118
Саройда ишлаган даврларида Комил Хоразмий ҳаттотлик, мусиқашунослик
ишлари бўйича 50 нафардан ортиқ шогирдлар тайѐрлаб етиштирди. Комил Хоразмий
давлат арбоби сифатида Хоразм халқининг маънавий маданиятини ривожлантиришга
катта ҳисса қўшди. Унинг иштирокида ва Феруз ҳомийлигида Хива шаҳрида нашриѐт
ташкил қилинган.
1883 йилда Комил Хоразмий Хива хони Муҳаммад Раҳимхон II билан бирга
Москва, Санкт-Петербург шаҳарларида бўлиб, рус халқи маданияти ва ҳаѐтини ўрганади
ҳамда илғор маданият, санъат намуналарини Хивада ҳам йўлга қўйиш ишини хонга
тарғиб қилади. Сафардан қайтгач, у Хивада рус-тузем мактаби очилишига раҳномолик
қилди [Жумабоев Й.:55-60].
Тарихдан аѐнки, ҳуррият ва озодликка ҳеч қачон қурбонсиз эришилмаган.Ҳоким
мутега озодликни ҳеч қачон ўз ихтиѐри билан қўш қўллаб топширмаган. У фақат куч
билан, қон билангина олинган. Жадид маърифатпарварларининг раҳнамоларидан бири
Мунавварқори Абдурашидхоновнинг: ―Алҳосил, Туркистон мусулмонлари зулм
панжасининг остида шул қадар эзилдилар ва ҳуррият, ҳуқуқ йўлида шу қадар кўп қурбон
бердиларки, бир-икки ой ичида бошқа миллатларнинг 145 йил ичида берган қурбонларига
қувлаб етишдилар. Мана бу қурбонлар жаноби Ҳақ даргоҳида энг мақбул қурбонлар
бўлди..‖[М.Абдурашидхонов. Мақбул қурбонлар // Нажот.-Т., 1917, 26 март].
Хулоса қилиб айтганда Хоразм воҳасидан етишиб чиққан маърифатпарварларнинг
миллат манфаатлари йўлида амалга оширган барча саъй-ҳаракатлари маҳсули мана
бугунга келиб ўз меваларини бермоқда. Истиқлол йўлида жон фидо этган аждодларимиз
ѐди учун бизнинг авлод юртимиз мустақиллигини кўз қорачиғидек асраб-авайламоғи
зарур.
Мустақиллик туфайли биз миллий зиѐлиларимиз ва жадидларнинг фаолияини кенг
ўрганиш имкониятини қўлга киритдик. Уларнинг илгари сурган ғояларини ўрганиш,
улардан ҳуқуқий-демократик давлат барпо этиш йўлида самарали фойдаланишимиз зарур.
Буюк мутафаккир-алломаларимиз ва миллий зиѐлиларимиз ҳаѐтининг ўзи
ѐшларимиз учун ибрат, Ватанга садоқат ифодасидир. Шундай буюк ўтмишдошларимиз
бўлганлиги бизда миллий ғурур уйғотади, ўз Ватани ва халқига садоқат билан хизмат
қилишга чорлайди, шунингдек фуқаролик онгини шакллантиради.
Адабиѐтлар:
1. Тарихий манбашунослик муаммолари.// Илмий-амалийанжуманматериаллари. Ўз
МУ.Т., 2013.
2. А.Набиев. Мустақиллик учун кураш ѐхуд парчаланган Туркистон тарихи. Т.:
―Ёзувчи,‖1998.
3. О.Қўшжонов., Н.Полвонов. Хоразмдаги ижтимоий-сиѐсий жараѐнлар ва ҳаракатлар.
―ABU MATBUOT-KONSALT‖, Т.2007.
4. Муҳаммад Юсуф Баѐний. ―Шажарайи Хоразмшоҳий‖. Т.: Ғафур Ғулом номидаги
Адабиѐт ва санъат нашриѐти, 1994.
5. Жумабоев Й. Ўзбекистонда фалсафа ва ахлоқий фикрлар тараққиѐти тарихидан. Т.:
―Ўқитувчи‖, 1997.
6. Абдурашидхонов М. Мақбул қурбонлар // Нажот.-Т., 1917, 26 март сони.
Do'stlaringiz bilan baham: