75
ХОРАЗМ ҚИШЛОҚ ЖАМОАЛАРИ УЮШМАЛАРИНИНГ ДЕҲҚОНЧИЛИК
ВОҲАЛАРИДА ЖОЙЛАШИШ ТАРИХИГА ДОИР БАЪЗИ МУЛОҲАЗАЛАР
(МИЛ.АВВ. IX-V АСРЛАР)
Қурбанов М. А., УрДУ тадқиқотчиси
XX асрнинг 40-йиллар ўрталари - 80-йилларда Хоразм археология ва этнография
экспедицияси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси илмий муассасалари томонидан
ташкил этилган археология гуруҳлари ходимларининг Хоразм воҳаси, Сариқамишбўйи
сарҳадларида зироаткор аҳоли томонидан бунѐд қилинган ҳажми кичик турар-жойларида
кенг қамровли тарзда олиб борган археологик тадқиқотлар натижалари илмий таҳлилига
асосланган нашрлар мазмунида акс этган тарихий маълумотлар ҳамда Ватанимиз
мустақиллик йилларида Хоразм Маъмун академияси археология гуруҳининг
Хумбузтепада, Н.И.Довқораев номидаги тарих, археология ва этнография институтининг
археология бўлими археологлари ҳамда Австралиянинг Сидней университети олимлари
билан ҳамкорликда Тошхирмон воҳасидаги Тошхирмонтепа ѐдгорлигида олиб борган
қазишма ишлари натижасида олинган моддий ашѐлар аждодларимизнинг худудларни
ўзлаштириш ва уларни ўз манфаатларига хизмат қилдириш учун Амударѐдан суғориш
иншоотларини чиқариши муносабати билан ҳосил бўлган деҳқончилик воҳаларининг
вужудга келиши ва унинг шаклланиш тарихини ѐритишда назарий манба бўлиб хизмат
қилади.
Тарихий маълумотларга кўра, XX аср 70-йиллари бошларида Амударѐ ўрта қисми
сўл соҳилида жойлашган аҳоли турар-жойида олиб борилган археологик изланишлар
натижалари 0,5 гектарли квадрат шаклда, мудофаа тизимли турар-жой аниқланган бўлиб,
у тарихий адабиѐтларда Одойтепа этнотопономика номи билан ўрин олган [Пилипко: 51-
52]. Демак, Одойтепа атрофларини ўраб олган дастлабки деҳқончилик воҳаси вужудга
келган бўлиб, ўз навбатида марказий ва шимолий ҳудудларнинг деҳқончилик воҳаларига
айланишида Одойтепа таянч вазифасини бажарган. Дарҳақиқат, Одойтепаликлар сардори
қоҳин раҳномалигида Оқчадарѐ ҳавзаси, Туямўйин ҳамда Сариқамиш ҳудудларини
ўзлаштириш сиѐсатини олиб борган.
Мил.авв.VII аср иккинчи ярми охиридан қоҳин ташаббуси билан Султон Увайс
тоғидан Унгуз орти Қорақумигача бўлган кенг сернам ва серунум ҳудудни ўзлаштириш
сиѐсатини олиб борган. Бунинг учун жануби-ғарбий Қорақумга уланиб кетган
баландликларда турар-жойларни бунѐд қилиш асосида ҳудудларни ўзлаштиришни тақоза
этган. Шу муносабат билан мил.авв.VII аср охирида зироаткор аҳоли вакиллари (улар
орасида бинокорлик билимини пухта эгаллаб олганлар иштирок этган) Амударѐ қуйи
оқими яъни шимол томон кемаларда сузиши жараѐнида Тошсақа баландлигига
Хумбузтепага асос солганлар. Бу эса шимоли-ғарбий томонда янги деҳқончилик воҳаси
вужудга келганлигидан далолат беради.
Мил.авв.VI аср биринчи чорагида Амударѐ Довдон ирмоғи сув таъминоти юқори
бўлганлиги ҳамда Сариқамиш ботиғи сув сатҳи кўтарилганлиги боис, жануби-ғарбий
томондаги қумтепаликлар оралиғидаги бир-бирига уланиб ѐйилма шаклли майдонлар сув
ҳавзалари илмий адабиѐтларда ―Тунидарѐ‖ атамаси билан қайд қилинган. Тунидарѐ
соҳилига уланган Қанғқақалъа ва шимоли-ғарбий томонда жойлашган Бутентов
76
атрофлари зироаткор аҳоли вакиллари томонидан деҳқончилик воҳаларига айлантирилган
[Дурдиев: 137-138, Толстов: 80-81, Бижанов, Ходжаниязов: 31-60].
Мил.авв.V аср бошидан зироаткор аҳоли Амударѐдан чиқарилган Калтаминор
суғориш иншооти жануби-шарқий томонида Қизилқум чегарасигача бўлган текисликни
ўзлаштириб, Динғильжа атамаси билан маълум деҳқончилик воҳасини вужудга
келтирганлар [Воробъева: 3-126].
Шу тариқа, юқорида қайд қилинган фикр мулоҳазалар қуйидаги якуний хулосага
келиш имконини яратади.
-Тарихий маълумотлардан маълум бўлдики, мил.авв.IX-VIII асрларда воҳа
жанубида Амударѐ ўрта қисми сўл соҳили баландлиги атрофларини қамраб олган ўтроқ
аҳолиси жойлашган илк деҳқончилик воҳаси таркиб топган.
-Мил.авв.VII аср охири Одойтепаликларнинг янги авлодлари озиқ-овқат
муаммосини назарга олиб, янги иқтисодий ҳудудларни излашни тарих тақоза этганини
тушунган холда Амударѐнинг Тошсақа худудига келиб жойлашиб, ҳажми 4 гектарли
маконни бунѐд қилиб, деҳқончилик воҳасини милодий IV асрга қадар гуллаб яшнаган
ўлкага айлантирганлар.
-Мил.авв.VI асрнинг биринчи ярмидан Хумбузтепа баланлиги табиий-иқтисодий
худудларни янада кенгайтириш мақсадида Сариқамиш хавзасининг жануби-ғарбий
ҳудудларини намоѐн қилган Қанғқақалъа ва шимоли-ғарбий томондаги Бутентов
баландликларига келиб ўрнашиб, деҳқончилик воҳаларини ҳосил қилганлар. Аммо мазкур
деҳқончилик воҳалари Аҳамонийлар босқинчилик ҳаракати натижасида, уларда маданий-
хўжалик ҳаѐт тўхтаган.
Мил.авв.V аср бошидан бошлаб, зироаткор аҳоли Оқчадарѐ ҳавзасида ҳудудларни
ўзлаштириш сиѐсатини олиб боришга эътиборини қаратганлиги диққатга сазовор.
Амударѐдан Шурахон яқинидан чиқарилган Калтаминор канали жануби-шарқий
ҳудудларини ўзлаштириш имкониятини ҳосил қилиб, Динғильжа атамасида деҳқончилик
воҳаси вужудга келиб, у милодий IV асргача гулшан диѐрга айланган. Динғильжа
ѐдгорлиги атрофида 53 та митти аҳоли марказлари фаолият олиб борган. Илк темир
охирги босқичида Оқчадарѐ жануби-шарқий ҳудуди зироаткор аҳоли томонидан кенг
миқѐсда ўзлаштириш ва аҳоли зичлигини ҳосил қилган.
Одойтепаликлар томонидан Амударѐнинг ўнг ва сўл сарҳадларида бунѐд қилинган
турар-жойлар ҳажми турлича шаклда бўлган. Деҳқончилик воҳаларига бош бўлган турар-
жойлар ҳажми: Хумбузтепа -4 га, Қанғқақалъа -3,5 га, Бутентов -2,5 га, Одойтепа -1,2 га ва
Динғильжа -0,5 га. Таъкидлаш жоизки, мил.авв. IX-V асрларда Хоразм воҳасининг
зироаткор аҳоли ва унинг янги авлодлари кичик ҳажмли турар-жойларни бунѐд қилишга
катта эътибор берганлар. Баландлик теварак-атрофини ўраб олган турар-жойлар
деҳқончилик микровоҳалари бош шаҳарлари бўлган.
Адабиѐтлар:
1. Пилипко В.Н. Древнее городище Одей-депе на среднем течении Амударьи./Каракумские
древности. Ашгабат, «Ылым», Вып VIII. 1979, с.51-52
2. Дурдиев Д. Археологические исследования на территории Ташаузской области
/Каракумские древности. Ашгабад, Вып. 5, «Ылым», 1977, с.137-138. Толстов С.П.
Работы Хорезмской археологи-этнографической экспедиции. АН СССР в 1949-1953 гг.
77
/ТХАЭЭ, Т-II. -М., «Наука», 1958, с.80-81. Бижанов Е.Б., Ходжаниязов Г.Х.
Археологический комплекс Бутентоу /Археология Приаралья. Нукус, Вып VI, 2003, с.31-60.
3. Воробъева М.Г. Дингильдже. Усадьба середини 1 тыс. до. н.э. в древнем Хорезме /МХЭ,
Вып IX, -М., «Наука», 1973, с.3-126
Do'stlaringiz bilan baham: |