Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Абу Райҳон Беруний номидаги ш арқшунослик институти



Download 2,6 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/45
Sana06.07.2022
Hajmi2,6 Mb.
#751767
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45
Bog'liq
Najibuddin Samarqandiy. Usul at-tarokib al-adaviya

фанжануш
деб аталади. Бу сўз форс тилидан 
арабчапаштирилган бўлиб, юқоридаги бешта дори асослигига 
ишорадир*.
50а Муфарриҳотларга
* келсак, улар кайфиятлари10 ва табиатлари 
билан // гализ руҳни латифлаштиради ва таркатади, [ундаги] 
майинликни жамлайди ва [юракни] руҳнинг турли ҳолатларининг 
кўпайишидан 
асрайли. 
Уларни 
ҳожат бўлгандагина таркиб 
қилинади. Аммо, агар заифлик мизожкинг бузилишисиз пайдо 
бўлса, [дорининг] кайфиятини мўътадил қилиш учун иссиқлик 
дориларни 
совуқ 
мизожли 
дорилар 
билан 
аралаштириб 
тайёрланади. Шунда уларнинг хоссапари бирлашади ва кўпаяди, 
натижада махсус таъсири кучаяди. Унда 
ж авҳар
11 каби муҳим 
кайфият йўк. Уни кукундек майдалаб, ювиб, кейин ишлатилади. 
Савдони сурувчи дориларни муфарриҳотларда ишлатиш яхши эмас, 
чунки улар савдонн кўзғатади, лекин уни чиқаришга ожизлик 
килади, бу эса зарар келтиради ва бошқа дориларга ҳам таъсир 
қилади. Гоҳида юрак дориларини бошқа, юракники бўлмаган
31
www.ziyouz.com kutubxonasi


дорилар, масалан, хиёрайн уруғи, семиэўт, қовоқ, сутчўп ва 
бошқалар билан юрак дориларининг қуруқпигини кесиш ва 
совуқлигини кучайтиришга эқтиёж тугилганда таркиб қилинади. 
Заъфарон ва анбар каби жуда совуқ дориларни [муфарриҳот] 
мизожини совутиш учун қўшиш мумкин. Сурги дорилардан ҳам 
олиш мумкин. Улар ҳожат бўлганда касалликни тузатадиган ва вақт 
бемалол бўлганда тайёрланадиган маъжунларни яхшилайди.
Хиёршанбар маъжуни иссиқдан бўлган 
қуланжга11
ҳамда 
ичакларнинг 
сафро 
ва 
балгамдан 
бўлган 
касалликларида 
ишлатилади. [Таркиби]: исфаҳон бинафшаси ва турбитдан қирқ 
дирҳам, ҳинд тузидан етти ярим дирҳам, арпабодён уруғи, рум 
арпабодиёни 
ва 
мастакиларнинг 
ҳар 
биридан 
беш 
дирҳам, 
506
чучукмия қиёмидан икки истор, сақамуниёдан ўн беш дирҳан, 
// хиёршанбарнинг эланган 
пўстлогидан 
юз дирҳам 
олиб, 
хиёршанбар эти, юз дирҳам калла қанд ва юз дирҳам асал13 билан 
аралаштириб, беш дирҳамдан ўн дирҳдмгача истегьмол қилинади. 
Тайёр бўлган дорида [яна] бир дирҳам турбнт, бир дирҳам 
бинафша, икки 
д п н а қ '
ва бир 
тассуж'3
сақамуниё бўлиши керак. 
Умуман, бу ичимлик жиддий ҳолатларда тайёрланади. Ични 
суришга кучли эхтиёж туғилганда унинг таркибидаги туз микдори 
камайтирилади. Сўнгги таркибий қисмлар ҳам ўткирлиги ва 
иссиқлиги туфайли бошқа маъжунлар учун камроқ олинади.
Санринжон маъжуни бўгин касалликлари учундир. Агар улар 
сафродан ва балғамдан пайдо бўлса, [маъжун] бўгинлар учун хос 
бўлган ични сурувчи дорилар, сийдикни кучли ҳайдовчи дорилар, 
ғапиз моддаларнинг қуйилишига тўсқинлик қилувчи ва уларнинг 
йўлларини торайтирувчи дорилар билан таркиб қилинади. Мазкур 
амаллар 
шундай 
касалликларни 
даволашда 
қўлланиладиган 
тадбирларнинг асосийларндир.
Оқ савринжондан олти дирҳам, 
бузайдон
й, 
моҳгпаҳра11 ,
ковул 
илдизи пўстлоги, зира ва ҳинд бақа жўхорисининг ҳар биридан 
икки дирхамдан олинади. Сариқ ҳалила пўстидан етги дирҳам, 
петрушка уруги, арпабодиён уруғи, оқ мурч, каклигўт, ҳинд тузи, 
хна барги ва денгиз кўпигининг ҳар биридан бир ярим дирҳамдан, 
қизил гул ва жулоисулонларнинг18 ҳар биридан уч дирҳамдан, оқ 
турбитдан ўн беш дирҳам, занжабилдан уч дирҳам, сақамуниёдан 
уч дирҳам, асалдан бир юз эллик дирҳам, бодом ёгидан бир истор
32
www.ziyouz.com kutubxonasi


олинади ва бир истордан истеъмол қилинади. Агар давомий 
ҳолатда ичмоқчи бўлинса, уч дирҳамдан олинади.
Бу маъжун кучсиэ сурги ва ўртача кувватлидир. Чунки ундаги 
дориларнинг ҳар бир тури бошқасига таъсир жиҳатдан зиддир. 
Зеро, ични тўхтагтувчи дорилар ични сурувчиларга, улар эса сийдикни 
ҳайдовчи таркибидан
51а
дориларга 
зиддир. 
Бу 
ҳолат 
[дорининг] 
қувватини 
камайтиради, // лекин уччала дорининг15 биргаликдаги таъсири бу 
касалликларда кучли бўлади, гарчи ўзи заиф бўлса ҳам, чунки ҳар 
бир дори турининг таъсири [маъжунда] бошкаси билан кўшилган 
ҳолда бўлади.

Download 2,6 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish