Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


-расм. Террористик вазиятлар ҳолатида ҳаракат схемаси



Download 19,84 Mb.
bet47/131
Sana03.07.2022
Hajmi19,84 Mb.
#736692
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   131
Bog'liq
Мажмуа ХФХ 15-15

27-расм. Террористик вазиятлар ҳолатида ҳаракат схемаси.
Назорат учун саволлар.

  1. Фавқулодда вазияларнинг турларини айтиб беринг?

  2. Табиий ва техноген фавқулодда вазияларни олдини олиш юзасидан чиқарилган қарор ва қонунларни изоҳлаб беринг?

  3. Табиий фавқулодда вазиятларга нималар киради?

  4. Техноген ҳусусиятдаги фавқулодда вазиятларга нималар

киради?

  1. Экологик тусдаги фавқулотда вазиятларда хатти – ҳаракатлар қандай ташкил этилади?

  2. Турмушдаги хавфлар нималардан иборат?

  3. Юқумли касалликлар ва заҳарланишлар ҳолатида харакатлар ким томонидан амалга оширилади?

Адабиётлар.
1. Безопасность жизнедеятелности. Под. ред. С. В. Белова, М, Высшая школа, 2002.
2. Ғ.Ё.Ёрматов, Ё.У.Исамухамедов, Меҳнатни муҳофаза қилиш, Тошкент, Ўзбекистон нашриёти, 2002
3. Ў. Йулдошев У.Усмонов О. Қудратов. Меҳнатни муҳофаза қилиш, Тошкент, Меҳнат, 2001.
4. О.Қудратов.Т.Ғаниев. Ҳаёт фаолияти хавфсизлиги. Тошкент, Меҳнат, 2004.

11-Мавзу.
Иш жараёнида инсонлар иш қобилиятини сақлаш ва меҳнат унумдорлигини ошириш.


Режа
1. Ишлаб чиқариш таълими тўғрисидаги маълумот.
2. Ишлаб чиқаришда мехнат унумдорлигига эстетика ва рангларнинг таъсири.
3. Ишлаб чиқаришдаги иқлим шароитларнинг меҳнат унумдор-лигига таъсири.
Таянч иборалар: Асаб тизими, иш куни давомийлиги, таълим, талаблар, қувват сарфи, эстетика қизил, кўк, сариқ, чарчаш, толиқиш, ҳарорат, намлик, босим, иссиқ, совуқ ҳарорат, иситиш, шамоллатиш.

1. Ишлаб чиқариш таълими тўғрисида маълумот.


Тананинг иш қобилияти биринчи галда марказий асаб тизимининг ҳолатига боғлиқ, марказий асаб тизимига эса ижтимоий муҳит шароитлари катта таъсир кўрсатади. Иш куни ва ҳафтанинг давомийлигини қисқартириш толиқишнинг олдини олишда энг муҳим восита ҳисобланади.
Ишлаб чиқаришда толиқишга қарши кураш кўпинча йўналишлар бўйича амалга ошириб, улар орасида сунги йилларда эргономика, ишлаб чиқариш эстетикаси каби янги йўналишлар ҳам вужудга келади.
Ишлаб чиқариш таълими жараёнида спорт машқларини бажарилишини таъминлаш иш қобилиятни оширишга қаратилади .
Меҳнатни илмий асосда ташкил қилиш, меҳнат унумдорлигини оширишнинг асосий воситаси бўлиб, бунда аввало, энг замонавий технологиялардан, машина механизмлар ва бошқа жиҳозларнинг мукаммал турларидан фойдаланишга, меҳнатни тўғри ташкил қилишга асосланади. Айни вақтда меҳнат физиологияси ва руҳияти талабларига риоя қилиш унинг ажралмас қисмидир.
Асосий физиологик талабларга эса меҳнат мароми, меҳнат ва дам олишнинг самарали тиртибини ташкил этиш ва бошқалар киради. Бир маромдаги меҳнат - смена, ҳафта, ой, йил мобайнда бир текисда бажариладиган меҳнатдир.
Ускуналарнинг носозлиги, материаллар, асбоб-ускуна­ларнинг етишмаслиги сабабли ишдаги мажбурий танаффуслар иш қобилиятига салбий таъсир кўрсатади.
Меҳнат ва дам олишнинг оқилона тартибини белгилаш, иш қобилиятини юксак даражада сақлаб туришнинг энг муҳим шарти ҳисобланади. Толиқиш профилактикасида сунги вақтда эргономика (грекча егдоп-иш, поmоs-қонун) деган ном билан янги йўналиш вужудга келди. Бу фан меҳнат унумдорлигини ошириш, соғлиқни (сақлаш) муҳофаза қилиш, ишда хавфсизликни ва қулай шароитни таъминлаш мақсадида одамни ишга мослаштириш учун бошқа қатор фанларнинг маълумотларидан фойдаланишга асосланган. Машиналар ва бошқа ускуналарни, жиҳозларни ихтиро қилишда, иш жойларини уюштириш ва режалаштиришда физиолигик ва психолигик талабларига риоя килиш эргономиканинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Машиналарни ихтиро килишниг ортиқча харажатлардан ҳоли этиш, турли ноқулайликларга барҳам берадиган чоралар кузда тутилиши керак. Чунончи, озгина энгашиб ишлашда қувват сарфи атига 22% га ошса, кўпроқ энгашиб бажариладиган ишда 45% га ошади. Бошқарув қўл ва оёқ билан амалга ошириладиган ҳолларда одамнинг оёқ ва қўллари учун мўлжалланган иш майдонининг самарали ўлчамларини ҳисобга олиш лозим.

Download 19,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish