ХОРАЗМ ВОҲАСИДА МУСТАҚИЛЛИК ДАВРИДА ОЛИБ БОРИЛГАН
АРХЕОЛОГИК ТАДҚИҚОТЛАР ТАРИХШУНОСЛИГИ
PhD Қурбанова Д.Ш., Хоразм вилояти ХТХҚТМОХМ катта ўқитувчиси,
Саъдуллаева Ф. Р. Хоразм вилояти Қўшкўпир тумани 43-сон умумий ўрта
мактабнинг тарих фани ўқитувчиси
XXI аср бошларида тадқиқотчилар қадимги Хоразм маънавий маданияти тарихига
оид муҳим илмий маълумотларни олишга муяссар бўлганлар. Бу даврда Жанубий
Хоразмда (Хазорасп, Ҳумбузтепа), ўнг соҳил Хоразм воҳаси ерларида (Тошхирмон,
Қазақлиѐтган – Оқшахонқалъа) ва Тўққалъада амалга оширилган археологик изланишлар
янги кашфиѐтларга олиб келди. Улар туфайли тасвирий санъат, зардуштийлик дафн
маросимлари ва оловга сиғиниш одатларига мансуб манбалар бойитилди.
114
Оқшахонқалъада топилган буддавийлик динига оид сопол ҳайкалчалар диққатга
сазовор,
115
аммо, бу ѐдгорликдаги энг муҳим кашфиѐт – мил. авв. II аср охири – милодий I
аср бошларига оид деворий рангли суратлардир. Оқшахонқалъанинг шимоли-ғарби қисми
сарой-ибодатхона ҳаробалари билан эгалланган бўлиб, унда ички ҳовли ва айлана йўлак
мавжуд. Гумбазсимон йўлак деворлари узунаси бўйлаб ранг-баранг деворий суратлар
114
Ходжаниязов Г., Ягодин В.Н., Хелмс С.У., Макларен Б.П. Раскопки на Акшаханкале//Археологические
исследования в Узбекистане. 2000 г. – Самарканд, 2001. – С. 175-180; Беттс А.В., Ягодин В.Н. Раскопки
Ташхырман – тепе// Археологические исследования в Узбекистане. 2000 г. – Самарканд, 2001. – С. 47-55.;
ўша муаллифлар. Археологическое изучение Ташхырман – тепе// Археологические исследования в
Узбекистане. – Ташкент, 2001. – С. 43-47.; Мамбетуллаев М., Турманов Ж., Юсупов О. Исследование на
городище Токкала// Арх. исслед. в Узбекистане. – Ташкент, 2001. – С. 96-100; Болелов С.Б.. Ритуальное
захоронение на Хумбузтепа (Южный Хорезм)//ОНУ. – Тошкент, 2002. № 3-4. – С. 83-86; Баратов С.,
Матрасулов Ш. Археологические работы в Южном Хорезме// Арх. исслед. в Узбекистане. – Ташкент, 2003.
Вып. 3. – С. 38-45; Баратов С.Р. Археологические исследования на юге Хорезма в 2004-2005 годах// Арх.
исслед. в Узбекистане. 2004-2005. –Ташкент, 2006. Вып. 5. – С. 47-55; Беттс А.В., Ягодин В.Н., Ходжаниязов
Г.Х. Археологические изыскания в древнем Ташхырманском оазисе//Арх. исслед. в Узбекистане. 2004-2005.
– Ташкент, 2006. – С. 55-64.
115
Ходжаниязов Г.Х., Ягодин В.Н. и др. Раскопки на Акшахан кале...С. 180.
127
билан безатилган. Отлар ва йўлак бўйлаб бораѐтган кишилар ҳамда жами 30 нафар
кишининг тасвирлари шулар жумласидандир. Уларнинг айримларини бошида тож бўлиб,
унинг олд, манглай устида қуш тасвири туширилган. Тадқиқотчиларнинг фикрларига
кўра, мил. авв. I асрнинг охирлари билан саналган ―Хоразмнинг дастлабки тангаларидан
бирида олд қисмида қуш тасвирланган қулоҳ кийган ҳукмдорнинг портрети юзага келган,
Оқшахонқалъа ибодатхонасининг портретлари Хоразм ҳукмдорларининг анъанавий
тасвири бўлиб, салтанатнинг ўз танга зарби пайдо бўлганидан сўнг у тангаларда қўллана
бошланган‖.
116
Э.В.Ртвеладзенинг таъкидлашича, Оқшахонқалъа суратлари тасвирий услубларига
кўра, эллинистик ва кушон даврига нисбатан, илк ўрта асрлар бадиий маданиятига
яқинроқ ва Хоразм тангаларидаги маҳаллий ҳукмдор Вазамарнинг тожида қуш тасвири
сосонийлар сулоласи шоҳларининг Варахран ва Хормизд тангалардаги милодий IV – V
асрларга оид ўхшаш тасвирлари таъсирида вужудга келган.
117
Бизнингча, Оқшахонқалъадаги кашфиѐтлар қадимги Хоразм маданияти
ўрганилиши тарихида ѐрқин саҳифа бўлиб, воҳада тасвирий санъатнинг тадрижий
ривожланиши хусусиятларини очиб беришда имкон яратади.
Сўл соҳил Хоразм ерларида жойлашган Қалъалиқир 2 ѐдгорлигида 1985-1991
йиллар мобайнида амалга оширилган археологик тадқиқотларнинг натижалари 2004 йилда
муаллифлар жамоаси томонидан яратилган монографияда чоп этилган.
118
Қалъалиқир 2
мил. авв. IV – II асрларга оид бўлиб ҳосилдорлик эътиқодларига бағишланган ибодатхона
вазифасини бажарган. Ёдгорликда эътиқод идишлари, таги қисми от ҳайкалчаси тасвири
шаклида ишланган шоҳсимон сопол қадаҳлар – ритонлар, сопол сувдон сиртидаги
афсонавий манзараларни акс этган бўртма расмлар, терракота ҳайкалчалари ва қадимги
Хоразм ѐзуви намуналари топилган.
Тасвирий санъат обидаларини Б.И.Вайнберг таърифлаган, ѐзувлар эса В.А.Лившиц
томонидан ўрганилиб, хоразмликлар эътиқодлари тарихини таҳлил қилишда муҳим манба
бўлиб хизмат қилган.
119
М.Мамбетуллаев Катта Ойбўйирқалъада мил. авв. V – II асрларга оид археологик
маълумотларга асосланиб (зардуштийлик одатларига мансуб одам суякларини хумларда
йиғиб дафн этилиши, ҳайкалли оссуарийларнинг парчалари, олов ибодатхонасининг
мавжудлиги) Хоразмда мил.авв. IV –III асрларда йирик ибодатхона марказларининг
вужудга келишига (Қўйқирилганқалъа, Қалъалиқир 2) Хоразм мустақил давлат бўлиб
ривожланиши жараѐни таъсир қилган деб хулоса чиқарган.
120
Бу ибодатхоналарга
тегишли омборхоналар, қоҳинлар ва хизматкорларнинг уй-жойлари бўлган, топилган
ѐзувларнинг матнларига кўра, ибодатхоналар алоҳида ҳосилдор ерлар, қишлоқ хўжалик
116
Ягодин В., Беттс А. Қадим пойтахтни излаб...// Фан ва турмуш. – Тошкент, 2006. № 1-3. – Б. 29-32; ўша
муаллифлар. Хоразм номаълум ҳукмдорларининг суратлари// Фан ва турмуш. –Тошкент, 2008. № 3-4-5. – Б.
110-117.
117
Ртвеладзе Э.В. Некоторые аспекты политической и династийной истории государства Вазамаридов
(Афригидов)//Хорезм в истории государственности Узбекистана: ―Ўзбекистон файласуфлари миллий
жамияти‖ – Ташкент, 2013. – С. 100.
118
Калалы – Гыр 2. Культовый центр в Древнем Хорезме IV – II вв. до н.э./ Отв. ред. Б.И.Вайнберг. – М.:
Вост. лит., 2004. – 286 с.
119
Вайнберг Б.И. Культовая керамика и памятники искусства//Калалы –Гыр 2. Культовый центр…С. 164-
187; Лившиц В.А. Надписи и документы/ Там же. С. 188-212.
120
Мамбетуллаев М. Исследование храмового комплекса Большая Айбуйир-кала//Археология Узбекистана.
–Ташкент, 2011. № 1. – С. 52-61.
128
маҳсулотларининг заҳиралари ва чорвага эга бўлганлар, яъни улар ибодатхоналар
хўжалиги мажмуини ташкил этган.
2013 йили электрон ахборот сайтида ―Хоразмда энг қадимги зардуштийлик
ибодатхонаси ўрганилмоқда‖ сарлавҳасида Хумбузтепадаги археологик кашфиѐтлар
ҳақида маълумотлар баѐн қилинди. С.Р.Баратовнинг таъкидлашича, мудофаа деворлар ва
буржлар билан мустаҳкамланган бу иншоот, мил. авв. V асрда нафақат Хоразмда, балки
Ўрта Осиѐ худудларида энг йирик зардуштийлик ибодатхонаси бўлган.
121
Е.Е.Неразик томонидан яратилган ва 2013 йилда нашр этилган монография муҳим
аҳамият касб этди. Муаллиф 1952-1990 йилларда Хоразм воҳасидаги милодий IV – VIII
асрларга оид ѐдгорликларнинг ўрганилиши натижаларини умумлаштириб, тизимли
ѐндашувдан фойдаланган. Мазкур монографиянинг эътиборли томони шундаки, илгари
йилларда Хоразм воҳаси илк ўрта асрларнинг эътиқод иншоотлари ва эътиқодларга оид
буюмлар етарлича ўрганилмаган бўлиб, маънавий маданият тарихига доир айрим муҳим
саволлар очиқ қолган эди.
Хоразм Ўзбекистон давлатчилиги тарихида мавзусига бағишланган монографияда
А.А.Ҳакимов Хоразм маданияти ва санъатининг қадимдан VIII асрга қадар ривожланиши
хусусиятларини кўриб чиқди. Тадқиқотчининг таъкидлашича, қадимги Хоразм тасвирий
санъатида маҳаллий диний – афсонавий тасаввурлар билан боғлиқ инсон қиѐфалари,
ҳаѐтий ва афсонавий шакллар, турли мавзулар ва белгилар тасвирланган, шу билан бирга,
Олд Осиѐ ва Қадимги Юнонистон дини ҳамда санъатида бир қатор тасвирларнинг
ўхшашлари бўлган.
122
Хоразм воҳасининг қадимги ва илк ўрта асрлар маънавий маданиятини таҳлил
қилишда аввалгидек археологик, ѐзма манбалар ва этнографик маълумотлар асосий
ахборот манбаи сифатида хизмат қилган. Улар юксак маданият намуналарини ва маданий
меросни ўрганиш ҳамда тарғиб қилиш жараѐнида долзарб аҳамиятга эга. Бу борада
И.М.Жабборов яратган асарларнинг илмий – маърифий моҳияти эътиборга молик.
123
М.Мамбетуллаев, В.Н.Ягодин, В.В.Лунева, Ў.Абдуллаевларнинг мақолалари қадимги
Хоразм санъатига бағишланади.
124
Тарихий ривоятлар, урф-одатлар ва маросимларга оид
масалалар С.Х.Есберганова, Ҳ.Абдуллаев, С.Рўзимов, Г.Эшчанова, А.А.Аширов,
Ш.Камолиддин ва бошқа олимлар томонидан кўриб чиқилди.
125
Г.К.Машарипова
121
Uz Report. Uz – новости Узбекистана. 14 ноябрь 2013.
122
Хакимов А.А. Особенности развития культуры и искусства Хорезма с древности до VIII века// Хорезм в
истории государственности Узбекистана. – Ташкент, 2013. – С. 272-283.
123
Жабборов И. Ўзбеклар: турмуш тарзи ва маданияти (этнотарихий лавҳалар) – Тошкент: Ўқитувчи, 2003. –
Б. 96-140; ўша муаллиф. Узбеки: этнокультурные традиции, быт и образ жизни. –Ташкент: Шарқ. 2007. –
288 с.; ўша муаллиф. Юксак маданият ва ноѐб маънавият маскани. –Тошкент: ―O‘zbekiston‖, 2012. – Б. 10-
124. Шуни таъкидлаш лозимки, И.М.Жабборов С.П.Толстовнинг шогирди, кўп йиллар мобайнида Хоразм
археологик – этнографик экспедициясининг тадқиқотларида иштирок этган.
124
Мамбетуллаев М. Хоразмнинг сопол ҳайкалчалари// Санъат. –Тошкент, 2000. № 3. – Б. 4-6; Ягодин Н.В.
Қорақалпоғистон санъатининг қадимий ѐдгорликлари//Санъат. –Тошкент, 2003. № 2. – Б. 4-9; Лунева В.В. О
нагрудных украшениях эпохи античного Хорезма//ОНУ. –Ташкент, 2004. № 4. – С. 131-137; Абдуллаев Ў.
Тупроққалъа – Хоразмнинг сўнгги антик давр маданияти хазинаси//Илм сарчашмалари. –Урганч, 2012. № 7.
– Б. 18-20.
125
Есбергенова С.Х. Конь в верованиях и этносах народов Приаралья//ОНУ. – Ташкент, 1998. № 1. – С. 40-
44; Абдуллаев Ҳ. ―Авесто‖ ва Хоразм воҳаси фольклори// O‘zbekiston tarixi. – Тошкент, 2001. № 3. – Б. 38-
41; Рўзимбоев С., Эшчанова Г. Беруний ва фольклор. –Урганч, 2003. – 30 б.; Аширов А.А. ―Авесто‖ ва
зардуштийларнинг оила – турмуш маросимлари ҳақида// ЎИФ. – Тошкент, 2002. № 1. – Б. 49-53; ўша
муаллиф. Ўзбек халқи мотам маросимларида зардуштийлик излари// O‘zbekiston tarixi. – Тошкент, 2002. №
1. – Б. 65-71; Камолиддин Ш. Народные предания о происхождении хорезмийцев и историческая
129
Хоразмда математик ва астрономик фанларнинг ривожланиши муаммосига доир айрим
муҳим жиҳатларни очиб берди.
126
Эзгулик ва бунѐдкорлик тарихий анъаналарига эга,
ижодий салоҳият соҳиби бўлган нодир дурдоналаридан бири – Наврўз байрамининг
мазмун-моҳияти бир қатор мақолаларда ѐритилди.
127
Тошхирмон ва Қазақлиѐтган – Оқшахонқалъада ўрганилган ибодатхоналар ва
топилган бадиий маданият намуналари хорижий нашрларда ҳам ўз аксини топди.
128
Хоразм воҳасидаги мустақиллик даври археологик кашфиѐтлари жаҳон илмий
жамоатчилиги доирасида юксак баҳоланди. Шунингдек, маънавий маданиятга оид
археологик материаллар ўқув-услубий қўлланмаларда таърифланди.
129
Сўнгги йилларда Ўзбекистон этнологияси фанида маданият муаммолари
ўрганилишининг назарий-услубий ѐндошувлари масаласи илгари сурилди. А.Аширов
қадимий диний эътиқодларни татқиқ этиш услубияти муаммоларини кўриб чиқди.
130
Г.Ш.Зунунова моддий маданият ўрганиш усулларини таҳлил қилди.
131
Бу борада
тадқиқотчиларнинг фикр-мулоҳазаларини ижобий баҳолаш билан бирга, маънавий
маданият тарихининг турли долзарб масалалари назарий-услубий нуқтаи назардан
етарлича таҳлил қилинмаганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим.
Do'stlaringiz bilan baham: |