Сирдарё вилоят суди иқтисодий
ишлар бўйича судлов ҳайъатига
Даъвогар: “Yangiyer dekon bozori” МЧЖ
манзил: Янгиер шахри Гулшан кўчаси
х/р 20208000400200878001
ИНН 201896819 МФО 00909
АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” Янгиер шахар филиали
Жавобгар: “YANGIER-UNIVERSAL SAVDO” МЧЖ
манзил: Янгиер шахри Пахтакор кўчаси
х/р 20208000704913165001
ИНН 301988368 МФО 00909
Банк: АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”” Янгиер шахар филиали
4-1201-2102/438-сонли иш бўйича Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 02.04.2021 йил кунги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар “YANGIER-UNIVERSAL SAVDO” маъсулияти чекланган жамият томонидан
Тел. 99-477-77-67, 97-275-65-55.
А П Е Л Л Я Ц И Я Ш И К О Я Т И
Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 02.04.2021 йил кунги ҳал қилув қарорига асосан даъвогар “Yangiyer dekon bozori” МЧЖнинг жавобгар “YANGIER-UNIVERSAL SAVDO” МЧЖга нисбатан ижара ҳақи ва пеня ҳамда олдиндан тўланган суд харажатларини ундириш хақидаги даъво аризаси қисман қаноатлантирилиб, жавобгардан даъвогар фойдасига 117.875.795 сўм асосий қарз, 7.300.000 сўм пеня ва олдиндан тўланган 3.393.297 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Суднинг мазкур ҳал қилув қарори адолатсиз ва ноқонуний бўлиб, қуйидагиларга асосан бекор қилиниши ва даъвони рад этилиши хақитда қапрор қабул қилиниши лозим деб ҳисоблаймиз.
Биринчидан: Муқаддам “YANGIER-UNIVERSAL SAVDO” МЧЖга ажратилган ер майдони “Янгиер Дехқон бозори” МЧЖга тегишли ер майдони эмаслиги важи билан хуқуқни мухофаза қилувчи идораларга мурожаат қилинган.
Мазкур аризаларга асосида Сирдарё вилоят ИИБ хузуридаги ТБ томонидан олиб борилган тергов натижасида бўйича 2019 йил 03 сентябр кунги қарорга асосан Янгиер шахар собиқ архитектори С.Тян “Янгиер дехкон бозори” МЧЖнинг сохта ситуационний планини тайёрлаб, планда “YANGIER-UNIVERSAL SAVDO” МЧЖга ажратилган ер майдони гуёки “Янгиер дехкон бозори” МЧЖнинг ер майдони ҳудудида жойлашган деб кўрсатиб, ушбу планни унинг жиноий ҳатти-харакатларидан хабари бўлган Янгиер шаҳар “Ермулккадастр” бўлими собиқ бошлиғи А.Таджибоевга тақдим қилиб, А.Таджибоев ушбу ситуацион планни сохталигини била туриб, кадастр хужжатларини расмийлаштириб берганлиги, “Янгиер дехқон бозори” МЧЖ собиқ рахбари А.Зокиров 1999 йил 13 апрель куни тузилган деб кўрсатилган ситуацион планга 2004 йилда ташкил топган “Янгиер дехқон бозори” МЧЖнинг мухрини ва ўз имзосини қўйиб сохталаштириб, ушбу план асосида олинган кадастр ҳужжатини қалбаки эканлигини билган ҳолда хужжатдан фойдаланиб келиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 209-моддаси 1-қисми, 228-моддаси 3 қисмида кўрсатилган жиноятларни содир қилганлиги аниқланган ва уларни терговга қадар текшириш жараёнида айбига чин кунгилдан иқрор бўлиб, пушаймонлиги, биринчи жиноят содир қилганлиги хақидаги аризаларига асосан уларга нисбатан жиноят иши Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 84-моддаси 5-қисми 2-бандига асосан тугатилган.
Яъни, “YANGIER-UNIVERSAL SAVDO” МЧЖга ажратилган ер майдони қалбаки хужжатга асосан Янгиер Дехқон бозори худуди деб сохта хужжат тайёрланганлиги тўлиқ исботланган. (Сирдарё вилоят ИИБ хузуридаги ТБ қарори илова қилинади.)
Юқоридагилардан ташқари, Янгиер шахар хокимининг 28.06.2011 йилги 373-сонли қарорига асосан 04.08.2011 йил “Савдо комплекси қурилиши учун ер майдони ажратилиши хақида” 440-сонли қарори қабул қилинган. Шунингдек, 2012 йил 9 январда “Савдо комплексини фойдаланишга қабул қилиш, “Савдо комплекси” (умумий ер майдони 1960,91 кв.м, қурилиш майдони 1363,46 кв.м) “YANGIER-UNIVERSAL SAVDO” МЧЖнинг хуқуқий мулки эканлиги тан олинганлиги” хақида 10-сонли қарор қабул қилинган. (Қарор нусхаси илова қилинади.)
Ушбу қарорларга асосан эгалик хуқуқини тасдиқловчи ва ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат руйхатига олинганлиги хақида гувохнома берилган. Ушбу қарорлар ва гувохномалар хозирги кунда қонуний кучда турибди.
Do'stlaringiz bilan baham: |