Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet81/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

Назорат саволлари 
1. Ориентирлаш деганда нимани тушунасиз? 
2. Дирекцион бурчак деб нимага айтилади? 
3. Румб деб нимага айтилади? 
4. Дирекцион бурчак чораклар бўйича ўзгариш бурчакларини айтиб беринг. 
5. Румбинг чораклар бўйича формулаларини ѐзиб беринг. 
4 – Амалий иш 
Мавзу:
 Харитадан нуқтанинг планли координитасини аниқлаш 
Ер юзасидаги нуқталар ўрнини аниқлаш учун координаталар 
системаларидан 
фойдаланилади. 
Геодезияда 
геодезик 
астрономик 
(географик) ва ясси тўғри бурчакли координаталар системалари қўлланади. 
Геодезик координаталар системасида эллипсоид сиртидаги нуқтанинг 
ўрни унинг геодезик кенглиги 
B
ва геодезик узоқлиги 
L
билан аниқланади. 
М
нуқтасининг геодезик кенглиги 
B
шу нуқтадан ўтган нормал чизиқ текислиги 


149 
билан экватор текислиги орасидаги бурчак, геодезик узоқлик 
L
эса шу 
нуқтадан ўтган меридиан текислиги билан бош меридиан текислиги 
орасидаги икки ѐқли бурчак билан аниқланади. 
Кенглик шимолий ва жанубий бўлиб, экватордан бошлаб иккала 
географик қутб томон 0° дан 90° гача ўлчанади. Узоқлик эса шарқий ва 
Ғарбий бўлиб, у Гринвич меридианидан бошлаб Ғарбга ва Шарққа томон 0° 
дан 180° гача ҳисобланади. 
Геодезик координаталар эллипсоид сиртига проекцияланган геодезик 
ўлчашлар натижаси орқали ҳисобланади. 
Геодезик меридиан деб
, берилган 
М 
нуқта ва эллипсоид кичик ўқи 
РР

дан ўтувчи текисликнинг эллипсоид сирти билан кесимига айтилади 
4.1-расм. Геодезик меридианнинг кўриниши
Геодезик параллел деб
, эллипсоид кичик ўқига перпендикуляр бўлган 
М
нуқтадан ўтувчи текисликнинг эллипсоид билан кесимига айтилади. 
Катта майдонларда карталар тузиш учун меридиан ва пареллеллардан 
ташкил топган картографик тўрдан амалий геодезия ишларида, шунингдек, 
йирик масштабли план ва карталар тузишда эса асосан, тўғри бурчакли 
координаталар системасидан фойдаланилади. 
Астрономик (географик) координаталар системасида Ер шар деб олиниб, 
унинг сиртидаги нуқта ўрни астрономик (географик) кенглик 
j
ва астрономик 
(географик) узоқлик 
l
билан аниқланади. 
Тўғри бурчакли координаталар системасида текисликда олинган нуқта 
ўрни унинг абсциссаси 
x
ва ординатаси
 y
билан аниқланади.
4.2-расм. Тўғри бурчакли координаталар системаси


150 
Геодезияда қабул қилинган тўғри бурчакли координаталар системаси 
математикада қабул қилинган тўғри бурчакли координата системасига 
нисбатан 90° га бурилган бўлиб, 
ХХ
ва 
УУ
ўқларининг кесишган нуқтаси 
координаталар боши дейилади. 
Бу системада меридиан йўналиши абсцисса ўқи деб қабул қилиниб, 
x
қиймати бош нуқтадан шимолга мусбат, жанубга манфий (-) ишорада 
олинади; ордината ўқи абсцисса ўқига перпендикуляр олиниб, 
y
қийматлари 
бош нуқтадан шарққа мусбат (+), Ғарбга манфий ишора билан олинади. 
М
нуқтасининг ўрни 
xm
ва 
ym
билан аниқланади. 
Геодезияда тўғри бурчакли координаталар системасининг чораклари 
меридиан чизиғининг учидан бошлаб соат милининг ҳаракати бўйича 
рақамланган. Нуқтанинг қайси чоракда жойлашганлиги координаталар 
ишораси билан аниқланади. 
Кичик майдонлар учун унинг ихтиѐрий жойидан бошлаб хусусий 
координата системасини қабул қилиш мумкин. 
4.3-расм. Ўқ мередианининг оғиш бурчаги 
Давлат системасида эса экватор чизиғи ордината ўқи деб, зона ўқ 
меридиан чизиғи йўналишини эса абсцисса ўқи деб қабул қилинган. 
Ер сиртидаги нуқтанинг баландлиги асосий сатҳий юзага нисбатан 
ҳисобланади. Нуқтанинг сатҳий юзадан (денгиз ѐки океан сувларининг тинч 
тургандаги юзаси) бўлган баландлиги мутлақ (абсолют) баландлик дейилади 
ва у 
Н
ҳарфи билан белгиланади. Нуқтанинг мутлақ баландлигини 
ифодаловчи рақамга баландлик белгиси деб аталади. 
Собиқ Иттифоқда ва мамлакатимизда мутлақ баландлик ҳисобини 
юритадиган бошланғич сатҳ ноль нуқта сифатида Болтиқ денгизидаги 
Кронштадт кўприги тўсинида ўрнатилган футштог (рейка) да сув сатҳи 
ўртача баландлигини кўрсатувчи белгиси қабул қилинган. 
Нуқталар баландлигини ҳисоблашда бошланғич сатҳга боғланиш 
имкони бўлмаса, амалий ишларни бажариш учун жойда бирон – бир нуқта 
баландлиги ихтиѐрий олинади ва бошқа нуқталарнинг ўнгга нисбатан 
аниқланган баландлигига 
шартли баландлик
дейилади. Бир нуқтанинг 


151 
иккинчи нуқтага нисбатан бўлган баландлиги 
нисбий баландлик
 
дейилади ва 
h
билан белгиланади. 
Топографик харитани хар бир вараги трапеция шаклида бўлиб, трапеция 
томонлари меридианлар ва паралеллар кесмасидан иборатдир. Харита 
рамкаси географик координаталар билан чегараланган. Бу рамка харитадаги 
хохлаган нуқтани кенглиги ва узоклигини аниқлаш учун хизмат килади. 
Географик координаталар рамкаси ташкарисида безак рамкаси ва ички 
томонда эса квадрат турлардан ибораттуғри бурчакли координаталар рамкаси 
утказилган. 
Тўр чизигининг туғри бурчакли координата киммати харита 
рамкасининг ички томонида кўрсатилган. Берилган нуқтанинг туғри 
бурчакли координатаси шу ички турлар квадрати микдори оркали топилади. 

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   77   78   79   80   81   82   83   84   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish