ЎН У ЧИ Н ЧИ БОБ
МАРҲАМ ЛАР ВА КУКУН ДО РИ Л А Р1
806
// Марҳамлар этларни ундирувчи, жароҳат, яралар ва
чипқонларни битирувчи ва [ортиқча] этларни еювчи хусусиятларга
эга. Эт ундирувчи дориларга келсак, улар яраларни қуритишдаги
даражаларнинг
барчасида
куйдирмай,
қуритади,
тана
ва
аъзоларнинг ҳожатларига ва ўша ердаги яраларнинг холатларига
қараб қуритади. Улар яна [яраларни] тозаловчи хам бўлиб,
бундайларга аристолохия, гулсафсар, кундур елими, алой,
кумуш
тўполи, тўтиё, бурчоқ, анзиратгўштхўр, қуритилган зифт, зарчава,
куйдирилган қўргошин ва қалай упаси кабилар киради.
Богловчи ва бириктирувчи дориларда яна оқиб турган қонни
тўхтатиш хусусияти хам бор.
Бириктирувчи [дорилар]'.
санавбар
елими2, гальбан елими муқл, мастаки, қаврак елими, сақич
дарахтининг елими, говшир, алой3, кундур елими ва мурр.
[Яраларни] битирувчи дориларга келсак, улар яралик этни
қотиради ва мўътадиллик билан қуритади. Ярани битиришда шу
даражада қуритадики, яранинг усти терининг сатҳи билан бир хил
бўлиб қолади. Шунинг учун хам уни “битирувчи” деб аталади.
Мана шу икки иш (қуритиш ва битириш)ни бажарувчи дорилар
енгил ёки кучли буриштирувчи дорилардир. Улар:
анор гули, қизил
гул ва унинг уруги, анор пўстлоғи, чучукмия барги, мози, аччиқ
тош, куйдирилган сариқ зок, сурма, з
унжуфр4,
куйдирилган ва
ювилган мис, алой, куйдирилган мис кабилардир.
Ортиқча этларни еювчи, эски яраларни қуритувчи дориларга
зангор, нушодир, зарних, сўндирилмаган оҳак кабилар киради.
Агар мйрҳам сифатида буриштирмасдан қуритувчи дОрилар,
[масалан],
81а
Н
куйдирилган қўргошин ва куйдирилган садафлар олинса,
улар сепиб ишлатилади. Этларни
еювчи ва эритувчи дорилар
битирувчи
дориларга
айланиши
мумкин.
Агар
уларни
оз
миқдордаги мум ва ёғ билан аралаштириб, марҳам қилинса,
яраларни мўътадиллик билан қуритади. Мана шу дорилардан ҳар
хил мақсадларда ишлатилувчи марҳамлар ҳам тайёрланади. Уларни
тайёрлаш усули яранинг турига боглиқдир. Аксарият ҳолларда
яраларга барча хусусиятларга эга бўлган дорилар, яъни эт
ундирувчи,
бириктирувчи,
битирувчи,
тозаловчи,
эритувчи
76
www.ziyouz.com kutubxonasi
[дорилар]
зарур
бўлади.
Марҳамларни
маълум
турдаги
касалликларда уларнинг даражасига мувофиқ ҳолда, ҳожатга қараб
ишлатилади. Шунингдек, яна мазкур дориларнинг таркибидаги
битта содда дорининг ўзи иккита мақсадга тўгри келиши мумкин.
Кўпчилик марҳамларнинг фойдаси ана шу сабабдандир. Агар қуруқ
дорилар на кукун ҳолида на на сепиладиган дори ҳолида
ярапарнинг устига ёпишмаса, уларнинг қуввати
тери тешиклари ва
ундан чуқурга ўтмаслиги мумкин. Бундай дорилар, хусусан,
маъданий дорилар ёглар билан марҳам қилиниб узоқроқ туриши
учун боғламалар шаклида ишлатилади. Ёғлар [дори] кучи билан
бирикиб,
оғриқни
камайтиради
ва
кучини
кесади.
Улар
(богламалар) қуритиб юбормайди ва қаттиқлик билан зарар
қилмайди, худди уларни мушаклар, асаблар ва териларга мувофиқ
келиб, ёпишиши ва майинлашиши
учун сув билан арапаштириб
ишлатилгани каби.
Марҳамларга ишлатиладиган ёгларга келсак, улар: зайтун ёғи,
кунжут ёғи, мум, қизил гул, мирта, бинафша, нилуфар, шаббўй
ёғлари, товуқ ва ўрдак чарвилари, мол болдир суяги илиги, туя
ўркачи ёғи,сариёғ
816
кабилардир. Буларнинг барчаси // совутиш, ҳўллаш,
буриштириш, иситиш учун ҳамда қаттиқликларни юмшатиш учун
ишлатилади. Масалан, етилтирувчи дориларга сариқ йўнғичқа,
зиғир уруғи, гулхайри, испагул ва мурр киради. Шунингдек,
баъзи
елимлар
фақат
яраларни
қуритиш
исталгандагина
эритиб,
ишлатилади. Ҳароратни сўндириш учун уларни сиркада эритилади.
Яна уларнинг баъзисини яраларни қиздириш, эритиш, ювиш ва
тозалаш учун шароб билан ишлатилади.
Куйдирилган
қўргошин
иссиқлик
ва
совуқликни
мўътадиллаштнради ҳамда бироз буриштириш ва қуритиш билан
ярапарни битиришда мувофиқ келгани учун кўпчилик битирувчи
марҳамлар таркибига
киради.
Унинг
фойдаси
кўплиги
ва
қувватининг заифлиги учун кўп миқдорда қўшилади.
Do'stlaringiz bilan baham: