Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси


 Эксперт хулосаси ва унинг натижаларини баҳолаш



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet76/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

4. Эксперт хулосаси ва унинг натижаларини баҳолаш. 

Криминалистик идентификация услуби криминалистик экспертизанинг 
барча турларини ўтказишда мантиқ илмига, идентификация назарияси ва 
криминалистик услуб асосларига таянади.
Ашѐвий далил бўлган объектларни, улардан қоладиган турли изларни 
текширишда ҳар қандай илмий тадқиқот фаолиятида қўлланиладиган 
кузатув, тажриба, таҳлил (анализ ва синтез), тахмин (гипотеза) индуктив ва 
дедуктив фикр юритиш каби усуллар қўлланилади.
Криминалистик экспертизаларни ўтказишда, шунингдек, эксперт 
мутахассислар криминалистиканинг илмий техник воситалари бўлган турли 
асбоб-ускуналар: оптика, компьютер, турли кўзга кўринадиган ва 
кўринмайдиган нурларни ишлатадиган мосламаларни, ѐритқичлар ва 
бошқаларни кенг қўллайдилар. 
Экспертиза объектларини текшириш қуйидаги тўрт босқичларда амалга 
оширилади.
1. Дастлабки текширув идентификациявий тадқиқотнинг биринчи 
босқичи бўлиб, экспертизага юборилган қарор (ажрим) билан танишиш 
экспертиза олдига қўйилган масалага ойдинлик киритади. Текшириладиган 
объектлар ва намуналар ҳар бири алоҳида кўздан кечирилади. Объектларни 
кўздан кечиришнинг мақсади уларнинг ашѐвий далиллигини сифатлайдиган 
аломатларини аниқлаш, индивидуаллик хусусиятларини ифодалайдиган 
белгиларни тахмин қилиш ва идентификация жараѐнида уларни қўллаш 
мумкинлигини аниқлашдан иборатдир.


Бу босқичда эксперт объектларни тадқиқот учун яроқли-яроқли 
эмаслигини, намуналар сони ва сифати нуқтаи-назаридан етарлилиги ѐхуд 
қўшимча маълумотлар ва намуналар зарурлигини аниқлайди. Босқичнинг 
муҳим вазифаларидан бири тадқиқот услубини танлаш, ўтказиладиган 
текширувларни 
белгилаш, 
уларни 
олдинма-кетинлигини 
аниқлаш, 
экспериментларни режалаштиришдан иборатдир. Маълум вазиятларда 
идентификациявий текширув шу босқичда тугатилади. Масалан, эксперт 
олдига қўйилган вазифа унинг ваколатига кирмаса ѐки намуналар етарлича 
тақдим этилмаса, эксперт текширувини амалга ошириш иложи йўқлиги 
тў¦рисида ҳужжат тузади. Объектларни алоҳида-алоҳида .кўздан кечириш 
мақсади уларнинг ашѐвий далил бўладиган аломатларини, индивидуаллик 
хусусиятларини ифодалайдиган белгиларини аниқлаш ва идентификация 
жараѐнида уларни қўллашдан иборатдир. 
2. Текширилувчи ва намуна нусха бўлган объектларни алоҳида-алоҳида 
кўздан кечириш, таҳлил қилиш бу текширув босқичининг вазифаси ашѐвий 
далил бўлган ва экспертизага юборилган бошқа объектларни ҳар бирини 
алоҳида таҳлил этиб, уларни индивидуаллик хусусиятини, яъни ўзига хос 
бўлган сифат белгиларини аниқлашдан иборатдир. 
Текширилувчи объект моддий буюм, нарса ѐки унинг бирор қисмидан 
қолган излари, бўлаклари, нусхаси ва бошқаси бўлиши мумкин. 
Отиш қуроли, отиш натижасида ҳосил бўлган излар, отилган ўқ ва 
гильзалар, портлатишдан қолган из қолдиқлари, жиноят қуроли сифатида 
ишлатилган турли буюмлар ва улардан қоладиган излар, инсоннинг қўли ва 
яланг оѐқ тавоннинг тери тузилиши хусусиятини ташкил қиладиган излар, 
дастхат, одамнинг ташқи қиѐфа тузилишини акс эттирувчи фото, видео ва 
суратлар, марҳумнинг 
суяк 
қолдиқлари 
(скелети) 
ва 
бошқалар 
криминалистик экспертиза текширадиган объектлар доирасига киради.
Солиштириб текширишга олинган, тайѐрланган намуна - нусхаларни 
ҳам эксперт алоҳида кузатиб таҳлил қилиб юқорида кўрсатилган 
масалаларни ҳал қилади. Намуна нусхаларни таҳлил қилишда уларни 
қаердан, қачон ва кимлардан олинганлиги, қайси гуруҳга мансублиги ва 
индивиуал белгилари, идентификация қилишга яроқлилиги аниқланади. 
Текширувнинг бу босқичида намуна ва нусхаларнинг сон-сифати, 
экспертиза тайинлаш ҳақидаги қарор, (ажримда) кўрсатилган маълумотларга 
мос олинганлиги ва идентификация ўтказишга етарли ва яроқли эканлиги 
аниқланади. 
3. Текширувнинг бу босқичида экспертиза объектлари ва уларнинг 
сифат-белгилари 
ўзаро 
солиштирилади. 
Экспертиза 
амалиѐтида 
қўлланадиган умумий услуб идентификация назарияси бўлиб, барча 
объектлар икки гуруҳни ташкил қилади. Идентивлиги (айнанлиги) 
аниқланадиган объектлар – текширилувчи, яъни ашѐвий далиллар бўлиб, 
иккинчи гуруҳни солиштириб текширишга восита бўлган намуна ва 
нусхалардир.


Солиштириб 
текшириш 
босқичида 
эксперт 
текширилувчи 
объектларнинг айнанлиги ѐки гуруҳ мансублигини аниқлаш учун улардаги 
сифат аломатларини намуналардаги сифат белгиларига солиштириб 
таққослайди. Ҳар бир умумий белгидан сўнг хусусий белгилар алоҳида-
алоҳида таққосланади, биринчисидаги индивидуаллик хусусияти иккинчи 
гуруҳдаги объектларда такрорланган ҳолдагина уларнинг ушбу белги бўйича 
айнанлиги белгиланади.
Солиштириб текшириш жараѐнида ўхшашлик ҳоллари билан бир 
қаторда айрим белгилар бир-биридан фарқ қилиши мумкин. Бу ҳолат 
текширилувчи (ашѐвий далил) объектнинг ҳосил бўлиш шароитига, унга 
дахлдор бўлмаган ѐки манфаатдор шахсларнинг ҳаракати, ихтиѐри таъсирида 
пайдо бўлиши мумкин. Текширув жараѐнида эксперт жиноят ишининг 
экспертизага алоқадор бўлган айрим ҳолатлари билан танишишни талаб 
қилиши мумкин. Бу масала текширувнинг дастлабки босқичида ва зарур 
бўлганда кейинроқ ҳам амалга оширилади.
Текширувнинг барча босқичлари ўзаро чамбарчас бо¦лиқдир, улар 
орасида қатъий бирор чегара ўтказиш мумкин эмас, алоҳида таҳлил 
қилишни, солиштириш чо¦ида ҳам давом эттриш мумкин. Зарур бўлган 
ҳолларда таҳлилий босқичга қайтиб айрим объектларни бошқатдан 
кузатишга тў¦ри келади, бундай текширувда бошқа услублар қўлланиб 
қўшимча материал (намуналар) талаб қилинади. Бу масала эксперт билан 
экспертиза тайинлаган суриштирувчи, терговчи, судья орасида амалга 
ошириладиган мулоқотда ҳал қилинади. 
Солиштириб текшириш жараѐнида эксперт махсус услубни қўллаш 
билан бирга криминалистик техника воситаларидан ҳам кенг фойдаланади, 
айниқса микро ва макро суратга тушириш, турли тажриба-экспериментлар 
ўтказиш каби усулларни қўллайди.
4. Текширув натижаларини баҳолаш ва якун ясаш босқичида 
идентификация жараѐнининг натижалари маълум бўлиб, улар тегишли талаб 
ва қоидалар асосида баҳоланиб экспертнинг хулосалари шаклланади. 
Таққосланиб текширилган объектларнинг бир гуруҳга кириши ва айнанлиги 
тасдиқланади ѐки айнанлиги инкор қилиниб ҳар қайси текширилган ашѐвий 
далил ва у билан таққосланган намуна бошқа турга тегишли эканлиги 
аниқланади. 
Текширилаѐтган ҳолат, яъни объектнинг айнанлигини исботи ѐки 
инкор қилиниши, алоҳида белги сифатларнинг ўхшашлиги ѐки фарқ қилиши 
асосида бўлмасдан, белгиларнинг барча йи¦индиси асосида шаклланмо¦и 
лозим. Шундагина хулоса илмий асосланган, объектив бўлади ва жиноят 
иши юзасидан далил манбаи бўлиб хизмат қилади. 
Экспертнинг тадқиқоти, текширув жараѐни ва натижалари махсус 
процессуал ҳужжат бўлган эксперт хулосасида баѐн этилади. Эксперт 
хулоаси процессуал қонуни асосида расмийлаштирилади (ЖПК 184-
моддаси), хулоса берган эксперт унинг учун шахсан жавобгардир. 


Эксперт хулосаси бошқа процессуал ҳужжатлар каби кириш, баѐнот ва 
якунловчи қисмлардан иборатдир. Експертиза хулосасининг кириш қисмида 
тайинлашга асос бўлган ҳолатлар, ким томонидан тайинланган, қандай 
объектлар тақдим этилган, ҳал қилиниши лозим бўлган масалалар ва бошқа 
маълумотлар ифода этилади.
Хулосанинг баѐнот қисми эксперт фаолиятини ифода этувчи асосий 
қисм бўлганлиги учун ―тадқиқот‖ босқичи деб номланиб, унинг моҳияти 
тўлароқ баѐн этилади. 
Хулосанинг бу қисмида эксперт ўтказган барча текширувлари: 
объектларни алоҳида кузатуви, сифат белгиларининг индивидуаллик, 
мустаҳкамлик даражалари, таққослаб солиштириш натижалари, хулоса 
шаклланиши қандай омилларга асосланганлиги, қўлланилган махсус 
криминалистик 
техника 
воситалари, 
турли 
услублар, 
ўтказилган 
экспериментал текширув тажрибалари ва бошқа ўтказилган чоралар тегишли 
галма-галликда ифода эттирилади ва улардан келиб чиққан хулоса 
кўрсатилади. 
Эксперт текширувининг якунловчи қисми унинг хулосаларидир. Бу 
қисмда экспертизага қўйилган саволларга аниқ, равон ва қисқа шаклда 
жавоблар ўз ифодасини топади. Хулосалар эксперт текширувига қўйилган 
масалаларга нисбатан тасдиқловчи ѐки инкор қилувчи шаклда берилади.
Эксперт амалиѐтида баъзи ҳолларда қатъиян хулоса бериш иложи 
бўлмайди, тахминий хулоса берилади. Бундай хулосанинг сабаби тўла ва 
асосланган тарзда эксперт ҳужжатининг тадқиқот қисмида ифодаланган 
бўлиши керак. 
Айрим ҳолларда эксперт хулоса беришнинг иложи йўқлиги тў¦рисида 
ҳужжат тузади (ЖПКнинг 185-моддаси). Бундай ҳужжатда эксперт олдига 
қўйилган саволлар унинг ваколати доирасига кирмаслиги, саволлар ҳуқуқий 
маънога эга бўлганлиги, текшириладиган объект тадқиқот ўтказишга 
яроқсизлиги ва бошқа сабабларга кўра масалани ечилишининг иложи 
йўқлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади.
Эксперт хулосаси процессуал ҳужжат бўлиб, жиноят иши юзасидан 
далил манбаи сифатида хизмат қилади ва ишдаги бошқа далиллар билан бир 
қаторда қонунда белгиланган умумий принциплар асосида баҳоланади.  

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   72   73   74   75   76   77   78   79   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish