- 98 -
98
Д.Ж.), бирдан киритилишидир” тарзида алоҳида таъкидланган.
141
Аслида эса
ѐзувчи ўз фикрининг ифодаси учун асосий гап қолипини танлар экан, бадиий
ниятига мувофиқ агар парантезага эҳтиѐж мавжуд бўлса, мазкур қолипни
танлаш баробарида парантеза шаклини ва ўрнини ҳам бирданига танлайди.
Табиийки, бундай ҳолатларда асосий гапдаги грамматик алоқа ҳам, тугал
интонация ҳам узилиб қолмайди. Юқорида
келтирилган Бир куни дарсдан
қайтаѐтиб “маршрутка” бекатида Матлубани кўриб қолдим (У мендан бир
курс қуйи ўқирди) ѐки
Бир куни дарсдан қайтаѐтиб “маршрутка” бекатида
Матлубани (У мендан бир курс қуйи ўқирди) кўриб қолдим киритмали
қўшма гапга қайтадиган бўлсак,
асосий гап - Бир куни дарсдан қайтаѐтиб
“маршрутка” бекатида Матлубани кўриб қолдим гапидаги грамматик
алоқада ҳеч бир узилиш йўқ, бу гапнинг интонацияси ҳам тугал, акс ҳолда
мазкур синтактик конструкцияни алоҳида мустақил гап сифатида баҳолаб
бўлмас эди. Шунинг учун ҳам юқоридаги каби талқинларга қўшилиш қийин.
Парантезали гап ѐки парантезали матн ѐзувчининг муайян бадиий мақсади
(бошқа услубда бўлса, бошқа бирор мақсад) билан боғлиқ бўлган нутқ тузиш
усули, холос.
Бадиий матндан олинган мана бу мисолни кўрайлик:
Бундан кўп
йиллар бурун, Оташқалб эндигина оқланган кезлар Мовийкўз (аллақачон
Алвастихонимга айланиб улгурган эди) маккораларга хос бир шафқатсизлик
билан ўсмоқчилаб сўраган (Эркин Аъзам, “Шоирнинг тўйи” қиссаси).
Шубҳасизки, бу гап
Бундан кўп йиллар бурун, Оташқалб эндигина оқланган
кезлар аллақачон Алвастихонимга айланиб улгурган Мовийкўз маккораларга
хос бир шафқатсизлик билан ўсмоқчилаб сўраган тарзида тузилиши, яъни
киритма гап шаклидаги парантеза кенгайтирилган сўз бирикмаси қолипида
тузилиб, мазкур парантеза бевосита алоқаланадиган бўлак (
Мовийкўз сўзи
билан ифодаланган эга) билан грамматик алоқага киритилиши мумкин эди.
141
Ғуломов А., Асқарова М. Ҳозирги ўзбек адабий тили. Синтаксис. 3-нашри. –Тошкент: Ўқитувчи, 1987.-Б.
157.
- 99 -
99
Аммо у ҳолда гапнинг синтактик структурасида сифатдош бошқарувидаги 2
та мураккаб сўз
бирикмаси юзага келар, умуман, гап структурасидаги
мазмуннинг идрок этилиши қулай бўлмас эди. Гапнинг алоҳида
таъкидланмоқчи бўлинган қисми (асар қаҳрамони Мовийкўзнинг икки
ҳолати) очиқ ифодаланмаган бўларди. Шунинг учун ҳам маҳоратли ѐзувчи
Эркин Аъзам бениҳоя кучли киноявий руҳда ѐзилган мазкур қиссасида айни
фикр ифодаси учун айнан юқоридаги каби парантезали гапни танлаган.
Бунинг натижасида гап структураси идрок этиш учун қулайлашган,
сифатдош бошқарувидаги мураккаб сўз бирикмасининг бири гап шаклига
киритилиб, парантеза позициясига ўтказилган.
Маълумки, парантеза,
айниқса, унинг киритма тури асосий гапдан тамоман фарқли интонация
билан айтилади (ѐки ўқилади), ана шунга кўра
гапнинг интонацион
оқимидаги монотонликка барҳам берилган. Айни пайтда парантезанинг
айрича интонацияси унинг ажратиб алоҳида таъкидланишини таъминлаган.
Зотан, тадқиқотчилар таъкидлаганларидек, “киритма ва асосий гап ўз
мустақил модаллигига ва алоҳида, бир-бирига тобе бўлмаган ўз
актуал
бўлакланишига эга: киритма – ҳамиша алоҳида ремадир. Киритма гап
шаклида бўлганида бу жуда аниқ кўринади, лекин нопредикатив киритмалар
ҳам айни хусусиятга соҳибдир”.
142
Ана шу шароитлар асосий гапдаги эга
билан алоқаланган мазкур гап шаклидаги
аллақачон Алвастихонимга айланиб
Do'stlaringiz bilan baham: