Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


 Экспертиза тайинлашга тайѐргарлик кўриш ва намуналар олиш



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet75/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

 


3. Экспертиза тайинлашга тайѐргарлик кўриш ва намуналар олиш 
тартиби 
Экпертиза тайинлаш ихтиѐжи жиноят ишнинг айрим мунозарали 
ҳолатлари юзасидан махсус билим талаб қилинганда ҳосил бўлади. 
ЖПК 173- моддасида экспертиза ўтказилиши шарт бўлган қатор 
ҳолатлар қайд этилган. Қонунинг кўрсатмаси, ушбу ҳолатлар ҳақида иш 
материалида бошқа маълумотлар бўлишидан қатий назар, экспертиза 
хулосасини олиш мажбурийлигини таъкидлайди. 
Иш учун аҳамиятга молик бўлган бошқа ҳолатларни аниқлашда, 
криминалистик экпертизанинг айрим турларини тайинлаш, ҳал қилинадиган 
масалалар, криминалистик технила соҳасидаги махсус билим талаб қилган 
тақдирда зарур бўлади. Экпертиза ўтказиш зарур деб топилса, уни тайинлаш 
ҳақида суриштирувчи, терговчи қарор, суд эса ажрим чиқаради(ЖПК180-
моддаси). 
Криминалистик экспертизанинг объектларидан олинган намуналар, 
далилий аҳамиятга эга бўлган бошқа моддий нарсалар, турли ҳужжатлар 
солиштириб кўриш учун ашѐвий далиллар бўлиши мумкин.
Мазкур объектларда экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарорда ѐки 
ажримда уларнинг номлари, белги сифатлари алоҳида кўрсатилади. Қарор 
(ажрим)да экспертиза тайинлаш учун асослар ва эксперт ҳал қилиши лозим 
бўлган саволлар қайд этилади. Саволлар аниқ, равон ва экспертнинг махсус 
билими доирасидан четга чиқмаслиги лозим. 
Криминалистик экспертиза материалини қарор, ажрим, текширув 
объектлари тергов ва суд давлат экспертиза муассасасига юборади. Муассаса 
раҳбари экспертиза ўтказишни тегишли мутахассис ходимга топширади. Шу 
билан бирга процессуал қонунда белгиланганидек, эксперт сифатида 
экспертиза муассасасидан ташқари жойларда хизмат қилувчи мутахассислар 
ѐки алоҳида шахсларни ҳам жалб этиб, экспертиза материалини уларга 
бевосита топшириш мумкин. 
Экспертизада текширилувчи объектлар - ашѐвий далил, унинг айрим 
қисмлари, моддий қолдиқлари билан бир қаторда солиштириб текшириш 
учун зарур бўлган намуналар - нусхалар ҳам юборилиши лозим. 
Намуналарнинг ҳажми, сифати эксперт текширувини тўла ва объектив 
бўлишини таъминлайди. Экспертиза текшируви учун олинадиган 
намуналарнинг турлари ва уларни олиш тартиби ЖПК 188-моддасида 
кўрсатилган. Криминалистик экспертизани ўтказиш учун олинадиган 
намуналарнинг турлари асосан қуйидагилардир: қўлѐзма, хат, имзо, рақам 
ѐзувлари, кўпайтирадиган воситалардан олинадиган намуналари, изларни 
ҳосил қиладиган қолип, нусхалар, отиш қуролларининг турли қисмларидан 
ҳосил бўладиган намуналар ва бошқалар. 
Криминалистик тадқиқот ўтказиш учун зарур бўладиган намуналар, 
эркин ва экспериментал бўлиши мумкин. Бундан ташқари, дастхатшунослик 


экспертизасида шартли - эркин намуналар ҳам ажратилади. Эркин намуналар 
жиноят иши қўз¦алишидан аввал мавжуд бўлган объектлардир. Масалан, 
дастхатшунослик текшируви ўтказиш ва гумон қилинувчининг ўзи ѐзган 
хати имзолари уйида, хизмат хоналаридан олинган ҳужжатларда бўлади. 
Экспериментал намуналар эса экспертиза тайинланган ходим томонидан 
унинг махсус топшири¦и билан олинади. Текшириладиган ҳужжатдаги 
ѐзувга, имзоларга, рақамларга ўхшаш матнларни бир неча алоҳида қо¦оз 
ҳужжатга ѐзиш буюрилади ва текширилувчи томонидан - имзоларга мансуб 
бўлган ҳарф ва шакллар бажарилиши кузатиб турилади. 
Экспериментал намуналар, одатда, кишилар ҳаракати натижасида 
вужудга келтирилиб олинади, масалан, дастхат, қўл-оѐқ изларининг 
намуналари ѐки инсон организмининг яшаш фаолиятидаги моддалардан 
(қон, соч, сўлак ва бошқа намуналар) шулар жумласидандир. 
Нусхаларнинг ҳар икки тури ЖПКга асосланган ҳолда экспертизани 
тайинловчи суд ѐки терговчи томонидан олинади ва улар қарор (ажрим)да 
кўрсатилади. 
Кўпинча экспериментал намуналар экспертиза текширишлари вақтида 
экспертлар томонидан ҳам олинади. Шунинг учун қайси вақтда эксперт, 
экспериментал нусха намуналарни олинишини яхши фарқлай олиш керак. 
Экспериментал намуналар зарур бўлган ҳолларда мажбурий равишда ҳам 
олиниши мумкин. Бу ҳаракат терговчига юклатилган.
Қонунга асосан эксперт мажбурий равишда намуна олиш ҳуқуқига эга 
эмас. Терговчи экспериментал нусхалар олишда айбланувчи ѐки гумон 
қилинувчи, жабрланувчи ѐки гувоҳлардан ташқари яна ҳажм жиҳатидан ѐки 
баъзи ҳолатлар сабабли эксперт ихтиѐрига топшириш имкониятлари 
бўлмаган объектлардан ҳам экспериментал намуналар олиши мумкин. 
Терговчи бу ишларга махсус мутахассисларни таклиф қилиш ҳуқуқига 
эга. Улар ўзларининг маслаҳатлари, шахсий иштироки ва ҳаракатлари билан 
сифатли намуналарни олишга ѐрдам берадилар. Терговчи томонидан 
олинадиган эркин ва экспериментал намуналар сони ва сифати жиҳатидан 
эксперт текширишлари учун етарли бўлиши керак. Олинган намуналар 
объектнинг ҳақиқий ўзидан келиб чиққанлиги шубҳасиз бўлиши учун 
процессуал расмийлаштирилган бўлиши шарт. 
Текширув учун зарур бўлган намуналарни олиш учун терговчи қарор, 
суд эса ажрим чиқаради. Нусхалар олинганлиги ҳақида баѐннома тузилиб, 
унда олинган намуналарнинг сони, намуна олишдаги шарт-шароитлар, 
тергов усуллари батафсил ѐзилиши, тузилган баѐннома терговчи ва холислар 
имзолари билан тасдиқланиши лозим. Айбланувчи, гумон қилинувчи, гувоҳ 
ва жабрланувчидан қо¦оз устига ѐздириб олинган намуналар терговчи ҳамда 
намунани бажарувчи томонидан тасдиқланиб имзоланади. Олинган 
намуналар бошқа объектлар каби тегишли тартиб ва усулда жойлаштирилади 
ва муҳрланади. 


Экспертиза текширувини ўтказиш жараѐнида, экспертнинг ўзи ҳам 
экспериментал намуналар тайѐрлаши мумкин. Процессуал қонунда қайд 
қилинишича, баъзи криминалистик текширувлари учун эксперт тажриба-
эксперимент ўтказиб ҳам намуна олади. Баллистик экспертиза ўтказишда ўқ 
отиш қуролини идентификация қилишда эксперт ҳодиса жойидан топилган 
ўқ ва гильзаларни солиштириб текшириш учун ашѐвий далил бўлган 
қуролдан бир неча марта ўқ отиб экспериментал ўқ ва гильза намуналарини 
тайѐрлайди. Шунингдек, трасологик текшируви учун эксперт ашѐвий далил 
бўлган пойабзал, бузиш қуроли, чопиш ва кесиш асбобларидан уларнинг из 
ҳосил қилувчи ташқи қисмидан экспериментал излар намуналарини олиши 
мумкин.
Экспертиза учун олинган намуналар жиноят процессуал қонунига 
биноан баѐннома билан расмийлаштирилади. Эксперт ўзи ташкил қилиб 
олган намуналари ва эксперимент текширувларини ўзининг хулосасини 
баѐнот, яъни тадқиқот қисмида тўла ва аниқ акс эттиради. 
Текширув учун олинган намуналар экспертизанинг бошқа объектлари 
қаторида тегишли усулда ўраб-жойлаб, уларнинг тури ва сони қарор 
(ажрим)да кўрсатилади.

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   71   72   73   74   75   76   77   78   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish