Ўзбекистон республикаси автомобиль йўллари давлат қЎмитаси


I.2.2. Планли координата тизими



Download 10,68 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/204
Sana24.06.2022
Hajmi10,68 Mb.
#701349
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   204
Bog'liq
МУҲАНДИСЛИК ГЕОДЕЗИЯСИ

I.2.2. Планли координата тизими 
Геодезияда географик (геодезик) координаталар тизими ва Гаусс – 
Крюгернинг ясси бурчакли координаталар тизимидан фойдаланилади. 
Бош меридиан ва экватор тексликлари географик тизимнинг асосий 
координата 
тексликлари 
ҳисобланади. 
Гринвичдаги 
(Англия) 
обсерваториянинг бош минораси марказидан ўтадиган меридиан 
бошланғич 
меридиан
деб қабул қилинган. Бу координаталар тизимида 
N
нуқтанинг 
сферадаги ўрни, шу нуқтада 

тик чизиқ билан экватор текслиги орасида 
ҳосил бўлган 
φ
бурчак шунингдек, шу нуқтадаги текслиги 
PNNP
1
билан 
бошланғич меридиан текслиги 
РМЕР λ,
орасидаги 
λ
бурчак билан 
белгиланади (2.2-расм). 
2.2-расм. Ер эллипсоиди ва ундаги гографик координаларни кўриниши 
Бунда λ бурчак N нуқтанинг 
географик кенглиги

λ
бурчак эса 
географик 
узунлиги
деб аталади. Экватордан шимолга қараб ҳисобланадиган географик 
кенглик (0 дан 90
0
гача) – шимолий, жанубга қараб ҳисобланадиган кенглик – 
жанубий кенглик дейилади. Бошланғич меридиандан шарққа қараб 
ҳисобланадиган географик узунлик (0 дан 180
0
гача) – 
шарқий узунлик
деб 
аталади ва 
“+”
ишора, ғарбга қараб ҳисобланадигани – ғарбий узунлик деб 
аталади ва 
“-“
ишора билан ифодаланади.
Геодезияда мухандислик масалаларини ечишда мураккаб ҳисоблашлар 
талаб қилинмайдиган Гаусс – Крюгер ясси тўғри бурчаги 
Гаусс-Крюгер 
проекцияси
деб юритиладиган координаталар тизимидан фойдаланилади. 
Ушбу тизимнинг мохияти қуйидагича: ер шари шимолий қутбдан жанубий 
қутбга қараб давом этган 6
0
-ли ѐки 3

ли зоналарга (минтақа) бўлинади), 
кейин 
АВ
ўқи сферанинг маркази 
О
дан ўтадиган қилиб цилиндр ичига 
чизилади, шунда у ер экватори текслигида жойлашган бўлади; сферанинг ўзи 
эса цилиндрга ўрта меридиан 
РР
1
бўйлаб тегиб туради. Зонани цилиндрнинг 
ѐн юзасига проекциялаб ѐйилса, зона проекциясининг текисликдаги тасвири 
ҳосил бўлади. Зонанинг ўрта меридиани 
абсциссалар ўқи (Х),
ўрта 


10 
меридианга перпендикуляр ва тўғри чизиқ шаклидаги экватор 
ординаталар 
ўқи (Y)
деб қабул қилинган. 
Абсциссалар экватордан қутубларга қараб ҳисобланади, шимолдаги 
миқдорлар мусбат, жанубдаги абциссиалар манфий ишорага эга бўлади. 
Ординаталар ўқи меридиандан ҳисобланади, бунда шарқ томонидаги 
ординаталар миқдори мусбат, ғарб томонидаги эса манфий бўлади (2.3-расм). 
2.3-расм. Ернинг минтақаларга бўлиниши ва текис тўғри бурчакли координата тизими. 
Расмда ўнгда ер шари ва минтақаларни умумий кўриниши келтирилган 
Харитада ҳар қайси зона квадратлар тўри билан қопланади, бу тўр 
маълум километрларда координата ўқларига параллел қилиб ўтказилган 
тўғри чизиқлардан иборат. Бундай тўр 
километрлар тўри
деб аталади. 
Юзадаги ҳар қандай нуқтанинг ҳолати координаталар билан, яъни шу 
нуқтадан 
Х
ва 
Y
ўқларига туширилган перпендикулярларнинг узунлиги билан 
белгиланади. 
Х
ўқига параллел перпендикулярлар 
абсциссалар

Y
ўқига 
параллеллари 
ординаталар
деб аталади. Абсциссалар ўқи ва ординаталар ўқи 
деб аталган ўзаро перпендикулярлар 
ХХ
ва 
YY
тўғри чизиқлар тўғри бурчакли 
ихтиѐрий координаталар тизимини ташкил этиб, улар ўзаро кесишган 
O
нуқта ихтиѐрий координаталар тизимининг боши бўлади. Координаталар 
ўқлари чизмада текисликни тўрт қисмга бўлади. Бу қисмлар 
I-(Ш.Ш
Қ
), II-(Ж. 
Ш
Қ
), III-(Ж.Ға)
ва 
IV-(Ш.Ға)
чораклар дейилади; уларнинг ишоралари эса 
геометрияда қабул қилинган ишоралар каби бўлади. Геодезияда қўлланган 
тўғри бурчакли координаталар тизими 
ўнг тизим
деб юритилади. 
Кичик худудларни тасвирлашда маҳаллий тўғри бурчакли ясси 
координата, ҳамда қутбий координата усулларидан фойдаланилади. 
Тўғри бурчакли ясси координата тизимида нуқталарнинг ўрни ордината 
ўқи 
(Y)
ва абцисса ўқи 
(Х)
нисбатан аниқланади. 


11 
2.4-расм. Тўғри бурчакли координата тизими (расмда рим рақамлари билан чораклар 
кўрсатилган) 
Абцисса ўқи билан ордината ўқи кесишган нуқта 
координата боши
деб 
юритилади (2.4-расм). Расмга кўра, М нуқтанинг координатаси У
м
ва Х
м
бўлади. 
Қутбий координата усулида нуқтанинг ўрни бирор маьлум чизиқ 
йўналишида аниқланишига асосланга ва бу усул жойнинг тасвирини олишда 
қўлланилади. 

Download 10,68 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   204




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish