184
босқичларини бошидан кечирди. Айниқса, араблар истилоси унга ҳалокатли зарба берди.
Аммо, хоразмий тилини ўрганиш борасида олиб борилган тадқиқотлар хоразм тилининг
ўзи ҳам турли сабабларга кўра бошқа халқлар тиллари ривожига таъсир қилган. Бу
айниқса, Хоразмдан шимолда жойлашган ҳудудларда яшаган халқлар тилларида кучлироқ
намоѐн бўлади. Зеро, Хоразмнинг қадимданоқ ўзидан жанубдаги, жануби – ғарбдаги ѐки
шарқдаги ҳудудлар
билан эмас, балки, шимолий ҳудудлар билан, аниқроғи, Волгабўйи,
Жанубий Урал, Кама дарѐси бўйлари (ҳозирги Россия Федерациясининг Бошқирдистон,
Татаристон, Удмуртия республикалари, Пермь, Коми – Пермь ўлкаларини ўз ичига олувчи
ҳудудлар) минтақаси элат – қабилалари билан алоқаси нисбатан яхши ривожланган эди.
Бу алоқалар жуда қадимдан мавжуд бўлиб, унинг илдизлари милоддан аввалги III минг
йилликларга бориб тақалади ҳамда турлича шаклларда бўлган. Яъни, иқтисодий (савдо –
сотиқ алоқалари, кўчманчиларнинг яйловлар излаб кўчишлари), сиѐсий (ўзаро урушлар,
босқинлар, ҳужумлар) ва табиий (иқлим ўзгаришлари) жараѐнлар мазкур алоқаларнинг
хусусиятларини белгилаган. Айниқса, иқтисодий ва савдо алоқалар бундай таъсирларнинг
юзага келишига асосий сабаб бўлган [Наймарк А. И.: 31].
Милоддан аввалги VI аср охирларидан бошалаб бу алоқалар янада кучаяди. Хоразм
ўтроқ – деҳқончиликка асосланган жануб цивилизацияси билан кўчманчи
чорвадорларнинг шимол цивилизацияларини бир – бири билан боғловчи ўзига хос кўприк
вазифасини бажарган [Таиров А.Д.: 54; Ягодин В. Н.: 192].
Шунинг учун, бу ҳудудларда олиб борилган лингвистик тадқиқотлар, мазкур
ҳудудларда қадимдан яшаб келаѐтган халқлар тилларида
бевосита хоразмий тилидан
олинган сўзларнинг мавжудлигини кўрсатмоқда.
Лингвистик тадқиқотлар натижасида Пермь ўлкасида яшовчи коми – удмуртлар,
бошқирд ва осетин тилларидаги бир қанча сўзлар айнан хоразм тилига мансублиги
исботланган. Жумладан, коми – удмурт тилидаги ―zarńi‖(олтин) сўзи, қадимги хоразмий
тилидаги ―zrny(zarnī – олтин)‖ сўзидан олинган (бошқа қадимги шарқий эрон гуруҳига
мансуб
тилларда, масалан, сўғд (zyrn(zi/ern)) ва ўрта-эрон (zarr) тилларидаги олтинни
билдирувчи сўзларга қараганда хоразмий сўзи анча яқин) [Понарядов В. В.: 693].
ś‖ ва удмурт тилидаги ―azveś‖ сўзлари ҳам худди осетин
тилидаги ―ævzīst// ævzestæ‖ ва қадимги хоразм тилидаги ―ažīd‖ ѐки ―azīž‖ каби кумуш
металл ѐки кумуш танга маъноларини билдирган. Юқорида таъкидлаганимиздек, қадимги
Хоразм тилининг осетин тилига ҳам кучли таъсир қилганлигини ҳозирги кунда кўпгина
тадқиқотчилар исботлаб беришган [Абаев В. И.].
Шу каби
g‖ сўзи ҳам қадимги хоразмий тилидаги ―nbyk-
nibēk‖ каби китоб маъносида тушунилган [Понарядов В. В.: 695].
Бундай терминларни
кўплаб учратиш мумкин. Аммо, кўпгина тадқиқотчилар ҳозирликча Хоразм тили ва
ѐзувининг ўзининг етарли даражада ўрганилмаганлиги учун, бу масалани тўла – тўкис
ўрганиш имконияти чекланганлигини ҳам таъкидлайдилар.
Шу сабабли қадимшунос ва адабиѐтшунос олимларнинг ҳамкорликдаги Хоразм
тили ва ѐзуви, унинг ноѐб ѐдгорликларини ўрганиш борасидаги тадқиқотларни давом
эттиришлари ҳамда бу соҳада ҳали жуда кўп тадқиқотлар
олиб боришлари лозимки, бу
тадқиқотлар қадимги Хоразм тарихининг энг муаммоли саҳифаларидан бўлган қадимги
хоразмий тили ва ѐзуви масаласини тўла – тўкис очиб беришда муҳим аҳамият касб этади.