-44.
8. Brunet F. Pour une nouvelle étude de la culture de Kel'teminar, Ouzbékistan // Paléorient. 
№ 31/2. – Paris. 2005. – Р. 87-106. 
9. Szymczak K., Khudzhanazarov M. Excavation in Ayakagytma the site, SE Kyzil-Kum, 
Uzbekistan. Season 1999. General Rapport. – Varsovie-Samarcande, 2004. – Р.77-100. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   74   75   76   77   78   79   80   81   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish