Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet71/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 
 


167 
ХОРАЗМДА ШАМАНИЗМ БИЛАН БОҒЛИҚ УРФ-ОДАТЛАР 
 
Абдуллаева Г., Хонқа тумани 5-сон маткабнинг 
 тарих фани ўқитувчиси 
 
XX аср бошларидаѐқ бир қанча халқларда, хусусан, Шарқий Европада кўплаб 
афсонавий образлар ўз аҳамиятини йўқотиб, улар амалий урф-одатлар доирасидан чикиб, 
фольклор доирасига сингишиб кетди. Лекин, Ўрта Осиѐда, айнан, Хоразмда бу жараѐн 
бошқача қиѐфада бўлиб, бу ерда ғайритабиий жонзотлар билан алоқадор урф-одатлар 
яшашда давом этди. Ислом, христианлик, буддизм каби ривожланган диний тизимларда у 
ѐки бу ғайритабиий жонзотлар тасвирлар эканлар, уларнинг бажарадиган вазифалари 
хақида гапирилар экан, мунтазам холда турли персонажларни бир-бири билан 
аралаштириб жин-пари деган атамани ишлатишади. Шомонлик хақида сўзлаганда унинг 
ѐрдамчи руҳларини гоҳ "пари", гоҳида "жин‖ деб тилга олишади. 
Ислом дини ўн уч асрдан бери хукмрон бўлса-да, барча мусулмонларнипг шахсий 
ҳаѐтини тўла камраб олишга, айниқса, оилавий-маиший ҳаѐтни том маънода забт этишга 
эриша олмади. Бироқ, диннинг кучли таъсири ибодатхоналарда, шариат қонунларини 
назорат қилишда барқарор сақланди. 
Ўтмиш кишиси ўз ҳаѐтида, кундалик турмушда турли машаққатларга дуч келди, 
ўзи тушуниб етмайдиган ғайри табиий муаммоларни бошдан ксчирди. Бу холатни асрлар 
бўйи халқ онгида келаѐтган турли удумлар билан боғлаб, ҳаѐтига татбиқ қилди.  
Таъкидлаш керакки, Хоразм тасаввурлари бошқа худудлардаги диний 
тасаввурлардан, ҳатто Ўрта Осиѐдаги бошқа миллатларникидан ҳам фарқ қилади. Аммо, 
Хоразм ғайритабиий руҳлари ва уларнинг вазифалари, қиѐфалари ўзига хос хусусиятларга 
эга бўлиб, бундай руҳлар Ўрта Осиѐнинг бошқа жойларида аллақачон унутилган. 
Хоразмдан тўпланган этнографик материалларда ажина, пари, дев, аждарҳо ва 
алвасти каби ғайри-табиий жонзотлар хақида мутлақо аниқ тасаввурга эга бўлиш 
мумкин.Улар Ўрта Осиѐ халқларининг анимистик тасаввури билан боғлиқ адабиѐтларда 
яхши ѐритилган. 
Хоразм инонч-эътиқодларида улар бир хил қимматга эга эмас, айрим образлар 
жуда ноаниқ, ва хира. Бу ерда жин ҳақидаги тасаввур анча кенг, образнинг ўзи эса маълум 
даражада мавҳумдир. Ҳар холда уларнинг антропоморфизм қиѐфасида берилиши шубҳа 
уйғотади, чунки инончларда жиннинг инсон қиѐфасида тасаввур этилиши - кам 
учрайдиган ходиса. Шунингдек, ривожланган спиритуал (арвохлар билан мулоқот) 
тасаввурда "руҳ" тушунчаси берилмаган. Одатда, жин ҳақида сўз кетса, кичик бир 
ўлчамдаги "чивин каби" бир гала жонзот тасаввур қилинади. Инсон уларнинг ѐнига 
бормаслиги керак, акс холда, ўнга зиѐн-захмат етиши мумкин. Жинлар макон тутган 
жойларга ташландиқ уйлар, вайрон бўлган масжид, қабристонлар, қуриб қолган сув 
йўллари, чиқирнинг бўш ховузи каби маконлар киради. 
Айниқса, жинлар от ва эшакларнинг тезаклари уюлган жойларда кўп йиғилишади, 
ғужғон ўйнашади, чунки жинлар шу нарсаларни емиш сифатида танлашар экан. Уларнинг 
емиши турли хил. Мабодо, дастурхондан битта суяк ерга тушса, унга дархол жинлар 
ѐпишар эканлар. Шу сабабли овқат қолдиқлари қатъий назорат қилинади. Шундай удум 
ҳам борки, агарда чўлда қуюн кўтарилса, унинг тик бўйининг ичида, албатта, жин бўлар 


168 
экан,
178
агар қуюн инсонни босса, киши тилдан қолади. Мабодо, қуюнга пичоқ урилса, 
унда қон изи қолармиш. Хоразмда жинлар безовта қилинганда, унинг кишиларга 
етказадиган зарари хусусида кўплаб афсоналар бор. Хонқа шаҳридаги ахборотчимиз 
шундай хикоя қилади: "Битта қиз хароба уйга киради. Жинлар ўнга касаллик 
юқтиришади. Балки жинлар у ерда уймалашиб юришган бўлса, қиз уларни босиб қўйган 
бўлиши, эҳтимол. Шу заҳоти унинг тили шишиб, тишлари қораяди, охири жон беради". 
Бундай воқеаларга мисол жуда кўп. 
Жинлар қиѐфасипинг ноаниқ тасаввур қилиниши унинг aйнан сеҳргар pyҳ 
сифатида такдим қилиниши билан боғлиқ- исломгача бўлган удумлар энг кўп сақланган 
масканлардан бири Хонқада шундай бир ривоят борки, жин шомонлар "даволаши"да 
беморнинг оғзидан қурбақа ва минг оѐқ шақлида отилиб чиқади. Хива шаҳридаги 
ахборотчининг айтишича, жинлар бир зумда гоҳ мушук, гоҳ ит, гоҳ эшак ѐки от қиѐфасига 
кириши мумкин. Шовот ва айрим бошқа жойларда жинларнинг ўрдак, қуѐн қиѐфасига 
эврилиши ҳақида тасаввурлар мавжуд. Агар ўша жонзотнинг изидан қувилса, у кишини 
авраб, "ѐмон жой"ларга олиб бориб, ўнга зиѐн етказиши мумкин. 
Хоразмда жуда эътиборга лойиқ битта нарса борки, жин кишига қўғирчоқ шақлида 
ҳам зарар етказиши мумкин. Дарвоқе, шомоннинг беморнинг касали сингдирилган 
қўғирчоқни қабристонга ташлаши ходисаси ушбу удум билан боғлиқдир. 
Бухоро ва Самаркандда кўкйўтал (бўғма йўтал) касалини қўғирчоқ воситасида 
"даволаганлар". Бирор-бир авлиѐ мозори яқинидаги дарахт ѐки новдага қўғирчокни яшил 
бўѐқда бўяб осиб қўйишган. 
Хоразмда жинлар базми хақида ҳам анча афсоналар мавжуд. Улар инсон қиѐфасига 
кириб олиб, ўткинчиларни авраб меҳмон қилишади ва атрофида рақсга тушишади, кейин 
уни касал қилиб, ярим ўлик ҳолда қолдириб кетишади. 
Хоразм афсоналари хусусида фикр юритилса, шомонлик амалиѐтида парилар хал 
қилувчи роль ўйнашади, улар сув илоҳига боғлаб талқин қилинади. Хоразмнинг аксарият 
жойларида парилар маконининг сув экани таъкидланади. Дарвоқе, уларнинг сув париси 
тури борлиги ҳам бежиз эмас. Уларнинг қиѐфаси, кўп холларда, русалка кўринишида 
тасвирланади. Сув парига энг яқин қиз пари тури ҳам мавжуд. Бироқ, бу пари ҳақидаги 
тасаввур анча мужмал ва хира. 
Парилар туркуми орасида ғоятда ғаройиби мулло паридир. Мабодо, инсонлар 
орасида бу тоифа пари билан ўзаро алоқага кириша оладиган киши бўлса, у беморларни 
даволайдиган дуохон даражасига кўтарилади. Ахборотчилар такдимига кўра, парилар 
орасида бир-бирига бўйсуниш тартиби бор бўлиб, уларнинг доҳий саналганларининг 
ихтиѐрида махсус лашкарлар ҳам мавжуд. Бутун Хоразм бўйича қудратли икки нафар 
парининг номи маълум. Булар: Торсо пари ва Сумѐн парилардир. Айнан ўшаларнинг номи 
шомонлар мурожаатида кўп марта тилга олинади.Барча руҳлар каби, парилар ҳам 
қурбонлик қилишни талаб этишади. Улар учун асосий емиш ҳайвон ва қушларнинг 
конидир. 
Хоразмда учинчи тоифа руҳларга мансуб бўлган девлар ҳақида ҳам анчагина 
афсоналар яратилган. Ўз навбатида, бу жонзотлар хусусидаги тасаввурлар анча аниқ 
бўлиб, улар фольклор асарларида, Айниқса, кўпрок намоѐн бўлишади. 
178
Ўрта Осиѐнинг бошқа бир худудларида к;уюн ичида дев бўлармиш деган тасаввур мавжуд 
(О.А.Сухарева. Пережитки анимизма у равнинных таджиков. С. 64). 


169 
Девлар - йирик гавдали, қудратли, куч-қувватга эга бўлган одам қиѐфасидаги 
маҳлуқлар бўлиб, тожиклар удумларидаги муқобилларига жуда ўхшашдир.
179
Хоразмда 
уларнинг яшаш жойлари, асосан, тоғ ва тоғ ғорлари, унгурлардир.
180 
Хоразм ривоятларида бир қанча девларнинг номлари сақланиб қолган. Аксарият 
жойларда Уфрид, Ҳамза, Оқсулув ва Қорахон девларнинг номлари кўпчиликка таниш.
181
Қипчоқ яқинидан ѐзиб олинган ривоятга кўра, дев Хожимулк Амударѐнинг ўнг 
қирғоғидаги Чилпиқ минорасини бунѐд қилган. С.П.Толстов бу "Сукут сақлаш минораси" 
ни зардуштийларнинг дафн маросимита алоқадор дахма эканини таъкидлайди.. 
Хоразмда Ҳазорасп қалъасини ҳам дев қурганлиги ҳақида кўплаб ривоятлар 
тарқалган. Уни Ковус ва Самандун девлар барпо қилган эмиш. Самандун дев сув 
илоҳлари руҳи ва Сулаймон пайғамбарнинг рақиби тарзида тасвирланади. Девлар 
Ҳазораспни Сулаймон пайғамбар бўйруғига биноан қурган эканлар. 
Узоқ ўтмишда тор доирадаги касб-кор бўлмаган, балки табиб, шомонлик, таъбирчи 
каби вазифалар битта киши зиммасига юклатилган.
182
Бўлажак шомонларга фақат бу ишга 
даъват қилиб қолмасдан, ўз навбатида, баъзан фотиҳа ҳам берилган. Инсон бу вазифани 
бажаришга рози бўлгач, маълум бир авлиѐга жўнатилган ва у ўша жойда тунаган. Шундай 
қадамжолардан бири Шовотнинг Бешмерган қишлоғидаги Юсуф Хамадоний 
зиѐратгоҳидир. 
Шомонлик ва сеҳргарлик амалиѐтининг генезиси ҳақида маълумотлар катта 
қизиқиш туғдиради. Бу касбни танловчилар фотиҳа олиш мақсадида Жанубий Хоразмдаги 
қадимий Қалажиқ (Боғот) истеҳкомида ҳам тунаганлар. Бу қалъага алоқадор афсоналарда 
Ўрта Осиѐда темирчиларнинг пири саналган Ҳазрати Довуд ҳақида сўз юритилади. 
Шомон мурожаатларида темирчилар билан сеҳргарларнинг муқаддас 
ПИ
рлари ва руҳлари 
бирлашиб кетади. Шовот шаҳри яқинидаги қишлоқдан ѐзиб олинган ахборотда "Душимда 
потия берган Аут хўжа бобо" деган жумла ишлатиладики, бу ном сўзсиз, темирчилар пири 
Хазрати Довуддир. Темирчилар билан шомонларнинг вазифаларининг бирикиб кетиши 
тасодифий эмас. Шомонлик, сеҳргарлик ва темирчилик дунѐсидаги турли ҳалқлар 
этнографиясида маълум ва машҳурдир.
Хоразмдада шомонлик тухфасидан воз кечишнинг ѐмон оқибатлари ҳақида кўп 
гапирилади. Ушбу ходиса касаллик, ҳатто ўлимга олиб келади. "Пари бу касбга рози 
бўлмаган кишини буғади, пурхон бўлишга мажбурлайди'. Парилар унга: сен, бизнинг 
буйруғимизни бажармасанг, кўзингни кўр, оѐғингни чўлоқ қиламиз, охирида ўлиб 
кетасан, дейишар экан (Хонқа ахборотчилари сўзидан). Шундай қилиб, Хоразмда 
шомонлик касбини рад қилишнинг оқибатлари хусусида афсоналар кўп. Бундай вазиятда 
пари ўша кишини сувга чўктиради, ўз-ўзини ўлдиришга мажбурлайди, пировардида у 
179
Семенов Л.Л. Этнографические очерки Зерафшанских гор Каратегина и Дарваза. М., 1903, с. 73-74. 
180
Аналогичные представления о местопребывании дэвов (дивов) мы находим у горных таджиков. Здесь 
осенью дивы спускаются с гор и остаются вблизи селений, весной же снова туда поднимаются (М.С. 
Андреев. Таджики долины Хуф. Вып. I, Сталинабад, 1953, с. 77 (примечание). 
181
Девлар, уз навбатида, мусулмон ва кофирларга ажратилади. Уфрид дев -кофир, Хамза - мусулмон. Уфрид 
дев мусулмон бўлса керак. Негаки, Қуръонда Ифрит номли жин тилга олинади. Коран (перевод 
Ю.Крачковского), сура 27, М., 1963, с. 302. 
182
Хатго ривожланган шомонлик бўлмаган жойларда хам унинг айрим элементларини, хусусан, 
табибликка хос кўринишларини учратишимиз мумкин. Бу борада Шимолий Австралия аборигенлари 
хакидаги маълумотлар кизикдрли бўлиб, гайритабиий кучлар томонидан табиб ва дуохон вазифалари мифик 
йирткич "манггата" томонидан тарҳиб килинган ва у амалиѐтда уларга ѐрдамлашган (Чеслияг У. Среди 
кочесников Северной Австралии. М., 1961, е. 80-90. 


170 
ақлдан озиб жиннига айланади. Ушбу афсоналарнинг барчасида қандайдир мантиқ бор. 
Шомонлик амалиѐти билан у ѐки бу даражада алоқадор бўлганларнинг аксарияти руҳий 
носоғлом кишилардир.
Бундай ходисаларнинг асл сабабларини англамасдан бундай 
кишиларни ғайритабиий туғилганлар ѐки шомонликни рад қилган руҳий касаллар дсб 
хисоблашган.
Бундай кишиларни соғайтириш учун машҳур қадамжоларга олиб боришган. 
Хоразмда бундай ибодатхоналар кўп бўлиб, бу ерга жиннилар турли томондан келиб 
тўпланган, айрим холларда ашаддий жинниларни бўйнига ип боғлаб келтиришган. Айрим 
қадамжоларда, масалан, Султон Увайс (Султон бобо) зиѐратгоҳида жинниларни қамаб 
қўядиган махсус хоналар ташкил этилган. Қадамжо шайхлари бундай жинниларни узоқ 
йиллар (албатта, самарасиз) ушлаб турганлар. Уларнинг бўйнига занжир солишган. 
Бундай махсус кишилар Султон Увайс ва Юсуф Хамадоний ва бошқа қадамжоларда 
мавжуд бўлган. Ҳалқ орасида тарқалган тасаввурга кўра, "даволаш" маваффақиятли бўлса, 
қўл ва оѐқдаги кишанлар 40 кундан сўнг ўз-ўзидан тушиб кетар экан. 
Шовот шаҳри яқинидаги Юсуф Хамадоний зиѐратгоҳини руҳий касаллар учун, 
ҳақиқатда, ўзига хос Макка деб аташ мумкин. Бу ҳақда афсоналар пайдо бўлганлиги 
бежиз эмас. Ушбу шифобахш образ афсонада айтилишича, Луқмон Ҳаким билан 
боғланади. Табиблар пири бўлган Луқмони Ҳаким Юсуф Ҳамадонийнинг пири бўлган 
эмиш. У киши Одам Ато давридан бошлаб табиблик билан шуғулланган эмиш. 
Шунингдек, Юсуф Ҳамадоний шахсига бошқа вазифалар ҳам тиркалади. Кўплаб 
ахборотларда қайд қилинишича, бу шахс қадамжода даволанѐтган руҳий касалларнипг 
тушига кирар ва уларга шомонлик касбини тақдим қилар экан. Кўплаб гувоҳликларга 
қараганда, ушбу зиѐратгоҳга келган жиннилар хисобига пурхонлар сони ошиб боради. 
Агарда шомонликка даъват пари - руҳлар томонидан амалга оширилишини хисобга 
олганда, ушбу холат жуда қизиқарли: бу вазият руҳлар, илоҳдар вазифасини мусулмон 
валийси зиммасига ўттанини намойиш этади. Нима бўлишидан қатъий назар, киши 
шомонлик даъватини қабул қилдими, уни амалга ошириши шарт. 
Хоразмда таъкидлашларича, бошқа касблар ҳамиша устозлик-шогирдлик асосига 
қурилган. Аммо шомонликда бу анъана йўқ. Фақат ѐш шомонлар эски шомонлар ѐнида 
юриб, баъзи анъанавий усуллардан бохабар бўлишган.Ўз пари-хомийлари билан 
шомонлар мунтазам мулоқатга киришиб туришган. Пари шомон олдида хар замон кўпрок 
каптар қиѐфасида пайдо бўлган. 
Шомон билан унинг париси ўртасидаги фаол мулоқот "даволаш" - пурхон ўйини 
жараѐнида бўлиб, бу ходиса Ўзбекистоннииг бошқа худудларига қараганда Хоразмда 
ѐрқинроқ намоѐн бўлади. 
Даволаѐтган пурхон харакатлари "ўйин" деб номланади.
183
"Пурхон уйини", одатда, 
фол кўриш билан бошланади. Унда маросимга қандай қурбонлик келтириш, 
"даволаш"нинг вақт муддати, қанча давр ва сеансдан иборат бўлиши белгилаб олинади. 
Асосан, пурхоннинг ўзи, баъзан эса махсус таъбирчи бу вазифани амалга оширади. Фол 
кўришда косага сув солинади ва унга бир томони буралган пахта қўйилади. Пахтанинг 
сувдаги харакати масалани ечади. 
17
Шаркий Туркистонда шомон даволаши "пари уйин" деб номланади (Ольденбург С. Краткие заметки о 
пери - хонах и дуоханах в Кучаре. Сборник музея антропологии и этнографии Академии наук, T,V, вып 1, 
Пг. 1918, с. 17). Токарев С.А. Ранние формы религии и их развитие. С. 301. 


171 
Қурбонликка келтириладиган ҳайвонлар, асосан, қўзичоқ, улоқ, қўй ва товуқлардан 
иборат. Хоразм шомонлиги ҳақидаги ахборотларда хўроз ва товуқ кўп учрайди. Буни 
даволанувчи касалнинг иқтисодий имконсизлиги, бошқа йирикроқ қурбонлик қилишга 
қурби етмаганлигидан, деб бахолаш лозим. Ўз навбатида, хўроз ва товуқ ғайритабиий 
кучларни даф қилишда кўпрок хисса қўшади, деган ақидалар Хоразмдаги урф-одатларда 
тез-тез тилга олинади. 
Касалга ѐпишган зиѐн-захматга эга кучларни шомоннинг якка ўзи йўқота олмайди. 
Шу сабабли у хомий-руҳга ва унинг биродарларига мурожаат қилиши зарур. 
Қатор йиллар давомида Хоразм шомонлиги ҳақида тўплантан бой материаллар 
ўзига хос шомонлик руҳлари борлиги ҳақида тўла ва асосли маълумот бера олмайди. 
Чунки шомонлик руҳлари образининг асл мохияти шомонлик амалиѐти натижасида 
руѐбга чиқади. Хоразм шомонлиги билан алоқадор пандемониумлар одамзодни ўраб олган 
одатдаги жинлар, парилар бўлиб, улар шомон амалиѐти билан алоқада эмас. Кишилар бу 
руҳлар билан шомонларсиз ҳам ўзаро дуч келишлари мумкин. Бундай руҳлар инсонга 
зиѐн-заҳмат етказиши мумкин (масалан, парилар).Ушбу зиѐн-заҳматларга карши руҳда 
ишлаб чикнлган якка тартибдаги амалиѐт катта доирани эгаллайди, унда шомон асосий 
харакатлантирувчи куч бўлиб хизмат қилади. Битта холатга эътиборни каратамиз: Хоразм 
шомонлигида (жумладан, Ўзбекистоннинг бошқа жойларидаги шомонликда ҳам) девлар 
пурхон амалиѐтида хеч қандай роль ўйнамайди. 
Хоразм 
пурхонларининг 
париларга 
мурожаатлари 
ссзиларли 
даражада 
исломлаштирилган. Ўрта Осиѐнинг барча жойларида шомон ўз сеансини турли муқаддас 
авлиѐларга мурожаат ва махсус дуолар билан бошлайди. Хоразмда энг оммавий муқаддас 
жойлар: Полвон ота, Султон бобо, Исмомут ота, Анбар она ва бошқалардир.Исломга 
хурмат изхор қилгандан сўнг, пурхон парилари, хомийлари ва ѐрдамчиларини чакира 
бошлайди. Кўп ҳолларда пурхон уларга номсиз равишда, умумий тарзда мурожаат қилади: 
Масалан; Алвон қўшак кийганлар,Енги ерга тийганлар,Менгамадад беринглар.
184 
Бироқ кучли руҳ эгалари бўлган Сумѐн пари, Турсо пари, баъзан Корахон
185
парилар кучли лашкарлари билан мурожаатларда кўп тилга олинади. 
Пари-ѐрдамчиларни пурхон ўйини ўйналаѐтган уйга жойлаштириш учун бигта ок, 
битта қизил чойшаб талаб қилинади, уларнинг ок ранглиси шарк, томондаги деворга, 
қизили жануб томондаги деворга осилади. Оқ рангли чойшабга эркак пари, қизил 
чойшабга аѐл пари жойлашади.Энг асосийси, пари-ѐрдамчиларни овқатлантиришдир. 
Бунинг учун, албатта, қурбонлик қилиш зарур бўлади. Тўғрироғи, жонлиқнинг қони талаб 
қилинади. Париларни тўйдириш "уйин"нинг муқаддима қисми хисобланади.Доира 
журлигида пурхон мурожаати айтилиб, у бемор атрофида айланиб бошлар экан, шу заҳоти 
жонлиқ сўйилиб, даволанувчининг елкаси устидан қон оқизилади. Ахборотчиларнинг 
айтишларича, қон дархол йўқолар экан, чунки парилар уни шу заҳоти сўриб олишармиш. 
Ўша қонни пурхон беморнинг пешонасига, кафти ва оѐқларига суркайди. 
Хоразмдаги шомонлик анъанаси ҳақида гапирганда бу ходисанинг мазкур худудга 
туркий ҳалқлар олиб келган, деган фикр юради. Айнан Ю.В. Кнорозовда шундай нуктаи 
назар мавжуд.
186
Бу, бизнингча, масалага бир томонлама ѐндашишдир.Туркий ҳалқлар 
184
Урганчлик Дармонжон пурхон мурожаатидан. 2019. март ѐзуви 
185
Корахон нари баъзан пари, айрим холларда дев сифатида иштирок этади. 
186
Кнорозов Ю.В. Мазар Шамун-Паби. "Советская этнография", 1940, №2, с. 96. 


172 
олиб келган шомонликнинг бу ерда қадимий ўтмишдошлари мавжуд эди. Қадимги 
махаллий шомонлик анъаналари, сўзсиз, Ўрта Осиѐ минтақасининг махсули эди. 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   67   68   69   70   71   72   73   74   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish