VI. ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ РАИСИНИНГ ҲУҚУҚ ВА ВАЗИФАЛАРИ
14. ДБҚ Раиси.
Давлат божхона қўмитаси томонидан ўзига юкланган вазифаларнинг бажарилиши ва у ўз функцияларининг амалга оширилиши учун шахсан жавоб беради;
ДБҚ органлари тизимига умумий раҳбарликни таъминлайди;
ДБҚ марказий аппарати, ДБҚБ ва ИБҚ штат жадвалини тасдиқлайди;
ДБҚ, ДБҚБ ва ИБҚ тажрибий бўлинмалари тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Олдинги таҳрирга қаранг.
зарурат бўлганда давлат божхона хизмати органлари тузилмасига белгиланган умумий штат бирликлари доирасида ўзгартиришлар киритиш;
(14-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 18 июлдаги 553-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.07.2018 й., 09/18/553/1538-сон)
божхона органларининг контрабанда, божхона қонунчилигини бузиш тўғрисидаги ишлар бўйича суриштирув олиб борувчи, божхона қоидалари бузилиши тўғрисидаги ишларни олиб борувчи ва уларни кўриб чиқувчи мансабдор шахслари рўйхатини аниқлайди;
ДБҚ мансабдор шахслари, ишчи ва хизматчиларини рағбатлантириш ва жазолаш тўғрисида қарорлар қабул қилади;
ўз ваколатлари доирасида божхона органларининг мансабдор шахсларига махсус унвонлар беради;
ўз ваколатлари доирасида буйруқлар, йўриқномалар ва норматив ҳужжатлар чиқаради, шу жумладан, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча жисмоний ва юридик шахслар бажариши мажбурий бўлган буйруқлар йўриқномалар ва норматив ҳужжатлар чиқаради, уларнинг бажарилишини текширишини ташкил этади;
божхона органларининг ўрнак кўрсатган ходимларини ва божхона ишига кўмаклашган фуқароларни мукофотларга ва Ўзбекистон Республикасининг фахрий унвонларини бериш, кўкрак нишонлари, фахрий ёрлиқлар ва рағбатлантиришнинг бошқа турлари билан мукофотлаш тўғрисида таклифлар киритади;
қонунчилик томонидан ўз ваколатига киритилган бошқа масалалар бўйича қарорлар қабул қилади.
VII. ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИ ҚАРОРЛАРИ ВА УЛАРНИНГ ҲУҚУҚИЙ ҲОЛАТИ
15. Мансабдор шахслар, ишчи ва хизматчилар Давлат божхона қўмитасининг кадрларини ташкил этади.
16. Мансабдор шахсларга божхона органларида штатдаги лавозимни эгаллаб турган ёки божхона органларида бошлиқлар таркиби махсус унвонлари берилган кадрлар киради.
Олдинги таҳрирга қаранг.
17. Божхона органларининг мансабдор шахсларига улар томонидан эгаллаб турилган лавозимларга ва хизмат муддатларига мувофиқ қуйидаги махсус унвонлар берилади:
кичик таркиб: божхона хизмати кичик сержанти, божхона хизмати сержанти, божхона хизмати катта сержанти;
ўрта бошлиқлар таркиби: божхона хизмати лейтенанти, божхона хизмати катта лейтенанти, божхона хизмати капитани;
катта бошлиқлар таркиби: божхона хизмати майори, божхона хизмати подполковниги, божхона хизмати полковниги;
юқори бошлиқлар таркиби: божхона хизмати генерал-майори, божхона хизмати генерал-лейтенанти, божхона хизмати генерал-полковниги.
Махсус унвонлар бериш ва улардан маҳрум қилиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(17-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда— ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
18. Божхона органлари мансабдор шахсларининг махсус унвонларда хизмат муддатлари Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан белгиланади.
(18-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 1 августдаги 154-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2006 й., 31-32-сон, 315-модда)
19. Божхона органларининг махсус унвонлари, божхона хизмати полковниги ҳам шу жумлага киради, ДБҚ Раиси томонидан берилади, божхона хизмати генерал-майоридан божхона хизмати генерал-полкавнигигача бошлиқлар таркиби махсус унвонлари ДБҚ Раиси тақдимномасига кўра Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.
20. Божхона органлари мансабдор шахсларига шахсий тартиб рақамлари берилади ва хизмат гувоҳномалари ҳамда Давлат божхона қўмитаси томонидан белгиланган намунадаги жетонлар берилади.
21. Божхона органлари бошлиқлар таркиби лавозимига тайинланган ҳарбий хизматга мажбурлар ҳарбий ҳисобдан белгиланган тартибда чиқадилар ва давлат божхона қўмитасида махсус ҳисобга турадилар.
22. Божхона органларининг мансабдор шахслари бюджет маблағлари ва қонунчиликда белгиланган бошқа манбалар ҳисобига мажбурий шахсий суғурта қилиниши керак.
23. Божхона органларининг мансабдор шахсларига ички ишлар органлари ходимлари учун белгиланган барча ҳуқуқ ва имтиёзлар, шу жумладан мансаб окладлари, махсус унвонлар ва муддатли хизмати учун устамалар, бошқа тўловлар ва ижтимоий ҳимоянинг ўзга шартлари, шахсий ва мулкий ҳуқуқларни қўриқлаш татбиқ этилади.
24. Божхона органларининг мансабдор шахслари белгиланган нормаларга мувофиқ формали кийим билан текин таъминланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |