ХОРАЗМ ВОҲАСИГА КЎЧМАНЧИЛАР МАДАНИЯТИНИНГ ТАЪСИРИ ҲАҚИДА
Тошбоев Ф. Э., Жиззах давлат педагогика институти доценти,
Шертойлокова Г.Б., ЖДПИ магистранти
Минг йиллар мобайнида Амударѐнинг қуйи қисмидаги кенг водийда деҳқончилик
қилиш учун жуда унумдор алювиал – пролювиал ѐтқизиқлар вужудга келган. Бу ҳолат
Хоразм воҳасида илк даврларданоқ турли хўжалик соҳасидаги дастлабки ютуқлар,
айниқса юксак деҳқончилик маданиятини шаклланишига сабаб бўлган. Айни пайтда
95
Хоразм ҳудудининг барча томондан кўчманчи чорвадор қабилалар яшайдиган дашт
ҳудудларига туташиб кетганлиги воҳада ўзига хос уйғун маданиятнинг шаклланишига
сабаб бўлган.
Ўрта Осиѐ ҳалқлари қадимги тарихининг айни пайтдаги фундаментал
муаммоларидан бири кўчманчи ва ўтроқ аҳоли ўзаро муносабатлари масаласидир. Ушбу
масалани таҳлил қалишда, деҳқончилик ва чорвачилик соҳасидаги ютуқлар, ўтроқ
манзилгоҳларнинг пайдо бўлиши, уларнинг шаҳарларга айланиши, кўчманчиларнинг
ўтроқ аҳоли билан алоқалари ва уларнинг деҳқончилик учун қулай сувли жойларда
ўтроқлаша бориши каби тарихий жараѐнларни ҳисобга олиш зарур. Икки хил хўжалик
аъзоларининг ўзаро муносабатларини ўрганаѐтганда, уларни бир-бирига қарама-қарши
бўлган икки хил ҳаѐт тарзига эга бўлган жамоалар сифатида эмас, балки ишлаб
чиқаришнинг ихтисослашуви ѐки кенг маънода меҳнат тақсимоти туфайли иккига
бўлинган жамоалар сифатида қараш лозим. Уларнинг бир-бирига иқтисодий жиҳатдан
боғлиқлиги алоқаларнинг доимий бўлишини тақозо этган [Байпаков; 53].
Бронза давридан буѐн Эвроосиѐ даштларида кўчманчи чорвачилик билан
шуғулланувчи Андронов жамоаларининг Ўрта Осиѐ деҳқончилик воҳаларига оммавий
кириб келишлари, баъзи аҳоли гуруҳларининг ўтроқлашиб бориши кузатилади. Бу ҳолат
қадимги Хоразм ҳудуди учун ҳам ҳарактерлидир. Бу жараѐн воҳа атрофидаги янги
эрларнинг ўзлаштириб, аҳоли гавжум – обод масканларга айланишида, иқтисодий
ҳаѐтнинг жонланиб, ижтимоий-сиѐсий ва этно-маданий алоқаларнинг кучаювида муҳим
аҳамият касб этган.
Хоразм воҳаси аҳолиси ва унинг атрофида яшовчи кўчманчи қабилалар доимо бир-
бири билан ўзаро алоқада бўлиб, бу ҳолат уларнинг маданияти шаклланишига ўзининг
катта таъсирини кўрсатган. Сак ва массагетлар Ўрта Осиѐ деҳқончилик маданияти
хусусан, Хоразм билан кучли алоқада бўлганлиги сабабли бошқа қабилаларга қараганда
эрта ўтроқликка ўтиб, муҳим ирригация иншоатлари ва шаҳарлар қура бошлаганлар. Улар
Ўрта Осиѐнинг дастлабки қулдорлик давлати асосчилари ҳам бўлишган. Бир қисми эса
кўчманчи ва ярим кўчманчилик ҳолдаги яшаш тарзини давом эттириб, Урал, Волга бўйи
қабилалари билан тинимсиз алоқада бўлиб туришган[Смирнов; 179]. Бу қабилалар
Евроосиѐ дашт аҳолиси билан тинимсиз алоқада бўлиши билан биргаликда, кўчманчилар
маданияти таъсирини Хоразм ва ундан жанубий минтақаларга ўтказувчи бўлганлар.
С.П.Тольстов бошчилигидаги Хоразм Археологик Экспедицияси томонидан
Тагискен, Уйгарак, Чирикробат, Баланди каби мозорқўрғонлар очиб ўрганилган. Сўнгги
жез даврига оид Тагискен мақбарасида жасадни дафн этгандан сўнг бутун иншоот,
жумладан, жасад ҳам ѐқиб юборилган. Мақбаранинг ўзи сиртдан тўртбурчак кўринишни
ифодаласада, аслида у айлана (қуѐш) кўринишига эга бўлган [Лелеков; 89]. Сирдарѐнинг
қуйи оқимида жойлашган Уйгарак мозорқўрғонларининг учдан бир қисмида олов ва унга
сиғиниш билан боғлиқ удумлар кузатилади[Толстов; 156-157]. Чирикрабод мақбаралари
ҳам қуѐшга қаратиб айланали тархда қурилган ва жасадлар дафн маросими пайтида
ѐқилган[Трудновская; 201]. Умуман олганда, Оролбўйи халқлари марҳумни квадратсимон
ѐғоч чодирда ѐндириб, устига доира шаклида пахса қўрғон қилишган. Бу мақбараларда
дафн этилган кишилар қабила бошлиғи, ҳарбий саркарда ѐки коҳин бўлган. Шунинг учун
уларга вафотидан сўнг улуғ ҳурмат кўрсатилиб, олов воситасида поклаб дафн этилган.
Ушбу ѐдгорликлар моддий маданияти ва дафн маросимларида дашт бронза даври
96
Андроново жамоалари билан боғлиқ хусусиятлар кузатилади. Уларнинг дафн маросимида
оловдан фойдаланиши ва марҳумни куйдириши жасад руҳини осмонга элтишда уни
поклаш ва илоҳий химоя тушунчалари билан боғлиқ бўлган.
Уйгарак, Чирикробат, Баланди,Тагискен мозорқўрғонларидаги дафн одатларида
марҳумларни қабр ѐки унинг атрофида ѐқиш, қабр устига ѐғоч иншоатлар ўрнатиш
кузатилади. Бундай дафн одатлари Ореньбург (Урал) атрофларидаги савроматлар
қабрларида ҳам кенг ѐйилган. Тагискенда кенг квадрат кўринишидаги камера (7,5 х 7,5),
зиналар билан борувчи узун дромосдан иборат бўлган. Бу каби дафн иншооти Ғарбий
Уралдаги милоддан аввалги V-IV асрларга оид Мечетсай мозорқўрғонларида қайд
қилинган. Уйгарак мозорқўрғонлари таг-пастки қисмида қайд қилинган тош иншоотлари
милоддан аввалги IV асрга таъллуқли бўлган Матвевск (Оренбург) мозорқўрғонларига
ўхшайди [Тольстов,Воробьева; 53]. Уйгаракдаги бир нечта қабрларда марҳумлар тагига
ѐғоч, ўт-хашак, қамиш тўшаш, бошига эса чим қўйиш ҳолатлари кузатилади. Бундай дафн
одатлари Ўрта Сирдарѐ бўйи саклари ва сарматларда ҳам учрайди.
Уйгарак ва Тагискендан топилган қўлда ясалган сопол идишлар, қурбонлик
тошлари, турли хил ойналар, меҳнат ва жанг қуроллари, от анжомлари ва уларнинг
ясалиши совраматлар, Урал, Волга, Дон, Шимолий Қора Денгиз бўйлари, Қозоғистон
даштлари ва Жанубий Сибир ҳудудларида ўрганилган амалий санъат намуналари билан
тўп томонлама ўхшаш.
Келтирилган мисоллардан кўринадики, Хоразм атрофи ва Орол бўйи қабилалари
маданияти Евроосий даштларида яшаган кўчманчи чорвадор қабилаларининг моддий
маданияти, хўжалик юритиши, яшаш тарзи ва удумларига жуда яқин бўлган. Кўчманчилар
(сак ва массагетлар ва уларнинг авлодлари) фаолияти туфайли бу маданият намуналари
жанубий минтақаларга ўтказилган. Ўз навбатида акс таъсир ҳам бўлган.
Евро Осиѐ даштларидан кўп сонли чорвадор аҳоли кириб келишининг энг йирик
тўлқинларидан бири антик ва илк ўрта асрларда кузатилган. Ушбу даврда кириб келган
сармат, юечжи, усун, хун, тохар, эфталий турк ва бошқа қабилаларининг баъзи гуруҳлари
Хоразмнинг деҳқончилик воҳалари атрофидаги чорва учун қулай жойларида ҳам қолиб
кетган ва бу ўлкаларни макон тутишган. Айнан шу пайтда, чорвадорларнинг Хоразмга,
нафақат Орол бўйи, балки Сирдарѐ қуйи оқими – Қизилқум орқали кириб келиши ҳам
кузатилган. Узлуксиз, содир бўлгадиган бу жараѐнлар ўтроқ аҳоли ва кўчманчилар
ўртасидаги маданий алоқаларни янада фаоллаштирган. Бу даврга оид археологик
материаллар Қуйи Амударѐ воҳасининг турли маданият вакиллари учун контакт макони
вазифасини ўтаганлигини кўрсатади.
Шундай қилиб, Хоразм вохасидан топиб ўрганилган кўчманчиларга мансуб моддий
маданият намуналари бронза давридан бошлаб то ўрта асрларда ҳам чорвадор аҳолининг
тинимсиз равишда бу ўлкага кириб келганлиги ва ўтроқлаша борганлигини кўрсатади. Бу
тарихий жараѐнлар қадимий ѐзма манбаларда ҳам ўз аксини топган. Хоразм воҳасининг
ўзлаштирила бошланишидан то унинг аҳоли гавжумлашган обод воҳага айланишигача
бўлган даврда, вақтлар мобайнида кириб келиб, ўтроқлаша борган ва воҳа атрофида
истиқомат қилган кўчманчи чорвадор халқларнинг ҳам ўрни бўлган. Бу чорвадор аҳоли
эса Орол бўйи, Қуйи Амударѐ ва Ўрта Сирдарѐ бўйи орқали кириб келган ва деҳқончилик
учун қулай жойларда ўтроқлаша борган.
97
Адабиѐтлар:
1. Байпаков К.М. Город и степ в древности: оседлость и земледелие у саков и усуней
Жетысу // Культура номадов Центральной Азии. Самарканд, 2008.
2. Лелеков Л.А. К истолкованию погребального обряда в Тагискене // СЭ. №1. Ленинград,
1972.
3. Смирнов К.Ф. Совраматы. Москва, 1964.
4. Толстов С.П., Воробьева М.Т. Работы Хорезмский А.Э.Экспедиции. Москва, 1957.
5. Толстов С.П., Итина М.И. Саки Низовьев Сырдарьи (по материалам Тагискене) // СА.
№2. Москва, 1966.
6. Трудновская С.А. Круглое погребальное сооружение на городише Чирикрабаде. Пол.
исслед. Хорезмское АЭ. в 1958- 1961 гг. Москва, 1963.
Do'stlaringiz bilan baham: |