Ўзбекистон республикаси фанлар академияси



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet25/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

Адабиѐтлар: 
1. Жувайний Алоуддин Атомалик. Тарихи Жаҳонкушо.(Жаҳон фотиҳи тарихи)./ Масъул 
муҳаррирлар: Ҳ.Болтабоев, М. Маҳмудов. – Тошкент: MUMTOZ SO‘Z, 2015. – 504 б. 
2. Ибн ал-Асир. Ал-Камил фи-т-таʼрих. Полный свод истории / Перевод с арабского 
языка, примечания и комментарии П.Г. Булгакова [дополнения к переводу, примечаниям и 
комментариям, введение и указатели Ш.С. Камолиддина]. – Ташкент; Цюрих: Изд-во АН 
РУз, 2005. – 595 с. 


45 
3. Рашид ад-Дин. Сборник летописей / Пер. с персидского Л. А. Хетагурова, редакция и 
примечания проф. А. А. Семенова. — М., – Л.: Издательство Академии Наук СССР, 
1952. — Т. 1, кн. 1.-218 с.; Т. 1, кн. 2.-317 с. 
4. Храпачевский Р.П. Военная держава Чингиз-хана. – М.: АСТ: ЛЮКС, 2005.– 557 с. 
5. Шиҳобиддин Муҳаммад ан-Насавий. Султон Жалолиддин Мангуберди ҳаѐти 
тафсилоти. / Камол Матѐқубов таржимаси./ – Т.: O‘zbekiston, 2006. – 384 б. 
 
 
ЖАЛОЛИДДИН МАНГУБЕРДИ ВАФОТИДАН СЎНГ ХОРАЗМЛИК 
САРКАРДАЛАР БОШЧИЛИГИДАГИ ҲАРБИЙ ҚИСМЛАРНИНГ
РУМ СУЛТОНЛИГИ ХИЗМАТИГА КИРИШИ 
 
Абдиримов Бекзод Муратбаевич – УрДУ 
Тарих кафедраси ўқитувчиси 
 
Жалолиддин Мангуберди Ҳиндистон сафаридан Эрон ва Озарбайжон заминига 
келганидан сўнг укаси Ғиѐсиддин ҳимоясидаги ҳамда мўғулларнинг таҳдиди билан ғарб 
сари одимлаѐтган кўчманчи туркий ва ўтроқ ҳолда яшаѐтган аҳоли қисмлари унинг 
ҳимоясига ўтади. 1231 йилда Жалолиддин Мангуберди ўлдирилганидан сўнг эса, мўғул 
босқини давомида қочиб келган турли туркий қабила вакиллари қанғлилар, ўғузлар, 
қипчоқлар ва тожиклар (Моворуннаҳр, Хуросон, Эроннинг айрим форсийзабон ҳалқлари 
тожик номи билан аталган) дан иборат ҳарбий қисмлар ва уларнинг оилалари, қуллари 
билан билан биргаликда катта-кичик жамоалар шаклида Яқин Шарқ ва шарқий Онадўли 
минтақасида қолган эди
31
. Зиѐ Бунятовнинг маълумот беришича, ушбу туркий қабилалар 
ўзлари келиб чиққан қабила номларини ишлатмасдан умумий «хоразмликлар» номи билан 
тарихга кирдилар. 
Турк тарихчиси Осаман Йўрулмаз ўзининг ―Қанғлилар тарихи‖ номли илмий 
ишида Жалолиддин Мангубердидан сўнг Кичик Осиѐнинг шарқий қисмида қолган туркий 
ҳалқларни аксариятини қанғли қабилаларига мансуб бўлганликларини таъкидлайди
32
ва ўз 
тадқиқотларида мўғуллар тақиби остида Моворуннаҳр, Хоразм, Хуросон, Эрон заминидан 
Яқин шарқ ва Кичик Осиѐга кўчган ўғуз қабилалари тўғрисида маълумот бермайди ва бу 
кўчганларнинг барчасини қанғлиларга мансублигини таъкидлайди. Бизнинг фикримизча
Улар таркибида Қуйи Амударѐ ҳавзасида яшаган хоразмликлардан ташқари қипчоқлар, 
қанғлилар, ўғузлар, ҳалажлар, айрим эроний халқлар ва бошқалар ҳам бўлган. Зеро 
Салжуқийлар давлатини барпо қилган ўғуз қавмлари Салжуқийлар давлати қулагач, унинг 
ўрнида пайдо бўлган Хоразмшоҳлар давлавти таркибига кирган ва мўғуллар таъқибида 
улар ҳам ғарбга силжиган эди. 
Умуман кўчиб келган халқларнинг аксарияти ҳарбийлар қатламига мансуб бўлиб, 
улар билан бирга уламолар, олимлар, фақиҳлар, котиблар, ҳунармандлар, савдогарлар ва 
бошқалар бор эди. Шу билан бирга асосий машғулоти чорвачилик бўлган туркман 
кўчманчилари ҳам оммавий равишда Хоразм, Хуросон, Эрон ҳудудларини ташаб ғарбга 
сари кўчар эдилар. 
31
Osman Yorulmaz. Kangli Türkleri. -Istanbul-Aralik: ―Otuken‖, 2012. s 121. 
32
Ўша жойда, s 123. 


46 
Жалолиддин Мангуберди сиѐсат майдонидан олиб ташлангач Рум Султони 
Алоуддин Кайкубод Хоразмшоҳларга қарши курашда содиқ иттифоқчилари бўлган 
айюбийлар устига юриш бошлади ва уларга қарши хоразмлик ҳарбий қисмлардан 
фойдаланишга ҳаракат қилди. Кўния Султони тез орада Гуржистон, Арзирум, Аррон 
ҳудудларини эгаллаб олди. 
Жалолиддин Мангуберди вафотидан сўнг хоразмликлар Хусомиддин Кайирҳон 
Маликни ўзларига бошлиқ қилиб сайладилар. 1231 йил Рум Султони Алоуддин Кайкубод 
Каирхон ва унинг сафдошлари Баракатхон, Йилан Буға, Сарухан, Ханберди, Сайфиддин 
Садиқхон, Атласхон, Носириддин Кушлухон ва бошқа ҳарбий саркардаларни ўз хизматига 
таклиф қилади
33

Жумладан, хоразмликларга Рум Султонидан элчи бўлиб келган Синаниддин 
Каймаз Ван кўли бўйидаги Татванга (ҳозирги Битлис эли, Ҳилот яқини) келиб Кайирҳонга 
учрашади. 
Учрашув жараѐнини тасвирлаган Ибн Биби Кайирҳон билан ―аччиқ кунларни эслаб 
хотирлашди‖ деб ѐзади. Ажабмаски, Хоразмшоҳ Султон Жалолиддинга нисбатан 
адолатсизлик қилганлигини таъкидлаган бўлса. Зеро, суҳбат сўнгида Алоуддин Кайкубод 
элчиси Синанеддин Каймаз ўзи билан олиб келган Қуръонни чиқариб, устига қўлини 
қўйганча, Рум Султонининг хоразмликларга, Кайирҳон ва бошқа Хоразм бейларига 
нисбатан ғайри ниятлари йўқлигини таъкидлаб, мақсадлари хоразмликларни шу ерда 
қолишларига эришиш эканлигини айтиб қасам ичади. Шундан сўнг Кайирҳон ѐнига 
Баракатхон, Йиланбуға, Сарухан, Кушлухон ва бошқа амирларни олиб элчи билан Рум 
давлати пойтахти Кўнияга йўл оладилар. Улар шарафига дабдабали тантана ташкил 
этилади ва ниҳоят Арзирум вилояти тамоман хоразмликларга иқто қилиб берилади. 
Арзирум диѐри 36 та катта кичик қалъалардан иборат эди. 300 та фахрий либос ҳам 
Султон томонидан хоразм амирларига ҳадя қилинади. Келишувга кўра, ўз иқтоларига 
йўлга чиққан 4000 дан ортиқ хоразмликлар Туғтап овулига етганида муғулларнинг 
кутилмаган ҳужумига дучор бўладилар. 
Баъзи бир манбаларда Татван ҳудудидан Арзирумга қараб йўлга чиққан хоразмлик 
аскарлар сони 12 минг киши эканлиги таъкидланади
34
. Абул Фараж эса уларнинг 
миқдорини 10 минг бўлганлигини қайд қилади
35
. Умуман олганда ушбу масала бўйича 
тадқиқотларда 4-25 минг орасидаги рақамлар кўрсатилади
36
. Салжуқийлар хизматига 
кирган Кайирҳоннинг 10-12 минг кишилик қувватга эга бўлганлиги тўғрисида ҳам 
маълумот бор
37
. Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда аскарлари сони 12 минг атрофида 
бўлса, хоразмликларнинг оилалари, қул ва хизматчилари билан қўшиб ҳисобласа камида 
50 мингдан ортиқ бўлганлигини таҳмин қилиш мумкин. 
Ҳилотдан Арзирумга йўлга чиққан хоразмликлар мўғуллар ҳужумидан сўнг ҳар 
тарафга тарқалиб, хавф йўқолгачгина бир нечта кун ичида Арзирумга етиб борадилар. 
Ибн Биби ўз маълумотларида Ҳилотдан Арзирумга кўчаѐтган хоразмликлар мўғуллар 
ҳужумига дучор бўлганидан сўнг, уларга илтифот кўрсатиш мақсадида Эрзинжонни 
33
Ibni Bibi. Anadolu Selçuklu devleti tarih. –Ankara: ―Uzluk‖, 1941. s 166. 
34
Dr.Arslan Tekin. Selçuklu Tarihi. –Istanbul: 2012. 
35
Gregory Abul Faraj (Bar Hebraeus). Abul Faraj tarihi. Cilt-II. Suryanchadan Ingluzcheye cheviren Ernest Wallis 
Budge, turkcheye cheviren Omer Riza Dogrul. -Ankara: ―Türk tarıh kurumu‖, 1999. s 530. 
36
Osman Yorulmaz. Kangli Türkleri. -Istanbul-Aralik: ―Otuken‖, 2012. s 125. 
37
Ўша жойда. 


47 
Кайирҳонга, Амасяни Баракатхонга, Ларендияни (ҳозирги Қараман) Кушлухонга, Нигдени 
Йиланбуғага эҳсон сифатида берилганлигини қайд қилади
38


Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   21   22   23   24   25   26   27   28   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish