МУНДАРИЖА
№
Боблар номланиши
Саҳифа
I
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
4
II
МУСТАҚИЛ ТАЪЛИМНИ БАЖАРИШ УЧУН
УСЛУБИЙ ҚЎЛЛАНМА
214
III
ГЛОССАРИЙ
223
IV
ИЛОВАЛАР
236
4
ЎҚУВ МАТЕРИАЛЛАРИ
5
3 – СЕМЕСТР
1. – МАВЗУ: КИРИШ. ГЕОДЕЗИЯ ВА ГЕОДЕЗИК ИШЛАРНИНГ
РИВОЖЛАНИШ ТАРИХИ. ГЕОДЕЗИЯ ФАНИНИНГ АВТОМОБИЛЬ
ЙЎЛ ҲЎЖАЛИГИДАГИ ЎРНИ ВА АҲАМИЯТИ. ЕР ШАКЛИ ВА
ЎЛЧАМЛАРИ (2 соат)
Режа
1. Геодезия ва геодезик ишларининг ривожланиш тарихи. Геодезия
фанининг автомобиль йўл ҳўжалигидаги ўрни ва аҳамияти.
2. Геодезия фани ва унинг тармоқлари.
3. Ернинг шакли, ўлчамлари ва унинг амалиѐтдаги ўрни.
Таянч сўз ва иборалар:
Геодезия, геодезик ўлчаш, геодезия
тармоқлари, Ер шакли, геоид, сфероид, сатҳий юза, кичик ўқ, катта ўқ,
ернинг сиқиқлик коэффициенти.
1. Геодезия ва геодезик ишларининг ривожланиш тарихи. Геодезия
фанининг автомобиль йўл ҳўжалигидаги ўрни ва аҳамияти
Геодезия фанининг геометрия билан бир вақтда пйдо бўлган. Эрамиздан
аввалги (э.а.) 18 – асрда қадимги Мисрда, 10 – асрда Хитойда, 7 – асрда
Вавиилион ва Ассирияда, 6 – асрда Қизил денгиз ва Нил дарѐсини боғловчи
канални қурилишида геодезик ўлчаш ишлари олиб борилгани маълум.
Геодезия тарихида Мисрда грек олими Эратосфен томонидан э.а. 3 –
асрда Ернинг ўлчамлари ва радиуси аниқланган. Бу миқдор
R=6320 км
деб
қабул қилинган.
Жойнинг географик кенглиги ва узунлиги тўғрисидаги маълумотлар,
ҳамда геодезик картографик проекциялаш усуллари э.а. 2 – асрда тадбиқ
этилди. Биринчи бор Ер худуди искандариялик олим Клавдий Птоломей
томонидан акс этирилади.
Геодезияни амалиѐтда қўллаш, геодезик ўлчаш ишларини олиб бориш,
бажариш Марказий Осиѐда 1003 – 1004 йилларининг бошларида бошланган.
Гурганжда Маьмун Академиясининг бошқарган Беруний катта ҳисса қўшди.
Ўша йиллари унинг томонидан ―Геодезия‖ номли илмий ишлари эълон
қилинди.
ХI-асрда Махмуд Қашқарий, 1209 йил Хуросонлик Мухаммад Нажиб
Бакрон, Улуғбек даврида Али Қушчи дунѐ хариталарини тузганлари маьлум.
1068 йилларга келиб Россияда биринчи геодезик ўлчаш ишлари олиб
борилганлиги, 739 йили Петербург фанлар академиясинининг карталарни
барпо қилиш бўйича География департаментини очилиши ва 1822 – 1860
йиллар ҳарбий топографлар корпуси томонидан Қуйи Амударѐ худудларида
картографик
ишларини
олиб
бориши
Ўрта
Осиѐда
геодезияни
ривожланишига ўз ҳиссасини қўшди.
6
1871 йилда Фарғона водийси, Олой – Зарафшон ва Помирнинг карталари
яратилди.
ХIХ аср Ўрта Осиѐда шу жумладан Ўзбекистонда геодезия ва геодезик
ўлчаш ишларини режали бошланиш асри бўлиб кириб келди. 1900 – 1906
йиллар Берг томонидан Орол денгизининг харитаси тузилди. 1927 – 30
Биринчи марта худудимизда Туркисиб темир йўли қурилиши муносабати
билан лойҳалашда аэротасвир олиш усули қўлланилди.
1942 йили рус олимлари Красовский ва Изотов томонидан ер
эллипсоидининг ўлчамлари таклиф этилди. 1946 йилдан бошлаб ушбу
координата ва баландликлар тизими МДҲ давлатлари (шу жумладан бизнинг
худуд учун) амалиѐтига киритилди.
1963 йили Ўзбекистонда турли илмий текширув институтларнинг
қидирув бўлимлари асосида, барча қидирув- ўлчаш ишларининг бошқариву
янги ташкил этилган Ўзбекистон Давлат мухандислик-қидирув институтига
топширилди. 1975 йили унинг базасида Тошкент давлат мухандислик-техник
қидирув институти фаолият кўрсатди.
1993 йил давлат акцонерлик концерни ―Узавтойўл‖ ташкил этилди. 1994
– 1995 йиллари ―Тошкенттадқиқот‖ ва Очик акционерлик жамияти (ОАЖ)
Ўзбекистон Давлат мухандислик – қидирув институти (УзМТҚИ)
мухандислик-техник қидирув ва қурилиш ишларига бош корхона ва
―Тошкенттадқиқот‖ институти эса геоахборатлар тизими, ҳамда жойнинг
сонли моделлари, сонли картографик ишлари бўйича фолият юритувчи этиб
белгиланди. 2006 йилдан бошлаб бу икки институт бирлаштирилиб
―O'ZGASHK‖ DUK унитар корхонасига айлантирилган.
2011-2015
ва 2015−2019 йилларда Ўзбекистон республикасида
инфратузилмани,
транспорт
ва
коммуникация
қурилишини
ривожлантиришни жадаллаштириш, муҳандислик − коммуникациялари ва
йўл − транспорт инфрасируктураларини ривожлантириш дастури
тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг қарори ва
мазкур Қарорга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.12.2011 йил
ПФ – 4391 – сонли, 06.2015 йил ПҚ − 2313 рақамли Фармонлари
―Муҳандислик геодезияси‖фанини ривожланишига амалий йўл очиб берди.
2017 йил 14 фебралдаги президент Шавкат Мирзиѐев томонидан ―Йўл
хўжалигини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора −
тадбирлари‖ тўғрисидаги фармонии ва Фармонда кўрсатилган илмий –
тадқиқот ишларини ташкил қилиш, инновацион технологиялар ва замонавий
стандартларни
автомобиль
йўлларини
лойиҳалаш,
қуриш
ва
эксплуатациясида дастури амал бўлиб, унинг ижроси бўйича давлат
акцонерлик концерни ―Узавтойўл‖ базасида ―Ўзбекистон республикаси
автомобиль йўллари давлат қўмитаси‖ига айлантирилиши геодезия фанининг
ривожида асосий омил ва автомобиль йўл соҳа амалиѐтда катта аҳамият касб
этди.
7
Do'stlaringiz bilan baham: |