Иккинчидан:Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2019 йил 25 март кунги 159-сонли ижара шартномасида қуйилган имзо жавобгар, яъни “YANGIER-UNIVERSAL SAVDO” МЧЖ раҳбарини эмаслиги хақидаги важлар суд томонидан умуман текширилмади.
Вахоланки, шартнома жавобгар муҳри билан тасдиқланган бўлсада, амалдаги қонунчиликк мувофиқ, хўжалик юритувчи субъектнинг муҳри босилганлиги шартномани у билан тузилганлигини англатмайди.
Бундан ташқари, ушбу ҳолат яъни сохта имзо билан ижара шартномаси расмийлаштирилганлиги ҳолати бўйича Янгиер шаҳар прокуратурасига ариза билан мурожаат қилинган бўлиб, прокуратура томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. (Ариза нусхаси илова қилинади.)
Учинчидан: Даъвогар томонидан судга тақдим этилган 2019 йил 25 март кунги 159-сонли ижара шартномасида жавобгар билан 74.467.008 сўмга ижара шартномаси тузилган бўлсада, суд томонидан ФКнинг 553-моддаси асос қилиниб, 117.875.795 сўм ундирилган.
Лекин суд томонидан “Мулк ижараси шартномасига оид фуқаролик қонун ҳужжатлари нормаларини иқтисодий судлар томонидан қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Пленум қарорининг “Судларнинг эътибори ФК 539-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказиш мажбурий эканлигига қаратилсин... Кўчмас мулк ижараси шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талабига риоя қилмаслик ФКнинг 112-моддасига асосан унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келади. Бунда ФКнинг 114-моддасида назарда тутилган битимларнинг ҳақиқий эмаслигининг оқибатлари қўлланилади.” деб кўрсатилган талабига;
-“ФК 538-моддасининг мазмунидан келиб чиқиб, мулкнинг эгаси ёхуд қонун ёки мулкдор томонидан мулкни ижарага бериш ваколати берилган бошқа шахслар ижарага берувчи бўлиши мумкин. Ижарага берувчининг мулкдор эканлиги масаласини аниқлашда судлар мулкка бўлган ҳуқуқни белгиловчи (эгалик ҳуқуқи давлат рўйхатидан ўтказилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, олди-сотди шартномаси, кадастр ҳужжатлари, транспорт воситасига техник паспорт ва бошқалар) ва ижарага берувчи ҳақиқатда ҳам мулкдор эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни талаб қилишлари лозим.” деб кўрсатилган талабига;
“Шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш заруратини баҳолашда судлар ҳисобга олишлари керакки, бино (иншоот)ни ижарага бериш шартномасининг амал қилиш муддати жорий йилнинг бирор бир ойининг 1-санасидан кейинги йилнинг олдинги ойи 30-санасигача (31-санасигача) белгиланганда, ФК 574-моддасининг тўртинчи қисмини қўллаш мақсадида бир йилга тенглаштирилган деб тан олинади.” деб кўрсатилган талабига;
“Кўчмас мулк ижараси шартномаларини давлат рўйхатидан ўтказишга мажбурлаш тўғрисидаги ишларни кўриб чиқишда судлар эътиборга олиши керакки, ВМнинг 02.06.1997 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тўғрисида»ги 278-сонли қарори билан тасдиқланган «Бинолар ва иншоотларнинг давлат кадастрини юритиш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 7-банди иккинчи қисми мазмунидан келиб чиқиб, ижара шартномасини рўйхатдан ўтказиш мажбурияти ижарага берувчига юклатилган. Шу муносабат билан ижарага берувчининг ҳаракатсизлиги шартномани давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортиш сифатида баҳоланиши лозим. Шунингдек, шартнома шартлари билан келишмаслик сабабли рўйхатдан ўтказишга мажбур тарафнинг ҳаракатсизлиги ҳам давлат рўйхатидан ўтказишдан бош тортиш ҳисобланади.” деб кўрсатилган талабига;
“Агар бино ёки иншоотни ижарага бериш шартномасининг предмети аниқ белгиланмаган бўлса ва ижарага берувчи шартномани давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича зарур ҳаракатларни амалга оширмаётган бўлса, судда ижарага берувчини шартномани рўйхатдан ўтказишга мажбурлашга қонуний асослар мавжуд эмас, чунки шартнома тузилмаган ҳисобланади.” деб кўрсатилган талабларига риоя қилинмаганлигига умуман бахо бермаган.
Шунингдек, суднинг ҳал қилув қарори эълон қилинган вақтда бизга хабар берилмаганлиги, суд қарори бизга юборилмаганлиги (почта маълумотномаси илова қилинади), суднинг ҳал қилув қарорини фақатгина ўзимиз 2021 йил 10 май куни берган илтимосномамизга асосан олганлигимизни инобатга олиб, апелляция шикояти беришни ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топишингизни ва ҳал қилув қарори ижросини тўхтатиб турилишини сўраймиз.
Юқорида баён этилганларга асосан:
С Ў Р А Й М И З :
- Гулистон туманлараро иқтисодий судининг 02.04.2021 йил кунги ҳал қилув қарорини бекор қилиб, даъвони рад қилинишини;
-Апелляция шикоятини ўтказиб юборилган муддатни узрли деб топиб, муддатни тиклашингизни;
-Ҳал қилув қарори ижросини иш апллеяцияда кўрилгунига қадар тўхтатиб турилишини.
Илова: Давлат божи ва почта харажатларини тўланганлиги бўйича патталар, даъвогарга юборилганлиги бўйича хужжат, ишончнома, ИИБ қарори, Янгиер шаҳар хокимининг 10-сонли қарори нусхаси, муддатни тиклаш бўйича илтимоснома.
“YANGIER—UNIVERSAL SAVDO” МЧЖ
Do'stlaringiz bilan baham: |