Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўҒрисида [Кўчирма] «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида»


IV. ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ



Download 75,29 Kb.
bet5/8
Sana30.03.2022
Hajmi75,29 Kb.
#519416
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ПКМ374

IV. ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ОРГАНЛАРИНИНГ ҲУҚУҚЛАРИ
9. ДБҚ органлари юкланган вазифаларни самарали бажариш мақсадида қонунчиликда белгиланган тартибда қуйидаги ҳуқуқларга эга бўлади:
божхона ҳуқуқ бузилишларини аниқлашнинг техник ва махсус воситаларини қўллаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона органлари ваколатига тегишли бўлган ишлар бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув олиб бориш;
(9-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишларни юритиш, бундай ишларни кўриб чиқиш ҳамда юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан божхона қонунчилиги бузилганлиги учун таъсир кўрсатиш чораларини қўллаш, уларнинг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва қўллаш;
тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш;
божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган товарлар ва транспорт воситалари кўздан кечирилиши (қайта кўздан кечирилиши)ни ҳамда уларга ҳужжатлар тақдим этилишини талаб этиш; товарлар ва транспорт воситаларини кўздан кечириш (қайта кўздан кечириш), етарлича асослар мавжуд бўлганда эса-жисмоний шахсларни шахсан кўздан кечириш;
бевосита божхона ҳуқуқ бузилишлари буюмлари ҳисобланган товарлар, транспорт воситалари ва бошқа буюмларни ушлаш ва олиб қўйиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
экспорт қилиш тақиқланган буюмлар ва маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқаришда, шунингдек, акциз маркалари билан маркаланмаган тамаки маҳсулотлари ва спиртли ичимликларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига келтиришда, транспортда ташишда (халқаро транзитдан ташқари) ва сақлашда мусодара қилиш (хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан суд тартибида) тўғрисида қарор қабул қилиш;
(9-банднинг саккизинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
транспорт воситаларини мажбуран тўхтатиш, Ўзбекистон Республикаси бож ҳудудини божхона органларининг рухсатисиз тарк этган денгиз, дарё ва ҳаво кемаларини қайтариш;
пломбаларни очиш, багажниклар, юк бўлмалари, транспорт воситалари кузовлари, контейнерлар ва бошқа транспорт тарасининг тамба қурилмаларини очиш;
мулкчилик шаклларидан қатъи назар, юрдик ва жисмоний шахсларнинг божхона назоратидан ўтиши керак бўлган товарлари ва транспорт воситалари турган ҳудудига ва биноларига тусиқсиз кириш, шунингдек назорат қилиш божхона органларига юкланган фаолиятни амалга ошириш;
товарлар ва бошқа буюмлар пробалари ва намуналарини олиб қўйиш уларни тадқиқ (экспертиза) қилиш;
шахсдан унинг ваколатларини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилиш;
вазирликлар, идоралар, маҳаллий ҳокимият органларидан, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жойлашган юридик ва жисмоний шахслардан (мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар) божхона иши (назорати)ни амалга ошириш учун зарур бўлган маълумотлар, материаллар ва ҳужжатларни сўраш ва олиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хўжалик юритувчи субъектларнинг ҳисоб-китоб счётларидан божхона тўловлари сўзсиз тартибда ўтказилиши тўғрисида, божхона тўловлари бюджетдан хўжалик юритувчи субъектлар счётига қайтарилиши тўғрисида банкларга ва бошқа молия-кредит муассасаларига белгиланган тартибда топшириқлар бериш;
(9-банднинг ўн бешинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
кўрсатиб ўтилган топшириқ кечиктирилган ёки бажарилмаган ҳар бир кун учун ўтказилиши ёки қайтарилиши керак бўлган божхона тўловлари суммасидан банклардан ёки бошқа молия-кредит муассасаларидан, шунингдек хўжалик субъектларидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорида божхона тўловлари тўлаш муддати кечиктириб юборилган ҳар бир кун учун белгиланган тартибда 0,5 фоиз миқдорида пеня ундириш;
(9-бандининг ўн олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 25 декабрдаги ПҚ-2099-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 52-сон, 690-модда)
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда божхона йиғимлари ставкаларини белгилаш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона ва эркин омборларни, божсиз савдо дўконларини очиш, божхона ташувчилари сифатидаги фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига рухсатномалар бериш;
(9-банднинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/672/1773-сон)
ташқи иқтисодий алоқалар қатнашчиларининг ташқи иқтисодий фаолиятини тўхтатиш тўғрисида белгиланган сабаблари кўрсатилган тақдимнома киритиш;
божхона назоратини амалга оширишга кўмаклашиш учун мутахассислар ва экспертларни жалб қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
ўз ваколатлари доирасида божхона назорати остидаги товарларни қайта рўйхатдан ўтказиш ва ушбу товарларга тааллуқли ҳужжатларни текшириш.
(9-банднинг йигирма биринчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 10 ноябрдаги 235-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 46-47-сон, 458-модда)
10. Божхона органларининг мансабдор шахслари хизмат вазифаларини бажариш чоғида табель ўқотор қуролини ва якка тартибда ҳимояланиш воситаларини олиб юриш, сақлаш, қўллаш ва фойдаланиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Download 75,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish