Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси



Download 1,36 Mb.
Pdf ko'rish
bet57/97
Sana21.02.2022
Hajmi1,36 Mb.
#43541
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   97
Bog'liq
Криминалистика Маъруза БИ 2019-2

Эксперимент турлари. Тергов амалиѐтида бир қатор тергов 
экспериментини 
қўллашга 
тўғри 
келади. 
Улардан 
асосийлари 
қуйидагилардир: 
а) бирор ҳодисани амалга ошириш мумкинлигини аниқлаш мақсадида 
ўтказиладиган тергов экспериментлари (масалан, мазкур шахс бирон бир 
транспорт воситасида маълум хажимдаги юкни муайян вақт ичида тегишли 
масофани босиб ўта олиш учун) қўлланилади. 
б) муайян фактни кўриш ѐки эшитиш мумкинлигини аниқлаш 
мақсадида ўтказиладиган тергов экспериментлари (масалан, гувоҳлар, ўз 
қулоқлари билан автотранспорт шовқини, кишиларнинг гаплашган овозини 
эшитганликлари ѐки суриштирувчи, терговчини қизиқтираѐтган воқеани 


кўрганликлари тўғрисида айтганларини ҳақиқатга тўғри келишини тасдиқлаб 
олиш учун) ўтказилади. 
Бир иш бўйича гувоҳлардан бири кечаси соат 24 ларда мотоциклда
келаѐтган Жумабоевни юкланган катта хажимдаги кутиларни олиб 
келаѐтганлигини кўрсатади. Суриштирувчи гувоҳ кўрсатган шариотда 
Жумабоевни кўриш, у қандай кийимда эканини аниқлаш мақсадида тергов 
экспериментини ўтказади. Эксперимент натижасида гувоҳнинг кўрсатуви 
тамоман нотўғри эканлиги тасдиқланган. 
в) бирор харакатни содир қилиш мумкинлигини аниқлаш учун тергов 
эксперименти (масалан, бирор тешик орқали контейнерга, транспорт 
воситасининг юк хонасига кириш ва ундан предметни олиб чиқиш, маълум 
вазиятда бирор харакатни содир қилиш мумкинлигини аниқлаш учун) 
ўтказилади. 
Айбланувчи Б. 10 жуфт аѐллар пальтосини контейнер ичига 
жойлаштирганлигини кўрсатди. Кўрсатувнинг тўғрилигини аниқлаш учун 
эсперимент қилиб кўрилди. Экспериментнинг бошланишидаѐқ Б. 
кўрсатувининг нотўғрилиги маълум бўлади, чунки 10 жуфт пальтони бира 
тўла кўтариб олиб ҳамда жойлаштирганлигини кўрсатувда баѐн қилганига 
тўғри келмайди, демак жиноятчиларни қидиришни давом эттириш керак 
бўлади; 
г) тергов қилинаѐтган воқеа вазиятини тиклаш учун ўтказиладиган 
тергов экспериментлари. Тергов экспериментининг бу тури иш бўйича 
жиноятнинг содир қилиниши вазиятини кўп ўрганишини талаб қилади. 
д) содир этилган жиноят ҳодисасини тиклаш учун ўтказиладиган 
тергов экспериментлари. Бу хил тергов экспериментлари контейнерларни 
қулфларини бузиб кириш ва шу каби ҳолатларни аниқлаш талаб қилинган 
ҳолларда жиноятчини кўрсатувларини текшириш ва аниқлаш учун 
ўтказилади. 
Бу ҳолда жиноий харакатнинг характерини ва аниқланиши лозим 
бўлган воқеа вазиятини сунъий тиклаш билан тажрибада синаб кўриш учун 
эксперимент ўтказилади. Масалан, кўчани кесиб ўтаѐтган шахсни машина 
уриб кетган бўлса ва бу ҳолатда айб жабрланувчига тўнкалса, терговчи 
ҳодиса содир бўлган вазият ҳолатини тиклаш билан эксперимент ўтказиб, ўз 
олдига, яъни шу конкрет вазият ҳолатида фалокатнинг олдини олиш 
мумкинлигини ѐки мумкин эмаслигини ҳал қилади. Бунда ҳайдовчи тормоз 
бериш йўли билан машинанинг юришини секинлатиши мумкинмиди ѐки 
бошқа харакат билан кўнгилсиз воқеанинг олдини олишга харакат қилганми 
ѐки бунинг иложи бўлмаганми деган саволларга жавоб олади. 
Эксперимент иштирокчилари. Эксперимент иштирокчилари ичида 
марказий ўринни сўзсиз суриштирувчи, терговчи ва харакатни бажариш 
юклатилган тезкор ходим ҳисобланади. Эксперимент иштирокчиларини 
танлаш терговчига ва ўтказилаѐтган экспериментнинг характерига 
боғлиқдир. Эксперимент баѐнномасини терговчининг ўзи тузади. 
Эксперимент натижалари тўғри ва аниқ баѐн қилиш муҳим аҳамиятга эга. 
Суриштирувчи, терговчи, эксперимент ўтказишда давлат ва жамоат 
органлари ва уларнинг вакилларидан ҳамда айрим фуқаролардан 


топширилган маълум харакатнинг бажарилишини талаб қилиш ҳуқуқидан 
фойдалана олади. Эксперимент ўтказишда, холислар иштирок 
қилиши лозим бўлган мутахассислар ва бошқа иштирокчилар доирасини 
белгилайди. Эксперимент ўтказишда раҳбарликни суриштирувчи, терговчи 
олиб боради. 
Эксперимент ўтказиладиган жой бошқа туман территориясида бўлса, 
конкрет шахсларни жалб қилиш шарт бўлмаса, бу ҳолда умумий тартибда 
ҳал қилинади. Эксперимент маълум шахсларнинг иштирок қилишини зарур 
деб топса, лекин эксперимент ўтказиладиган жой бошқа туман
территориясида бўлса иштирокчилар билан бирга терговчининг ўзи ўша 
жойга боради. 
Холислар терговчи томонидан бажарилган харакатларни ўз ичига олган 
тергов харакатларининг мазмунан объективлигини гувоҳлантирадилар.
Холислар 
фақатгина 
тергов 
харакатининг 
гувоҳи 
бўлмасдан, 
экспериментларнинг ҳам актив қатнашчиларидирлар. Эксперимент вақтида 
унинг иштирокчиларига юклатилган вазифанинг жиддийлигини англашлари 
вазифаларни бажаришда виждонан муносабатда бўлишлари, эксперимент 
вақтида маълум бўлиб қолган иш материалларини сир сақлаш лозимлигини 
билишлари шарт. 
Эксперимент тезкор маълумотларга асосланиб ўтказилаѐтганда тезкор 
ходимнинг экспериментда қатнашуви айниқса мақсадга мувофиқдир. 
Эксперимент давомида ўтказиладиган синовларнинг мазмунини ўзгартириш 
билан тезкор маълумотларни текшириш мумкин. Эксперимент ўтказишда 
мутахассиснинг иштирок этиши мақсадга мувофиқдир. Мутахассис 
эксперимент вазиятини қайта тиклаш ва ўтказиш олдидан қатнашувчиларни 
жой-жойига қўйишда, техникавий жиҳатдан тўғри ўтказилишига ѐрдам 
беради, эксперимент натижаларига баҳо беришда терговчига зарур бўлган 
маслаҳатларни беради. Эксперимент ўтказишда воқеани ўз кўзи билан гувоҳ 
ва жабрланувчилар иштирок этишлари мумкин. 
Гувоҳ юз берган ҳодиса вазиятини қайта тиклашга, шу билан бирга юз 
берган ҳодисанинг қандай давом этганига доир керакли маълумотларни 
беради. Эксперимент, гувоҳларнинг кўрсатувларини текшириш мақсадида 
ўтказилса, гувоҳларнинг ўзлари тегишли харакатни шахсан намойиш қилиш 
билан қатнашадилар. 
Эксперимент айбланувчининг кўрсатувини текшириш мақсадида 
ўтказилаѐтган бўлса, бу ҳолда айбланувчини эксперимент ўтказишга 
қатнашиш учун жалб қилиш мақсадга мувофиқдир. Айбланувчи жиноят 
содир бўлган вақтда бажарган харакатларни тўла намойиш қилади, иш 
бўйича тўғри маълумотлар бера бошлайди. 

Download 1,36 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   53   54   55   56   57   58   59   60   ...   97




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish