Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet73/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 


175 
“ЛАЗГИ” – ЎЛМАС РАҚС САНЪАТИ 
 
З.С.Ражабова, Муҳаммад Хоразмий номидаги
Тошкент Ахборот технологиялари университети 
Урганч филиали ўқитувчиси 
 
Ҳар бир халқнинг ўз рақс анъаналари, ижро услуби, пластик тасвирий воситалари 
бор. Санъатнинг қадимий турларидан бири бўлиб келган халқ рақси халқ ҳаѐтининг 
тарихий, ижтимоий ва географик шароитлари таъсири остида таркиб топиб, ривожланиб 
келган. Шу сабабли унда халқ анъаналари, психологияси, давр ва муҳит таъсири ўз 
тамғасини қолдиради. Халқ рақси санъатнинг кўпгина турлари, айниқса, музика билан 
узвий боғланган, шунингдек, халқ маросимлари ва байрамларининг таркибий қисми бўлиб 
келган.
Ўзбек рақс санъатининг ривожланишида халқ рақсларининг ўрни жуда катта. 
Биргина Хоразм мактабига хос бўлган рақсларнинг ўзигина бир халқнинг тарихидан 
тортиб, бугунги кунигача бўлган даврни сўйлаб беради. Бу эса рақсни мазмунан, маъно 
жиҳатдан ҳам бойишига хизмат қилади. Хоразм воҳасида рақс санъати қадим замонларда 
шаклланган ва асрлар давомида ривожланиб келган. 
Хоразм ―Лазги‖ рақси Ўзбекистон маданий меросининг элементи сифатида 
Инсоният номоддий меросининг репрезентатив рўйхатига киритилди. Бу ҳақдаги қарор 
Колумбиянинг Богота шаҳрида 2019 йил 12 декабрь куни ЮНЕСКОнинг Номоддий 
меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси мажлисида қабул қилинди. Рақсдаги жозиба, 
оташин ва бетакрор ҳаракатлар мазкур қўмита аъзоларининг ҳайратини минг чандон 
оширган, эҳтимолки, уларни ҳам беихтиѐр рақсга чорлаган кўринади. Зотан, 
ЮНEСКОнинг Номоддий меросни асраш ҳукуматлараро қўмитаси «Лазги»нинг Инсоният 
номоддий мероси Репрезентатив рўйхатига киритилишини овоз бермасдан, кенг 
консенсус асосида маъқуллагани бу фикримизни исботлайди. 
―Лазги‖ рақс санъати ҳақида зардуштийликнинг муқаддас китоби ―Авесто‖да, 
Геродот, Беруний, Вамбери асарларида, С.Толстов, Е.Бертельс, Л.Авдеева, Р.Каримова, 
Г.Раҳимова, А.Матниѐзов каби қатор олимларнинг тадқиқотларида айрим маълумотлар 
келтирилган. Бу рақс санъатини илмий жиҳатдан чуқур ўрганган, маромига етказиб ижро 
этган Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Матѐқубовадир. Унинг 1993 йили Ғафур Ғулом 
номидаги адабиѐт ва санъат нашриѐтида ―Офатижон Лазги‖ рисоласи чоп этилган. 
2017 йилда Г.Матѐқубова Ш.Эшжонова билан ҳаммуаллифликда ―Лазги‖ деб 
номланган рисоласини нашр эттирди. Мазкур асарни соҳанинг кичик қомуси дейиш 
мумкин. 
Тадқиқотда ―Лазги‖нинг мифологик, бадиий, тарихий ва илмий-фалсафий 
жиҳатлари халқнинг тарихи билан муштарак ҳолда ўрганилган ва чуқур таҳлил қилинган. 
Унинг изчил ва алоҳида ижрони талаб қилувчи мураккаб рақс тизимидан иборатлиги, 
ўтмиш билан келажакни боғлаб турувчи мустаҳкам ришталардан бири эканлиги 
асосланган. Шунингдек, ―Зимлак‖, ―Қизил гул‖, ―Ашшадарози‖ каби унутилган Хоразм 
рақслари ҳақида ҳам атрофлича маълумот берилган [Матяқубова, 4-7 б.]. 
Бир умр саҳнада ―Лазги‖ни ижро этган ва уни бугун ѐшларга ўргатаѐтган 
Г.Матѐқубованинг эмас, балки ҳам амалиѐтчи, ҳам назариѐтчи, ҳам педагог-тадқиқотчи, 
балетмейстр-олиманинг узоқ йиллик кузатувлари, тажрибаси, синовдан ўтган таҳлиллари 


176 
бўлгани учун ҳам муҳим аҳамиятга эга. Г.Матѐқубова ―Чаноқ ўйини‖, ―Қайроқ ўйини‖, 
―Авесто маликаси – Анахита‖, ―Олов ўйини‖ каби рақсларни тайѐрлашда тарихий 
манбаларга таянган. 
Ҳозирда Урганч давлат университети ҳамда Хоразм Маъмун академияси олимлари 
билан ҳамкорликда илмий изланишлар давом эттирилмоқда.
Ўзбек рақс санъати мактаблари ичида Хоразм рақси мактаби алоҳида ўринга эга. 
―Лазги‖нинг уч минг йиллик тарихи бор. Рақснинг пайдо бўлиши олам ва одам яралиши 
билан боғлиқ. ―Авесто‖ китоби Хоразмда яратилган. Оташпарастлик маросимлари 
бизнинг Хоразм тупроқларда ўтказилган. ―Лазги‖ оташпарастлик динининг покланиш 
маросимларида ўйналган. Нима учун ―Лазги‖ куйи чалинса, одам беихтиѐр ўйнаб кетади? 
Чунки ―Лазги‖га ўт-олов акси, жўшқинлик, оташинлик кўчган. 
Хоразмнинг ўжар, ноқулай об-ҳавоси, — милоддан аввалги VI асрда форс 
босқинчилари — аҳамонийларнинг бирортасига бўйин эгмаган, милоддан аввалги III 
асрда Александр Македонскийга, VIII асрда арабларга бўйсунмаган қадимги эрксевар 
давлатнинг тарихий тақдири халқ табиатига хос хусусиятдир. Айнан хоразмликларнинг 
тарихий хусусиятлари рақсни ошкора ҳиссиѐтчанлик, мардлик билан бойитишга ѐрдам 
берган.
Бугунги кунда мақом уфорининг айрим рақсларини машҳур раққосалар ижросида 
кузатар эканмиз, уларнинг хатти-ҳаракатларида мард от минувчи аѐллар ҳақидаги ҳикояни 
кузатишимиз мумкин. Шунда қадимги хоразмлик массагет-суворий аѐллар ҳақидаги 
афсоналар эсга тушади. Анъанавий ўзбек рақслари рўйхатида ҳарбий рақсларни фақат 
хоразмликларда кузатиш мумкин. Маълумки, асримиз бошида ҳукмдор қўшини қошида 
раққослар гуруҳи бўлган. Улар жанг бошлашдан олдин жангчиларнинг руҳини кўтарган. 
Унинг номи ―Лазги‖ деб аталади. Жўшқинлик, оловли эҳтирос мустақил, мағрур халқнинг 
характерини аниқ ифодалайди. 
Шу билан бир қаторда хоразм эркаклар рақси ҳақида Тўра Қиличев ―Хоразм халқ 
театри‖ китобида шундай маълумотларни келтириб ўтади: ―Ибтидоий хоразмликларда 
ҳам ҳарбий рақслар ташкил қилинган ва зафар тантаналари ўтказилганлигини исботловчи 
қадимий «лазги» ўйини ҳозиргача ўйналиб, ҳарбийлик характерини ўзида сақлаб 
келаѐтир. Бу ўйинда раққос қўлларини юқори кўтариб, аста-секин бармоқларини мусиқа 
тактларига солади. Ўзи эса гўѐ рақибига қарагандай қараб, гавдасини қимирлатмай тутиб 
туради. Бир неча такт ўтгач, қўл учи ҳаракатига гавда ҳаракатини қўшади. Бирдан 
душманга ташланишга ўзини сафарбар қилган жангчидай майда қадамлар билан югуриб, 
қўл бармоқларини ўйнатиб, қарс уришни тезлатиб, ―лашкарларнинг жанг қилаѐтган 
ҳолати‖ни ифодалайди. Раққос ўйин охирида эса рақиби устидан қозонилган ғалаба жадал 
кураш ва меҳнат натижаларида эришилганлигини қўл, оѐқ, тана ва бошқа мимик 
ҳаракатларда ифодалаб беради‖ [Қличев, 17-18 б.]. 
―Лазги‖ рақслари ижросининг яна бир хусусияти шундан иборат бўлдики, улар 
қайроқ тошлари оҳанги остида ҳам ижро қилинади. Хоразм рақс мактаби рақслари барча 
тана аъзоларининг баробар ҳаракати, букилган оѐқда ҳаракат қилиш сингари хусусиятлар 
хосдир. Хоразмда эркаклар рақси баъзан аѐллар билан жуфтликда ижро этилган. Бу 
мактаб эркаклар рақси баъзан қўчқор, хўроз уруштириш жараѐнлари акс эттирилган. 
Раққослар кийими ҳам Хоразм халқининг ўзига хослигини акс эттиради. Кийимлар ичида 
кўпроқ кўзга тушадигани хоразмча катта тўгарак телпагидир. Хоразм вилоятининг 


177 
―Чугурма‖ рақсида воҳанинг ўзига хос бош кийими асосий ўринда турган. Бу рақсда 
чугурмани тайѐрланиши, тикиш жараѐни чуқур маънога эга бўлган ҳаракатлар ва 
ҳолатларда кўрсатиб очиб берилади. Маълумки, Хоразмнинг чугурмаси жазирама иссиқда 
ҳам қаҳратон совуқда ҳам кийилади. 
―Лазги‖нинг ―Масхарабоз Лазги‖, ―Қайроқ Лазги‖, ―Дутор Лазги‖, ―Сурнай Лазги‖, 
―Сарой Лазгиси‖, ―Чангак Лазги‖, ―Хива Лазгиси‖, ―Гармон Лазгиси‖, ―Хоразм 
Лазги‖сининг каби турлари мавжуд [Матяқубова, 4-7 б.].
Хоразмда каттаю-кичик, ѐшу-қари, кампирлару-қизлар ―Лазги‖га ўйнайдилар. Халқ 
―Лазги‖си – қувонч рақсидир. Рақс оҳиста қўшиқ билан бошланади ва раққослар уни 
асосий рақс фигураси билан ифодалайдилар. Гўѐ секинлаштириб олинган кино 
тасмасидаги каби раққослар ўйин шаклларини намойиш этиб борадилар, ҳар бир ҳаракат 
алоҳида бўрттириб кўрсатилади, томошабинлар ҳам, раққослар ҳам шу пайтда спорт 
мусобақасидаги каби, бир аломат кутаѐтгандек қизғин кайфиятга тушадилар. Бирдан ритм 
шўхчан темпга ўтиб кетади, раққос оҳангининг битмас- туганмас парвозига қўшилиб 
боради, мана шу ерга келганда ҳақиқий мўъжиза рўй беради — бу инсон завқ-шавқининг 
бетакрор ифодасидир. Ҳаракатлар кетма-кет, мисоли камалакнинг ранглари каби, бир-
бирининг ўрнига келаверади, раққоснинг ҳар бир мушагида қон гупуриб туради. 
Ҳақиқатан, Лазги — инсоннинг бениҳоя куч-ғайрати ифодасидир. У киши кўз ўнгида 
пайдо бўлади, яшайди, исѐн кўтаради, у тўхташи ѐки йўқ бўлиб кетиши мумкин эмас, 
чунки у чексиз. Рақснинг интиҳоси ҳам худди шундай, кескин юз беради, раққос 
тугалланмаган ҳаракат ҳолатида қотиб қолади. 
Хоразм рақсида гавданинг белдан юқори қисми орқага ташланганроқ, кураклар 
бир-бирига яқин, тиззалар бироз эгик, оѐқ учлари ѐнга очилганроқ бўлади. Хотин-
қизларда расмий ҳолатда бармоқ учлари пастга қаратилади, тирсаклар бироз букилади, 
йигитларда қўллар чўзилган, тирсаклар тўғри бўлиб, бармоқлар юқорига, кафтлари ѐнга 
қаратилади. Хотин-қизлар билакларига занг (майда қўнғироқчалар) тақиб ўйнайдилар. 
