Фотон нурланиш - 300000 км/с доимий тезликда тарқаладиган электромагнит тебраниш оқимидан иборат бўлади. Фотон нурланишга -нури, рейтинг нури мисол бўлади
Нурланиш - гамма квантлар оқими ҳисобланиб, тўлқин узунлиги (10 – 10 см) бўлган электромагнит нурлардан иборат бўлади.
Рентген нурланиш қуввати 1 кэв- 1мэв бўлган тормозлаш нурлари йиғиндисидан иборат бўлиб, қисқа тулқинда (10-4-10-5 см) ва частотада (1019-1022 Гц) мавжуддир. Ионловчи нурларнинг одам организмига таъсиридан ҳам мураккаб физик ва биологик жараёнлар содир бўлади. Натижада ички органларнинг нормал ишлаш фаолияти бузилади, қаттиқ ва сақланувчи турдаги «нур» касалиги пайдо бўлади. Бу ҳолатда бош оғрийди, уйқу режими бузилади, иштаҳа камаяди, модда алмашинуви, ошқозон ва юрак фаолияти ўзгаради. Юрак мускулида қон қуйилиши ва жинсий органларни ишдан чиқиши содир бўлади. Кўп ҳолларда терини қуриб қолиши, мўртлашиши, сочнинг тукилиши, кўр бўлиб қолиш ҳоллари учрайди. Шу сабабли, барча ишлар «Нурланиш хавфсизлиги махсус хизмати» назорати асосида амалга оширилади.
2. Электромагнит нурланиш.
Электромагнит нурланишлар турли частоталарда, алоқа тармоғида кенг қўлланилади. Радио техника қурилмаларида антеннага генераторлар, антенна қурилмалари, юқори частотали трансформаторлар, фидер йўналишлар, материалларни термик ишлов териш учун қурилмаларда – электромагнитлар, конденсаторлар электромагнит нурланиш манбаи саналади. Кўрсатилган қурилмалар ишида уларни ўраб турган ҳажмда яъни жойда электромагнит майдонлар бунёд бўлади. Электромагнит майдонлар фойдали ҳаракати билан бир қаторда инсон танасига кириб, унга ноқулай, салбий таъсир қўрсатиши ва касбий касалликларга сабаб бўлиши мумкин. Улар асаб, эндокринологик ва юрак-қон томирлари тизими касалланишини чақириши мумкин, инсонда қон босими пасаяди, пульси секинлашади, рефлекслар тормозланади, қон таркиби ўзгаради. Электромагнит майдонлар организмга иссиқлик таъсирида ўз аксини бериши мумкин. Инсон танасига ютилган электромагнит майдонлар қуввати танани ва айрим органларни қизишини юзага келтириб, иссиқликка айланиб, касалликларга олиб келиши мумкин. Айниқса, мия, кўз, ичак, буйрак ва уруғдонлар электромагнит майдонлар таъсирига йўналади. Электромагнит майдонларининг таъсири субъектив бунёд бўлиши жуда толиқиш, бош оғриқ, жиззакиликда, серуйқулик, нафас сиқиши, кўриш қобилиятининг ёмонлашуви, тана ҳароратининг кўтарилишида ўз ифодасини топади.
Электромагнит майдонлар таъсирида зарарланиш даражаси нурланиш суръати, ҳаракат частотаси даврига боғлиқ. Электромагнит майдонлар суръати, ҳаракат частотаси ва даври қанчалик кўп бўлса, инсон организмига таъсири шунчалик кучли бўлади.
Электромагнит майдонларнинг инсонга зарарли таъсирларини огоҳлантириш мақсадида иш жойларида электромагнит майдонлар энергия оқими мустаҳкамлилигинии таъминловчи мосламалардан фойдаланилади
Электромагнит майдонларни таъсиридан ҳимоялашнинг асосий усуллари ва воситаларига қуйидагилар киради:
1. Ҳимоялашнинг ташкилий чоралари.
2. Манбадан нурланишнинг жадаллигини камайтириш.
3. Нурланиш манбаининг экранлашуви.
4. Нурланиш манбаидан ишчи ўринларини экранлаштириш ва ёки ажратиш.
5. Хабар бериш воситаларини қўллаш.
6. Индивидуал ҳимоя воситаларидан фойдаланиш.
Ишнинг муайян шароитларига боғлиқ тарзда шу воситалардан бири ёки уларнинг ихтиёрий комбинациясидан фойдаланиш мумкин.
Ташкилий чоралар – ускуналарнинг рационал жойлашуви, қурилмалар ва хизмат кўрсатилаётган ходим иши муайян режимини белгилашдир.
Юқори ва ўта юқори частотали қурилмалар ишига тиббий кўрикдан ўтган 18 ёшдан кичик бўлмаган, техника хавфсизлиги бўйича ўқиб, имтиҳон топширган шахсларга рухсат этилади. Ҳар йили хизмат кўрсатаётган ходим тиббий кўрикдан ўтказилади. Агар иш юқори хавфли шароитларда, нурланишда, кетаётган бўлса, ходимлар учун қисқартирилган иш куни ва қўшимча таътил белгиланади
Do'stlaringiz bilan baham: |