__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
__________________________________________________________________
Изоҳ: 1. Фармойиш билан бажариладиган ишлар сони кўп бўлган тақдирда, фармойишларнинг тартиб номерларини ҳар ойда янгидан бошлашга рухсат этилади.
2. Наряд билан бажариладиган ишларда фақат 2,3,7,8 катаклар тўлдирилади.
3. Маҳаллий шароитга қараб, тавсия қилинаётган журнал нусхасига қўшимчалар киритиш ёки унинг кўринишини ўзгартиришга рухсат этилади.
ЭЛЕКТР ТОКИНИНГ ИНСОН ОРГАНИЗМИГА ТАЪСИРИ
Электр токи таъсиридан инсон организмида термик (яъни иссиқлик), эдектролитик ва биологик таъсир кузатилади.
Электр токининг иссиқлик таъсири инсон танасининг баъзи участкаларида куйиш, қон токирлари нерв ва ҳужайраларнинг қизиши сифатида кузатилади. Электролитик таъсир эса, қон таркибидаги, ёки ҳужайралар таркибидаги тузларнинг парчаланиши натижасида, қоннинг физик вв химик хусусиятларини ўзгаришига олиб келадиган ҳолат тушунилади. Бунда электр токи марказий нерв системаси ва юрак системасини кесиб ўтмасдан тананинг баъзи бир участкаларигагина таъсир кўрсатишда рўй беради.
Электр токининг биологик таъсири бу тирик организм учун хос бўлган хусусият ҳисобланади. Бу таъсир натижасида инсон организмидаги тирик ҳужайралар мускулларнинг кескин қисқариши натижасида тўлқинлашади, бу асосан организмдаги биоэлектрик жараёнларнниг бузилиши натижасида рўй беради. Яъни инсон организми асосан биоэлектрик токлар ёрдамида бошқарилади. Бунга ташқи муҳитдан юқори кучланишдаги электр токининг таъсири, бу биотоклар режимини бузиб юборади ва бунинг натижаси сифатида инсон организмида ток уриш ҳодисаси вужудга келади. Яъни бошқарилмай қолган организмда ҳаёт фаолиятининг баъзи бир вазифалари бажарилмай қолади, нафас олиш системалари ишларининг бузилиши, қон айланиш системасининг ишламай қолиши ва ҳ.к.
Электр токининг инсон организмига таъсирининг хилма-хиллигидан келиб чиқиб, умуман электр токи таъсирини икки группага бўлиб қараш мумкин: маҳаллий электр ток таьсири ва уриши.
Маҳаллий эдектр токи таъсирига: электр токи таъсири натижасида куйиб қолиш, электр белгилари ҳосил бўлиши терининг металланиб қолишини кўрсатиши мумкин. Электр токи таъсиридан куйиш, асосан организм билан электр ўтказгичи ўртасида вольта ёйи ҳосил бўлганда содир бўлади. Элекр ўтказгичдаги кучланишнинг таъсирига қараб бундай куйиш турлича бўлиши мумкин. Енгил куйиш пуфакчалар ҳосил бўлиши ва оғир куйиш-ҳужайра ва териларнинг кўмирга айланиши билан ўтиб, оғир асоратларга олиб келиши мумкин. Электр белгилари бу терининг устки қисмида аниқ кулранг-оч-сарғиш рангли 1-5 мм диметрдаги белги пайдо бўлиши билан боғлиқ. Бундай белгилар одата хавфли эмас. Терининг металланиб қолиши ҳам одатда эриб майда заррачаларга парчаланиб кетган металл тери ичига кириб қолади. Бу ҳолат ҳам электр ёйи ҳосил бўлганда рўй беради. Маълум вақт ўтгандан кейин бу тери кўчиб тушиб кетади ва ҳеч қандай асорат қолдирмайди.
Электр токи уриши тўрт даражага бўлиб қаралади:
I - мускуллар кескин қисқарилиши натижасида одам ток таъсиридан чиқиб кетади ва ҳушини йўқотмайди;
II - мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ҳушини йўқотади, аммо юрак ва нафас олиш фаолияти ишлаб туради;
III - мускуллар кескин қисқариши натижасида одам ҳушини йўқотиб, нафас олиш системаси ёки юрак уриши тўхтаб қолади.
IV - клиник ўлим ҳолати, бунга инсонга ҳеч қандай ҳаёт аломатлари кўринмай қолади.
Do'stlaringiz bilan baham: |