Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги


Чўғланиш лампалари ёрдамида Люминесцент лампалари ёрдамида



Download 19,84 Mb.
bet36/131
Sana03.07.2022
Hajmi19,84 Mb.
#736692
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   131
Bog'liq
Мажмуа ХФХ 15-15

Чўғланиш лампалари ёрдамида

Люминесцент лампалари ёрдамида

Чакана савдо корхоналари

Оддий савдо шахобчалари

Ўз-ўзига хизмат заллари

Омборлар




150


700

20




300


400

75




0,8


0,8

0,8


Вазифасига кўра электр ёритиш ишчи, авария ҳолати учун, таъмирлаш ишлари учун мўлжалланган, қўриқлаш хизмати учун лозим бўлган турларга ажратиш мумкин. Фақат ишчи ва авария ёритилиш санитария меъёрлари билан чегараланади.


Ишчи ёритиш иш жойларини бир маромда ёритишни ташкил этиш учун хизмат қилади.
Санитария нормаларига асосан, ишлаб чиқариш бинолари, иш жойлари, ёритилиш тури, иш давридаги аниқлик ва бошқа ҳолатларни эътиборга олган ҳолда Iв, Iг, IIб, IIв, IIг, III ва IV разрядли ишларга ажратилади ва шунга мос равишда ёритилади.

4. Ёруғлик манбалари


Сунъий ёритиш электр турли ёруғлик манбалари ёрдамида амалга оширилади. Улар иссиқлик нурлари – электр чўғланиш лампалари ёки люминесцент нурланиш манбаларидан ташкил топган бўлади. Чўғланиш лампаларида қувват асосан (80 фоиз) иссиқлик нурлари ва фақат 10 фоизи эса спектрнинг кўринадиган қисмидаги нурланишга сарфланади. Чўғланиш лампаларининг асосий характеристикаси, номинал кучланиш, қувват, ёруғлик оқими, ёруғлик бериш ва хизмат муддатидан иборат бўлади. Бу лам паларда вольфрамдан тайёрланган сим ёруғлик манбаи саналади. Кичик қувватдаги чўғланиш лампалари вакуумли, катта қувватдагилар эса газ-тўлдирилган ҳолда тайёрланади. Лампа колбалари нейтрал газ аргон ёки азот билан тўлдирилади. Бугунги кунда эса янги шаклдаги лампалар криптон ёки ксенон билан тўлдирилмоқда. Нормал чўғланиш лампаларининг ўртача ёниш давомийлиги амалдаги стандарт бўйича 1000 соатгача деб белгиланган. Лампанинг ёруғлик бериши 20 лм/Вт дан ошмайди.
Люминесцент лампа – бу шиша трубка ва ичидаги люминоформли қопламадан иборат қурилма бўлиб, лампа ичида симоб ва аргонлардан иборат аралашма мавжуд. Аралашма орқали электр токининг ўтиши люминофор ёнишини ҳосил қилувчи кўзга қўринмас ультрабинафша нурлар чиқиши билан уйғун ҳамоҳанг бўлади. Шу тариқа, қувват аввал ультрабинафша нурларга айланади, сўнг люминофор ёрдамида кўринувчан ёруғликка айланади. Турли люминоформлар (магний вольфромати, кальций, руҳ силикат, калий борат ва бошқа материаллар) дан фойдаланган ҳолда лампаларга турли ранг бериш мумкин. Трубкасимон люминесцент лампалар бу – паст босимли симоб лампалари ҳисобланади.
Люминесцент лампаларининг асосий устунлиги шундаки, улар катта ёруғлик беради (750 лм/Вт), (10000 соат) узоқ хизмат муддатига эга, электр қуввати харажати бўйича ўта тежамкор, унча катта бўлмаган равшанликка эга, кўзга салбий таъсир этмайди, энг яхши спектрал таркибга эгалиги билан ажралиб туради.
Трубкасимон люминесцент лампаларнинг камчилиги ва нуқсонларига кўйидагилар киради
- ёқиш ва ёниш режимини барқарорлаштириш учун махсус изга солувчи аппаратурани зарурлиги. Бу бу эса уларнинг хизмат муддатини мураккаблаштиради ва ишлаб чиқариш самарадорлиги коэффициентини пасайтиради.
- люминесцент лампадан таралаётган ёруғлик стробоскопик бўлмагани боис машиналарнинг айланаётган қисмлари лампа билан ёритилганда ҳаракатсиз ёки кўп кўриниши мумкин. Бу эффектни ўзгарувчан ток тармоғининг турли фазаларига қўшни лампаларнинг ёқилиши билан камайтириш мумкин.
-атроф – муҳит ҳаракатининг ўзгаришига нисбатан катта сезгирлик трубкасимон люминесцент лампаларнинг асосий нуқсони ҳисобланади. + 50С дан паст ҳаво ҳароратида, шунингдек тармоқда кучланишнинг люминесцент лампанинг номинал ёқилиши билан қиёсий 10 фоизга пасайиши уларни ёруғлик беришини камайишига олиб келади. Лампа нормал иш режими атроф-муҳитнинг 18-250С ҳарорати ҳисобланади. Юқори ҳароратда (30-350С дан ортиқ) лампалардан дросселлар қизиб кетиши ёки ишдан чиқиши сабабли фойдаланиб бўлмайди, бу ёнғин хавфсизлиги қоидаларига зид ҳисобланади.
Ҳозирги пайтда турли рангдаги яъни, 5 турдаги люминесцент лампалар чиқарилмоқда:
-кундузги лампалар – КЛ,
-совуқ-оқ - СОЛ,
- оқ - ОЛ,
- илиқ - оқ - ИОЛ,
- ранг узатувчи йўналишли лампалар – РУЛ;
Ранги бўйича КЛ ва РУЛ қайсидир даражада кундузги табиий ёруғликка яқин. ИОЛ лампалар эса ранги бўйича чўғланиш лампаларига яқинроқ. СОЛ ва ОЛ лампалар ранги бўйича кундузги ёруғлик ва чўғланиш лампалари ёруғлиги ўртасидаги оралиқ ҳолатга ўхшаш. Оқ лампалар ўта тежамли, уларнинг ёруғлик бериш қуввати РУЛ лампаларига қараганда 60 фоиздан ортади ва КЛ лампаларга нисбатан 30%га ортиқни ташкил қилади.
Паст босимли симоб лампалари саналган трубкасимон люминесцент лампалардан ташқари, саноатда ДРЛ шаклдаги ранги ўзгартирилган юқори босимли симоб баллонлари чиқарилади.
Ёритгичларнинг асосий характеристикасига ёруғликни тақсимлаш фойдали коэффициенти ва ҳимоя бурчаги киради.
Ҳимоя бурчагини катталигига қараб, кўзни қамаштирувчи таъсирни чеклаш талабларидан келиб чиққан ҳолда, ёритгични осиш баландлигини меъёрлайдилар. Ҳимоя бурчаги қанчалик катта бўлса, ёритгичнинг кўзни қамаштирувчи таъсири шунча кам бўлади. 10 дан 30 град. гача ҳимоя бурчаги оптимал (маъқул) ҳисобланади. 200 Вт дан ортиқ қувватли лампали ёритгичлар пол сатҳидан 3 м. юқорида осилиши лозим. 10 град. кам ҳимоя бурчагида осма баландлиги 4 м. дан кам бўлмаслиги лозим.
Ёритгичларнинг жойлашуви имкон қадар тенг бўлиши керак. Ёритгичнинг осма баландлиги Нр га асосан 2 ёритгич ўртасидаги масофа танланади. Бу қиймат Н =1,5 - 2 метрга тенг бўлиши керак.
Авария ҳолати учун лампалар, яъни, лампалар тусатдан ўчиб қолганда, инсонни хавфсиз жойга кўчириш зарур бўлган ҳолатларда, бинолар ва очиқ майдронларда ўрнатилган бўлиши лозим.
Авария ҳолатида ёритиш тизими автоматик тарзда ёқилади ва ўзгарувчан ток тармоғидан ишчи ёритилиш билан бир вақтда ишлайди, ташқи аккумулятор батареялари ёки алоқа корхоналарининг заҳира электр станцияларидан қўвват билан таъминланади.
Фавқулодда вазиятларда кишиларни эвакуациясини таъминлаш учун авария ёритишни қўл ёрдамида ёқишга рухсат берилади.
Авария ҳолатида ёритиш учун ишчи ёритгичлардан ёритиш типи, ҳажми ёки махсус белгилари билан фарқланадиган ёритгичлар қўлланилади.

Download 19,84 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   32   33   34   35   36   37   38   39   ...   131




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish