ХОРАЗМ ВОҲАСИ АНТИК ДАВР МУСИҚА ВА РАҚС САНЪАТИНИНГ
МОДДИЙ АШЁЛАРДА АКС ЭТИШИ
Собиров Қ. т.ф.н.,УрДУ доценти,
Аминов Х.Б.,УрДУ Тарих кафедраси ўқитувчиси
Хоразм археология-этнография экспедициясининг XX аср 30 йиллари ўрталари –
90 йилларда Амударѐнинг ўнг ва сўл сарҳадларида турмуш тарзини олиб бориши
жараѐнида хунармандчиликнинг барча жабхаларини, мусиқа ва рақс санъатини
105
Толстов С.П. Работы Хорезмской археолого-этнографической экспедиции АнСССР в 1949-1953
гг/ТХАЭЭ, Т.II, М «Наука», 1958 c 80-81. Бижанов Е.Б, Ходжаниязов Г.Х. Археологический комплекс
Бутентоу /Археология Приаралья.Вып № VI, Нукус 2003 с 32-60.
80
ривожланишини акс эттирадиган моддий ашѐлар, ўтроқ ахоли томонидан бунѐд қилинган
турар-жойларда олиб борилган археологик тадқиқотлар натижасида олинган. Археологик
ашѐларнинг таҳлили экспедиция ходимларининг илмий адабиѐтлари мазмунида ўз аксини
топган. Илмий адабиѐтлар мазмунини қамраб олган маълумотлар аждодларимиз ижоди
уйғунлигини акс эттирган мусиқа ва рақс санъатининг босиб ўтган тарихий йўлини
ѐритишда назарий манба бўлиб хизмат қилади.
Археологик изланишлар натижасида Хоразм воҳаси аҳолисидан махсус мусиқа ва
рақс санъатини мукаммал равишда ўзлаштириб олган мусиқачилар, раққос ва раққосалар
фаолият олиб борганлигини тасдиқлайдиган моддий ашѐлар олинган. С.П Толстовнинг
дастлабки икки монографиясидан ўрин олган тарихий маълумотларга асосланган ҳолда
мусиқа ва рақс санъати илк йўналишларини мулохаза қилиш мумкин. Тарихий
маълумотларга кўра, Оқчадарѐ ҳавзасида жойлашган Ёнбошқалъа баландлиги
атрофларида мавжуд бўлган сув хавзалари сохилига туташган худудда аждодларимиз
томонидан қурилган ярим ертўла шаклидаги турар-жойлар марказида жойлашган
оташгоҳ, шимолий томондаги майдончада овчиларнинг овланадиган ҳайвонлар расмини
тасвирлаб, унинг атрофида айланиш жараѐнида найзаларни хайвон расмига санчиши
вақтида ―Ха, ху‖ овозини чиқариб, ов қилиш харакатлари антик давр ―рақс санъати‖ нинг
тарихий илдизи ҳисобланади. Мазкур ҳаѐт ва ижод уйғунлиги антик даврда босқичма-
босқич ривожланди, сайқалланди ҳамда ўзининг мукаммал даражасига етган [1; 2].
ХХ асрнинг 50 – 90 йилларида Хоразм археология-этнография экспедицияси
ходимлари Амударѐнинг ўнг соҳилида аҳоли турар-жойларида кенг қамровли тарзда олиб
борган археологик изланишлар натижасида антик давр мусиқа ва рақс санъатига оид ноѐб
манбалар топилган. Хусусан, сополларга мусиқа асбоби чалаѐтган аѐллар ҳамда
―ниқобли‖ масхарабозлар тасвири туширилган. Таъкидлаш лозимки, аксарият моддий
ашѐлар ўнг сохилда ахоли томонидан милоддан аввалги IV – милодий IV асрларда
қурилган Қўйқирилганқаъла ҳамда Тупроққалъа саройи уй-хоналаридан олинган. Шу
тариқа аждодларимизнинг антик дунѐда маънавий маданиятини ѐритадиган ноѐб ашѐлар
Қўйқирилганқалъа ва Тупроққалъадан олинган. Қўйқирилганқалъа марказлашган
давлатнинг диний ва маънавий маркази бўлса, Тупроққалъа Фарасман ворисларининг ѐзги
қароргоҳи бўлган. Назаримизда, Қўйқирилганқалъа сардори фақат диний ишларни олиб
бормасдан, мусиқа ва рақс санъатини ривожлантириб, осмон жисмларини кузатиб
зироаткорларни қандай вақтда деҳқончилик ишларини олиб бориш муддатларини
белгилаб бериши жараѐнида уларнинг ―маънавий озуқа‖ олиши жараѐнида етакчи бўлган.
Тупроққалъада фаолият олиб борган мусиқачилар, раққоса ва раққослар подшо
кайфиятини кўтариш, деҳқончиликни йиғиш ва унга бағишланган байрамларда хизмат
қилиб, уларнинг бу каби фаолиятларига руҳий манба бўлган албатта. Абу Райхон
Берунийнинг деҳқончиликка бағишланган ―Мина‖ кечасига эътибор берганлиги маълум.
Қўйқирилганқалъа уй-хоналаридан олинган мусиқа ва рақс санъатига оид моддий
ашѐларга эътиборни қаратамиз.
Тарихий маълумотларга кўра, лютна мусиқа асбобини ушлаб турган аѐл
ҳайкалчаси Қўйқирилганқалъа яқинидан топилган [3:193]. Лойдан ясалган аѐл
хайкалчасининг баландлиги 50-60 см, унинг асосий қомати сақланиб қолган, ўнг қўлида
лютна мусиқа асбоби ғира ҳолда тасвирланган. Аѐл мусиқачи бош қисми сақланмаган.
81
Қўйқирилганқалъадан олинган сопол синиқида арфани чалаѐтган аѐл расми диққатга
сазовор [3:204].
Милодий II-III асрларда Хоразм мусиқа ва рақс санъатининг тарихига оид ноѐб
материаллар Хоразм давлатининг пойтахти бўлган Тупроққалъа саройи хоналаридан
олинганлиги муҳим аҳамият касб этади. Тупроққалъа саройи асосий қисми (80х80м), бир
неча заллар ўрганилди, улар топилган ашѐлар асосида номланган. Масалан ―подшо зали‖,
―алэбастр зали‖, ―ғалаба зали‖, ―буғу зали‖, ―ўйин зали‖, ―қурол аслаха зали‖ ва бошқалар.
―Ўйин‖ залидан ниқоб кийиб олган эркак ҳайкалчаси олинган [4:205]. Бундай ниқоблар
Қўйқирилганқалъадан ҳам олинган эди [3:234].
Қўйқирилганқалъадан олинган сопол идиш синиғида ҳордиқ чиқараѐтган хукмдор
ва унинг орқа томонида бурчакли чанг сози ҳамда мусиқачининг мазкур соз торларида
бармоғи яққол тасвирланган. Бундай арфа мусиқа созини чалаѐтган аѐл расми туширилган
сопол синиғи Тупроққалъа хоналаридан бирида топилган. Раққос ва раққосалар расми
Тупроққалъа хоналаридан бирида ўрганилган. Яъни, қалъанинг иккинчи қаватидаги
хонада созанда ва хонандалар расмлари ишланган. Улар қаторида учбурчак шаклли катта
чангни чалаѐтган аѐлнинг расми туширилган. Мусиқачи аѐл қўлига билагузук таққан,
сочлари жингалак, ўзи чалган куй сехрига мафтунлик аломатлари сезиларли тарзда
тасвирланган. Шу билан бирга, рақсга тушаѐтган аѐллар сиймоси туширилган расмлар ҳам
топилган. Милодий III асрга оид масхарабоз ниқоби, қумсоат шаклидаги ноғора,
дўмбирага ўхшаган икки торли чолғу нақши туширилган сопол парчаси топилган.
Қўйқирилганқалъадан эса аѐл ўтирган холда мусиқа асбобини чалаѐтган, яна бирида эса
чўзиқ бошли мусиқачи мусиқа чалаѐтган, учинчиси эса узун бўйли аѐл кенг кийимда
қоматини тўғри тутиб, мусиқа чалаѐтгани холда тасвирланган [5:265].
Шундай қилиб, юқорида қайд қилинган тарихий маълумотлардан маълум бўлдики,
аждодларимизнинг мусиқа ва рақс санъатининг тарихий илдизлари неолит даврининг
охирги босқичларида уларнинг маънавиятида ўрин олган диний тасаввурлари билан
боғлиқ. Рақс санъатининг шаклланиши, мусиқа асбоблари оҳангларининг янги мазмуни
антик даврда янада юксакликка кўтарилган. Раққос ва раққосалар, хонандалар, ранг-
баранг мусиқа асбоблари мусиқа ва рақс санъатини классик даражага олиб чиққан. Ранг-
баранг мусиқа асбоблари, мусиқачилар, раққос ва раққосалар, ниқоб кийиб олиб рақсга
тушадиган аѐллар ва эркаклар гурухлари фаолият олиб борган. Мана шу хилма-хил
гуруҳларнинг фаолиятига подшоларнинг ушбу санъатни ривожлантиришга рахнамолик
қилиши сабаб бўлган. Рақсга тушадиган раққос ва раққосаларни, ниқоб кийиб ўйин олиб
борадиган махсус майдонга эга бўлган хоналар ташкил қилинган. Ушбу фикрларни
Тупроққалъадаги рақсга мўлжалланган махсус хона исботлайди. Фикримизча
Қўйқирилганқалъа ва Тупроққалъа мусиқа ва рақс санъатининг маркази бўлган. Шу билан
алохида гуруҳлар хилма-хил мусиқа асбобларини ишлатиб фаолият олиб борган. Чунончи,
хоналардан бирида турли шаклли мусиқа асбоблари олинганлиги юқорида қайд қилинган
фикрни тасдиқлайди. Мусиқачи хонандалар хайкаллари мавжудлиги аждодларимиз
орасида алоҳида ҳайкалтарошлар фаолият олиб борганидан далолат беради.
Мусиқачиларнинг идиш-товоқлар деворида бадиийлик ва нафислик жихатидан юксак
даражада тасвирланиши ҳайкалтарошлар профессионал даражага эришганликларини
яққол намоѐн қилади.
82
Антик даврда энг асосий байрам деҳқончиликка бағишланган ―Мина‖ кечаси
бўлган. Мазкур ўйинда раққос ва раққосалар, ниқоб кийган кишилар ўзларининг рақс
санъатини намоѐн қилганлар. Мусиқа ва рақс санъати билан бирга якка ва хонандалар
гурухлари қўшиқчилик санъатини хам кундалик хаѐтларига олиб кирганлар. Фикримизча,
раққос ва раққосалар, хонандалар асосан шаҳарларда жойлашган. Мазкур фикрни
Қўйқирилганқалъа ва Тупроққалъадан олинган моддий ашѐлар ҳамда уй-хоналари
деворларига туширилган тасвирлар тасдиқлайди. Хоразм вохасида умргузаронлик қилган
ахолининг ўйинлари тўғрисидаги маълумотлар ―Авесто‖ китобининг ―Ясна‖ сида
учрайди. Чунончи, рақсларнинг келиб чиқиши ва унинг моддий ашѐларда акс этишига
қадар оташпарастликка бағишланган. Давра бўлиб рақсга тушаѐтган раққос ва раққосалар,
ҳайвон ниқобида рақс тушаѐтган ўйинчилар, бирор-бир маросимга бағишлаб, қўлида
доира билан ўйнаѐтган кишилар аждодларимизнинг рақс санъати қадим замонлардан
вужудга келиши унинг кейинги тарихий даврда юксаклик ва инқирозли даврлардаги
ҳолати давом этган. Аждодларимизнинг тотемизм, анимизм, фетишизм каби диний
маросимларда акс этган илоҳий ҳаракатлар рақс ҳаракатлари тасвирини бериб, бу албатта
илк рақсларнинг пайдо бўлишига олиб келди. Албатта, бу илк рақсларни зироаткор
аҳолидан алоҳида касб қилган одамлар уни антик дунѐда янада юқори даражага
кўтарганлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |