Ўзбекистон республикаси фанлар академияси


ХОРАЗМ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА ОРОЛ ВА ОРОЛБЎЙИГА ОИД ТАРИХИЙ-



Download 2,9 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/141
Sana24.02.2022
Hajmi2,9 Mb.
#240033
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   141
Bog'liq
ortiqov-4118---9225-1-2-20200929

 
ХОРАЗМ ТАРИХИНИ ЎРГАНИШДА ОРОЛ ВА ОРОЛБЎЙИГА ОИД ТАРИХИЙ- 
ГЕОГРАФИК МАЪЛУМОТЛАРНИНГ ТУТГАН ЎРНИ 
 
т.ф.д. Давлетов С.Р., УрДУ Тарих кафедраси доценти,
Тожиева У., УрДУ академик лицейи ўқитувчиси 
 
Ўзбекистоннинг уч минг йилдан ортиқ бўлган қадимий цивилизацияси кўплаб 
минтақалар маданиятининг уйғунлигидан иборат. Жумладан, Қуйи Амударѐ бўйларида 
ўтказилган археологик тадқиқотлар, бу ерда жез давридан бошлаб Тозабоғѐп, Амиробод, 
Сувѐрган маданиятлари тарқалганлини тасдиқлайди. 
Архаик даврга оид ѐдгорликлар Амударѐнинг Сариқамиш дельтаси, қадимги 
Довдон каналлари, Оқчадарѐ ва жанубий Хоразмнинг Туямўйин ҳавзаларидан топилган. 
Архаик даврнинг маданий қатламлари, асосан каналлар бўйларида ва антик шаҳар-
қалъалар худудларида қайд қилинган. Кўзалиқир атрофлари ва жанубий Довдон ҳавзасида 
34 та архаик қишлоқ ваманзилгоҳлар, шимолий ва жанубий Довдон оралиғида суғориш 
тизимлари ва архаик даврга оид қишлоқлар, Манқирқалъадан 6–10 км шарқ томонда 3 та 
мустаҳкамланган қишлоқ харобалари аниқланган [Эгамберганова: 55]. 
А.С. Кесь маълумотларига кўра, мил. авв. VI-V минг йилликларда Амударѐ 
ирмоқлари Давдон, Дарѐлиқ сувлари Қорақум марказидаги ботиққа келиб қуйилган. 
Чўкма соҳили атрофи хилма-хил ўсимлик ва сариқ рангли қамишга сероб бўлиб, маҳаллий 
аҳоли талаффузида ―Сариқамиш кўли‖ атамаси пайдо бўлди ва бу атаманинг география ва 
тарихий адабиѐтларда мустаҳкам ўрин олишига замин бўлди. Тўрткўл шаҳри яқинидан 


38 
шарқий томонга бошланган Оқчадарѐ ўзани суви қоқ текисликда кенг йўлак орқали Орол 
чўкмаси томон йўналган. Неолит даврига келиб, Оқчадарѐ, Сариқамиш, Оролбўйи 
ҳавзалари шаклланган[Кесь: 30]. 
Қуйи Амударѐ ҳудудининг алоҳида фарқланувчи жиҳатларидан бири – бу 
инсониятнинг ақл ва меҳнати ихтироси бўлган ўзига хос сунъий суғориш тизими орқали 
гуллаган ҳудудга айланганлигида эди. З. Буниятовнинг фикрича, бу ерда ирригация 
милод.авв. II минг йилликлар ўрталаридан мавжуд бўлиб, унинг техникаси ―энг юқори 
чўққига милод.авв. I минг йилликлар ўрталарида эришди‖. Бу маълумотлар Хоразм 
тарихи бўйича мумтоз адабиѐтларга айланган С.П. Толстов ва Я.Ғ. Ғуломов каби машҳур 
олимларнинг тадқиқотларида ўз исботини топган. Бу олимлар Хоразм цивилизациясининг 
мунтазам тараққий этишини сўнгги ўрта асрларгача кузатиб, уни кўп жиҳатдан Амударѐ 
билан боғлиқликда тадқиқ этдилар. 
Жанубий Орол ўрта аср шаҳрининг аграр тарихига оид масалаларининг бири 
академик Я.Ғ. Ғуломов ―Хоразмнинг суғорилиш тарихи‖ шоҳ асарида келтирган Хива 
музейидан топилган вақф хужжатида ҳам акс этган. Ҳужжат 1349 йил Олтин Ўрда нойиби 
Гургандж (Хоразм) амири Кутлуғ Темур тарафидан таъсис этилиб, асосан Миздахкан 
(Хўжайли) ва Боғдод (Қораузак тумани) атрофидаги ерлар ва буғдойзорлар шайх 
Сулайман Хаддодий Мусавийга мулк этиб инъом этилгани туғрисида маълумот беради. 
Ўрта аср манбаларида Орол денгизи тўғрисида кўплаб тарихий-географик 
маълумотлар учрайди. Орол денгизи аслида кўл бўлиб, ҳавзасининг катталиги (майдони 
690 минг км2, сувининг ҳажми 1000 км3) учун денгиз деб аталган.Сувсиз қуруқ чўл – 
Турон пасттекислиги ўртасида улкан ҳавза, худди оролдек бўлиб турганлигидан 
туркийлар бу кўлни Орол деб аташган. Чиндан-да, Орол – турк ва мўғул тилларида ―орол, 
даштдаги ўрмонли орол‖; ―дарѐ ва кўллар қирғоғидаги буталар бўлган чангалзор, 
ўрмон‖ни билдирган [Мурзаев: 42]. 
Ўрта Осиѐга XVIII асрда ташриф буюрган машҳур россиялик олим В.Н.Татищев 
ўзининг ―История Российская‖ номли асарида Туркистон ўлкасидаги кўплаб географик 
жой номлари қаторида Урганч (Урганич, Ургенез), Хива номларини келтирган. Асарнинг 
ўн саккизинчи бобида Хоразм ва унга яқин ҳудудларга оид қуйидаги 
ахборотберилади:―Орол халқи, оролликлар ва орол ўзбеклари Орол денгизининг шарқий 
томонидаги унча катта бўлмаган халқ. ―Орол‖ татар тилида орол маъносини англатади. Ва 
худди бошқа денгиздаги каби, унда ҳам ороллар кўп, уларда бу халқ яшайди, аталаши ҳам 
шундан. Уларнинг ўз хони бор. Айтишларича, уларда олтин руда бор, лекин бу ҳақида 
аниқ маълумот йўқ. Улар дон экади ва чорваси ҳам сероб. Уларнинг ўзбеклари хива хони 
хизматидадир‖ [Татищев: 237]. 
1740 – 1743 йилларда рус ҳарбий қўмондони Д. Гладишев ва геодезиячи- муҳандис 
И. Муравинлар бошчилигидаги бир гуруҳ тадқиқотчилар Оролбўйи ҳудудлари ва Хивага 
экспедицияни амалга оширганлар. Экспедиядан мақсад Орол денгизининг чегараларини 
аниқлаш, ҳудуддаги аҳоли таркиби ва унинг ҳолатини аниқлашдан иборат эди. Ушбу 
экспедиция ҳисоботида берилган маълумотлар 1740 йилларда Оролбўйи ҳудудларининг 
географик ҳолати, Амударѐнинг қуйи оқими ҳудудларида яшаган аҳоли – қирғиз-
қайсоқлар, қорақалпоқлар, хиваликларнинг турмуш тарзи, урф-одатлари ва маданиятини 
ўрганишда муҳим тарихий аҳамиятга эга бўлади. 


39 
ХIХ аср охирларида Хоразмнинг шимолий қисмларида бўлган А.Каульбарс: ―Орол-
ўзбеклар доимий томорқага эга бўлиб, атрофини девор билан ўраб олишган, унда боғ 
барпо этиб, умуман буткул ўтроқ турмуш тарзига ўтганлар‖ [Каульбарс: 568]. 
Умуман олганда, Хоразм тарихини ўрганиш, уни янги аспектларини очиб беришда 
Орол ва Оролбўйига оид тарихий-географик маълумотларнинг тутган ўрни жуда катта. 
Ушбу маълумотлар мамлакатимиз ҳар бир тарихий-маданий босқичида воҳанинг ўрнини 
акс эттиришга ҳам ўз ҳиссасини қўшади. 
 
Адабиѐтлар: 
1. Эгамбердиева Н.А. Археологические и археографические исследования истории 
древнего Хорезма (VI – IV в. до н.э.).: Дисс. … к.и.н. Нукус, 2001.
2. Кесь А.С. Русло Узбой и его генезис // ТИГАН. М., 1939. Вып. 30. 
3. Мурзаев Э.М. Словарь народных географических терминов. М., 1984.
4. Татищев В.Н. История Российская. М.-Л., 1964. 
5. Поездка из Орска в Хиву и обратно, совершѐнная в 1740-1741 годах поручиком 
Гладышевым и геодезистом Муравиным. // Географические известия. СПб., 1850. 
6. Каульбарс А.В. Низовья Амударьи, описанные по собственным исследованиям в 1873 
г. // Записки ИРГО по отделению общей географии. СПб., 1881. Т. IХ.

Download 2,9 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   141




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish