Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 
 


67 
ЖАНУБИЙ ОРОЛ БЎЙИ ҲУДУДЛАРИДА БРОНЗА ДАВРИ 
МАДАНИЯТЛАРИНИНГ ЎРГАНИЛИШИ 
 
PhD Матяқубов Х.Х., УрДУ Тарих кафедраси ўқитувчиси, 
Қадамбоев Ш., УрДУ магистранти 
 
Қадимги даврлардан бошлаб, Хоразм воҳаси, тарихий-маданий вилоят сифатида, 
Қуйи Амударѐ ўнг ва сўл соҳиллари ерларини ўз ичига олган. Ушбу ҳудудлар география 
фанида ―Жанубий Оролбўйи‖ деб аталади. Жанубий Оролбўйи, ҳудудий жиҳатдан, 
Қорақалпоғистон, Шимолий Туркманистон ерлари а ҳозирги Хоразм вилоятини ўз ичига 
олади. 
1938 йилда Амударѐнинг ўнг соҳил ерларидаги ўрта асрларга оид Норинжон шаҳар 
харобалари атрофларида қўлда ишланган ва сирти чизилган геометрик нақшлар билан 
безатилган сопол идишлар парчалари топилган. Улар учбурчак нақшлар билан безатилган 
бўлиб, Волгабўйидаги Срубная (Ёғочбанд) маданияти, Сибир ва Қозоғистон ҳудудларида 
ѐйилган Андроново маданияти бронза даври идишларига ўхшаган эди. Ушбу топилмалар 
С.П.Толстов нашрларида Тозабоғѐб маданияти номини олди [Толстов С.П. 174-175]. 
1940 йилда бронза даврига оид Ангқақалъа 1 манзилгоҳи топилгандан сўнг, 
Тозабоғѐб маданияти мил. авв. II-мингйилликнинг ўрталари билан саналган. Дастлабки 
тадқиқотлар асосида, С.П.Толстов Тозабоғѐб маданиятини Шарқий Европа, Қозоғистон ва 
Сибир дашт ҳудудларидаги бронза даври маданиятлари доираси билан боғлаб, ―у 
Калтаминор маданиятининг бевосита давомидир‖, деб ѐзган. 
1939-1940 йилларда Амударѐнинг ўнг соҳилида Амиробод маданиятига оид 
ѐдгорликлар топиб текширилган. Жонбосқалъа 7 манзилгоҳида археологик тадқиқотлар 
амалга оширилиб, қалин пахса деворларга эга тўғрибурчак уй-жой қолдиқлари (узунлиги 
77 м., эъни 20 м) қазиб очилган.
С.П.Толстов томонидан Амиробод маданияти дастлаб илк темир даври билан 
боғланиб, мил. авв. VIII – VII асрлар билан саналган. Кейинчалик, янги тадқиқотлар 
асосида, ушбу даврлаштириш ва қайд этиб ўтилган сана ҳамда Жонбос 7 ѐдгорлигида 
пахсадан қурилган уй-жой мавжудлиги масаласи қайта кўриб чиқилган. 
1945 йилда Я.Ғ.Ғуломов томонидан Сувѐрган маданиятига оид Жонбос 6 
ѐдгорлигида топилган археологик материаллар сўнгги бронза даври билан саналди. 
Тадқиқотчининг фикрига кўра, Сувѐрган маданияти Калтаминор маданий анъаналари 
асосида вужудга келган, шунингдек, Тозабоғѐб маданияти Жанубий Оқчадарѐ воҳасида 
ташқи миграциялар туфайли пайдо бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас, деб фараз қилинган.[ 
Ғуломов Я.55-56] 
Жанубий Оролбўйи бронза даври ѐдгорликларининг кенг ўрганилиши ХХ асрнинг 
50-йилларига тўғри келади. Айниқса, Жанубий Оқчадарѐ дельтаси атрофларида топилган 
кўпдан-кўп ѐдгорликлар (ҳозирги Тўрткўл ва Беруний туманлари), ушбу ҳудудлар бронза 
даврида аҳоли томонидан зич ўзлаштирилганлигини кўрсатиб беради.[Толстов С.П.192] 
Тозабоғѐб маданиятига оид Ангқа 5 ва Қават 3 ѐдгорликларида ярим ертулали усти 
чайласимон бўлган уй-жойларнинг қолдиқлари топиб текширилган.[Итина М.А.150] 
Шимолий Оқчадарѐ ўзани соҳилларида Кўкча 3 бронза даври манзилгоҳи ва қабристони 
ўрганилган. 


68 
Сувѐрган маданиятининг ривожланиши қуйидаги босқичларга ажратилди: 
Қамишли – мил. авв. III-II мингйилликлар чегараси – II-мингйилликнинг биринчи ярми
Бозорқалъа – мил. авв. XV-XII асрлар, Қовунди – мил. авв. XI-X асрлар.[ Толстов 
С.П.,Итина М.А.14-35] 
М.А.Итинанинг нашрларида Амиробод маданияти сўнгги бронза даври билан 
боғланиб, мил. авв. IX – VIII ѐки мил. авв. X – VIII асрлар билан саналган.[Итина 
М.А.107-129] Натижада Жанубий Оролбўйи Оқчадарѐ ирмоқлари соҳилларида (Қуйи 
Амударѐ ўнг соҳили ерлари) бронза даврида Сувѐрган, Тозабоғѐб (мил. авв. XV – XI 
асрлар) ва Амиробод маданиятлари ривожланганлиги қайд этилган. 
Жанубий Оролбўйи бронза даври археологик материаллари ХХ асрнинг 60-70-
йилларида чоп этилган адабиѐтларда кенг таҳлил қилинган. Ўтган асрнинг 70–80-
йилларида бронза даври ѐдгорликларнинг ўрганилиши давом этди. Археологик 
қазишмалар Тозабоғѐб маданиятига оид Кўкча 15, 16, 21, 22, Жонбос 33, 34 каби 
манзилгоҳларида амалга оширилган. 
1977 йилда чоп этилган М.А.Итинанинг ―Жанубий Оролбўйи дашт қабилаларнинг 
тарихи (мил. авв. II – I мингйилликнинг бошлари)‖ деб номланган монографиясида 
Сувѐрган маданияти археологик манбалари ҳақида маълумотлар деярли ўрин олмаган. 
Улар С.П.Толстовнинг асарларида таҳлил қилинган. Муаллифлар жамоаси томонидан 
яратилган ва 1966 йилда чоп этилган ―Ўрта Осиѐ тош ва бронза даврида‖ номли китобда 
Сувѐрган маданияти масаласи кўриб чиқилган.
Тозабоғѐбликларнинг асосий ҳудудий жойлашуви Жанубий Оқчадарѐ дельтаси 
ирмоқлари бўйлари билан чегараланган. Ушбу ҳудудда 50 дан зиѐд бронза даври аҳоли 
масканлари топиб текширилган. Улар жойлашуви белгиларига кўра, учта алоҳида 
ҳудудий гуруҳларни ташкил қилади. Жонбос – Кўкча, Ангқа – Бозоркалъа ва Қават 
гуруҳлари шулар жумласидандир. 
Манзилгоҳлар ярим ертўлали кулбасимон уй-жойлардан иборат бўлиб, атрофида 
қадимги ариқлар ва суғориш майдонлари излари топилган. Ярим ертўлалар томонларини 
бўйлаб ѐғоч устунлар ўрнатиш учун чуқурчалар ўйилган. Ташқи кўринишда Тозабоғѐб уй-
жойлари тўртбурчак кулба чайласимон шаклда бўлиб, юқори қисмидаги ѐн томонлари ва 
усти ѐғоч устунлар, синч асосида қамиш билан беркитилган. Бундай турар жойлар 
устунли-синч енгил уй-жойлар тизимини ҳосил қилган. Тозабоғѐб маданиятига оид 50 дан 
зиѐд уй-жойларнинг қолдиқлари археологик қазишмалар орқали ўрганилган. 
Сўнгги бронза даврида Жанубий Оролбўйи ҳудудларида уй-жойлар қурилиши 
услублари деярли ўзгармаган. Амирободликларнинг уйлари тозабоғѐбликлар турар 
жойлари сингари ярим ертулали чайлалардан иборат бўлган. Тозабоғѐб даврида уй-
жойларнинг майдонлари ўртача 40 – 70, 80 – 100 квадрат метрни ташкил этган (фарқли 
равишда фақат учта уйнинг майдони 129 – 132 – 140 квадрат метрга тенг бўлган), 
Амиробод маданиятига мансуб уй-жойларининг майдони, асосан 70 – 100 квадрат метр 
(энг кичиклари 28 – 38 кв метр), йириклари эса 136 – 165 кв метрдан иборатдир. 
Хоразм археологик экспедициясининг тадқиқотлари Жанубий Оролбўйи бронза 
даври моддий маданияти билан бирга маҳаллий аҳолининг хўжалик асосларини 
ўрганишга кенг имкониятлар яратди. Хоразм воҳаси қадимги суғорилиши тарихини 
ўрганилишида Я.Ғ.Ғуломов, С.П.Толстов, Б.В.Андрианов тадқиқотлари диққатга 
сазовордир. 


69 
Я.Ғ.Ғуломовнинг кўп йиллик илмий изланишлар ва бой археологик материаллари 
асосида яратилган, Хоразм суғорилиши тарихига бағишланган фундаментал асари ҳозирги 
кунга қадар ўз илмий аҳамиятини сақлаб келмоқда. Ушбу монографияда Хоразм 
суғорилиши ва зироатчилик маданияти динамикасининг хусусиятлари очиб берилган. 
Амалга оиширилган археологик тадқиқотлар натижасида Хоразмда муҳим ѐдгорликлар 
очилди ва ўрганилди. 
Я.Ғ.Ғуломовнинг фикрига кўра, Хоразмда суғорма деҳқончиликнинг илк шакллари 
бронза даврида вужудга келиб, сунъий суғориш иншоотлари Амиробод даврида лиман 
суғориш, яъни дарѐ ирмоқларидан зах ерларни суғориш усулига асосланган. С.П.Толстов 
ва Б.В.Андрианов бронза даври ирригация зироатчиликнинг ибтидоий шакллари 
тўғрисида ѐзиб, Жанубий Оқчадарѐ дельтасидан кўпсонли суғориш иншоотлар 
қолдиқларининг мавжудлигини қайд этиб ўтганлар. 
Б.В.Андрианов ва М.А.Итинанинг таъкидлашича, Жанубий Оқчадарѐ воҳасида 
зироатчилик мил. авв. II-мингйилликнинг ўрталарида вужудга келган. Кўкча – Жонбос 
атрофларида ўрганилган бронза даври ариқлари ва экинзорлар майдонларнинг излари 
бунинг далили бўла олади [Андрианов Б.В.75-86]. 
XXI асрнинг бошларида, Хоразм воҳаси бронза даври суғорилиши тарихи масаласи 
тадқиқотчилар томонидан қайта кўриб чиқилди. А.А.Асқаров, С.П.Толстов асарларида 
руѐбга чиқарилган илмий фаразлар ва хулосаларни қиѐсий таҳлил асосида ўрганиб чиқиб, 
С.П.Толстовнинг баъзи бир илмий фаразлари ва хулосалари янги археологик 
маълумотларга кўра эскириб қолганлиги ҳақида ўз фикр-мулоҳазаларни билдирди. 
А.А.Асқаров Тозабоғѐб маданиятининг чорвачилик ва ибтидоий зироатчилик хўжалиги 
асосида вужудга келишини қайд этиб, Хоразм заминида бронза даври суғорма 
деҳқончилик маданиятининг Марғиѐна ва Бақтрия сингари ривожланган макони бўла 
олмади, ―Амударѐнинг қуйи ҳавзалари, унинг тўқайзор ва қамишзор кенг майдонлари, 
серунум яйловлари чорвачилик хўжалигининг тараққий этиши учун жуда қулай эди‖ каби 
хулосалар чиқарди.[ Асқаров А.76-84] 
С.Баратов, Хоразм воҳасининг жанубида топиб текширилган бронза даврига оид 
Мешеқли қабристони ва манзилгоҳидан олинган янги археологик материалларга 
асосланиб, мазкур маълумотлар Хоразм археологик экспедицияси ходимларнинг турли 
йиллардаги нашрларида ўз аксини топган илмий қарашларни янгича талқин этишга имкон 
беради деган саволни руѐбга чиқарди. Тадқиқотчининг таъкидлашича, Тозабоғѐб ва 
Амиробод маданиятлари хўжалигининг асосини чорвачилик ташкил этган, Жанубий 
Оролбўйи бронза даври сунъий суғориш иншоотларининг мавжудлиги тўғрисида таҳмин 
қилиш мушкулдир.[ Баратов С.24-25] 
Фикримизча, Сувѐрган маданиятини Жанубий Оролбўйидаги илк бронза даврига 
оид маданият сифатида тан олиш лозим, мил. авв. II-мингйилликнинг иккинчи ярмидан 
бошлаб, умумий ҳудудда ривожланган Сувѐрган ва Тозабоғѐб маданий анъаналарининг 
қоришиши бошланган. 
Албатта, Хоразм воҳаси бронза даври тарихига тегишли айрим баҳсли масалалар ва 
етарлича ўрганилмаган муаммолар мавжуд. Диний этиқодлар, оила ва жамоа тизими каби 
муаммолар шулар жумласидандир. 
Шуни таъкидлаш жоизки, қадимшуносларнинг нашрларида археология 
мавзуларини ѐритиш муҳим ўрин топган. Жанубий Оролбўйи бронза даврига оид 


70 
ѐдгорликларнинг ва топилмаларнинг тавсифи (сопол идишлар, бронза, тош ва суякдан 
ишланган қуроллар ва буюмлар), хронология масалалари, моддий маданият, хўжалик 
шакллари ва бошқалар шулар жумласидандир. Аммо, бронза даври жамоаларнинг 
худудий алоқалари ва ижтимоий-иқтисодий муносабатлари, уруғчилик тузумининг 
ривожланиши 
хусусиятлари 
ва 
ижтимоий 
бошқарув 
муаммолари, 
мавжуд 
монографияларнинг айрим бобларида қисқача таҳлил қилинган, холос. 
 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish