АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ МАТЕРИАЛЛАРИ
(1 - семестр)
139
1 – Амалий иш
Мавзу:
Топографик харита. Шартли белгилар ва уларнинг турлари
Жойни тасвирини кичрайтириб кўрсатилган чизмасига харита ѐки план
деб юритилади. Хариталарда ер юзасини барча ѐки катта қисми
тасвирланади. Чунки, Ер сферик юза бўлганлиги сабабли тесликни ҳудди
ўзидек тасвирлаб бўлмайди, аксинча ўзгартирилиб тасвирланади. Бундай
ўзгартиришларда картографик проекциялардан фойдаланилади.
Планларда асосан Ер юзасини кичик худудлари тасвирланиб, бунда
сфероид юзаси горизонтал текслик билан амалда бир хилда бўлади. Бундай
хусусиятга асосланиб ер юзасининг элементлари планга оддий
қисқартиришлар орқали туширилади. Шундан келиб чиқиб ер юзасини кичик
худудларини кичрайтириб горизонтал проекциялари тасвирланган чизма
план деб аталади.
Топографик хариталарни мазмуни тўлиқ бўлганлига сабабли турли
мухандислик масалаларни ечишга имконичят яратади. Автомобиль
йўлларини қидируви ва лойиҳалаш ишлари учун топографик карта ва
планлардан фойдаланилади. Ички ҳошия билан чегараланган картаграфик
материаллар трапеция шаклида бўлиб,унинг четларига географик
кординаталар – кенглик ва узунлик қайд этилади. Ташқи (безов) ва ички
ҳошияларга нуқтанинг географик кординаталарини аниқлаш вазифасини
ўташ учун минутлар ҳошияси келтирилган.Харита варрағиига километрлар
тўри туширилган. Чизиқлар минтақадаги ўқ мемерилиан проекцияси ва
экватор проекцмясигс паралел этиб чизилган. Кординаталар чиқишида
нуқтани тўғри бурчакли кооординаталарини миқдорлари берилган.
Хаританинг юқори шимолий қисмида номенклатураси келтирилиб,
қавсда энг катта аҳоли яшайдиган пункт кўрсатилган. Ҳошиянинг пастки
жанубий қисмига магнит милларини оғиш ва меридианлар яқинлашув
миқдори вертикал чизиқ тўрларини ўз аро холати, ҳақийқий ва магнит
меридианлариининг чизмаси, сонли ва чизиқли масштаблар, жойланиш
чизмалари келтирилган.
Топографик хариталарда жойнинг тафсилоти, жойдаги предметлар,ва
рельеф элементлари шартли белгиларда кўрсатилади.
Шартли белгилар:
-
Майдонли);
-
Масштабсиз;
-
Чизиқли;
-
Тушунтирувчи шартли белгиларга бўлинади.
Географик объектлар харита масштабига кўра тасвирланиши мумкин
бўлганда (ўтлоқ, ўрмон, ботқоқлик ва ҳ.к.) улар майдонли шартли белгилар
билан берилиб, контури нуқтали пунктир ѐки ингичка чизиқ орқали
кўрсатилади. Бу чизиқлар берилган масштабда объект ўлчамларини
аниқлашга имкон беради.
140
Объект кичик бўлганда (қудуқ, якка дарахт, геодезик пункт ва ҳ.к.) карта
масштабида горизонтал проекцияси орқали кўрсатиш имкони бўлмаганда
масштабсиз шартли белгилар билан тасвирлаиади.
Жойдаги чизиқли объектларни тасвирлашда чизиқли шартли
белгилардан фойдаланилади, бунда узунлик (йўқ, дарѐ, чегара ва ҳ.к.) карта
масштабида берилади.
Айрим объектлар ҳажми ва харита масштабига кўра (завод, кўприк,
дарѐлар) майдонли ва масштабсиз шартли белгилар билан тасвирланиши
мумкин. Масалан: 1:10000 масштабли харитада масштабсиз шартли белгилар
орқали кенглиги 5 метрдан ошмайдиган оқар сувлар, 18x18 м ҳажмли
заводлар ва ҳ.к. берилади. Тушунтирувчи шартли белгилар ѐрдамида
қуйидагилар берилади:
а) аҳоли яшайдиган пунктлар, дарѐлар номи;
б) қискартирилган ѐзувлар (иншоот материали, йўллар ва ҳ.к.);
в) рақамлар кўринишида (узунлик, кенглик, кўприкларнинг оғирлиги ва ҳ.к.);
г) белгилар (ўрмон дарахтларининг турлари, дарѐларнинг оқим йўналиши ва
ҳ.к.);
1.1-расм. 1:10000 масштабли топографик харита варағи (горизонталар кесим баландлиги 2,5 м)
Топографик план ва карталар тузишда уларни аниқ, тушунарли ва
кўргазмали бўлиши учун жой тафсилотлари ва рельефи махсус қабул
қилинган шартли белгилар ва ѐзувлар ѐрдамида тасвирланади.
141
142
1.2-расм. Шартли белгилар
Планда тафсилотларнинг табиий чегаралари, чизиқли иншоотлардан
ташқари, нуқталар билан кўрсатилиб, ичи бир – биридан фарқланувчи
белгилар билан тўлдирилади.
Карта ва планларда давлат стандартлари бўйича қабул қилинган шартли
белгилар, уларнинг ўлчамлари, ранги план масштаби бўйича кўрсатилади.
Ҳамма сув ҳавзалари кўк рангда кўрсатилади. Табиий рельеф
элементлари, горизонталлар, сув ўйиб кетган чуқур жойлар – жигар рангда,
бошқа ҳамма объектлар қора рангда кўрсатилади.
План ва карталар учун қабул қилинган шартли белгилар юқоридаги
шаклда тасвирланган.
Do'stlaringiz bilan baham: |