4.2. Ҳужжатларни техник-криминалистик тадқиқ этиш
вазифалари.
Ҳужжатларни техник-криминалистик тадқиқ этиш қуйидаги умумий
вазифалардан иборат:
1)
ҳужжатларнинг тайѐрлаш усули ѐки шу ҳужжатнинг қайсидир
бир цисмларини тайѐрлаш тарзи ўрганилади;
2) ҳужжатга, яъни унинг дастлабки мазмунига узгартишлар кири-
тилганлиги ҳолати ўрганилади;
3) ҳужжатларни расмийлаштириш пайтида ишлатилган воситаларнинг
айнанлигини аницлаш (ѐзув машинкалари, печатлар, мухрлар, штамплар,
касса аппаратларининг айнанлиги аницланади);
4) ҳужжат қайси материалдан тайѐрланганлигини аниқлаш. Ўзбекистон
Республикасида энг кўп цалбакилаштириладиган ҳужжат бу - кассаллик
цогози бўлиб, у 23,6 фоизни ташкил қилар экан. Мехнат дафтарчаси 12
фоизни, хайдовчилик гувохномаси 11,8 фоизни, касса чеклари 5,2 фоизни,
маълумотномаларни қалбакилаштириш 4,8 фоизни ташкил қилар экан.
Криминалистик илмий-техник воситалари қўлланиб, ҳужжатларни текшириш
криминалистик-экспертиза
муассаларида
(ИИВ
ва
Х.Сулайманова
Республика Суд экспертиза марказида) амалга оширилади. Ҳуқуқбузарлар
жиноят содир этиш мақсадида, айникса божхонага доир жиноятларни,
ҳужжатларнинг аввалдаги ѐзилган ҳақиқий тексти уни ўчириш, йўкотиш,
кўшимча сўз ва рақамларни киритиш йўли билан ўзгартирадилар.
Кўпгина жиноий ишлар суриштирув-тергов ишлари текшириш
жараѐнида мана шундай ҳужжатлар далилий ашѐ сифатида криминалистик
идентификация объекти бўлиб хизмат қилади ишни очиш учун зарур бўлган
ҳолатларни аниқлашга ѐрдам беради.
Ҳужжатларни текшираѐтиб суриштирувчи энг аввало зарурий
реквизитлар мавжудлигини текширади:
битим иштирокчиси бўлган фирмаларнинг - экспортчи фирма (юк
жўнатувчи) ва импортчи фирма (юк қабул қилиб олувчи) номлари;
уларнинг манзилгоҳлари;
телефон, факс рақамлари;
ҳужжатнинг номи ҳамда унинг ѐзилган санаси ва жойи;
шартнома ѐки буюртма рақами;
унинг имзоланган санаси (битимни бажариш бўйича ҳужжатлар
учун);
наряд, транспорт, юкни тушириш спецификацияси рақамлари;
товар номи ва тавсифи, унинг миқдори (жойлар миқдори, нетто ва
брутто оғирлиги, кубатураси);
ўраш ва маркалаш шакли;
қиѐслаш воситалари (пломба, мухир ва штамплар).
Суриштирувчи томонидан ҳужжатларни кўздан кечириш юқорида
санаб ўтилган ҳар бир ҳужжатни, уларнинг мўлжалланган мақсади ва уларни
тўлдириш талабларини билишни тақозо этади.
Муҳим маълумотлар, масалан божхона қийматини аниқлаш учун ва ҳ.з,
қуйидаги ҳужжатларда бўлиши мумкин:
ташқи савдо шартномасига дахлдор бўлган учинчи шахслар билан
шартномаларда;
ушбу шахсларга сотувчи фойдасига амалга ошириладиган тўловлар
ҳисобида;
воситачилик хизматлари учун ҳисобларда;
бухгалтерлик ҳужжатларида;
омбор битимларида;
ишлаб чиқарувчи фирмалар катологлари ва прайс варақларида;
мазкур фирмаларнинг баҳоланаѐтган товарга калқўляцияларида.
Ҳужжатларни кўриб чиқиш жараѐнида суриштирувчи олдида юзага
келган кўплаб масалаларни ҳал қилиш имконини беради. Энг муҳим
масалалардан бири аниқланган товар ва унинг кўрсаткичлари ҳужжатлардаги
маълумотларга мос келиш – келмаслигини аниқлашдир. Шу орқали
товарларни декларацияламаслик йўли билан амалга оширадиган контрабанда
усулдаги ҳолати аниқланади.
Масалан, товар божхона чегарасидан олиб ўтилаѐтган контейнер ѐки
трейлернинг олдинги қаторлари товар ва транспорт ҳужжатларида
кўрсатилган товарлар, уларнинг орқасида эса контрабанда буюмлари (қурол-
яроқ, наркотик ва бошқалар) ѐки товарлари, жумладан маркаланмаган акциз
товарлари: алкогол ва тамаки маҳсулотлари ва бошқа таъқиқланган буюмлар
(товары двойного назначения) ортилган ҳолларда.
Контрабанданинг энг кенг тарқалган усули божхона чегарасидан олиб
ўтилаѐтган товарни бошқа ном билан декларациялаш, шунингдек
товарларнинг келиб чиқиш мамлакатини нотўғри кўрсатиш билан боғлик
бўлган ҳолатлардир. Бундай қоидабузарликларни аниқлаш учун ташқи савдо
битимини тайѐрлаш, товарларни ишлаб чиқариш билан боғлик бўлган
ҳужжатлар ва бошқа ҳужжатлар кўздан кечирилади.
Маҳаллий фирма томонидан чет эллик шерик билан олдиндан
келишган ҳолда товар нархини камайтириб кўрсатиш каби ҳолатларнинг
аниқланиши ҳам ҳужжатларни синчиклаб кўздан кечиришни талаб қилади.
Божхонага доир жиноятларни, шу қатори контрабанда жиноятини
содир этишда божхона режимлари билан боғлиқ бўлган турли хил
айѐрликлардан ҳужжатлар ѐрдамида фойдаланилади.
Божхонага доир содир этилган жиноятни суриштирув, дастлабки
тергов жараѐнида суриштирувчи, терговчига шахсни гувоҳлантирувчи турли
ҳужжатларни, ѐзма шаклдаги юридик фактларни, моддий ва пул
маблағларининг ҳисоб-китобини акс эттирувчи ѐзишмаларни ўрганишга
ҳамда текширишга тўғри келади.
Контрабанда жинояти бўйича тез-тез ҳужжатларни кўздан кечириш
зарурати юзага келади, айниқса товарларни божхона ҳужжатлари ѐки
қиѐслаш
воситаларидан
алдаш
йўли
билан
фойдаланиб,
ѐҳуд
декларацияламасдан ѐки нотўғри декларациялаш йўли билан олиб ўтиш
ҳолларида бундай ҳужжатларга экспорт, импорт битимларини тайѐрлаш,
экспортга мўлжалланган товарларни ишлаб чиқаришни таъминлаш, экспорт
товарини юклашга тайѐрлаш бўйича ҳужжатлар, банк-тўлов операциялари
бўйича ҳужжатлар, тижорат, суғурта, транспорт, транспорт-экспедиторлик,
божхона ҳужжатларини киритиш мумкин.
Ҳужжатларни текшириш эса товарларни божхона чегарасидан олиб
ўтишнинг асл мақсадларини аниқлаб бериши ҳам мумкин.
Умуман олганда, ҳужжатларни кўздан кечириш иш бўйича ҳолатларни
аниқлаш бўйича «бошланғич нуқта» бўлиб ҳисобланади. Ҳужжатлар
текширилганда «товарлар йўналиши», контрабандага даҳлдор бўлиши
мумкин бўлган шахслар доираси аниқланади. Агар суриштирувчида
ҳужжатларни кўздан кечиришда саволлар юзага келган бўлса, у мазкур
саволларни ҳужжатларни тайѐрлашга алоқадор шахсларни сўроқ қилиш
жараѐнида ҳал қилиши мумкин.
Суриштирувчиларга нафақат божхона расмийлаштирувини амалга
ошириш билан шуғулланувчи бўлинмаларнинг мутахассислари, балки
божхона лабораториялари мутахассислари ҳам катта ѐрдам беришлари
мумкин. Ҳужжатларни кўздан кечириш суриштирувчининг келгуси
ҳаракатлари дастурини ҳам белгилаб олишга ѐрдам беради. Масалан,
ҳужжатларга асосан олиб кирилаѐтган товар бир мамлакатда ишлаб
чиқарилган, аслида эса бошқа мамлакатларда тайѐрланган ҳолларда.
Суриштирувчи тегишли тергов ҳаракатларини амалга оширади: товарнинг
келиб чиқиш мамлакатига доир топшириқнома ва сўровномалар юборади,
экспертиза тайинлайди ва ҳ. Ҳужжатларни кўздан кечириш жараѐнида битим
қиймати камайтириб кўрсатилган деган гумон юзага келса, суриштирувчи
мазкур товарларнинг асл нархини аниқлаш учун чет эллик шерик
мамлакатининг солиқ ва бошқа органларига сўровнома ва топшириқномалар
юборади.
Одатда корхона ходимлари – товар ишлаб чиқарувчилар ва бошқа
шахсларнинг жиноий фаолияти контрабанда билан бир вақтда амалга
оширилади. Ҳужжатларни текшириш сўроқ қилиниши лозим бўлган шахслар
доирасини ажратиб олиш ва бошқа тергов ҳаракатларини белгилаб олиш
имқонини беради.
Ҳужжатларни кўздан кечиришда ҳужжатлардаги матнларнинг, муҳр ва
штампларнинг, матн чоп этилган бланк ва қоғозларнинг ҳақиқийлигини,
ҳужжатлардаги мансабдор шахслар имзоларининг мавжуд имзолар
намуналарига мувофиқлигини аниқлашга алоҳида эътибор бериш керак.
Божхона расмийлаштирувига оид белгиларни, яъни турли хил назорат
пломбалари, акциз ва махсус йиғим маркалари, елимли ва металл ленталарни
божхона ѐки товар қиѐслаш белгилари мавжуд бўлган қулфларни кўздан
кечириш улар очилган ѐки очилмаганлиги фактини аниқлаш учун амалга
оширилади. Кўздан кечиришда оптик катталаштирувчи ускуналар: лупалар,
микроскоплар, ҳужжатларни ультрабинафша ва инфрақизил нурларда кўздан
кечириш имқонини берувчи махсус ѐриткичлар қўлланилади.
Агар ҳужжатлар, муҳрлар, штамплар, бланклар, ҳужжатлар
реквизитларининг
ҳақиқийлигини
аниқлашга
ҳужжатларни
кўздан
кечиришнинг ўзи камлик қилса, криминалистик экспертизалар тайинланади.
Контрабанда ва божхона соҳасига оид бошқа жиноятлар бўйича одатда
ҳужжатларни олиб қўйиш зарурати туғилади.
Ҳужжатларни олиб қўйишда мутахассислар ѐрдамидан фойдаланиш
мақсадга мувофиқ. Олиб қўйилиши лозим бўлган ҳужжатлар контрабанда
предметига боғлиқдир. Масалан, агар Ўзбекистон Республикаси божхона
чегарасидан контрабанда йўли билан хорижий енгил автомашина олиб
келинган бўлса, у ҳолда қуйидаги ҳужжатлар олиб қўйилиши керак: олди-
сотди битими ѐки ушбу шахснинг номи ѐзилган товар чѐки ѐҳуд автомобилга
эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат; автомобилнинг транзит техник
паспорти (унда автомобиль олиб чиқиш мамлакатида ҳисобдан чиқарилгани
ҳақида белги бўлиши ѐки автомобиль олиб чиқиш мамлакатида ҳисобдан
чиқарилгани ҳақида маълумотнома мавжуд бўлиши керак); сотиб олинган
автомобилда чегара кесиб ўтилганлигини тасдиқловчи чегара божхона орган
белгиси мавжуд бўлган божхона декларацияси. Агар автомашинани етказиб
бериш машина эгаси бўлмаган бошқа шахсга топширилган бўлса, у ҳолда
қўшимча равишда автомашинани етказиб беришга ишончнома, етказиб
берувчининг
чегарани
кесиб
ўтганлигини
тасдиқловчи
божхона
декларацияси, автомобиль эгасининг божхона декларацияси олинади.
Бухгалтерлик ҳужжатларини олиш зарурати бўлса энг аввало
ташкилотга ва мазкур ташкилот бухгалтерия ҳисоби ҳолатига жавобгар
шахснинг буйруқ ѐки фармойиши; тасдиқланган бухгалтерия ҳисоби
счѐтлари иш режаси, хўжалик операцияларини расмийлаштиришда
қўлланилиши лозимлиги тасдиқланган дастлабки ҳисоб ҳужжатлари
шакллари, ички бухгалтерия ҳисоби учун ҳужжатлар шаклллари;
тасдиқланган инвентаризация ўтказиш ва мулк ҳамда мажбуриятлар
турларини ўтказиш тартиби, ҳисоб-китоб маълумотларини технологик қайта
ишлаш ва ҳужжатларнинг айлануви қоидалари, хўжалик операциялари
устидан назорат қилиш тартиби.
Контрабанда транспорт воситаларидаги махсус сақлаш жойларида
аниқланган
ҳолларда,
транспорт
воситасига
юк
ташиш
рухсат
берилганлигини тасдиқловчи божхона органлари томонидан бериладиган
гувоҳномаларни; мазкур гувоҳномаларга илова қилинадиган фотосуратлар ва
расмларни олиб қўйиш керак.
Йўловчилар томонидан амалга ошириладиган контрабанда тўғрисидаги
ишлар бўйича уларнинг билетларини олиб қўйиш ва кўздан кечириш лозим.
Жумладан, авиабилетларни олиб қўйиш ва кўздан кечириш контрабанда
йўналишини, контрабанда предметлари олинган жой ва шу кабиларни
аниқлаш имқонини беради. Айнан авиабилетлардаги маълумотлар
суриштирувчига гумонланувчи ва айбдорларни улар у ѐки бу шаҳарда нима
мақсадда бўлгани, нега айнан шу йўналиш танлангани ва бошқалар ҳақида
сўроқ қилишга имқон яратади. Шу асосда мазкур шахслар Интерполда
ҳисобда туриши ѐки турмаслигини аниқлаш учун сўровномалар юборилади.
III-БЎЛИМ. КРИМИНАЛИСТИК ТАКТИКА
Do'stlaringiz bilan baham: |