Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ ҚИЛИШДА МАХСУС БИЛИМЛАРДАН



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet72/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

ЖИНОЯТЛАРНИ ФОШ ҚИЛИШДА МАХСУС БИЛИМЛАРДАН 
ФОЙДАЛАНИШ. КРИМИНАЛИСТИК ЭКСПЕРТИЗА
ТАЙИНЛАШ ВА ЎТКАЗИШ ТАКТИКАСИ
 
1. Суриштирув-тергов жараѐнида жиноятларни фош қилишда махсус 
билимлардан фойдаланиш тушунчаси. 
2. Суриштирув-тергов жараѐнида ва экспертиза ўтказишда махсус 
билимларнинг қўлланиш шакллари. 
3. Экспертиза тайѐрлашга тайѐргарлик кўриш ва намуналар олиш
тартиби.
4. Эксперт хулосаси ва уни баҳолаш 
 
 
1. Суриштирув-тергов жараѐнида жиноятларни фош қилишда 
махсус билимлардан фойдаланиш тушунчаси. 
Содир бўлган жиноятни фош қилиш жараѐнида, шунингдек, суд 
муҳокамасида текширув вақтида иш учун аҳамиятли бўлган қатор ҳолатлар 
юзасидан махсус билим, яъни фан-техника, санъат ѐки ўз касбини қўллаб 
текширув ўтказиш ва шу асосда тегишли маълумотларни олиш зарур. Бундай 
текширувлар махсус билимга эга бўлган шахслар томонидан ўтказилади. 
Ўзбекистон Республикаси Жиноя-процессул кодексининг 172-
моддасида ―Иш учун аҳамиятли ҳолатлар тўғрисидаги маълумотларни фан, 
техника, санъат ѐки касб соҳаси бўйча билими бўлган шахс ўтказадиган 
махсус текшириш орқали олиш мумкин бўлганда экспертиза тайинланади‖, 
деб кўрсатилган. Масалан, жиноят содир бўлган жойда топилган қўл-бармоқ 
изи ким томонидан қолдирилганлиги, контрабанда предметларини 
таркибини, ашѐвий далил бўлган ҳужжатнинг қўлѐзма матни, имзолари, ким 
томонидан ѐзилганлиги каби масалаларни ҳал қилишга тўғри келади. 
Суд экспертизаси - процессуал қонун асосида суриштирув, тергов ѐки 
суд органлари томонидан тайинланиб, махсус билимларга эга шахс 
томонидан ўтказиладиган текширув бўлиб, унинг натижаси алоҳида 
процессуал ҳужжат -экперт хулосаси шаклида расмийлаштирилади. Бу 
хулоса жиноят, фуқоролик, ҳўжалик ишлари юзасидан далил бўлиб, бошқа 
далиллар билан бир қаторда баҳоланади. 
Махсус билимга эга бўлган мутахасислар, касб-ҳунар эгалари, саноат 
қишлоқ хўжалигида, қурилишларда турли мажмуаларни текшириб тегишли 
хулосаларни берадилар. Улар, жумладан, ишлаб чиқилган лойиҳа шу 
куннинг илм-техника талабига қанчалик жавоб бериши, муҳандислик, 
техникавий ҳисобларнинг тўғрилигини, иш қобилияти йўқотган ишчи ва 
хизматчиларнинг ногиронлик даражасини аниқлаш, шу каби бошқа кенг 
доирадаги масалаларни ҳал этишга жалб қилинади. 
Суриштирувчи, суд ва тергов органи ходимларининг ўзи экспертиза 
текшируви учун зарур бўлган махсус билимга эга бўлган тақдирда ҳам 
экспертиза тайинлаш заруратидан озод қилинмайди, чунки уларнинг 


процессуал ҳолати бўйича ишни текширишда ўзига хос ваколати бўлиб, 
экспертиза ўтказадиган мутахасисларнинг ваколатлари ҳам процессуал 
ҳолатидан келиб чиқади. Бу тартиб экспертиза хулосасини холисона 
бўлишининг кафолатларидан биридир.
Эксперт- маълум соҳада илм, фан, техника, санъат ѐки ҳунарда билими 
бўлган ва процессуал ҳуқуқий ваколатга эга шахс ҳисобланади, унинг ҳуқуқ 
ва мажбуриятлари ЖПК 68-моддасида белгилангандир. 
Эксперт ходимларнинг фаолияти давлат экспертиза муассаларида ѐки 
бошқа ташкилотларда намоѐн бўлиши мумкин. 
Улар қаерда ишлашларидан қатий назар, иш юзасидан эксперт 
сифатида тайинлаш процессуал қонунда кўрсатилга тартиб асосида амалга 
оширилади,улар тенг ҳуқуқ ва мажбуриятларга эгадирлар. Экспертиза 
текширувини ўтказиш жараѐнида эксперт мустақил процессуал шахс 
сифатида экспертизага оид бўлган қўшимча объектлар, ахборотлар, жиноят 
иши ва қўшимча материалларни талаб қилишлари мумкин.
Эксперт олдига қўйиладиган саволлар унинг махсус билим доирасида 
бўлиши лозим. Бу талаб бузилиб, эксперт олдига унинг ваколат доирасидан 
четга чиқадиган вазифалар қўйилса, у хулоса беришдан бош тортиши 
мумкин. Текширув натижасида бериладиган хулосалар экспертнинг билими 
доираси билан чегараланади ваунинг ваколатидан четга чиқмаслиги керак.
Эксперт узрсиз сабабга кўра ўз вазифасини бажаришдан бош тортса 
ѐки қасдан ѐлғон хулоса берса қонунда белгиланган жавобгарликка 
тортилади, бу ҳақда огоҳлантирилганлигини ўз имзоси билан тастиқлайди. 
Махсус билимга эга шахслар жиноятни тергов қилиш ва суд жараѐнида 
мутахасис сифатида ҳам жалб қилиниши мумкин. 
Мутахасис мақоми ЖПК 69-моддасида тўлиқ ифодаланган, 
шунингдек, 70-моддасида эса ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган. 
Унинг процессда иштироки дастлабки тергов ва суд жараѐнининг ҳар 
тамонлама, тўлалигича таъминлашга қаратилган.
Суд экспертизаси материали тайѐрлаш, эксперт хал қиладиган 
саволларни тўғри белгилаш, солиштириб текшириш учун намуналар олиш ва 
шу каби бошқа масалаларни амлга ошириш учун терговчи ѐки суд 
криминалистик техникаси соҳасидаги мутахассис маслаҳатини олиши 
мумкин. Экспертиза тайинлаш давридв текширув объектларини кўчириб 
олиш,мустаҳкамлаш, текширув вазифасини аниқ белгилаб, саволларни 
экспертиза предметига оид равишда турли тадбирларни амалга оширишда 
криминалистик мутахассиснинг ѐрдами жўда муҳим. 
Криминалистика фани соҳасидаги далилларни топиш, олиш 
мустаҳкамлашда, 
криминалистик 
илмий 
техника 
воситаларини 
қўллашда,айрим ҳолатлар юзасидан тегишли маслаҳатларни бериб 
кўмаклашади. Масалан, қотиллик жинояти бўлган жойни кўздан кечиришда 
жабрланувчининг мурдасини текшириб, ўлиб вақти ва сабабини тахмин 
қилишда, жароҳатлар қандай қурол билан етказилганлигини аниқлашда,ўқ-
отиш қуроли қўлланилганлиги, у қандай масофадан ва қайрдан 
етказилганлигини белгилашда криминалистик мутахассиснинг иштироки 
муҳим ўрин тутади.


Мутахассис сифатида шифокор, педагог, психолог, шунингдек, зарур 
билим ва малакага эга бўлган бошқа шахслар ҳам чақирилиши мумкин, 
дейилади процессуал қонунда. Бу кўрсатма криминалистик мутахассисларга 
ҳам тегишлидир.
Терговда ва суд муҳокамасида иштирок этувчи мутаҳассислар 
экспертиза муассасаларида ишловчи эксперт, илмий ходим, раҳбар 
мансабларида фаолият кўрсатувчи шахслар бўлиши мумкин. Шунинг учун 
улар тергов ҳаракатларида мутаҳассис сифатида иштирок этган бўлсалар, 
кейинчалик яна (айрим ҳолатлардан ташқари) жалб этилиши мумкин. Бу 
масала ЖПКнинг 78-моддасида кўрсатилган бўлиб, криминалистик соҳадаги 
мутаҳассисларга тўлиқ тадбиқ этилиши мумкин.
Эксперт ва мутаҳассиснинг жиноят ва судлов процессидаги 
иштирокини белгиловчи ҳолатлар бир қанча ухшашликларга эга бўлса-да, 
ҳар бирининг ҳолатлари ва функциялари мустақил характерга эга.
Процессуал иштирокчи сифатида жалб этиладиган барча эксперт 
ходимлар ўз ихтиѐрига топширилган экспертиза материаллари юзасидан 
текширув тадқиқот ўтказиб, тегишли хулосаларни беради ва бунинг учун 
шахсан маъсул ҳисобланадилар. Мутаҳассислар эса тергов ва судда 
иштирокчи сифатида қатнашиб, тергов ҳаракатини ўтказишда(кўздан 
кечириш ,эксперимент) маслаҳатчи, ѐрдамчи сифатидаги вазифаларни амалга 
оширадилар. 
Мутаҳассиснинг 
иштироки 
тергов 
ҳаракатининг 
ва 
суд 
муҳокамасининг баѐнномаларида қайд этилади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   68   69   70   71   72   73   74   75   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish