Ўзбекистон республикаси давлат божхона қЎмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўҒрисида [Кўчирма] «Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасини ташкил қилиш тўғрисида»


III. ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ОРГАНЛАРИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ



Download 75,29 Kb.
bet4/8
Sana30.03.2022
Hajmi75,29 Kb.
#519416
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
ПКМ374

III. ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ОРГАНЛАРИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
8. ДТҚ органлари юкланган вазифаларга мувофиқ:
ягона божхона сиёсати амалга оширилишининг ҳуқуқий, иқтисодий ва ташкилий механизмаларини ишлаб чиқади, уларнинг амалда қўлланилишини таъминлайди, божхона иши соҳасида қонун ҳужжатлари ва норматив ҳужжатлар лойиҳалари тайёрланишида қатнашади;
Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари ишлаб чиқилишида қатнашиш, белгиланган тартибда ва ўз ваколатлари доирасида божхона масалалари бўйича халқаро битимлар ва шартномалар тузади;
республиканинг божхона ҳудудида давлат хавфсизлигини, жамоат тартиби, инсон ҳаёти ва саломатлиги ҳимоя қилиниши, ҳайвонлар ва ўсимликлар муҳофаза қилиниши, атроф-муҳит муҳофазаси бўйича чора-тадбирлар амалга оширилишига кўмаклашади;
белгиланган тартибда божхона назорати амалга оширилишини таъминлайди ва унинг шаклларини такомиллаштиради;
божхона қонунчилигига ва ўз ваколатлари доирасида-солиқ қонунчилигига риоя этилиши устидан назоратни такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қабул қилади;
божхона тартибга солиш воситалари қўлланилишини таъминлайди, божхона - тариф механизми ҳам шу жумлага киради, ташқи иқтисодий фаолиятни тарифли тартибга солиш усуллари, квоталаш нормалари, лицензиялаш ва декларация тақдим этиш ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишида белгиланган тартибда қатнашади;
бож пошлиналари, солиқлар ва бошқа тўловлар давлат бюджетига ўз вақтида ва тўлиқ ўтказилишини таъминлайди;
ўз ваколатлари доирасида валюта назоратини амалга оширади;
божхона статистикаси методологиясини такомиллаштиради, божхона иши соҳасида статистика маълумотлари тўпланиши, уларга ишлов берилиши ва таҳлил қилинишини ташкил этади, республиканинг ташқи иқтисодий алоқаларини ривожлантириш, ташқи савдо ва тўлов балансини мустаҳкамлаш бўйича прогноз ҳисоб-китобларни амалга оширади ва таклифларни ишлаб чиқади;
божхона иши соҳасидаги фаолият тўғрисида ахборот тўпланиши ва ишлаб чиқилиши ҳамда автоматлаштирилган тизим жорий этилишини юритади, шунингдек божхона статистика маълумотларини тегишли идоралар ва манфаатдор органларга тақдим этади;
контрабанданинг, божхона қонунчилигининг, ўз ваколатлари доирасида солиқ қонунчилиги бузилишининг олдини олиш ва уларга барҳам бериш чора-тадбирларини мустақил равишда ёки ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан ўзаро ҳамкорликда ишлаб чиқади ва қўллайди, шунингдек халқаро терроризмга ва Ўзбекистон аэропортларида халқаро фуқаро авиацияси фаолиятига ғайриқонуний аралашишга қарши курашишга кўмаклашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқади ва қўллайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона органлари ваколатига тегишли бўлган ишлар бўйича терговга қадар текширув, суриштирув ва қонунчиликка мувофиқ божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишларни кўриб чиқади;
(8-банднинг ўн учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 1 декабрдаги 960-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 04.12.2017 й., 09/17/960/0355-сон)
юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган божхона қоидалари бузилганлиги учун таъсир кўрсатиш чораларини белгиланган тартибда қўллайди;
гиёҳвандлик воситалари, психотроп ва портловчи моддалар, қурол-яроғ республиканинг божхона чегараси орқали ғайриқонуний олиб ўтилишининг олдини олиш чора-тадбирларини ишлаб чиқади ва қўллайди;
республиканинг ва хорижий давлатларнинг ваколатли органлари билан биргаликда гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддалар назорат остида етказиб берилишини амалга оширади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Давлат хавфсизлик хизмати ва ички ишлар органлари билан ўзаро ҳамкорликда қонунчиликда белгиланган тартибда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади;
(8-банднинг ўн еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 майдаги 396-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.06.2018 й., 09/18/396/1287-сон)
айбдорларни жавобгарликка тортиш тўғрисидаги масалан божхона органлари ваколатлари доирасидан ташқарига чиққанда қонун бузилишлари фактлари бўйича материалларни тергов, суд органлари ва бошқа органларга топширади;
божхона органларининг мансабдор шахслари томонидан қонунийликка риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади, божхона органлари мансабдор шахсларининг хатти-ҳаракатлари ва қарорлари устидан тушган вилоятлар ва эътирозларни белгиланган тартибда кўриб чиқади;
божхона органларига юкланган вазифалар ва функциялар амалга оширилишини таъминловчи илмий-техник хизматлар, лабораториялар, уқув марказлари, бошқа корхоналар ва ташкилотларни ташкил этади;
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона органлари ходимларини тайёрлайди, қайта тайёрлайди ва уларнинг малакасини оширади;
(8-банднинг йигирма биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/672/1773-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари, божхона ташувчилари, товарларга божхона ҳудудидан ташқарида, божхона ҳудудида ишлов бериш юзасидан назоратни амалга оширади, шунингдек қонунчиликда белгиланган тартибда божхона ва эркин омборлар, божсиз савдо дўконлари, божхона ташувчилари фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига рухсатнома беради;
(8-банднинг йигирма иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 17 августдаги 672-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 18.08.2018 й., 09/18/672/1773-сон)
халқаро божхона ва савдо ташкилотларида қатнашади, хорижий давлатларнинг божхона органлари, божхона иши масалалари билан шуғулланувчи халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилади, қонунчиликда белгиланган тартибда хорижий мамлакатларнинг божхона хизматлари билан ахборотни ўзаро айирбошлайди;
божхона органларининг моддий-техника базасини ривожлантириш ва мустаҳкамлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқади, ташқи савдо юкларини божхона расмийлаштириши учун пунктлар тармоғини ва божхона инфраструктурасининг бошқа объектларини кенгайтириш ҳам шу жумлага киради;
ДБҚнинг моддий ёрдам, ижтимоий ҳимоя қилиш, божхона органларини ривожлантириш ва кўзда тутилмаган харажатлар махсус жамғармасига тушадиган маблағлар ҳисобига республикада божхона ишини ривожлантириш чора-тадбирларини маблағ билан таъминлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
хавфли юклар, қурол-яроғлар, ҳарбий техника, ҳарбий мол-мулклар, портловчи моддалар ва буюмлар, шунингдек ҳарбий таркиблар транзити чоғида қонунчиликка мувофиқ хулосалар беради ва назоратни амалга оширади.
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 1 майдаги 150-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2002 й., 9-сон, 66-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
ДБҚ жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда иштирок этиш соҳасида:
божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ёки оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқадорлиги ҳақида маълумотлар мавжуд бўлган нақд пул маблағлари ёки бошқа мол-мулкни ушлаб туради ҳамда олиб қўяди;
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича махсус ваколатли давлат органи билан ўзаро ҳамкорликни амалга оширади;
белгиланган тартибда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш соҳасида халқаро ҳамкорликда иштирок этади;
Жиноий даромадларни легаллаштиришга ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича Евросиё гуруҳи тўғрисидаги Битимдан келиб чиқувчи мажбуриятларнинг бажарилишини таъминлайди;
(8-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сонли қарорига асосан йигирма еттинчи — ўттиз биринчи хатбошилар билан тўлдирилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.06.2021 й., 09/21/402/0618-сон)
Давлат божхона қўмитасига қонунчилик билан бошқа функциялар ҳам юкланиши мумкин.

Download 75,29 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish