6-МАВЗУ
УШЛАБ ТУРИШ, ТИНТУВ ВА ОЛИБ ҚЎЙИШ ТАКТИКАСИ
1. Божхона қонун ҳужжатларини бузган шахсларни қўлга олиш,
шахсий кўрикдан ўтказиш ва ушлаб туриш тушунчаси, моҳияти.
2. Тинтув тушунчаси ва унинг турлари.
3. Тинтув ўтказишнинг тактик усуллари
4. Олиб қўйиш тартиби
5. Тинтув ва олиб қўйиш натижаларини қайд этиш.
1. Божхона қонун ҳужжатларини бузган шахсларни қўлга олиш,
шахсий кўрикдан ўтказиш ва ушлаб туриш тушунчаси, моҳияти.
Хозирги кунда божхона амалиѐтида, божхонага доир жиноятларни, шу
қатори контрабандани аниқлаш ва фош этишда, фуқароларни шахсий
кўрикдан ўтказиш жараѐнида биринчи ҳолатда божхона ходимининг хатти
ҳаракатлари ҳуқуқбузарни қўлга олиш, шахсий кўрикдан ўтказиш ҳолатини
расмийлаштиришга ва контрабанда ашѐларини (гиѐхванд моддалар, курол-
яроғлар, ўқ-дорилар, портловчи моддалар, диний экстремизм адабиѐтлар ва
бошқаларни) ашѐвий далил сифатида олишга қаратилган бўлиши керак.
Бунда ашѐвий далил сифатида олинган буюмларни, илова қилинган
ҳужжатларни,
аниқланган
хуфѐна
жойларни,
шахсий
кўрикдан
(гувохлантиришдан) ўтказилаѐтган шахснинг ҳис-туйғуларини, у томондан
кутилиши мумкин бўлган оғзаки ҳақоратлар, сўкиш, жисмоний таъсир
чоралари кўриш ҳақидаги дўқ-пўписа, пора беришга ҳаракат қилиш,
контрабандани
амалга
ошириш
ниятини
бошқа
шакллардаги
кўринишларини, қолаверса божхона ходимларини юқорида айтиб ўтилган
холатлардан ҳамда бўхтонлардан ҳимоя қилиш мақсадида, вазият таққазо
этса, ҳуқуқбузарни келгусида ушлаб туриш, криминалистик хатлаш
(баѐннома тузиш) усуллар билан бир қаторда техникавий мустаҳкамлаш (суд
фотография усуллари) жуда ҳам муҳимдир.
Жиноят устида қўлга олинишини сезган жиноятчи аффект ҳолатида
бўлади ва тўсатдан кескин ҳаракатларни амалга ошириши мумкин. Шахсий
хавфсизлигини ҳамда атрофдаги ҳамкасблар ва фуқоролар хавфсизлигини
таъминлаш мақсадида божхона ходими бу пайтда ғоят эҳтиѐткорлик билан
ҳаракат қилиши лозим.
Юқорида айтиб ўтилганларга қўшимча тариқасида шуни таъкидлаш
керакки, божхона ходимлари бандай холатларга доимо тайѐр турмоқлари
талаб этилади. Вазиятдан келиб чиқиб, зарур ҳолларда (ўрни ва вақтидан
қатьий назар) дадиллик билан, чўчимасдан қўлкишан ишлатишлари лозим.
Яширин қуролнинг барча турларини (пичоқлар, шишалар, отверткалар ва
бошқа хавфли ашѐлар ҳамда ашѐвий далил сифатида олинган криминалистик
объетлар) ҳуқуқбузарнинг қўли етмайдиган жойда сақланиши бўйича
чоралар кўрилиши шарт.
Шунинг учун хорижий давлатлар божхона хизматининг бой амалий
тажрибасини инобатга олган холда, божхона постлари ва комплексларида,
шахсий кўрикдан ўтказишга мўлжалланган ва махсус жиҳозланган (шароит
тақозо қилганда, шахсни кўздан кечириш ѐпиқ, берк) хоналарида махсус
видео қурилмалар ўрнатиш ва магнит, видеотасмалар ҳамда суд фотография
усулларидан самарали, аҳлоқ қоидаларига амал қилган ҳолда фойдаланиш,
контрабанда буюмларини ашѐвий далил сифатида олинган жараѐнни,
ҳуқуқбузарнинг ҳис-туйғуларини ѐзиб, мустаҳкамлаш эътиборга молиқдир.
Кўпгина
ҳолларда
машинада
гиѐҳвандлик
моддаларини
яширилганлигини ҳайдовчиларнинг ўзлари билишмайди. Гиѐҳвандлик
моддаларини четда турган одам орқали ташлаб қўйилади. (Самарканд,
Жиззах ва Сирдарѐ вилоятлардаги холатлар).
Гоҳида божхона ходими ҳам адашиши мумкин ва шубҳаланилаѐтган
шахс бегуноҳ бўлиб чиқиши мумкин. Шахсий кўрикдан ўтказилган шахс эса
маълум салбий психалогик ҳолатларни, ноқулайликларни бошидан кечиради.
Бундай пайтда фуқоро дарров қўйиб юборилмайди. Аввало, у билан дўстона,
самимий муҳитда суҳбатлашилади. Уни тинчлантиришга ҳаракат қилинади.
Зарур ҳолларда медицина ѐрдами кўрсатилади.
Шу ўринда божхона ходимларининг шахсий муомала маданияти юқори
даражада бўлиши кераклигини таъкидлаб ўтиш лозим. Божхона ходимнинг
коммуникатив соҳадаги билими ва кўникмалари зиддиятли ҳолатлар ҳамда
стрессларнинг олдини олишда муҳим аҳамиятга эга.
Божхона органи мансабдор шахсининг қонуний талаблари, кўздан
кечирилаѐтган шахс томонидан бажарилмаса ѐки бажарилишига тўсқинлик
қилинса, ушбу хатти-ҳаракатлар кўздан кечирилаѐтган шахсни Ўзбекистон
Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 287-моддаси
6-бандига биноан маъмурий ушлаб турилишига асос бўлади.
Божхона органи ходимлари Ўзбекистон Республикаси Маъмурий
жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 184-2, 184-3, 198, 227 ва 227-1 – 227-
27- моддаларида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни бартараф
этиш мақсадида:
шахсини аниқлаш;
жойнинг
ўзида
тузиш
мумкин
бўлмаганда
маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғисида баѐннома тузиш;
ишни ўз вақтида ва тўғри кўриб чиқишни таъминлаш;
ҳамда божхона қонун ҳужжатларини бузганлик тўғисидаги
ишларга доир қарорлар ижроси бўйича таъсир кўрсатишнинг бошқа
чоралари қўлланиб бўлганда
ҳуқуқбузарликларни, шунингдек, шахси аниқланмаган, ўзи
ҳақида анкета маълумотларини маълум қилмайдиган ѐки ѐлғон маълумотлар
берадиган ҳуқуқбузарларни маъмурий ушлаб туришга ҳақлидирлар.
Маъмурий ушлаб туриш уч соатдан кўпга чўзилиши мумкин эмас.
Маъмурий ушлаб туриш муддати ҳуқуқбузар баѐннома тузиш учун олиб
келинган пайтдан, мастлик ҳолатидаги шахс учун эса - унинг ҳушига келган
вақтдан бошлаб ҳисобланади.
Маъмурий ушлаб туриш амалга оширилганда божхона органи ходими:
- Божхона қонун ҳужжатларини бузганлиги учун ушланган шахсни
божхона органининг навбатчилик хонасига олиб келади.
- Баѐннома тузади, унда қуйидагилар кўрсатилади: уни тузиш санаси
ва жойи; баѐннома тузган шахснинг лавозими, фамилияси, исми, отасининг
исми; ушланган ҳуқуқбузарнинг шахси тўғисидаги маълумотлар; ушлаб
туриш вақти, жойи ва асоси.
- Уни имзолайди ва холислар ҳамда ҳуқуқбузарларга имзо чекишни
таклиф қилади. Ушланган шахс баѐнномани имзолашдан бош тортганда унга
бу ҳақда қайд этади. Баѐннома маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғисидаги ишга
тикиб қўйилади.
- Зарур ҳолларда ҳуқуқбузар шахсан топширилишини, унда бўлган
буюмлар кўздан кечирилишини ва ҳуқуқбузарлик қуроли ѐки бевосита
объекти бўлган ашѐлар ва ҳужжатлар топилганда олиб қўйилишини,
шунингдек, ўқотар ва совуқ қуроллар, ўқ-дорилар, гиѐҳвандлик, тез таъсир
этувчи ва заҳарли моддалар мусодара қилинишини ташкил этади (ўтказади).
Ашѐлар, юки ва бошқа буюмларни тезкор навбатчи одатда улар мулки ѐки
эгалигида бўлган шахс ҳозирлигида кўздан кечиради. Зудлик билан чора
кўриш талаб қилинадиган ҳолларда мазкур ашѐлар, буюмлар мулкдор (эгаси)
йўқлигида икки холис иштирокида кўздан кечирилиши мумкин.
Шахсан кўздан кечириш ушланган шахс билан бир жинсда бўлган шахс
томонидан, шу жинсга мансуб икки холис ҳозирлигида, амалга оширилади.
Шахсан кўздан кечириш ва ашѐларни текшириб чиқиш, ашѐлар ва
ҳужжатларни олиб қўйиш тўғрисида белгиланган тартибда баѐнномалар
тузилади ва маъмурий ушлаб туриш тўғисидаги баѐнномага тегишли ѐзув
қайд этилади.
Барча олиб қўйилган ашѐлар ва буюмлар ҳамда уларнинг индивидуал
белгилари (рақами, серияси, ранги ва ҳ.к.) кўрсатилган баѐннома кўздан
кечириш ва олиб қўйишни амалга оширган шахс, холислар ва ҳуқуқбузар
томонидан имзоланади. Ҳуқуқбузар баѐнномани имзолашдан бош тортган
тақдирда унда бу ҳақда ѐзув қайд этилади. Баѐннома маъмурий
ҳуқуқбузарлик тўғисидаги иш йиғма жилдида сақланади.
Ҳуқуқбузар озод этилганда олиб қўйилган барча ашѐлар, ҳужжатлар,
бойликлар ва пуллар унга қайтарилади, ҳуқуқбузишнинг қуроли ѐки
бевосита объекти бўлган буюмлар, ашѐлар ва ҳужжатлар, қидирувда бўлган,
фуқаролик оборотидан олиб қўйилган, шунингдек, мусодара қилинадиган
ѐки пулини тўлаб олиб қўйиладиган буюм ва ашѐлар ҳамда қалбаки
ҳужжатлар бундан мустаснодир.
Қайтарилган ашѐлар, ҳужжатлар ва бошқа бойликларни олгани ҳақида
ҳуқуқбузар олиб қўйилганлиги кўрсатилган баѐнномага имзо чекади.
Ушланган шахсларнинг илтимосига кўра уларга ушлаб туриш вақти ва
сабаблари кўрсатилган маълумотномалар берилади.
Ҳуқуқбузишнинг қуроли ѐки бевосита объекти бўлган, ушланган
шахсдан олиб қўйилган ашѐ ва ҳужжатлар олиб қўйилгани тўғисида ѐзув
қайд этилган баѐннома билан бирга божхона органининг навбатчилик
қисмида, калити тезкор навбатчида бўладиган махсус жавонда сақланади.
Олиб қўйилган ашѐ ва ҳужжатлар (қурол-яроғ ва ўқ-дорилардан
ташқари) маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғисидаги материаллар билан
биргаликда мазкур ишни олиб боришга ваколатли божхона органи ходимига
топширилади ва Божхона қонун ҳужжатларини бузишлар тўғисидаги
материалларни рўйхатга олиш журналида унга имзо чектирилади.
Ушланган шахслардан олиб қўйилган қурол-яроғ ва ўқ-дориларни
божхона органининг тезкор навбатчиси ўзининг шахсий муҳри билан
сурғучланган махсус темир жавонда сақланади, сўнгра божхона органи
бошлиғининг ѐзма топшириғига биноан мазкур қурол-яроғ буюмларини
сақлаш вазифаси зиммасига юкланган ходим тезкор навбатчида сақланаѐтган
квитанция корешогига имзо чеккандан сўнг улар топширилади.
Агар текшириш, ушланган кишини шахсан кўздан кечириш ѐки унинг
ашѐларини қараб чиқиш пайтида шахснинг ҳаракатларида:
Do'stlaringiz bilan baham: |