1937-1990 ЙИЛЛАРДА РУС ТАДҚИҚОТЧИЛАРИ ТОМОНИДАН ХОРАЗМ
ВОҲАСИ ИЛК ЎРТА АСРЛАР ТАРИХИ ДАВРИГА ОИД ТУРАР-ЖОЙЛАРНИНГ
ЎРГАНИЛИШИ
Абдуллаев Ж., УрДУ магистранти
1937-1940 йилларда Совет Иттифоқи Фанлар академияси томонидан Хоразм
воҳасида тарихий археологик ѐдгорликларини илмий жиҳатдан ўрганиш мақсадида
археологик қидирув ишлари ташкил этилган. 1937 йилда археолог олим И.А.Тереножкин
ҳозирги Элликқалъа, Тўрткўл ва Беруний туманларида археологик қидирув ишларини
олиб бориб, Калтаминор, Тозабоғѐп ва Амиробод суғориш иншоотлари соҳилига туташиб
кетган тепаликка аҳоли томонидан барпо қилинган 13 та турар-жойларни рўйхатга олиб,
мазкур ѐдгорликларнинг археологик харитасини ишлаб чиқди. Хоразм археология
142
Хивадан мактуб. ―Таржимон‖, 1907 й. 47-сон.
143
Холбоев С. Туркистонда жадидчилик-миллий уйғониш даври тарихи. Наманган, 2012. 43-б.
144
Йўлдощев Ж. Хасанов С. Жадид тарихшунослиги асослари Халқ таълими, 1992- й № 11-12, 27-28-б.
145
Туркестанские ведомости, 1913. 19 декабр
142
экспедицияси Қуйи Амударѐ, Сариқамишбўйи ва Узбой атрофларида дала амалиѐтини
олиб бориш ишини бошлаб юбориши билан ўзига хос хусусиятга эга. Дала амалиѐти
жараѐнида юқорида қайд қилинган минтақаларда 400 дан зиѐд аҳоли турар-жойлари
рўйхатга олинди, уларнинг аксарияти илк ўрта асрларга оидлиги аниқланган
146
. Мазкур
тарихий даврда Илк ўрта асрларга оид аҳоли турар-жойлари тўғрисида маълумотлар
уларнинг ҳажми, мудофаа деворлари; баъзиларининг қадимий ҳолати қайта тикланган
расмлари берилган. С.П.Толстов хулосасига кўра, Тупроққалъа маданий-хўжалик
марказининг микровоҳаси бош шаҳри Қизилқалъани кўздан кечириб, унинг сақланиб
қолган мудофаа деворидаги таъмирлаш ишларидан келиб чиқиб, уни милодий V-VIII, IX-
XIII асрлар билан белгилаган
147
. Шу билан бирга, Думанқалъа, Яккапарсон, Бургутқалъа,
Тешикқалъа, Уйқалъа, Аѐзқалъа, Қўрғонча (Қўрғонқалъа) аҳоли марказларининг режавий
тузилиши, мудофаа деворларини қамраб олган расмлар икки асарида ўз маъносини
топган.
1945-1990 йилларда олиб борилган археологик қидирув ва изланишлар моҳияти
жиҳатидан тубдан фарқланади. Хоразм экспедицияси ходимлари илмий йўналишлар
режасини ишлаб чиқиб, уни бажариш учун алоҳида гуруҳлар ташкил этилди. Хоразм
экспедицияси таркибида қуйидаги гуруҳлар ташкил этилган:
1.Ибтидоий жамоа тузуми тарихи (А.В.Виноградов, М.А.Итина);
2.Хоразмнинг суғорилиш тарихи (Б.А.Андрианов, Я.Ғ.Ғуломов);
3.Архаик ва антик даври тарихи (М.Г.Воробъева, Б.И.Вайнберг, О.А.Вишневская);
4.Хоразм қишлоқ жамоалари илк ўрта аср тарихи (Е.Е.Неразик).
Мазкур тарихий даврда илк ўрта аср ѐдгорликлари тарихи С.П.Толстов ва унинг
шогирдлари томонидан янада ривожлантирилди.Бу даврда С.П.Толстовнинг дастлабки
икки монографиясида илк ўрта ва ўрта асрлар тарихига оид маълумотлар давом
эттирилган бўлса, уларга учинчи монографиядаги маълумотлар билан янада
кенгайтирилди
148
. С.П.Толстов раҳбарлигидаги Хоразм экспедицияси ходимлари
Тўққалъа тўғрисида илк маълумотни XX асрнинг 50 йилларида илмий жамоатчиликка
ҳавола қилдилар
149
. А.В.Гудкова Тўққалъада олиб борган археологик изланишлар
натижаларини назарга олиб, унда маданий ҳаѐт VIII асрга давом этган деган хулосага
келган
150
.Тупроққалъа маданий-хўжалик маркази микровоҳаси бош шахри бўлган
Қизилқалъа илк бор Хоразм экспедицияси ходимлари томонидан топилиб, уни Хоразм
археология харитасига жойлаштирдилар
151
. С.П.Толстов ѐдгорликни милодий VI-VIII
асрлар ҳамда XII-XIII асрларга тегишли деган фикр-мулоҳазаларга келган эди
152
. В.А.
Лавров Осиѐ шаҳарлари меъморий тузилишини тадқиқ қилиш жараѐнида Қизилтепанинг
146
Толстов С.П.Древний Хорезм. – М. «Наука» 1948. Расм 1. Қадимги Хоразм ѐдгорликлари харитаси
147
Толстов С.П. Древний Хорезм. – М. «Наука»,1948, с.102,рис.65.Он же.По следам древнехорезмийской
цивилизации. – М., -Л, «Наука», 1948.с.168.
148
Толстов С.П. По древним дельтам Окса и Яксарта.М..Л, 1962.
149
Толстов С.П. Работы Хорезмской археологи-этнографической экспедиции.Ан СССР в 1949-1953 гг. М,
«Наука», ТХАЭЭ. Т.1, 1958, с.34.
150
Гудкова А.В, Ягодин В.Н. Археологические исследования правобережной дельты Амударьи в 1958-
1959гг /МХЭ,Вып1, 1963 с.248-258 Они Же 1964.Ток-калъа.Ташкент, «Фан»,
151
Вактурская Н.Н. Воробъева М.Г. Хроника работ Хорезмской экспедиции Ан СССР /ТХАЭЭ.Т-1, М
«Наука», 1952, с.618.
152
Толстов С.П. Древний Хорезм. М. «Наука», 1948 с.102,рис 65. Он Же. По следам древнехорезмийской
цивилизации.М-Л,1948 с.168.
143
ҳажми, меъморий хусусиятларини қараб чиққан. Унда, мудофаа деворнинг тузилиши,
сақланиб қолган баландлиги ва қурилиш ашѐсини таҳлил қилган
153
.
1929 йилда А.А.Мельков илк бор Куюкқалъани кўздан кечирган, лекин кузатиш
натижасида вужудга келган ғояларини эълон қилмаган. Кейинчалик Е.Е.Неразик,
Ю.А.Рапопортлар ѐдгорликда археологик қазиш ишларини олиб борганлар ва олинган
ашѐлар тахлилидан келиб чиқиб, уни илк ўрта асрларга оид деган хулосага келганлар
154
.
Тадқиқотчилар хулосасига кўра, ѐдгорлик илк ўрта асрда 40 гектарни ташкил қилган.
Ёдгорликнинг режаси, сақланиб қолган мудофаа девори ва уларнинг қадимий холатини
қайта тикланган расми С.П.Толстов томонидан ишлаб чиқилган эди
155
. Яккапарсон
Хоразм экспедицияси ходими Е.Е.Неразик раҳбарлигидаги гуруҳ Яккапарсон ѐдгорлигида
қазиш ишларини олиб борган.Археологик тадқиқотлар натижаларига асосланиб нашр
қилинган адабиѐтлардаги тарихий маълумотларга кўра, Яккапарсон тўғрибурчак шаклда
(74х34м) пахса девор билан ўраб олинган, ўз навбатида ярим айлана буржларга эга.
Тадқиқотчи хулосасига кўра, аҳоли маркази милодий VII-VIII асрларга оид бўлган
156
.
Бургутқалъа-Бургутқалъа воҳасининг деҳқончилик маркази А.И.Тереножкин томонидан
топилиб, археологик харитага жойлаштирди ва илмий тадқиқот натижаларини эълон
қилди.
157
Натижада Бургутқалъада истиқомат қилган аҳоли илк ўрта асрда олиб борган
маданий-хўжалик тарихини ѐритадиган моддий ашѐлар олинганлигини қайд қилиш лозим.
С.П.Толстов ҳам Бургутқалъа тарихига оид фикр-мулоҳазаларини билдирган эди.
Ёдгорлик режаси, мудофаа тизми ва унинг атрофида 20 та аҳоли турар-жойларини ўз
асарида қайд қилган
158
. Тешикқалъа тарихига оид илк тарихий маълумотлар
И.А.Тереножкин томонидан эълон қилинган эди. Тадқиқотчи ѐдгорликда қисқа даврли
археологик изланишларни олиб борди, натижада археологик изланишлар натижасида 4 та
уй хонаси бутунлай очилди, йўлак девори бўйлаб 6 та бутун бир қаторда жойлашган
хумларни топишга муяссар бўлган
159
. С.П.Толстов монографияларида Тешикқалъа тарҳи,
мудофаа тизими тарихига оид мулоҳазаларни қайд қилган
160
. Лекин тадқиқотчи
ѐдгорликни археологик жиҳатидан ўрганишни мақсад қилмаган.Хоразм экспедицияси
ходими Е.Е.Неразик Тешикқалъада кенг қамровли археологик тадқиқотларни олиб
бориши натижасида нафақат тарҳи мудофаа тизими,унинг ички қисми тузилиши ва
безакларини ҳам тахлил қилган.
161
Тешикқалъанинг VII-VIII асрларда ривожланишини
ѐритадиган ноѐб ашѐлар олинганлигини кўрсатиб ўтиш лозим.Тешикқалъа қишлоқ
задогони ѐки қишлоқ ҳокимининг истиқомат қиладиган ―кўшки‖ ѐки саройи бўлган.
И.А.Тереножкин,С.П.Толстовлар Бургутқалъа воҳасининг деҳқончилик воҳасида
жойлашган Уйқалъа тарихига оид маълумотларни асарларида кўрсатиб ўтадилар, аммо
153
Лавров В.А. Градостроительная культура в Средней Азии. – М,1950, с.27-62.
154
Ғуломов Я.Г. История орошения Хорезма. – Тошкент ―Фан‖, 1959.с.102.
155
Толстов С.П. Древний Хорезм. – М. «Наука», 1948 с 125-126, рис 70,71,72. Он Же. По следам
древнехорезмийской цивилизации. – М-Л, «Наука», 1948,с.142,рис 71.
156
Неразик Е.Е. Раскопки Бургуткальинском оазисе в 1953-1959 гг. /МХЭ,Вып.1, 1959.с.96-127.
157
Тереножкин А.И. Археологические разведки в Хорезме /СА,ВыпVI, 1940 с. 176,рис.5.
158
Толстов С.П. Древний Хорезм. – М. «Наука», 1948 с 139, рис.81. Его же . По следам
древнеХорезмийскойцивилизации. – М-Л, «Наука», 1948. С.144.рис 73.
159
Тереножкин А.И. Археологические разведки в Хорезме. – М «Наука», СА, № VI, 1940 с. 177.рис-6
160
Толстов С.П. Древний Хорезм.с.139,рис-81. Он же. По следам древнехорезмийскоцй цивилизации
с.144,рис-73.
161
Неразик Е.Е.Сельское жилище в Хорезме (I-XIV в.н.э.) – М.: Наука, 1966
144
археологик жиҳатидан ўрганиш ишларини олиб бормайдилар
162
. Е.Е.Неразик уйқалъа
тарихига оид кенг маълумотларга эга бўлади, ѐдгорликни милодий VII-VIII асрларга
оидлиги, мудофаа деворининг сақланиб ҳолати тўғрисида фикр-мулоҳазаларини ўз
мақоласида қайд қилган
163
. Археолог олим А.И.Тереножкин Аѐзқалъа-2 тарҳи, мудофаа
тизими, унинг сақланиб қолган ҳолатини расм орқали тавсиф қилган. Лекин тадқиқотчи
ѐдгорлик тарихини ўрганишга эътибор қаратмаган
164
.
С.П.Толстов ҳам Аѐзқалъа-2 ѐдгорлигини кўздан кечириб, унда археологик
изланишларни амалга оширмаган. Шунинг учун ҳам унинг тарихий санасини африғийлар
даври билан белгилайди
165
.
Хоразм экспедицияси ходимлари М.С.Лапиров-Скобло, Е.Е.Неразик Барактом
тарихига оид илк маълумотларни илмий жамоатчилик эътиборига ҳавола қиладилар.
Ёдгорлик бир неча қисмлардан иборат, айлана ҳолда барпо қилинганлиги, илк ўрта асрга
оидлиги тўғрисида хулосага келганлар
166
. ХАЭ ходимлари XX асрнинг 40 йил ўрталарида
Тахтакўпир туманида квадрат режали ѐдгорликни рўйхатга олган. Унинг хажми 400х380м.
Ёдгорлик милодий VII-VIII асрга оидлиги аниқланган
167
. В.Н.Ягодин Буғрохон
ѐдгорлигини рўйхатга олиб, уни археологик харитага жойлаштирган, лекин уни ўрганиш
ишлари олиб борилмаган
168
.
XX аср 50 йиллар бошларида Н.Н.Вактурская, Воробъева М.Г. Султон Увайс
тоғининг Қоратоғ тизимида жойлашган Гиѐвурқалъани рўйхатга олиб, унинг маҳобатли
мудофаа девори, ташқи деворга ѐпиштирилиб урилган пахсани назарга олиб илк ўрта
асрларда давом этган деган хулосага келганлар
169
. С.П.Толстов ҳам ѐдгорликни тархи,
мудофаа девори расмини бажаришга муваффақ бўлган, бироқ уни ўрганиш ишлари олиб
борилмаган
170
. Ю.А.Рапопорт, С.А.Трудновскаялар ѐдгорликда қазиш ишларини олиб
бориб, мўғуллар хужумигача маданий ҳаѐт бўлган,-деган хулосага келганлар
171
.
Гиѐвурқалъа Амударѐ соҳилига туташган баландликда жойлашган, ички ва халқаро савдо
йўлида жойлашганлиги сабабли илк ўрта асрларда фаолият олиб борганлиги маълум.
Антик даврга оид Тупроққалъада олиб борилган археологик изланишлар натижаларига
асосланиб нашр қилинган икки монография мазмунини қамраб олган тарихий
маълумотларни назарга олсак, унда маданий ҳаѐт милодий VIII асргача давом этган
172
.
1974-1976 йилларда О.А.Вишневская Амударѐнинг сўл соҳилидаги Жигарбанд шахрининг
тўртинчи қурилиш даври илк ўрта асрга мансуб эканлиги оид моддий ашѐларни олишга
муяссар бўлган
173
. Тарихий тадқиқотлар натижаларига кўра, Қалажиқ VII-VIII ва X-XI
162
Тереножкин А.И. Археологические разведки в Хорезме /СА, № VI,1940 с.169.рис-1. Толстов С.П.
Древний Хорезм.М. «Наука», 1948 с 136, рис-77
163
Неразик Е.Е.Раскопки в Буртугкальинском оазисе в 1953-1956 гг./МХЭ,Вып1, 1959,с 96-127.
164
Тереножкин А.И. Кўрсатилган асар.с.171, рис-2.
165
Толстов С.П. Древний Хорезм. С.103.
166
Лапиров-Скобло М.С, НеразикЕ.Е.РаскопкиБарактаме в 1956 г /МХЭ, М «Наука», № 1,1959,с 81-95.
167
Толстов С.П. Хорезмская археолого-этнографическая экспедиция Ан СССр в 1945 г /ИАНАСФ
Т.3.М.1946.с.83-86.
168
Ягодин В.Н. Маршрутные археологические исследования в левообержной части приаральской дельты
Амударьи /МХЭ, Вып 7, 1963
169
ВактурскаяН.Н.Воробъева М.Г. Хроника работы Хорезмской экспедиции АН СССР (ТХАЭЭ,Т-1, с 622.)
170
Толстов С.П. Древний Хорезм.М «Наука» 1948, с-115, рис 53, с.119, рис-61
171
Рапопорт Ю.А., Трудновская С.А. Городище Гауркалъа /ТХАЭЭ.Т-2. М «Наука», 1958.с.347-366
172
Городище Топраккалъа (Раскопки 1965-1975 гг) ТХАЭЭ. Т XII. М.‖Наука‖, 1981. Топраккалы (Дворец)
/ТХАЭЭ.Т.XIV, М, «Наука», 1984
173
Вишневская О.А. Раскопки городище ДЖигарбент./Ао-1974, М,‖Наука‖, 1975.с.522-523.
145
асрларда маданий ҳаѐт давом этган. С.П.Толстов, Е.Е.Неразик, Н.Н.Вактурская
тадқиқотларида Хоразмнинг илк ўрта аср шаҳарча ва шаҳарлари тўғрисида маълумотлар
сероб. Археологик изланишлар собиқ Совет Иттифоқи қулаганидан сўнг ҳам маҳаллий
археологлар томонидан давом эттирилди. Айниқса, бу каби тадқиқотлар 1997 йил 11
ноябрда Ўзбекистон Фанлар академияси минтақавий филиали Хоразм Маъмун
академияси ва унда археология бўлими ташкил топганидан сўнг Хоразм воҳасида
археологик қидирув ишлари жадал давом эттирилди ва археолог Сергей Баратов
раҳбарлигида маҳаллий археолог олимлар томонидан археологик қазишма ишлари
натижасида кўпгина моддий маданият намуналари топилиб ўрганилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |