Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

 
2.2. 
Тергов 
эксперименти 
натижаларини 
процессуал 
расийлаштириш. 
Эксперимент ўтказиш жараѐни ва ундан олинган натижалар процессуал 
расмийлаштирилиши лозим. ЎзР ЖПКнинг 156-моддасига биноан, 
эксперимент ўтказилганлиги ва унинг натижалари ҳақида Кодекснинг 90-92-
моддаларида назарда тутилган қоидаларга мувофиқ суриштирувчи баѐннома 
тузади ҳамда схемаларини чизиш, суратга, кино ва видеотасвирга олиш 
воситаларида мустаҳкамланади.
Эксперимент баѐнномаси суриштирувчи, терговчининг конкрет 
жиноий иш бўйича олиб борган харакати натижасини ўзида ифодаловчи 
муҳим далилий ҳужжатдир. У терговчи ѐки суриштирувчи ходим томонидан 
тузилади. Баѐнноманинг мазмуни эса объектив бўлиши, унда фақат тергов 
эксперименти даврида амалга оширилган синов ва эксперименга оид бошқа 
харакатларнинг ҳақиқий аҳволи кўрсатилган бўлиши керак. Баѐнномада 
суратлар, план ва схемалар ўз ўрнини топган бўлиши керак ва баѐннома 
тўғри расмийлаштирилган ва экспериментда қатнашган барча шахслар 
томонидан имзоланган бўлиши керак
Бундан ташқари, баѐнномада: 

эксперимент қандай мақсадда, қачон, қаерда ва қандай шароитда 
ўтказилганлиги; 

ҳодисанинг шароитини ва ҳолатини тиклаш айнан нималарда ўз 
аксини топганлиги; 

қандай тажриба ҳаракатлари қай тартибда, ким томонидан ва неча 
марта ўтказилганлиги; 

қандай натижалар олинганлиги кўрсатилган бўлиши лозим. 
Баѐннома тузилиши уч қисмдан, яъни кириш, баѐнот ва якунловчи 
қисмлардан иборат бўлади. Бу қисмларнинг барчаси бир-бири билан 
боғлиқдир. 
1. Баѐнноманинг кириш қисми қуйидаги тартибда ифодаланади: 
процессуал ҳужжатнинг номи ―Эксперимент баѐнномаси‖ тергов 
эксперименти ўтказилган ва баѐннома тузилган жойи ва вақти, эксперимент 
ўтказувчининг мансаби, унвони, исми, фамилияси, отасининг исми, уларнинг 


турар-жой адреси, мутахассисларнинг мансаби, вазифалари, исми, 
фамилияси, экспериментнинг бошқа қатнашчилари фамилияси, исми, яшаш 
жойларининг 
адреслари, 
эксперимент 
ўтказишда 
қўлланиладиган 
Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг моддалари, ўтказиладиган тергов 
экспериментининг мақсади кўрсатилади. 
2. Баѐнноманинг баѐнот қисми қуйидагилардан иборат бўлади: 
эксперимент ўтказиладиган жой, нималар асосида вазият қайта тикланади ва 
унинг мазмуни, эксперимент қатнашчиларининг синовлари бошланиши 
олдидан қўйилган жойлари, қабул қилинган сигналлар ва эксперимент 
қатнашчилари ўртасидаги алоқа воситалари, қилинган синовлар ҳар 
бирининг мукаммал баѐни, уларда қатнашган кишилар ва улар томонидан 
ижро этилган ҳаракатлар, синовлар қанча давом этилгани ва олинган
натижалари; ўтказилган синов шартларининг ўзгартирилгани ҳақида махсус 
белгилар; эксперимент вақтида фойдалнилган предметлар ва уларни тақдири 
кўрсатилиши лозим. Хусусан предметлар иш бўйича далилий ашѐ 
ҳисобланса қайд қилинади. 
3. Баѐнноманинг якунловчи қисми қуйидагилардан иборатдир: тергов 
ээксперименти даврида тузилган план ва схемалар, суратга олинган 
предметлар ва фотосуратлар илова қилинади. Бундан ташқари баѐнноманинг 
якунловчи қисмида: 

эксперимент ўтказилганлиги ҳақида баѐнноманинг ўқиб
эшиттирилганлиги. 

баѐнноманинг бирор қисмига тузатишлар бўлган бўлса бунга 
илова. 

эксперимент 
баѐнномасининг 
тўғри 
ѐзилганлиги, 
қўшимча(таклиф, изоҳлар) киритилганлиги ҳақида маълумот киритилади.
Баѐнномага эксперимент қатнашчиларининг ҳаммаси ўз имзоларини 
қўядилар. 
Эксперимент натижаларини баҳолаш тергов иши материалларини 
синчиклаб текшириш асосида хулосага келишлари ва шу билан объектив 
ҳақиқатни аниқлаш билан боғлиқдир. Эксперимент натижаларини ҳамда 
далилларни баҳолаш икки босқичда амалга оширилади. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish