Адабиѐтлар:
1. Авесто. Тарихий-адабий ѐдгорлик/Асқар Маҳкам таржимаси. – Тошкент: Шарқ,
2001. -384 б.
2. Алексеев В.П.. Першиц. А.И История первобытного общества. – М, 2001. – 318 с.
3. Хэролд Р. Костюмы народов мира. – М.: Эксмо пресс, 2002. – 432 с.
4. Нуруллаева Ш.К. Хоразм анъанавий кийимлари. – Тошкент: Yangi nashr, 2013. –154 б.
5. Дала ѐзуви. Хива ―Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси ходими Қурвонжон Каримова. Хива,
2012 йил.
ХИВА ХОНЛИГИДА ҲАРБИЙЛАР - МУДОФАА ТИЗИМИ ТАРИХИ
т.ф.н., доц. Матёқубова М.М.,
УрДУ Тарих кафедраси доценти
Хива архивидаги турли рўйхат ва ҳужжатларда зикр қилинган амалдорлар
шажараси, уларнинг унвони ва мансаблари билан мукаммал танишиш ХIХ асрдаги Хива
маъмурий идорасининг тузулишини тиклаш учунгина эмас, балки Хива давлатининг
ривожланиш жараѐнини ўрганиш учун ҳам аҳамиятли ҳисобланади.
Хонликда давлатдаги энг олий ҳарбий амалдор хоннинг ўзи эди. Кўп ҳолларда
шахсан хон бошчилигида, айрим ҳолларда таниқли саркардалар бошчилигида бошқа
ҳудудларга юришлар уюштирилган.
79
XIX асрнинг биринчи ярмида Хива хонлигида ҳам
мунтазам ҳарбий кучларни ташкил этиш борасида бир қатор ишлар амалга оширилди.
Хонликда умумий сони 2 минг кишилик мунтазам қўшин тузишга эришилди. ―Хон
навкарлари‖ деб аталган бу қўшиннинг зиммасига мамлакатда тинчлик ҳукм сурган
даврларда хон ва унинг оиласини қўриқлаш вазифаси топширилган эди. Хон томонидан
79
Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. Тошкент, Янги аср авлоди, 2012.- Б.398.
60
бу қўшинга бир қатор имтиѐзлар берилган эди. Хусусан, бу қўшин навкарларини олий
ҳукмдор Хива атрофидан маълум миқдорда ер майдони ва маош билан таъминлаб
турган.
80
Хонликда қўшиннинг соғлиғини таъминлаш борасида бир қатор ишлар амалга
оширилган. Ҳарбий ҳаракатлар чоғида соғлиғига зарар етган аскарларга даволаниш учун
хон хазинасидан маълум миқдорда пул ажратилган. Масалан, Хива хонлигида 1866-1867
йилларга оид ҳужжатлардан бирида, ҳарбий ҳаракатлар даврида ярадор бўлган Ибодулла
исмли шахсга - беш тилла, Болтаниѐз Баҳодир исмли шахсга – беш тилла, шунингдек,
ярадор бўлган ―ўттиз тўрт мерган‖ нинг ҳар бирига уч тилладан пул ажратилгани қайд
этилган.
81
Одатда ярадор бўлган шахслар бу пуллар билан табибларга мурожаат этар
эдилар. Хива хонлигига оид бу маълумотлардан аѐн бўлишича, ҳарбий жанг давомида ўз
отини йўқотганида ҳам товон пули тўланган ҳолатлар ҳам бўлган. Ўлган от учун аскарга
ўн тилла миқдорда товон пули тўланган.
82
Хива хонлиги қўшинларининг қуроллари милтиқ, қилич, қалқондан иборат бўлган.
Милтиқлар асосан Хазораспдаги маҳаллий қуролсоз усталар томонидан тайѐрланган. XIX
асрнинг иккинчи ярмига келиб, хонлик қўшинларида рус ва инглиз милтиқлари пайдо
бўла бошлайди.
83
Хива хонлигида ҳарбий истеҳкомлар – қалъалар алоҳида мақомга эга бўлган.
Кўпинча қалъалар муайян бир мулкнинг ҳокими ўтирадиган жой бўлган. Қалъалар
маъмурий-мудофаавий вазифани бажарган. Анбар Маноқ, Гурлан, Ғазовод, Илонли,
Қибчоқ, Қилич Ниѐзбий, Қўнғирот, урганч, Қиѐт, Манғит, Янги Урганч, Питнак,
Раҳмонберди бий, Ташҳовуз, Ҳазорасп, Хонқа, Хўжайли, Чимбой, Шаббоз, Шовот,
Шўрахон шундай қалъалардан эди. Қалъанинг ўзи қутвол қўлида эди.
84
Хонликда мамлакат чегараларини қўриқлашга катта эътибор қаратилган. Давлат
чегараларида ҳам маълум миқдордаги ҳарбийлар сақланган. Хива хонлигида чегарада
турган ҳарбийларга шу ҳудуддан ер берилган. Уларга маош ҳам тўланган. Хонликда
чегарадаги ҳарбийлар бошлиғи қоровулбеги деб аталган. Чегараларда қўшинни сақлаш
учун бир қанча қалъалар бунѐд этилган эди. Бу қалъаларда жойлашган қўшиннинг асосий
вазифаси турли савдо карвонларининг хавфсизлигини таъминлаш, мамлакатни ташқи
кучлар тажовузидан асрашдан иборат эди.
XIX аср Хива тарихчиси Баѐний Хива хони Муҳаммад Раҳимнинг ҳарбий
юришлари ҳақида ѐзиб, қўшин олдида Паҳлавон ота, Элтузар хон, Муҳаммад Раҳимхон ва
бошқалар 5 та давлат туғи - байроқларни кўтариб борганликлари, шунингдек, унинг
кетидан 25 уруғ-қўнғиротликлар, қорақалпоқ, ѐвмудлар, човдарлар, манғитлар, қипчоқлар
ва бошқалар ҳам туғи-байроқ кўтариб борилганини қайд этади.
85
Хон ва хонхонадонининг аъзолари ўзларининг кўп сонли отрядларига эга
бўлганлар. Баѐний Хива хони Муҳаммад Аминнинг сафарга чиқишини тасвирлар экан,
80
Воҳидов Ш. Холиқова Р. Марказий Осиѐдаги давлат бошқаруви тарихидан.Тошкент, Янги аср авлоди,
2006. –Б.59. Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан. Тошкент, Шарқ, 2012. –Б.142.
81
XIX аср Хива давлат ҳужжатлари. II том. 8-дафтар. – Тошкент, 1960. Б.116.
82
Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан. Тошкент, Шарқ, 2012. –Б.142. Муфассал қаранг: XIX аср Хива давлат
ҳужжатлари. II том. 8-дафтар. – Тошкент, 1960. Б.116.
83
Муҳаммад Юсуф Баѐний. Шажараи Хоразмшоҳий. – Тошкент., 1994.-Б.58.
84
Воҳидов Ш. Холиқова Р. Марказий Осиѐдаги давлат бошқаруви тарихидан. – Тошкент, Янги аср авлоди,
2006. –Б.59.
85
Муҳаммад Юсуф Баѐний. Шажараи Хоразмшоҳий. – Тошкент., 1994.-Б.46. Ўзбекистонда ҳарбий иш
тарихидан. Тошкент, Шарқ, 2012. –Б.142. XIX аср Хива давлат ҳужжатлари. II том. 8-дафтар. – Тошкент,
1960. Б.116.
61
хон олдиндан унгача ҳукмронлик қилган барча қўнғиротларнинг, сўнгра ѐвмут, жамшид,
қароқалпоқ, оралликлар ва шу каби (жами 25 та) қабилаларнинг байроқларини кўтариб
ўтганларини ѐзади.
XIX аср ўрталарига келиб, яъни Россия империяси истилоси арафасида Хива
хонлигида мунтазам ҳарбий кучлар мавжуд бўлган. Мунтазам қўшин сафида тўпчилар
(артиллерия), отлиқ қисмлар (навкарлар), хоннинг шахсий навкарлари (шахсий гвардияси)
ва пиѐда (сарбозлар) бўлган. Навкарлар деб юритилган отлиқ қисмлар асосан
туркманлардан иборат бўлиб, энг жанговар қисм ҳисобланган. Отлиқ қўшин милтиқ,
қилич ва ханжар билан қуролланган.
86
Сарбозлар деб юритилган пиѐдалар эса асосан
ўзбеклар, қорақалпоқ ва туркманлардан ташкил топган. Хоннинг алоҳида ўз шахсий
гвардияси - хон навкарлари Хива шаҳрига жойлаштирилган. Хон навкарлари ер-сув, маош
билан таъминланган, солиқ ва мажбуриятлардан озод бўлган. Ҳалок бўлган навкарларнинг
оиласи нафақа билан таъминланган, зарурият бўлганда унинг оиласига пул ўрнига қул
берилган.
87
Хива хонлигидаги ҳарбий мансабдорлар ва уларнинг вазифаси, энг юқори
ҳарбий-маъмурий лавозим амир ул-умаро эди.
88
Амир – ул-умаро – қўшинни хон фармони
билан таништирган.
89
Ундан кейинги расмий равишда юқори саркарда ясовулбошилик
мансаби эди. Хонликда улар икки киши бўлиб, бири ѐвмуд туркманларига, иккинчиси эса
човдирларга қўмондонлик қилар эди. Хон ҳузуридаги расмий қабул маросимларда
ясовулбошиларнинг доимий ўринлари бўлмас эди. Лекин улар хон ҳузурида бўладиган
тор кенгашда меҳтар, қўшбеги ва девонбеги билан бир қаторда қатнашар эди.
Ясовулбошига ясовуллар, миршаблар, шотирлар, эшикоқолари итоат этганлар.
90
Ясовулбоши - хон фармони билан қўшинни урушга бошлаб борган. Хивада полиция,
қамоқхоналар, шунингдек хонни қўриқлаш ишлари ҳам ясовулбоши қўлида эди. Махфий
фармонлари ҳам унинг қўлида турар эди. У кўчманчилардан тузилган аскарий қисмларга
қўмондонлик қиларди. Хон бу аскарлардан ўзаро урушларни ва талончиликларни
бостириш учун фойдаланар эди.
91
Хонликда қўшин юзликлар ва ўнликларга бўлинган.
XIX асрга оид Хива давлат архивига мансуб ҳужжатларда бу бўлинмаларни юзбоши ва
ўнбошилар бошқарган. Уларнинг тепасида мингбоши туриб, у ўз навбатида, қўшин
қўмондони ясавулбошига бўйсунган эди. Ясовулбошидан кейинги ҳарбий даражада
мингбоши ва юзбоши турган. Хонликда энг катта маош (500 тилло) ясовулбошига
берилган. Нақиблар 100 тиллодан ҳақ олганлар.
92
Ясовулбошидан кейинги ҳарбий унвон
мингбоши – 1000 нафардан иборат ҳарбий бўлинма бошлиғи. Ҳарбий юришлар пайтида
мингбошиларга катта масъулият юкланган. Яъни улар қўшинни айтилган ерга тўплаши,
уларнинг тайѐргарлик даражасини назорат қилиши, жанг пайтида қўшиннинг маълум
гуруҳига йўлбошчилик қилиши лозим бўлган. Юзбоши- 100 нафардан иборат ҳарбий
бўлинма бошлиғи, кейин панжоҳбоши – элликбоши, кейингиси даҳбоши (ўнбоши)
86
Саид Хомид Тўра Комѐб. Таворих ул-хавонин. – Тошкент, Академия, 2002.-Б.90.
87
Йўлдошев М. Хива хонлигида феодал ер эгалиги ва давлат тузилиши. – Тошкент, 1959. – Б.282.
88
Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. – Тошкент, Янги аср авлоди, 2012.- Б.398.
89
Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан. – Тошкент, Шарқ, 2012. –Б.142. Муфассал қаранг: XIX аср Хива
давлат ҳужжатлари. II том. 8-дафтар. – Тошкент, 1960. Б.116.
90
Эшов Б. Ўзбекистонда давлат ва маҳаллий бошқарув тарихи. – Тошкент, Янги аср авлоди, 2012.- Б.398.
91
Воҳидов Ш. Холиқова Р. Марказий Осиѐдаги давлат бошқаруви тарихидан. – Тошкент, Янги аср авлоди,
2006. –Б.59. Яна муфассал қаранг: Муҳаммад Юсуф Баѐний. Шажарайи Хорахмшоҳий.// Қўлѐзма.334-варақ.
92
Ўзбекистонда ҳарбий иш тарихидан. – Тошкент, Шарқ, 2012. –Б.142. Муфассал қаранг: XIX аср Хива
давлат ҳужжатлари. II том. 8-дафтар. – Тошкент, 1960. Б.120.
62
турган.
93
Қатовул-ҳарбий қалъалар ҳолатига жавобгар бўлган, сархан-мудофаа деворлари
ва истеҳкомининг қурилишига масъул бўлган; қоровулбеги-чегара қўшинларини
бошқарган; нақиб-қўшин тузиш, уни қуроллантириш ишлари билан шуғулланган; нақиб –
уруш вақтида қўшиннинг ўнг ва сўл қанотларидаги, орқа ва олд қисми ҳамда маркази ва
пистирмадаги аскар ҳолатига жавобгар бўлган.
94
Do'stlaringiz bilan baham: |