Бошларидаги тақя-тузи, пешоналарига боғланган манглай тузи, кўкракларига осилган 
шокилалар, қулоқларидаги сирғалар, билакларидаги билагузуклар ҳам рақс усулларига 
мос тушиб, умумий рақс образини яратишга хизмат қилади. Йигитлар устига тўқ рангли 
камзул, бошларига чўгирма кийиб ўйнайдилар. Рақс жараѐнида бармоқларни қарсиллатиб, 
ғоз туриб ўйнаш, гавда, қўл-дасталарни титратиш, елка қоқиш, чўкка сакраш, қайроқдарда 
усул бериш аѐллар ва эркаклар рақсига бирдай хос. 
Хоразмлик раққос Карим Оллаберганов ҳам истеъдодли раққослар қаторидан бу 
рақсларни ижро этган. Манбаларга асосан у қайроқларни моҳирона чалиши ритмик 
композициялар яратилишига олиб келиб, томошабинлар ва созандалар унинг ортидан 
эргашарди. Тошларнинг жаранглаши гоҳ шивирлайди, гоҳида тош кўчкисидай 
гумбурлайди, асабийлашади, даъват қилади, дўқ уради, кейин яна секинлашиб, жазирама 
пешин пайтида улкан ѐнғоқ тагидан оқиб ўтган ариқ сувдек жилдирайди... ҳеч бир ритмик 
фраза, ҳеч бир аккорд бўшлиққа сингиб, йўқолиб кетмайди. Қўллар, елканинг ҳар бир 
ҳаракати, тана юқори қисмининг ритмик титрашлари, ҳар қандай ҳаракати-ҳаммаси бир 
бўлиб ягона саҳна образини (сиймосини) яратади. Қайроқлар товуши ва пластика эҳтирос 
деб аташ мумкин бўлган руҳий ҳолатини ифода этувчи ягона образни ташкил этади. 
Айтишларича, Карим Оллаберганов рақс пайтида қўллари, тана юқори қисмининг 
барча мушаклари, оѐқлари фаол ҳаракатланаѐтган пайтда танасини ҳаракатсиз тутиб 


178 
туришни билган. Бирдан тўхтаб, қайроқ икки марта шаққиллаганидан кейин раққос 
секин–аста тиззаларини букиб ўтира бошлайди. Тиззалар тахминан 70 градусли бурчак 
ҳосил қилади, товонлар ўртасида бироз жой қолади, раққос қанчалик пастроққа чўкса, 
товонлар шунчалик баландроқ кўтарилади. Қўллар ҳам икки томондан юқорига кўтарилиб 
боради, биттаси кўкрак олдида тўхтаса, иккинчиси юқорига кўтарилиб кетади, жарангдор 
ритмлар эса давом этаверади. Елкалар гоҳ юмшоққина, эринибгина титраб қўяди, кучга 
тўлиб тошади. Тана эса икки томонга тебраниб туради. Шу ўтиришда, яъни чуқур ―плие‖ 
ҳолатида қайроқ бир неча марта қарсиллайди, кейин секин-аста кўтарилиш бошланади, 
тана ва қўллар эса рақсдан бўшамайди. Карим Оллаберганов ана шундай моҳир раққос 
бўлган. 
Хоразм рақси ҳаракатларга бой. Бизгача етиб келган ―Чағаллоқ‖, ―Норим-норим‖, 
―Алиқамбар‖, ―Оразибон‖, ―Мўри‖, ―Хўббимбой‖, ―Ширинноввот‖ ўйинлари ижросида 
ўғлон раққослар ва масхарабозлар ўзини кўрсатган бўлса, ―Ашшадароз‖, ―Мақом уфори‖ 
каби рақсларда раққосалар устунлик қилган. "Лазги" рақс туркуми ижросида эркак ва аѐл 
рақс усталари бирдай маҳорат билан ўйнайдилар. Энг машҳур Онажон халфа Собирова 
(1885-1952) халфа томошаси таркибини сақлаш, гармон чалиш ва куйлаш, раққосларни 
ўйнатишда, айниқса, хотин-қизлар рақсини саҳнага олиб чиқишда катта хизмат килган. 
С.Оллаберганова, 
Р.Ҳакимова, 
Р.Отажоновалар 
Онажон 
халфа 
ансамбли 
иштирокчиларидир.
Хоразм рақси ижро услубини, анъаналарини, янги ижтимоий шароитларда сақлаш 
ва ривожлантиришда Қамбар бола, Канарак бола Саидов, Қодирберган Отажонов, Карим 
Оллаберганов, Римажон Маткаримова, Матлатиф Саидов, Латиф Зарифов, Худойберган 
тўқ-тўқ, Гавҳар Матѐқубова ва бошқаларнинг хизматлари алоҳида. Хоразм рақси услуби 
Хоразм вилоят театри, халқ ансамбллари, "Ўзбекрақс" бирлашмаси тасарруфидаги 
"Лазги" 
ансамбли 
фаолиятида 
давом 
этиб 
келмоқда 
[
https://uz.wikipedia.org/ 
wiki/Xorazm_raqsi
].
 
―Лазги‖ илоҳий куй бўлгани учун олдин яшаб ўтган устозлар унинг куйига шеър 
басталашмаган. К.Отаниѐзов биринчи марта сўз боғлаб ―Лазги‖ни айтган. Ана шундан 
кейингина ―Лазги‖ Ўзбекистон ҳудудидан чиқиб кетиб, дунѐни забт этган. ―Лазги‖ якка 
рақс эди. Мен М.Турғунбоева, Тамарахонимлар саҳналаштирган оммавий рақслардан 
илҳомланиб, ―Лазги‖ни оммавий саҳналаштирдим. Шундан кейин ушбу рақсимиз бутун 
дунѐ узра ѐйилди. 
Ўзбекистон халқ артисти К.Отаниѐзов (К.Хоразмий сўзи билан), Ўзбекистонда 
хизмат кўрсатган артист Р.Қурбонов (Машраб сўзи билан), Ўзбекистон халқ артистлари 
О.Худойшукуров (Машраб сўзи билан), О.Ҳайитова (О.Эркин шеъри), М.Матѐқубов, 
М.Ёқубов ҳамда ―Лазги‖ ансамбли ижросидаги ―Лазги‖ рақс қўшиқларининг нотаси ҳам 
илова қилинганки, у Хоразм санъати, хусусан, ―Лазги‖ рақсининг тарихи билан 
қизиқувчилар учун қимматли манба ҳисобланади. 
2012 йили Республика ҳукумати томонидан махсус лойиҳа асосида Академик ва 
халқ бадиий жамоаси ―Лазги рақс маркази‖ қуриб берилди. Вилоят ―Хоразм рақс‖ 
ансамблининг дастуридан ―Лазги‖нинг 9 тури жой олган. Ҳозир бу ерда профессионаллар 
қаторида юзлаб ҳаваскор раққосалар рақс сирларини ўрганмоқдалар. 
2019 йилда ЮНЕСКОнинг 
номоддий маданий мерос рўйхатига киритилиши ушбу 
рақсга дунѐ халқлари қизиқишини янада орттиради. Хива шаҳрида ҳар йили ―Рақс сеҳри‖ 


179 
фестивалининг ўтказиб келинаѐтганлиги ҳам сайѐҳларнинг ташрифлари сони кўпайишига 
сабаб бўлмоқда. Энг асосийси ―Лазги‖ ўзбек халқининг қадимий анъанаси сифатида ѐш 
авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашда катта ўрин тутмоқда.
―Лазги‖ рақс санъатининг бундан кейин ҳам ривожланиши учун бутун услуб 
гўзаллигини сақлаган ҳолда, уларни янги мазмунлар билан бойитиб ривожлантириш, 
йигитлар рақсини тиклаб, унга кенг йўл очиб бериш, анъаналар асосида қайроқ ва занг, 
шунингдек, қошиқ, таѐқ, пиѐла ҳамда бошқа буюмлар билан ўйналадиган, меҳнат 
жараѐнларини акс эттирувчи, омма кайфиятини ифода этувчи чинакам замонавий рақслар 
кашф этиш ва кенг ѐйиш зарур. Энг муҳими, биз таърифини қилган ва ҳали кўпчилиги 
аниқланмаган чинакам халқ ўйинлари негизида ўзбек хореографияси маданиятини янада 
бойитишимиз керак. 
 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   69   70   71   72   73   74   75   76   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish