Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet29/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
 
“ПОДШОЙИ” ТАРИХИ 
 
т.ф.н., доц. Нуруллаева Ш.Қ., 
УрДУ Тарих кафедраси доценти 
 
Одамзод ер юзида пайдо бўлган дастлабки даврларда яъни милоддан аввалги 3,5-2 
млн. йилликда об-ҳаво анча илиқ бўлган. Натижада инсон дастлаб дарахт япроқлари ва 
пўстлоқларидан кийим сифатида фойдаланган.
72
Аммо илк палеолит (яъни қадимги тош) 
даврининг сўнгги босқичида яъни милоддан олдинги 100 минг йилликда бутун ер юзига 
шимолдан муз бостириб кириб, тарихда ―музлик даври‖ деб аталган давр бошланган. 
Одамзод ўз жонини ва тўда аҳлини асраш учун табиий оловдан фойдаланган ва ҳайвон 
72
Хэролд Р. Костюмы народов мира. – М.: Эксмо пресс, 2002. – С.-16. 


57 
терисидан кийим ўрнида фойдалана бошлаган.
73
Ов овлаш ва ўзини йиртқич ҳайвонлардан 
ҳимоя қилиш учун одамзод ўткир қиррали тош ѐки суякдан баргсимон учлик узун ѐғоч 
найзани кашф қилиб, уни ѐрдамида катта-катта ҳайвонларни овлаган ва бу ҳайвонлар 
терисини кийим сифатида кийса, унинг кучи ҳам ўзига ўтишига ишонган. Шу тариқа 
биринчи ибтидоий эътиқодий қарашлар ҳам шакллана бошлаган. Замонавий одам 
(краманьонлар) суякдан игна ясаган ва дастлабки ҳайвон терисининг у ер, бу еридан 
тикиб, кийим қилиб кийганлар. Сўнгги палеолит даврида яъни мил.ав. 40-12 минг 
йилликда музлар эриб, ҳаво илий бошлаган ва аста-секин ер юзида тўрт фаслни ўзида 
намоѐн этувчи об-ҳаво барқарор бўла бошлаган.
74
Мезолит (ўрта тош – мил.ав.12-7 минг 
йилликда) даврида ҳаво илиб, неча минг йиллик музлик даврида ер остида яшаб келган 
майда кемирувчи жониворлар ер юзасига чиқиб яшай бошлаганидан сўнг уларни тутиш 
учун одамзод ўқ-ѐйни кашф қилди. Натижада одамзод мўйнали ва бошқа майда 
кемирувчи жониворлар териларидан кийим кия бошлаган. Мезолит даврида одамзод Олд 
Осиѐда ибтидоий зироатчиликни кашф этганидан сўнг, ѐввойи ўсимликларни 
маданийлаштириш ҳамда ҳайвонларни хонакилаштириш жараѐни содир бўлди. Янги тош 
даврига келиб (неолит даври-мил.ав.6-4 минг йиллик) одамзод энди ишлаб чиқариш 
ҳўжалигига асос солди яъни ўз қўли билан табиатга таъсир қилиб, маҳсулот ярата 
бошлади: кулолчилик, тўқимачилик, тикувчилик каби соҳа ҳунармандлари алоҳида касб 
ва соҳа сифатида шаклланди. Худди шу даврда инсон энди табиатда ѐввойи ҳолда 
учрайдиган каноп ва зиғир ўсимлигидан мато тўқиб, ундан кийим тикиб кия бошлади. 
Аслида матодан кийим тикиш шу тариқа неолит даврида алоҳида соҳа сифатида 
шаклланган. Энеолит даврида (мис-тош даври-мил.ав. 4-3,5 минг йиллик) матога гул 
босиш қолиплари кашф этилган бўлса, бронза (жез – мил. ав. 3,5-2 минг й.) даврида 
матоларни чиройли гуллар чизилган қолиплар билан гул босиш, темир (мил.ав. 1 минг 
йиллик) даврида эса матони ўзини турли хил иплар ѐрдамида турли рангли нақшлар бериб 
тўқиш усуллари кашф этилди. Мил. ав. 1 минг йилликда яъни темир даврида Ўрта Осиѐда 
илк давлатлар вужудга келди. Бу ҳақда Ўрта Осиѐ тарихидаги биринчи ѐзма манба-
Авестодан билиб олишимиз мумкин. Унда келтирилишича, дастлаб ер юзидаги биринчи 
одам Ийим ва биринчи подшо Жамшид бўлиб, у инсонларга вара яъни уй (бошпана) 
қуриб, унда яшашни ва кийим кийишни ўргатган биринчи инсондир.
75
Зардуштийларнинг 
муқаддас китоби Авестода келтирилишича, Ўрта Осиѐда энг қадимги давлатлар: Бақтрия, 
Хоразм, Сўғдиѐнадир. Бу ўлкаларнинг халқлари тили, кийимлари ва урф-одатлари билан 
бир-биридан фарқ қилган. Масалан, ўтроқ халқлар бўлган хоразмликлар кўпроқ 
тақинчоқлар ва қимматбаҳо тошлар билан безатилган кийимлар кийган бўлса, сўғдликлар 
асосан кашталар билан безатилган ѐрқин рангли кийимлар, бақтрияликлар эса аслида 
чорвадор ва жанговар халқ бўлганлиги учун теридан кўпроқ ҳарбий кийимларга ўхшаш 
кийимлар кийган. Ҳукмдорлар худонинг ердаги сояси ҳисобланиб, улар оддий халқдан 
фарқли суратда кийиниши шарт қилиб қўйилган ва улар учун ипак матолар бу вазифани 
бажарган. Ипак матолар дастлаб Хитойдан, кейинчалик яъни милодий VI асрдан бошлаб 
савдогарлар орқали Хиндистондан ―Роҳати бадан, ―Шабнам‖ деб аталувчи юпқа, ҳарир 
ипак матолар келтирилиб, маликалар ва ҳукмдорлар учун кийимлар тайѐрлана бошланди. 
73
Нуруллаева Ш.К. Хоразм анъанавий кийимлари. –Тошкент:Yangi nashr, 2013. – Б.-97. 
74
Алексеев В.П., Першиц. А.И. История первобытного общества. – М, 2001. – С.-37. 
75
Авесто. Тарихий-адабий ѐдгорлик/асқар Маҳкам таржимаси. – Тошкент: Шарқ, 2001. - Б.-64. 


58 
Шундай қилиб ипак аслзодалар кийимига айланди. Хоразмда эса, ипак матоси жаммоб деб 
аталган тўқувчи уста томонидан дукон деб аталган тўқиш станогида тўқилган ва энг яхши 
ипак матоси узук кўзидан ўтиши шарт бўлган. Хоразмда халқ оғзида шундай бир ривоят 
юради: эмишки, Хива хонларидан бири Мадримхон (Муҳаммад Раҳимхон I) ѐмғирдан 
сўнг ҳовуз бўйида сайр қилишни ҳуш кўраркан. Иттифоқо бир куни у ҳовуз бўйида 
айланиб юрганида, ҳовуз сувида жилоланиб турган камалакнинг етти хил рангига кўзи 
тушади ва дарҳол жаммобни ҳузурига келтиришларини сўрайди. Жаммоб келганидан 
сўнг, у ҳовуз сувига тош ташлаб рангларни аралаштириб юборади ва сувда абрсимон 
(булутсимон) шакл ҳосил бўлади. Шунда хон жаммобга қараб: худди шу жило ва нақшни 
матода акс эттира оласанми?-дея сўрайди. Бунга жавобан жаммоб акс эттира олишини ва 
бунинг учун вақт кераклигини айтади. Хон унга розилик билдиради. Орадан роппа-роса 
бир ой вақт ўтганидан сўнг, жаммоб ипакдан тўқилган бир кийимлик шойи матосини 
ҳукмдорга келтиради. Бу мато шу қадар гўзал ва жилвакор эдики, ҳатто подишоҳ ҳам 
бунга тан беради ва сўрайди: бу гўзал матога нима деб ном бердинг? Шунда жаммоб: бу 
матони подшойи деб атадим, чунки асли буни мен тўқиган бўлсамда, ижодкори сизсиз,-
дейди. Жаммобнинг жавобидан ҳурсанд бўлган ҳукмдор уни кўп туҳфалар билан сийлаб, 
бу каби матони барча саройдаги аслзода хонимларга тўқиб бериш лозимлигини айтади. 
Шундай қилиб подшойи аслзода сарой бикаларининг кийимига айланади. Матонинг 
довруғи етти иқлимга тарқалади. Барча ҳудудлардан жаммоб ѐнига ушбу матони тўқилиш 
сирларини ўрганиш учун шогирдлар кела бошлайди.
76
Шундай қилиб Хива 
жаммобларидан Назар жаммоб, Рейма жаммоблар номи машҳур бўлиб кетади. 
Жаммоблар ипак мато тўқиш учун хом ашѐни Хонқанинг Дургадик қишлоғидан (камроқ 
миқдорда) ҳамда Бухородан ва Фарғонанинг Марғилон шаҳридан келтиришган
77
. Назар 
жаммобнинг шогирди фарғоналик Муҳаммад али ҳам уста тўқувчидан подшойи тўқиш 
усулларини ўрганиб олиб, усталикка ўтиш даврида устозидан фотиҳа олиш учун халқ 
тилида унинг номи билан машҳур бўлган ―Мадали белбоғ‖ деб ном олган пушти белбоғ 
тўқийди. Бу белбоғ оддий косиб ва ҳунармандлар ўртасида кенг тарқалиб, вақт ўтиши 
билан куѐв белбоғга айланади. Шу вақтдан бошлаб энди оддий халқ ҳам ипакдан кийим 
кия бошлаган. Хоразмлик аѐллар ипак матолардан қоматни ҳаѐ-ибосини сақловчи узун, 
кенг тикилган куйлаклар, устидан елак деб аталувчи дўн кийиб, узун енгларини чиройли 
қилиб дўндан чиқариб, ҳатто қўлларини учларигача енг билан яширганлар. Бошларига 
тождузий (таҳядузий), чаккаларига бодомой, энсаларига ўқ-ѐй дузий, кўкракларига 
шавкала, белларига калитбоғи, ѐқасига садафдузий, елкаларига қўш тумор, сочларига 
сочбоғи, қўлларига билозик (билакузук) ва узуклар, пешоналарига тиллодузий, тождузий 
тепасига жиға тақиб чиққанларида аѐллар худди зирҳли кийим кийган одамга ўҳшаган. 
Оѐқларига гулдор (кужили) махси ва амиркони кавуш кийган (халқ тилида ғарч-ғурч деб 
овоз чиқаргани учун жарқи кавуш деб аталган).
78
Хоразмлик эркаклар эса бошларига 
чўгирма, эгнига яктей-иштон (куйлак-иштон), устидан пахталик дўн, белбоғ, унинг 
устидан астардеш дўн, оѐқларига сори адик (сариқ этик) кийганлар. Ҳар бир уйда 
момоларимиз қўзоқ деб аталган дуконда без (бўз) тўқиб, оиладаги ҳар бир инсонни кийим 
билан ўзлари таъминлашган. 1920 йилда Хивада хонлик тузуми ағдарилгандан сўнг, 
76
Дала ѐзуви. Хива ―Ичон-Қалъа музей қўриқхонаси ходими Қурвонжон Каримова. Хива, 2012 йил. 
77
Нуруллаева Ш.Хоразм анъанавий кийимлари. – Тошкент: Yangi nashr, 2013. –Б.-27. 
78
Ўша асар. –Б.-80. 


59 
жаммоблар учун буюртмачи йўқлиги сабабли улар артелларга ишга кириб кетиб, аста-
секин подшойи матоси ишлаб чиқариш ҳам унутилган. Аммо Фарғона водийсида эса хом 
ашѐ мўллиги туфайли давлат томонидан артелларда ипак мато ишлаб чиқариш 
ривожлантирилган. Шундай қилиб Марғилон атлас, адрас ишлаб чиқариш марказига 
айланди. Эндиликда бутун водий гўзал Ўзбекистонимизни атласу-адраслар билан 
таъминламоқда. Бизнинг қўли гул, чевар тикувчиларимиз атлас ва адрас матоларидан 
гўзал ва бетакрор намуналар яратиб, халқимиз олқишига сазовор бўлмоқдалар. Мустақил 
Ўзбекистонимизда гўзал ва боқий қадриятларимиз қаторида миллий ҳунармандчиликни 
ривожлантириш ва айнан атласу-адраслар ишлаб чиқаришни кўпайтириш сари кўплаб 
ижобий 
ишлар 
амалга 
оширилмоқда. 
Касаначилик, 
оилавий 
тадбиркорлик, 
миллийлигимизни, ўзбеклигимизни тараннум қилувчи қадриятларимиз янада юксалмоқда, 
бунга мисол қилиб яқинда 2019 йил сентябр ойида Фарғона водийсининг Қўқон шаҳрида 
ўтказилган Миллий ҳунармандчилик фестивалини айтишимиз мумкин. Бу каби 
фестиваллар 
ва 
кўрик-танловлар 
миллий 
ўзлигимизни 
англатувчи 
ўлмас 
қадриятларимизни бой маданий меросимизга айлантириб, келажак авлодга етказишда 
муҳим восита бўлиб хизмат қилади. 
 

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish