Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


-Мавзу. Ишлаб чиқариш биноларини ёритиш усуллари ва манбалари



Download 19,84 Mb.
bet34/131
Sana03.07.2022
Hajmi19,84 Mb.
#736692
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   131
Bog'liq
Мажмуа ХФХ 15-15

8-Мавзу.
Ишлаб чиқариш биноларини ёритиш
усуллари ва манбалари.


Режа:
1. Ишлаб чиқариш биноларини ёритиш.
2. Табиий ёритилиш.
3. Сунъий ёритилиш.
4. Ёруғлик манбалари.
Таянч иборалар: Биноларни ёритиш, ёруғлик манбалари, суньий ёритиш, касбий касаллик, табиий ёруғлик, ўлчаш, турли лампалар,

1. Ишлаб чиқариш биноларини ёритиш


Ёруғлик инсон мавжудлигининг муҳим шартларидан бири саналади. У инсон организми ҳолатига таъсир этади, тўғри йўлга қўйилган ёруғлик олий асаб фаолияти жараёнларининг амалга ошишини рағбатлантириб, ишга лаёқатлиликни оширади. Етарли бўлмаган ёруғликда инсон бемалол ишлайди, тез чарчайди, оқибатида шикастланишга ҳам етиб борадиган ҳатто, нотўғри ҳаракатлар қилиш эҳтимоли ортади. Шикастланишларнинг 5 фоизига касбий касаллик – ишдаги узоқни кўра олмаслик (близорукость) сабаб бўлади. Тўлқин узунлигига қараб турли ранглар турли таъсир кўрсатади. Масалан, оловранг-қизил қўзғатувчи ёки сариқ-яшил тинчлантирувчи хусусиятга эга. Ёруғликнинг спектрал таркиби ҳам меҳнат самарадорлигига кучли таъсир кўрсатади. Агар табиий ёритилишда бу кўрсаткич 100 фоиз деб қабул қилинса, қизил ва шафақ ранг ёритилишда эса бу кўрсаткич 76 фоизни ташкил этади. Тўлиқ ёки қисман табиий ёруғликдан маҳрум этилганда - ёруғликдан очиқиш (очлик) ҳолати кўзатилади.
Ишчи биноларини ёритиш қўйидаги шартларга жавоб бериши керак:
1. Иш бажариладиган юзаларнинг ёритилиш даражаси, шу иш тури учун гигиеник меъёрларига жавоб бериши лозим.
2. Бинода ёритилишнинг тенг ўлчамлилиги ва шартларининг барқарорлиги, кескин зидма-зидликда бўлмаслиги керак.
3. Кўриш майдонида ёруғлик манбалари товланиш ҳосил қилмаслиги лозим.
4. Сунъий ёруғлик спектрал таркиби бўйича табиий ёруғликка яқинлашиши керак.

2. Табиий ёритилиш


Ишлаб чиқариш шароитларида 3 турдаги ёруғликдан фойдаланилади: табиий, яъни қуёш, сунъий (электр ёки люминесцент лампалар) ва уйғунлашган.
Табиий ёритилиш қўйидагиларга бўлинади:
1. Бинонинг устки томонидан (шифтлар, томлар, шунингдек, ўзгарувчан баландликларда жойлашган деразалар, саноат биноларида ёруғлик берадиган фонарлар орқали);
2. Бинонинг ён томонларидан (деразалар орқали);
3. Уйғунлаштирилган яъни, аралаш.
Табиий ёритилиш йил фасллари, куни, жойнинг географик кенглиги, бино ва деразаларнинг ички тузилиши, деразалар олди юзаларнинг акс этувчи хусусиятлари, кўчалар кенглиги ва бошқа шартларга боғлиқ. Кун давомида табиий ёритилиш сезиларли даражада ўзгариши мумкин. Муайян иқлим шароитларида ёритилганлик 1 неча дақиқа давомида кўпайиши ёки 1 неча баробарга камайиши мумкин. Ёруғликнинг ўзгариши, кун давомида ишлаб чиқариш биноларида алоҳида иш жойларини етарли ва тенг миқдорда ёритиб беришни кафолатламайди.
Табиий ёритилишни лойиҳалаштириш ва ҳисоблашда ёруғликнинг манбаи сифатида осмоннинг тарқалма ёруғлиги олинади, бунда тўғридан-тўғри қуёш ёруғлиги инобатга олинмайди.
Ахборот ва информацион корхоналарда яхши санитария ва гигиена шароитларини яратиш ва сақлаш учун барча ишлаб чиқариш, маъмурий, идора ва маиший бинолар куннинг ёруғ пайтида бевосита табиий ёруғликка эга бўлишларига эътибор қаратилади. Табиий ёруғликни сунъий билан алмаштириш фақат истисно ҳолатларда йўл қўйилади (ишлаб чиқариш жараёни кузатилмаётган биноларда ва ишчилар узлуксиз бўлмайдиган жойлар, хожатхона, ювиниш хоналари, душ, 3 кишидан ортиқ бўлмайдиган хоналар, шунингдек ташқи ёруғлик берувчи мосламаларсиз биноларда).
Табиий ёритилишнинг етарлилиги 2 омил билан белгиланади: табиий ёритилиш коэффициенти ва деразанинг ёруғлик тавсифи (ёруғлик майдони ва ёруғлик чуқурлиги) билан.
Ахборотлаштириш тизимларида ва корхоналарида табиий ёритилишни ҳисоблашда қўйидаги зарурий шарт бўлган санитария меъёрлари, дераза майдонлари – F0 нинг пол майдони Fn нисбатига риоя қилиш зарур.

  1. Маъмурий-идора ва маиший биноларда Ғ0 / Ғп = 1/5....1/6

  2. Ишлаб чиқариш биноларида эса Ғ0 / Ғп = 1/6....1/8 тенг бўлади.

Ишлаб чиқариш биноларида барча ишларни фарқлаш, объектларининг муайянлик даражаси ва хажмларига қараб 6 разрядга ажратилади. Бу разрядларга асосан барча корхона ва ташкилотлар учун бажариладиган ишларнинг масъулиятлилик даражасига қараб гуруҳларга ажратиш ва шу асосда лойиҳалаш ва қуриш ишлари олиб борилади.

Download 19,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   30   31   32   33   34   35   36   37   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish