ѐлғон кўрсатув берганлик учун жавобгарликка тортилиши ҳақида
огоҳлантирмайди, лекин уларга тўғри кўрсатма
бериш мажбурийлиги
тушунтириб ўтилади. Бундай ҳолда воқеа жойида кўрсатувни текшириш
харакатини ўтказишда педагог иштирок этади. Зарур бўлганда терговчи
вояга етмаган шахснинг қонуний вакилларини ѐҳуд яқин қариндош-оила
вакилини чақиради ҳамда кўрсатувни текширишни бошлашдан олдин уларга
ўз ҳуқуқ ва бурчларини тушунтириб беради. Бу ҳақда кўрсатувни текшириш
баѐнномасида қайд этиб қуйилади.
3.1. Кўрсатувни ҳодиса жойида текширишга тайѐргарлик кўриш ва
тактик усуллари
Ҳодиса жойида кўрсатувни
текшириш ташкилий томондан пухта
тайѐргарлик кўрилишини тақазо қилади. Мазкур тергов харакатини
ўтказиш учун энг муҳим ва асосий манба-кўрсатуви текширилаѐтган
шахснинг
аниқ жой билан боғлиқ бўлган батафсил кўрсатувидир. Яъни
ушбу хилдаги тергов харакатини ўтказишдан илгари текшириладиган воқеа
ҳақида тўлиқ тушунча олиш ҳамда унинг режали ўтказилишини таъминлаш
масаласи кўзда тутилмоғи лозим. Агар зарур топилса, кўрсатуви
текшириладиган ва аниқланадиган
айбланувчи, гумондор, жабрланувчи ѐки
гувоҳни
такроран сўроқ қилиш мумкин. Бунда сўроқ қилинаѐтган шахсга
кўрсатмаси текшириладиган
воқеа жойининг ва у ерга бориладиган
йўналишларнинг, шунингдек, воқеа жойидаги эслаб қолиш мумкин
бўлган объект, ашѐвий нарсаларни жойланиш ҳолатининг схемасини
чизиб кўрсатишни таклиф қилиш мақсадга мувофиқдир.
Чунки ушбу
ҳолатлар воқеа жойида аниқланган ҳолатлар мазкур тергов харакатининг
натижаларини тўғри баҳолашда алоҳида аҳамият касб этади.
Ҳодиса жойида кўрсатувни текшириш харакатини муваффақиятли
бўлиши учун илгари бу ерда ўтказилган кўздан кечириш материаллари ҳам
бўлиши зарур. Бундай зарурат ҳодиса жойини кўздан кечириш билан
боғлиқдир. Тергов харакати орасида бирмунча вақт ўтиб, атроф-муҳит
ўзгаришидан келиб чиқади. Ҳодиса жой аввалги ҳолига
нисбатан бирмунча
ўзгариб кетади, излар йўқолади. Ашѐвий далиллар олинган бўлади. ва х.к.
Бундай ҳолларда воқеа содир бўлган жойда ўтказилган кўздан кечириш
материалларида акс эттирилган реал ҳолат билан кўрсатувни воқеа
жойида
текшириш харакати натижаларини солиштириш катта ахамиятга эгадир.
Шунинг учун хам мазкур тергов харакатини ўтказишдан
олдин
суриштирувчи, терговчи текшириладиган кўрсатмани жиноят ишидаги
бошқа ҳужжатлар билан солиштириб таҳлил қилади ва ҳодиса жойини
кўздан кечириш баѐнномасидаги холатларни кўрсатмадаги
маълумотлар
билан қандай боғлиқлиги, мос келишини текширади.
Воқеа жойида кўрсатувни текшириш харакатининг иштирокчиларини
белгилаб олиш ҳам зарурдир, суриштирувчи,
терговчи текшириладиган
кўрсатманинг ―эгаси‖ бўлган айбланувчи, гумондор, жабрланувчи ѐки
гувоҳларнинг шахсини аниқлайди, зарур бўлса холислардан ташқари
мутахассисларни ва тартибни таъминлаш учун оператив ходимларни ҳам
жалб этади.
Зарурат бўлса фойдаланиладиган керакли махсус асбоб ва техникавий
воситаларни ҳам тайѐрлаб қўйиши мумкин. Кўрсатувни воқеа жойида
текширишда
илмий-техника воситаларидан фотосуратга, видео тасвирга
Do'stlaringiz bilan baham: